18:18 САТОдан мусиқий мактаб! | |
Кун сайин янгидан-янги санъаткорлар, хонанда-ю созандалар халқ назарига тушиб, санъат оламида ўз ўринларини топмоқдалар. Фонд Форум томонидан 7 йилдан буён ўтказиб келинаётган M&TVA Мусиқа, теле-, видео асарлари номинацияси тақдимоти бугун санъат аҳли учун хақиқий синов майдонига айланди. Бу йил ушбу лойиҳа янги номинация билан бойиди. Guli брендидан умумий қиймати 33 млн. сўм миқдоридаги грантлар ажратилди. Грант олганлар орасида ўзининг оҳанграбо куйлари билан кўнгилларга йўл топаётган "Сато” гурухи ҳам бор эди.
2008 йилда ташкил этилган
гуруҳ қисқа вақт ичида сезиларли муваффаққиятларга эришиб улгурди. 2010 йил
M&TVA-2010 тақдимот маросимида йилнинг энг яхши гурухи деб топилган, "Шарқ
тароналари-
Тоир
Асқар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
артист
Гуруҳ ҳакида ...
Тоир Асқар: -Гуруҳимиз
6 кишидан иборат.. Ўткир Қодиров ғиччакнинг тилини яхши билади. Бахтиёр Қобилов бас гитарани қойилмақол қилиб
ижро этади. Отаназар Худойназаров электрон созлар устаси, зарбли чолғуларни чалишда
эса Ғуломжон Муҳаммаджонга етадигани йўқ. Камина 7-8 та миллий чолғу асбобларида
куй ижро эта оламан. Очиғини айтсам, бир-биримиздан илҳом олиб ижод қиламиз.
Ҳар биримизнинг ўзимизга яраша ижод йўлимиз бор. Созларимиз садолари бирлашиб,
мусиқий асар яратилиб, дилларга манзур бўлмоқда. Гуруҳимиз шу кунга қадар 3 та
мусиқий альбомни мухлислар эътиборига ҳавола этди. Ўзимиз яратган мусиқа ва шу
билан бирга устозларимиз ижро этган куйлар бизнинг репертуаримиздан ўрин эгаллаган.
Янги йилнинг янги режалари... Тоир Асқар:- Кўп
йиллардан буён миллий чолғу асбоблари сир-асророларини ёшларга ўргатувчи мактаб ташкил қилишни ўйлаб юрардим.
M&TVA-2012 тақдимот маросимида мана шу уйлаган ниятларим амалга ошиши учун
пойдевор яратилди. Тошкент шаҳрида ёш мусиқачиларга таълим бериш студиясини
ижарага олиш ва янги мусиқа асбобларини ҳарид қилиш учун бизнинг гуруҳимизга 10
млн. сўмлик грант берилди. Мана шу грант асосида шу йилнинг март ойларида
кастинг ўтказишни режалаштирганмиз. Ёш мусиқачиларимиз-нинг янада чуқурроқ билим
олиши, бир сўз билан айтганда, ўзбек миллий чолғучилигини авлоддан-авлодга
етказишда ушбу мактаб албатта ўз ўрнига
эга бўлади, деб ўйлайман. Бунинг учун Фонд Форум асосчиси Гулнора Каримовага
миннатдорлик билдирмоқчиман. Бизнинг гуруҳимиз бу инсон томонидан амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ёш мусиқачилар учун ...
Тоир Асқар:-Юқорида
айтиб ўтганимдек, янги ташкил этиладиган мактабда таҳсил оладиган ёш
мусиқачиларни шу йилнинг март ойига қадар саралаб оламиз. В. Успенский номидаги
Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейининг анъанавий ижрочилик
кафедраси бўлимида миллий созларга қизиқиши бўлган ёшларимизни кастингдан
ўтказамиз. Агар мактабимизда билим олишни истаган ёшлар бўлса, мархамат! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 4346 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |