03:25 Сардор Рахимхондан икки диск сотувда! | |
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг шу йилги концерти диски билан биргаликда "Фаридам" мп3 диски хам сотувга чиқди. "Фаридам" номли мп3 дискда ундан аввалги альбомлари хам киритилган. Бирбало нуқта уз ва яна уни устидан тўртта шунақа сайтларни номи билан бақир-чақир қилиниб бузиб расво қилинган қўшиқни интернет ва ёки қароқчи дисклардан олгандан кўра мана шу расман ва лицензион дискда чиққанини сотиб олган минг чандон афзал.
Концерт дискига келсак, шу кунгача бизга тақдим қилинган дискларни концертини хеч кўрмаган эканман. Концертни ўзида бўлиш бошқа ва дискда кўриш бошқача бўларкан. Фақат сахнага қараб ўтиргандан кўра дискдан хаммасини хар тарафлама томоша қилишни завқи ўзга бўларкан. Эринмий кўрибман) Концертда ахамият бермаган қўшиқларга дискдан кўриб бошқача тингланаркан. Балки концерт пайти убу нарсага диққат бузилибми ахамият берилмаган бўлса диск томошасида эса концертда колонкалар кулоқни ларзага келтирган мухитда эмас қулайроқ шароитда - уйда телевизорда кўрилганида у қўшиқларни сўзларидан то охангигача осонроқ ва яхшироқ қабул қилинаркан.. Хуллас концерт дискда кўрилганида хамма нарса аниқ ва равонроқ қабул қилинаркан.
Хали хеч қаерда премьера қилинмаган Сардор Рахимхоннинг айрим қўшиқлари шу икки дискларда мавжуд. DISCOVERY дўконларида дисклар сотувда. Тавсия қиламиз.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14092 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |