Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 24 » sayyod.com номидан фирибгарлар ёки...
05:55
sayyod.com номидан фирибгарлар ёки...
Яқиндагина одноклассники сайтида бир йигит умуман умримда танимаган бир одамни рўкач қилиб шу бола сизни сайтингизданман деди, уни ваъда қилди буни ваъда қилди дея арз қилди.
Мейл агентда хам бир самарқандлик бола сайтга чиқараман деб чув туширгани хақида арз қилишди.

Борган сари бу нарса кўпаймоқда. Хақиқатми ё провокация?

Бир умуман танимаган гурухдан йигит қўнғироқ қилиб қандайдир бир қизга диск ва пул бериб юборгани ва нима учун халиям сайтга чиқармаганимизни айтиб талаб қила бошлади.
Ферузами десам йўқ дейди...
Гап мени ёрдамчиларим хақида эмас, sayyod.com, sayyod.uz бу аввало Sayyod-Сардор Камилов! Сайт бошқасига кафолат бермайди!

Куни кеча Саид Вахобова сайтимиз жамоасидан четлатилди. Бугун эса концертда бошқа бир сайт номидан репортаж қилиб юрибдилар. Қизиқ а? Умуман журналистикага алоқаси бўлмаган инсон сайтимиз орқали майли ўша техник суратчи бўлса хам репортажлар қилиб шоу-бизнес оламида сайтимиз номидан танилгани сир эмас, бугун эса бошқа сайтми, кимга бўлса хам репортаж қилиб юрган бу қизимизни шахло кўзларига таклиф қилишмагандир деб ўйланиб қоласан.

Жасур Хамроев шов-шув сайти рахбари:
-Биласизми, аввалига бизга ёрдамчи бўлиб номимиздан қанча танишлар орттириб олишгач ё бор сирингни олиб чиқиб сотиб ортингдан пичоқ уришади, ё номингдан фирибгарлик қила бошлашади. Бу холатларга жуда кўп учраганман. Мана энди аста секинлик билан Сиз хам татиб кўряпсиз экан, албатта аввал сенга ишлаб, кейин сендан фойдаланиб юришлари нохуш хиссиёт.

Йўқ, менга алам қилмадию, ғалати туюлди. Нима бўлса хам Жасурни гапида жон бор. Саида ва Феруза билан минг маротаба ижодий келишмовчиликлар бўлган. Лекин биронтасида Феруза бошқа сайт номидан атайин йўлимдан фотоаппарат кўтариб чиқмаган экан.
Вақт хаммасини кўрсатиб тураверар экан, кимга ишонишни билмайсан тавба.

Мен-ку Феруза ва Саидаларни ўша журналист-шоу орқали сайтим жамоасига олганимдан ачинмайман. Лекин жа бир хаволанмайман хам, негаки сайтни уларгача ўзим эплаганман уларсиз хам эплайман.
Феруза хозирча менинг ёрдамчимлигича қолмоқда лекин, эртага нима бўлишини у хам мен хам билмаймиз, кимдир хатодан кимдир эса балки хоинликдан кафолатланмаган. Асл ният нима эканлигига боғлиқ хаммаси.

Саидани сайтимиз жамоасидан четлаштириб бирон нарса йўқотмадим, келиб кетадиганлар кўп. Гап қоладиганида!) Жуда бир сайтимиз жамоаси хам бўлмаган, оддий техник ишчи сифатида суратчи бўлган холос. 

