Рахимхон икки ўт орасида қолган. Бир тарафдан давр талаби бўлса, бошқа тарафдан ёши катталар олдида барибир бу қўшиқдан уялаётгандек.
Аммо артист халқ талаби асосида хизмат қилади ва халққа ёққан тароналаргина оммалашади. Бугунги давр эса нафақат хазиломуз қўшиқларни балки, айниқса тўйларда енгил рақсбоп қўшиқларни талаб қиляпти.
Оёқ учун (рақсга) мўлжалланган қўшиқлардан эса маъно ёки гўзал адабий сўзлар талаб қилинмайди, яхши мусиқа, яхши динамика , қулоққа тез ўрнашадиган сўзлар бўлса кифоя.
Сардордан бу қўшиқни сайтимизда премьера қилиш учун ўзимиз таклиф билдирдик. Рахимхон эса ўз навбатида, агар халққа ёқса ва аксарият одамлар бу қўшиққа клип хам суратга олиш керак деган фикр билдирса, клип суратга олдириб, твларда айлантиришини хам режалаштирган.
Мусиқа ва аранжировка муаллифи Отабек Қамбаралиев.
Матн; Элдор Қаюмов.
Халқ хизматида бўлганидан кейин, айнан ёшлар талабига асосан яралиб, уларга ёқаётган қўшиқнинг келгуси тақдирини хам, айнан сизлар хал қиласизлар.
Менга ёқди, прикол. Биринчилардан бўлиб мен хам клип суратга олишни тавсия қиламан.
Премьерани кутиб олинг: