Юлдуз: Мени лифтда тутишса хайрон бўлишмасди! ВИДЕО! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Юлдуз: Мени лифтда тутишса хайрон бўлишмасди! ВИДЕО!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Юлдуз билан матбуот анжуманидаги ёдда қолган энг аччиқ иқтибослар:

Катта опам қизини хонанда қиламан деб икки уйини сотди.
Дин бу пул манбаи эмас! "Ўранганим тўғрими?"
Янги отинойи ва тўйма тўй юрадиган имомлар хақида.
Тилни бузяпти артистлар! Ахлатий шоирлар хақида хам!
Таркан ўзбек тилини бузиб айтадиган бўлса икки пулга қиммат!

ВИДЕО:






Батафсил репортаж-мақола:

10- ноябрь куни соат 13:00да "Sayyod-media" маркази расмий очилиш маросимига бағишланган ош ва матбуот анжумани ташкил этилди.



Машхурлар медиа-марказ учун совғалар билан ташриф буюришди, Мадина Мумтоз ва Зиёда оилалари марказимизнинг реклама бўлими учун ажойиб сувенир билан,



Камола Орипова ва санъатимизнинг жажжи юлдузчаси Билолхўжа ўз қўллари билан ясашган сувенир ва браслетлар билан,



Шоира Отабекова сайт муаллифи характеридан чиқиб келган холда шекилли, жуда бир қайсар, аммо чиройлик бўлган Цикламен гулини совға қилди. Худди шундай тувакда ва шундай гулни сал бошқачароқ тури ва бошқачароқ рангдагисини бироз аввал фанфорумимиздан Хилола (Смартдент) олиб келгани учунам, бу гуллар бежиз совға қилинмаганлиги, бу ўжарлигимга шама эканлигини тушундим. Марказимиз, бахонада, тирик аммо ўзимиздан бешбаттар қайсар гулларга тўлмоқда)))



Шовшувчи журналист Жасур Хамроевнинг рамзий маънодаги совғаси эса ўз фалсафасига эга экан... 

Яна бошқа машхурларимиз хам ўз совғалари билан ташриф буюришдию, аммо улар хақида айтмаслигимиз ва бу сир қолишини илтимос қилишди. Барибир ишонмасдингиз хам)



Жонли сайтимиз реал хаётда  хам жонли равишда росмана жонланиши учун имконият бўлган, ижодий устахона "Sayyod-media" маркази очилиши Юлдуз Усмонованинг янги "Ёнингдаман" альбоми тақдимоти билан бирга хамкорликда бўлди. 



Юлдуз опа билан марказни расман очилиш маросимини ўтказдик.



Хоним Ибрагимовнанинг дуои фотихаларидан сўнг, мазкур марказнинг қўшниси "Ал-хумо" чойхонаси ошпазларининг "ажабсанда" палови  шу куни йиғилган  барча мехмонлар дастурхонига тортилди. Халигача уни татиганлар таъми оғизда қолганини айтишмоқда..)





Юқорида тилга олинган таниқли мехмонларимиздан яна  Каниза ўз онаси билан, 



Якзон, Ягона, стилист имиджмейкер ва визажист Лидияхон Андрэбегим))



Амира Алибекова, Тамила, Тохир Усмонов, клипмейкер Санжар Хожиев ва қатор журналист хамда фотографлар маросимда бўлишди.



Юлдуз Усмонова марказнинг фаолият турлари билан танишиб чиқдилар. Фото ва видео хоналари, яшил, оқ ва қора фото ва видеосъемка учун павильонлари,  реклама, пиар ва ташкилий ишлар бўлими хонаси, профессионал ва сўнгги техника билан жихозланган аудиостудия...



Ўзбекистонда камёб бўлган, юқорисифатли neumann-150 микрофони ва бошқа замон талабига жавоб берадиган аудиотехникадан ташкил топган бу бўлим, кўпчилик санъат олами вакилларига қизиқ бўлса керак))



Шундан кейин "Sayyod-media" марказининг яна бир фишка бўлими: энг сўнгги техника билан жихозланган, ўзида кийиниш хонасидан, то душигача мавжуд бўлган,  театрлаштирилган сахналар, жонли видеопремьералар, матбуот анжуманлари ва жонли ижроларда машқ учун универсал тарзда яратилган хореография залига ўтдик. 
Бу универсал залда, илк маротаба матбуот анжумани Юлдуз Усмонованинг "Ёнингдаман" альбомига аталган бўлди. 



Йиғилган журналистлардан "Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиосидан шоирлар хақида бўлди. 



Сайёра Рўзиқулованинг саволлари хаётий фалсафага эга бўлди. 



Марказимизга аталган саволга ўзим жавоб бериб, илк лойихаларимиз Нармин ва Дониёр эканлиги, улар фақат жонли ижрода куйлашга тайёрланаётганини билдирдим. 



Юлдуз опага турли интернет сайтларидан саволлар бўлди. 



Юлдуз опанинг жавоблари бу сафар хам сенсациядан холи бўлмади. Айниқса отинойи бўлиб юрганларнинг кийинишию, ўстириб бўялган тирноқлари, хамда   Юлдузни лифтда ушлаб олишса хайрон қолишмасди-деганида зал кулгудан росмана портлади.



Қўшиқлар борасида nbkstudio.uz сайтидан Амирхон билан шу ерда бўлган "Оханг" медиа рахбари қароқчилик мавзусида бироз тортишиб қолишди. 



Матбуот анжумани тугугач эса, улар ўзаро келишиб, келгуси хамкорликни хам йўлга қўйишди чоғи))




Очилиш маросимини ёритган барча журналист ва фотографларга ташаккур изхор этамиз,  nbkstudio.uz, shok.uz, podrobno.uz, publika.uz, 12uz.com, sb.uzларга рахмат!

Айниқса Сайёра Рўзиқулова,  nbkstudio.uz, shok.uz, podrobno.uz сайтлари (Амирхон Умаров, Парвиз Фаттоев, Ёдгорбек Юксал, Евгения Грандэ) холис ва батафсилликда тенгсиз бўлишди! Коттакон рахмат!
Фотографлардан Улуғбек Илёсов,  Шерзод Икрамутдинов, ЗоирБЕК Алмардонов, Хусан Гафуров ва MaXsherларга алохида ташаккур!  

Ана энди, атиги уч  кун ичида икки тадбирни тайёрлашда жонбозлик қилган қахрамонлар билан танишинг:

 Ижодий устахонамиз хомийси Хожиакбарга чин дилдан ташаккур изхор этамиз. Яқин кунларми, ё ойларми уларнинг ишончларини оқлашга харакат қиламиз.



Шу куни хизматда бўлган фанфорум аъзоларига чин дилдан рахмат!



Марказнинг пиар ва реклама маликалари Шахло Қодирова ва Нодира Махмудова, сайт ва марказимиз продюсери Искандар Шукуров,  фотографимиз Абдурахмон Содиқов,  видеотасвирчимиз Авзалхўжа Илхом, "Ал-хумо" чойхонасидан Миржамол, Шохрух,  Абдулазиз ва бошқа хизматда бўлган ходимларига чексиз миннатдорчилик!

14-Ноя-2013 08:10
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yulduz Ibragimovna Usmonova, Sayyod-media
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Zafar Ziyo   (12-Ноя-2013 09:47)
Omad yor bölsin. Xursandman. Olg'a

2 Sabriyya   (12-Ноя-2013 09:48)
o'ziyam ko'zimi ochishim kiribman saytizga sayyod ))) chunki hechkim xali korib ulgurmabdiyov bu maqolani. Omad tileman mexnatilarni roxatini ko'rilar

3 FarhodSaid   (12-Ноя-2013 10:06)
ОМАД СИЗЛАРГА  happy biggrin smile

4 SmartDent   (12-Ноя-2013 10:38)
Оххоо))Шоира Отабековнани хам Цикламеннинг гуллари хайратлантирган булса ажабмас).Хакикатан хам ,кайсар бцлишига карамай,мана шундай очилиб ,купчиликнинг эътиборини козонаётган гул каби,Медиа марказ хам куп йиллар давомида барчанинг диккат ,эътиборига туша оладиган лойихалар муаллифи булишини тилаб коламан!

5 Dadaxon   (12-Ноя-2013 10:43)
Ulkan zafarla yor bölsin

6 Uzbеk   (12-Ноя-2013 10:53)
ZO'R JOVOBLA BO'PTIYU

7 Iroda   (12-Ноя-2013 11:03)
Sardor oka iwlarzga omad;-)

8 Alijon Abdullaev   (12-Ноя-2013 11:07)
табриклайман хамиша омад ёр булсин.

9 Saodatxon   (12-Ноя-2013 12:12)
Yulduzxonim Usmonovani javoblarIni tushunmadimde,aniqroq aytilar,kimni liftda ushlab olishga ekan,

10 shahnoza   (12-Ноя-2013 12:54)
ОМАД ДОИМ ХАМРОХИЙЛА БУЛСИН

11 Marishka   (12-Ноя-2013 13:42)
Bilolxo'ja kotta bola bo'pqopti Oyisini baxtiga yaqinlarini baxtiga Doimo sog' bo'lsin. Sayyodga omad bayromona kayfiyat tark etmasin.

12 Zuxra FAZILATOVA   (12-Ноя-2013 13:49)
zuru hali bundan ham zur buladi kuramiz.......

13 Bittaside   (12-Ноя-2013 15:08)
iwilaga rivoj, o'zilaga xormaslini tilab qolamiza, OMAD ! ! !

14 Giyos   (12-Ноя-2013 15:56)
Sayyod media markazga omadlaaaaar!!!!
Kelajakda bundanam katta markazlarni boshqarish nasib qilsin!)

15 ledy   (12-Ноя-2013 17:43)
кузатишимча Нодира Махмудова жуда дид билан кийинади...

16 ledy   (12-Ноя-2013 17:45)
Юлдузга кора ва кизил оттенка роса мос тушибди... Мадина ва Зиёда супер оналар... хаммаси жуда чиройли...

17 ledy   (12-Ноя-2013 17:48)
Сардор Камилов-человек с большой буквы smile

18 Elton5555   (12-Ноя-2013 18:09)
Sayyod.comga OMAD!

19 Quvonchbek   (12-Ноя-2013 19:36)
sayyod omad sizga

20 NATACHA_ATLAS   (12-Ноя-2013 20:13)
Сардор ака, офис манга жудаям ёкди. По лестнице кутарилиб боряпсиз. Илохим, атрофингизда Сизни борингизча яхши куриб, хурмат киладиган, кадрингизга етадиган самимий яхши инсонлар булсин!!!!!!!

21 Aziz   (12-Ноя-2013 20:17)
Amirhon xam wu joyda qatnawgandan xursanman. man amirxon bn sayyod konflikta bosa kere dp oylodum qoyl sayyod malads media markazga omadlar yulduz opani yoshlar ulgayganin endi ko'rb xs qildm

22 Mahmudxon   (12-Ноя-2013 21:19)
faqat va faqat omad. ..... niyyatla royobga owiwi ceklanmasin....

23 Faxriddin   (12-Ноя-2013 22:46)
Sayyod media markaz faoliyatiga omadla tilimiz

24 nastya   (12-Ноя-2013 22:47)
хаммага  омад   тилаеман

25 nastya   (12-Ноя-2013 22:50)
Sayyod  сизни  ишларингизга  омад  тилаеман  келажаки  буюк    инсонсиз

26 gulya   (12-Ноя-2013 22:59)
Оллохим хамиша мададкор булсин ! Омад сизга Сардор !!!