Хуллас, хаётда хар бир хатоимдан дарс олишга ўрганганман.
Мана шу дарслра ОЛДИНИ олиш деган нарсани хам олға суради.
Шунинг учун сайтимиз жамоаси аввало бу ўзим эканлигим бошқа қандайдир Шотурсунми, Сарвигулми Ойбалдоқми сайтимиз номидан чиқса сайтимизда мавжуд бўлган мен билан  боғланишлари сўралади.
 sardor@sayyod.com, kamilovsardor@gmail.com 

Келаси 2012 йилдан янги таркиб кастинг орқали йиғила бошланади. Бу дегани кўпроқ кимлардир эмас, яна ўша сайёдчилар номи билан фаолият юритадиганлар билан бойиса ажаб эмас. Негаки;

sayyod.com, sayyod.uz бу аввало Sayyod-Сардор Камилов!
 Бошқасига кафолат берилмайди!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 5647 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: sayyod.com

Нравится
Барча изохлар: 23
1 Dilnoza   (24-Ноя-2011 06:12) [Материал]
Sayyod biz siz bilan endi ishoning demiman -u ko'zim bilan ko'rib ko'p narsaga amin bo'lyabman. Lekin baribir sizga sodiq qolamiz.)))))) biggrin
Men yana sotqinlikni kechirmaslik kerak desam xamma meni yomonga chiqaradi. Nimaga men birovga shunday orqadan pichoq urmimanku. Ular yomonlik qiladi. Xa endi dunyo to'g'risi charchadim. Bu gaplardan.
Sayyod sizga omad.

2 imynetu   (24-Ноя-2011 08:15) [Материал]
Bir nima qildinmi ohirini o`ylab qilish kerak, sotqinlik qildimi uniyam hali bir kuni sotib ketishadi, qaytar dunyo , bu dunyoda hech kim oymas, hamma hato qiladi cool kechirimli bo`lish kerak, gina saqlab yurish gunox smile sayyod.com uchun jonni fido qilib ishliydigonlaga rahmat biggrin

12 Dilnoza   (24-Ноя-2011 15:59) [Материал]
Kechirish mumkindir lekin boshqa ishonish kerak emas. Men kechirmiman xam rosti. Judayam yomon ko'raman. Xoxlasam xam qo'limdan kemaydi.))) biggrin Shunaqamanda nima qilay? biggrin

3 dj-diza   (24-Ноя-2011 10:03) [Материал]
Biz siz bilan!

4 Shaxnoz   (24-Ноя-2011 10:12) [Материал]
xm nima ham derdim bu narsaga xozirgi paytda ko`p uchrab turadigan narsa bu yani oddiy hol bo`lib qolgan bazi insonlarni nazarida unaqalar ham o`zini ham boshqalarni aldaydi va shuni orqasidan kun ko`radi bunaqa insonlarni umuman jamoa ishlariga qo`shmaslik kerak insoniy tuyg`ulardan yiroq bo`lishadi ular angry

5 FCPakhtakor   (24-Ноя-2011 10:51) [Материал]
E usha xoinlani ............ bir narsa qisin

6 Дилфуза   (24-Ноя-2011 11:05) [Материал]
Ўтган нохушликларни орқага ташаб фақат яхши ният қилиб,олдинга интилиб яшаш керак экан бу дунёда! Тўғри бази бир номард паскашларни диб хафа бўп кетади одам. Лекин инсон барибир чидамли, сабрли барча қийинчиликларни енгиб ўта олади агар нияти холис бўлса. Айниқса биз ўзбекларда! Инсон хаёти давомида нима қора-ю нима оқлигини ажратишни ўрганиб бораверар экан. Шундай экан барча дилхираликларни орқага ташланг Сардор ака, Саййёдга факат олға ярашади. Сайтингиз бунданда гуллаб-яшнашига ишонаман ва шунинг тарафдориман.))))) victory

7 Дилфуза   (24-Ноя-2011 11:13) [Материал]
Ха айтганча энг мухими тушкунликка тушмаслик керак. Тушкунлик одамни еб битираркан, бундан чиқа олиш эса инсон иродасига боғлиқ. Саййёднинг иродаси бақувват бўлишини тилайман доимо ва фақат ОЛҒА!!!! clap clap clap

8 8791   (24-Ноя-2011 13:13) [Материал]
Feruza rostdanam sayt uchun juda yaxshi ishlaydi

9 UZBOYS sayti Admini!   (24-Ноя-2011 13:15) [Материал]
Assalamu alaykum!
Sayyod to'g'ri qilasiz
Aynan bu mavzuni oldinroq olib chiqish kerak edi
chunki bunaqalar juda ko'p hozirgi kunda
bizga ham bunday gaplar ko'p kelmoqda sizni saytizni admini yoki unisi
maqtanib shunaqa pul olib olishadi yoki boshqa narsa
UZBOYS sayti haqida aytsam bizga keladigan barcha news va yoki filmlar qo'yish tekinga qo'yiladi. faqat reklama bannerlarini xisobga olmaganda.
Sayyod.com ham aynan shunday bo'lsa kerak faqat o'zlariga yoqanini qo'yadilar chunki bu halqni fikri halqni shou biznessdagi narsalarni ochish uchun hech qanday odam manavini qo'y mani tanqid qil demasa kerak
shuning uchun o'z o'rni bor hamma saytlar orasida.

Aslida saytchilar pul ishlash uchun qilar saytni
Lekin saytdagi banner pullari uning to'lovlariga yetadi yoki yo'q

Har bir saytga e'lon beruvchi yoki boshqa narsalar beruvchilar
avvalo aldanib qolmay desangizlar o'sha saytni adminlarini topib gapirilar
yordamchisiman adminchasiman deganlarga ishonmelar bundaylar bizda ham juda ko'p bo'lmoqda lekin biz sayt Administratorlari hech qanday bu gaplarni inobatga olmaymiz. Chuv tushib devolni ushlab qolmanglar

Sayod siz shu yerga o'z elektron manzilizni kichkina ko'rinishda qo'yib qo'ysangiz bo'larkan shunda yaxshi bo'ladi degan umidamiz!

10 dilfuza.kadirova   (24-Ноя-2011 13:28) [Материал]
нимага бу бунака мелочь нарсага реагировать кивос, специально чтобы досадить вам они пользуются этим. Удачи и процветания

11 KomilEl   (24-Ноя-2011 15:58) [Материал]
Hamma joyda kopayip keti sotqinlar

13 Nuriddin   (24-Ноя-2011 16:05) [Материал]
Man Saida Vahobovani reportajini ******** saytida ko'rdim
Ответ: Сайтда бегона сайтларни номини ёзиш такикланади!
Изохлар модератори NOZI

14 pink   (24-Ноя-2011 16:58) [Материал]
ujas

15 pink   (24-Ноя-2011 17:02) [Материал]
kurashmasilayam bo'mid, insof bersin olloh ulagayam

16 pink   (24-Ноя-2011 17:07) [Материал]
manimcha saytilani yahshi bilmidigan lekgn taniqli lgni bilganlani chuv tushurishvotkan

17 Rustam   (25-Ноя-2011 00:28) [Материал]
Bu hayotda hamma buladigan voqealarga tayyor turish kerak odamzod tayyor tursagina alam qilmaydi

18 LULU   (25-Ноя-2011 07:33) [Материал]
ujas

19 muxlis   (25-Ноя-2011 09:01) [Материал]
Saida bu o'sha - behayo gaplarni gap deb gapiradigan Saidami?

20 Shuhrat79   (25-Ноя-2011 09:25) [Материал]
буёги узбекчилик хафа булмайсиз)) кон билан кирган шунака яхши одатлар жон билан чикади..

21 Bek   (25-Ноя-2011 09:58) [Материал]
Саййод! Ҳаёт шуниси билан қизиқ эмасми? Кимдир сени олдингга муаммо қўйиб кетади, сен уни ҳал қиласан... Ҳаёт эса давом этади. Сиз ажойиб жамоа йиғишингизга ишонаман.

22 Islomaka   (26-Ноя-2011 21:40) [Материал]
Sayt super qoyil qoldom gap yo'q

23 Nodira   (07-Окт-2012 22:25) [Материал]
og`irroq bo`ling,erke kishi og`irro bo`lishi kk

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!