Ютубдаги каналимиз Ўзбекистондан сайтлар орасида, дунё
миқиёсида ўзбек клипларини прома қилаётган ягона промоутер сифатида тан олиниб, дунёга машхур Ютуб сайти томонидан бизга брендинг совға қилингани хақида
хабар бергандик. (манба) Бугунги кунга келиб бизнинг каналимизда прома қилинаётган видеоклипларга турли мамлакатлардан инглиз, турк, араб, немис ва бошқа тиллардаги кўплаб хатлар олмоқдамиз. Улар томонидан клиплардаги сўзларни таржимаси, хонандалар хақида батафсил маълумотлар хақида кўп сўрашмоқда.
Бошқа миллат вакилларига қўшиқ ва клипларимиз ёқаётганидаги ўрнимиз борлигидан хурсандмиз. Ютубдаги видеоканалимиз хозирги кунда Ўзбекистонда ягона энг кўп томоша қилинадиган канал бўлгани сабабли ундан унумли фойдаланиб дунё миқиёсида санъатимизни муносиб равишда кўрсатишга харакат қиламиз.
Мазкур алохида ўриндаги статусга биноан бизнинг
муаллифлик хуқуқларимиз хам химоя қилинмоқда.
Ютуб каналида бошқа профайллар ёки сайтлар биз қўйган
оригинал видеоларни қайта монтаж қилиб ёки шунчаки қайта қўйганлигини кўриб
қолиб хабар берсак, мана суратда кўриб турганингиздек Ютуб маъмурияти дарров
ўчириб ташлайди.
Мазкур холат такрорланса у анкета умуман ёпиб
ташланади.
Сайтимиз қарашли бўлган юкоз системаси билан олиб
борилаётган ишлар натижасида куни кеча расмий хат олдик, унга биноан юкоз системасидаги
барча сайтларда бугундан бошлаб бизнинг сайтдан олинган барча янгиликлар, сурат
ва бошқа материаллар текширилиб, биздан ўғирланганлик аниқланиши билан у
сайтлар юкоз системасидан бутунлай маълумот ва барча йиққан материаллари билан
бирга ўчирилиб ташланади.
|