Sayyod-media маркази ижодий жамоага қўйидаги ижодкорларни таклиф этади:
-Креатив ғоялар муаллифлари, реклама ва пиар борасидаги ижодкорларни
-Реклама агентлари
-Видеосъемка бўйича иқтидорли операторлар
-Овоз операторлари, аранжировкачилар
-Хореограф
-Ташкилий ишлар борасидаги харакатчан, олиб борувчилик хусусиятига эга ишчилар
-Озод журналистлар, мухбирлар
-Фотографлар
Шарт эмас:
-Миллати
-Ёши
-Жинси
-Кийиниш стили, имиджи
-Ранги
-Овози
-Кўзини ранги
-Бўйи
-Вазни
-Маълумоти
-Ёқтирган ранги
-Стажи
Мухим жихатлар:
1. Ижодни бирламчи билиб, ўз ишига фидоий бўлиши;
2. Ичмайдиган, (иложиси бўлса чекмайдиган хам), гиёхванд воситаларига катъий карши булган, соғлом турмуш тарзида ва соғлом фикр билан яшайдиганлар;
3. Фикрлари тоза, реал ва теран, ўз шахсий фикрига эга бўлиши;
4. Халолликни ўзига шиор деб билиши!!!
5. Ўзини ишига талабчан бўлиб, бошқалар ишига халал бермаслиги;
6. Ўз ақлига эгаю, бировга ўргатиш (сингдиришга харакат) жихати бўлмаган;
7. Кунига камида 15 мартта жилмая олиши ва бир маротаба бўлса хам овоз чиқариб кула олиши;
8. Муомаласи ёқимли бўлгану, лекин, жуда бир сермулохаза ва сертакаллуф ялақи даражасида бўлмаган;
9. Ўрганиш, тушуниш ва уқиш пластикаси бўлиши;
10. Рус ва ўзбек тилида бемалол сўзлашиб, ёза олиши (бошқа қўшимча тиллар билса, бу рўйхатдаги 6-чи банд унга шартмас)
11. Иложи бўлса, сақич чайнамаслиги, чайнаса хам чапиллатмаслиги;
12. Жахлини жиловлай олиши, жамоада бир оиладек ишлай олиши;
13. Эзма бўлмаслиги;
14. Мўъжизага ишонадигану, лекин, иложи бўлса, Қорбобо борлигига ишонмайдиган бўлиши;
15. Фаросатли бўлиши;
16. Тозаликка риоя қилувчи, элементар гигиенага риоя қилиши, сув, совун, шампунь ва антиперспирантлар хам мўжиза ярата олишини аниқ билиши;
17. Компютер билан "улфатимсан" даражасидаги ишлай олиши;
18. Бирор бир аниқ артистни ашаддий (ва албатта вахший) мухлиси бўлмаслиги, фанатизм тушунчасидан ўта ва жудаям йироқда бўлиши;
19. Бахонани сабаби бўлмаслигини ва уни бартараф қилиш натижа эканлигини билиши;
20. Исми Сайёд бўлмаслиги;
21. Перловка, плагиат, ремейк, кисель, уйқу , ёлғон, гречка ва Уммонни ёқтирмаса ишга кириш учун қўшимча балл.
Номзодларни хар куни соат 20:00да "Сайёд-медиа" марказида кутамиз.Манзил; Кўкча, "Ал -хумо" чойхонаси.
Батафсил: +99894 6446711
Uzooooqdamanda.
Keyin ish joyim bor aks xolda bu joy tochna band bo'lar edi
Toshkent shaxridan bo'lishligi viloyatdan bo'masligi)...
shunisi..
Изохлар модератори Bek8111
G'alatimasmi?
lekin yana ish bulsa chaqiring-a?
Omad))))