05:56 Сардор Рахимхондан янги альбом сотувда! | |
2015 йил эстрада йўналишидаги эркак хонандалардан Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган Артист Сардор Рахимхончлик жўшқин хизмат қилгани бўлмагандек. Янги қўшиқлар дейсизми, янги клипларми, твда бошловчиликми, хуллас хамма ерда Сардор Рахимхон долзарб бўлди. Хизматларда хам кўп учраган йигитлардан илғори Сардор Рахимхон бўлганини ўзимиз хам кўп гувохи бўлдик. Ўзиям хизмат кўрсатган артист номига хос равишда мехнат қилди бола. Йил бошиданоқ “Тушларимга киринг отажон” клипи билан кўпчиликни дилини ўртаган бўлса “Бодомгул” клипи билан хануз юзларга табассум югуртирмоқда. Дилсўз билан дуэтидан то Рамазондаги “Хабибим” қўшиқлари хануз мухлислар “плейлист”ида долзарблигини биламиз . Айнан бу йил у икки қиздан кейин ўғил фарзандлик хам бўлди. Рахимхон сўнгги тақдим этган ижод намуналаридан “Санамжон” клипи премьерасига хали бир ойдан ошмай у шундай номдаги “Санамжон” деб номланган 2015 йилги аудиоальбомини сотувга чиқарди . У ерда мухлисларга севимли қўшиқлардан ташқари хали премьера қилинмаган қўшиқлар хам мавжуд. Сардор Рахимхон билан боғланиб альбом хақида маълумотлар билан қизиқдик.
Сардор Рахимхон:-2015 йил ижодимдаги энг омадли йиллардан бири бўлди. Бу йилги тақдим этган қўшиқларим хаммаси хануз долзарб экани қувонтиради. “Санамжон” номли янги альбомимдан мухлисларга севимли бўлишга улгурган янги қўшиқлардан ташқари хали премьера қилинмаган янги 4та қўшиқ мухлислар учун совға бўлади: - Серж Марсель сўзи ва мусиқаси билан ёзилган “Без тебя” қўшиғимдан умидим катта. Ўзимга жуда ёқяпти ва шу қўшиққа клип олишни режалаштирдим. -Қозоқ тилида куйланган “Махаббатим” номли қўшиқ Азиза Низамова сўзи ва мен басталаган мусиқа билан ёзилган. Бу қўшиқ қозоқ миллатига мансуб кўплаб мухлислар талабига биноан ёзилди. “Маликам” қўшиғимни қозоқча туридан кейин шу миллат вакилларидан ижобий фикрлар олгандим ва мана улар учун кутилган яна бир қозоқча қўшиқ. Умумий альбомда 3та қозоқча қўшиқ бор. -Шунингдек альбомда “Маликам “ни ремикс тури хам бор. -Ва нихоят альбомдан жой олган яна бир премьера бу анчадан бери клипи анонс қилинаётган “Азизам” таронаси. Бу қўшиқни мусиқасини дўстим Жонибек Муродов ёзиб берган, матни эса Бобур Бобомуродга тегишли. Ушбу қўшиқни клипи хам нихоят тайёр ва насиб этса янги йил арафасида уни тақдим этамиз . “Оханг медиа” компаниясида чиқарилган ушбу янги альбом мухлисларга ёқади деган умиддаман. Катта тақдимот маросимларини унчалик хушламайман ва шу сабаб альбомни тақдимот маросими тарзида қилмай шунчаки сотувга чиқардик.
Альбом билан танишарканман бир хонанданинг альбомида турли хил йўл, тил, турли оханг ва хиссиётларни сезиб альбом зериктирмаслигига амин бўлдим. Демак бу йил Сардор Рахимхон нафақат сермахсул ижод қилди балки ундаги турфа хиллигу турфа тиллик билан барча аудиторияни ўзига жалб қила олади деб хисоблайман.
Бугун, 30-ноябрь куни мазкур альбомдан янги қўшиқлар хамкоримиз www.rizanova.uz сайтида премьера қилинади. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 4858 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |