Бугун, 14-август куни Sayyod.com сайти ва унинг муаллифи каминанинг таваллуд куни.
Сайтимиз эришган натижалар, ютуқ ва ғалабалар хақида гапиришга эрта. ..ва менимча шарт хам эмас.
Хаммаси олдинда. Атиги 7 ёшку.
Марра хақида хали гапириш хам уят.
Жараёндамиз, демакки соғ-омон бўлсак, соф ниятимизни шу 7 йил ичида сезиб, бизлар билан бирга бўлиб келаётганлар билан биргаликда келажакдаги барча кутилаётган ютуқларни яна биргаликда нишонлаб ўтаверамиз. Сайтимизга содиқ бўлиб келаётган ФанФорумга алохида рахмат! Сизлар борки, анча хайрли ишларни амалга оширяпмиз.
Сайтдаги ижодкор сифатидаги қиёфамдан ташқари, хаётдаги инсон сифатида хам бу давр мобайнида етарли ғалабаларим бўлди. Энг азизи ва асосийси оилалик бўлдим, бу учинчи мучал йилимда ўғил фарзандни Аллох совға қилди)) От йилидаги отага тойчоқ)) Инсон сифатида шукр-ки ўпкам тўлиб тошадиган даражада жудаям бахтлиман!
Хуллас, борига шукр. Хаммасига!
Хурмат қилиб келган барчага чин юракдан ташаккур!
Адолат шайдоларига салют! Барибир ютамиз! Зеро хақиқат ва яхши ният хамиша Аллох панохида!
Урра!;)
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
чин калбимдан муборакбод этаман.Сизга мустахкам соглик,ижодда жушкинлик,оилангизга
бахт тилаб коламан.
ман сизга хавас килиб углимни исмини Сардор куйганман, ( уям августда тугилган - 23 август куни ))))
илойим сизга ухшаб гапи бутун, уз ишини устаси булиб вояга етсин
биз чет элда яшаймиз, сиззи сайтингиз оркали ишончли ва исботланган янгиликладран хабардор булиб турамиз, илойим мартабангиз бунданда улуг булиб сайтингиз хам гуллаб яшнайверсин.... хамма яхши тилакларни тилаб коламан... ОМАД ЁР БУЛСИН
Sevimli FanForumimni esa bugungi 7 yillik kichik yubiley bilan tabrikliman))))
Sayyodchilarga alohida salom!
Sokina(Dilrabo)dan.
chin qalbimdan tabrikliman. Yoshilaga yosh
qöshilsin. Yaqinlariz va bizani baxtimizga doimo
sog böling! Hich qachon yuzizdan kulgu,labizdan
tabassum arimasin!
Узбек шоу-бизнесини мунтазам ёритиб, тахлиллаб, танкидлаб, уринли булса мактаб келадиган тоза, реалликка ёндошилган иккита интернет сайтлари мавжуд, булар sayyod.com ва shov-shuv сайтларидир. Бу икки сайтнинг админ-муаллифлари Сардор ака Комилов (сайёд.ком) ва Жасур Хамроев (шов-шув ) ларнинг ижодий ва танкидий маколаларини мунтазам кузатиб бораман. Бугун sayyod.com рахбари Сардор ака Комилов хакида!
Сардор Комилов 2007-йил sayyod.com шоу-бизнес сайтини очди. Сайт киска муддат ичида бутун Узбекистон, узбеклар ва узбек санъат шинавандалдри булган инсонлар орасида машхур булиб кетди. Бунинг сабаби битта-реал фикр, тоза тахлил, аник максад эди.
Сайёд.уз сайти муаллифи Сардор Комилов узига "адабий тахаллус" этиб, "Сайёд" сузини кабул килди. Сайёд сузи-арабча булиб, маъноси "овчи, нишонни аник олувчи" деган маънони англатади. Тахаллус эгасига айнан мос ва Сардор Комилов хар бир нишонни аник ола билади. Машхур юлдузлар хам Сардор Комиловни курса, бошкача муносабат ва хурмат килади, сабаби эса Сардор аканинг танкидчилик бобида устасифаранг мутахассис эканлигидадир. Бу бир томони, иккинчи томони эса Сардор аканинг жамиятдаги рольи ва халкчиллигидадир. Шоу-бизнес оламига доир сайтлар минга якин, аммо улар Сайёднинг мингдан бир ишини хам кила олишмади шу вактгача. "Сайёд нима килган экан?"-, дея савол тугилдими? Хозир сабабини биласиз!
"Фахрли инсон" хайрия тадбири! Бу тадбир юзлаб бемор болаларга бир сония булса хам ёруг дунёни куришга сабабчи булмокда. Сардор Комилов бундан уч йил мукаддам 1-июньдан бошлаб, ушбу хайрияни ташкил этди. "Фахрли инсон" номи ила бошланган тадбир хар ойнинг илк жумасида Сардор Комилов бошчилигди Тошкент шахридаги уткир лейкоз (лейкемия, ок кон) касаллиги билан огриган беморларга кон топшириш ёки моддий ёрдам бериш акцияси оркали амалга оширилади. Хар ойнинг илк жумасида Сайёдчилар ва машхурлар, фан-клублар ва оддий кунгиллилар ушбу хайрияга ташриф буюриб, "Фахрли инсон"лар сафидан жой олишади. Ушбу куни кон топшириш утказилиб, моддий кумаклашганларнинг маблагларига беморлар учун зарур ва кимматли дори дармонлар олиниб, ота-оналарига бепул топширилади. Мана саховат, мана халкпарварлик. Мен шунинг учун хам Сайёдчиларни хурмат киламан ва шундай инсон билан бир кунда таваллуд топганим билан фахрланаман. Бугун менинг (Мусофирлар гурухи админи Алижон) таваллуд айёмим эканлигидан хам кура Сайёнинг таваллуд айёми эканлиги мени кувонтирди. Сардор Комилов хам, машхур сайти сайёд.ком хам айнан бугун, 14-август куни дунёга келган. Сайёд.ком 7 ёшда, Сардор ака, кушалок байрамлар муборак булсин, бошлаган хайрли ишларингизга ривож тилайман! Доим нишонни аник олиб, хакикатни топа билинг. Юзлаб беморларга ёрдам беришда Аллохим сизга кувват берсин. Сиз мени танимасангиз-да, сизни узимга устоз деб биламан. "Мухлис минбари", "Фахрли инсон", "Танкидий маколар"ингиз, хамда Сайёднинг рамзий белгиси (бренд булсин илохим) ёй мен каби минглаб одамлар калбидан жой олди ва жой олаверсин! Сизнинг доимий мухлисингиз одноклассники ижтимоий тармогидаги мусофирлар гурухининг админи Алижон С.
Бунака жонбозлик хар кимнинг кулидан келмайди Сардор ака. Барака топинг.
(14-августда тугилганларнинг барчасини табриклайман, узимни хам
Макола муаллифи: Админ Алижон С. (14.08.2014 КЕЧГА БИР ЛАГАН ОШ ВА БИР КЕСИМ ТОРТ БИЛАН МЕХМОН КИЛАМИЗ, КЕЛИНГИЗЛАР