27 Бек   (12-Ноя-2013 23:03)
Узбекистонда битта аёл хонанда Юлдуз Усмонова

28 Javhar_sss   (12-Ноя-2013 23:11)
omadzi bersin.

29 furqat84   (12-Ноя-2013 23:32)
Ишингизга омад, иложи булса, видеорепортажми, ишкилиб "видеосини" хам куйинг!

30 SoginchSadosi   (13-Ноя-2013 01:15)
ФАҚАТ ОЛҒА!

31 TULIP   (13-Ноя-2013 02:51)
Qoil Sardoraka! Rostanam olg`a ketvossiz. Kelasi ishlarizdayam Omad va Baht!
A uzr, man blomadim... Sayyod-mediani oddiy xalqqayam qanaqadir taraflari borakanmi?

32 БОБО   (13-Ноя-2013 13:53)
Sayyod media маркази очилиши катта оламшумул вокеа булди.
Чин дилдан Сардор Камиловни табриклайман.Килаётган ишида
жуда катта прогресс,яъни интернетда оддий веб блог сахифасидан,
Узбекистонда таникли Sayyod.com сайти даражасига етди.Энди эса
уз офисига,Ижод марказига,уз студиясига,уз фанфорумига,уз командасига
эга булди.Янада юксалиш сари олга деб коламан.
Я искренно верю,с такими возможностями будете творить чудесные проекты.

33 Izzat   (13-Ноя-2013 14:13)
Haqatan ochilish yaxshi bo'ganga o'xshidi faqat shu bita mikrafon bilan cheklanib qobdi batafsilini kutamiza!

34 Хасанова Нодира Закировна   (13-Ноя-2013 17:42)
Мен хам чин юракдан Сардор Камиловни табриклайман.Илойим Сизга куз тегмасин,келажакдаги ишларингизга юксак мувафаккият,янада куч-гайрат,шижоат тилайман.Доимо олга интилинг,Оллохимни узи силарни куллаб-кувватласин.

35 Aniska   (14-Ноя-2013 09:24)
Pozdravlyayu. Omaadd hammavaht siz bilan bulsin Sayyod)) Rasmlar chyotki chiqibdi, Rj Haroon ? Hehe gap yuq.

36 Yagonam   (14-Ноя-2013 10:32)
Sayyod aka katta yutuqlarga erishayotganiz bilan tabrikliyman.Siz uchun judayam hursandman.Yulduz Usmonova har doimgidek mardlarcha javob beribdilar press konferensiyada.Mini konsertidan ham videoni qo'ying.

37 Elton5555   (14-Ноя-2013 20:13)
SARDOR AKANI YAQINDA BIRINCHI KORISHIM. KRASAVCHIK EKANU. HURMATIM CHEKSIZ.

38 Jasur   (15-Ноя-2013 02:09)
Sardor Kamilov man ijodizzi 2008 yildan buyon kuzatib boraman. Yozgan xar bitta xikoyez, werlarizzi xamasi manga yaqin bulib qolgan. Bugungi eriwgan yutuqlariz xammasi o'z ku4iz, qobiliyatiz bilan. Bu videoni kurib man tog'risi sizi urnizga tuwib qolgande quvondim. Allohim omadingizni bersin, ijoddan charchamen, bizla uzoda bulsekda xar doim siz bilanmiz.

39 gulnoza   (15-Ноя-2013 16:43)
Yulduz opaga gap yoq bolarkanu yangi mavzu qidirsa, ketdi diga qoshiqlariga gap yoq. Bor bo'lin ilohim.

40 kyera zeyn   (15-Ноя-2013 23:18)
tovba J.Xamraevni sovgasini......pas

41 Doniyor   (20-Ноя-2013 11:42)
Ey xudo xolasa yulduz huda wu turuwda istiqlolda yana 1 oylap qöysin olloxm özin kuch ber olga

42 oybek_88   (24-Ноя-2013 03:57)
Udachi :D

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 49
Мехмонлар: 49
Рўйхатдагилардан: 0