Сардор Рахимхон ва Алишер Узоқов хамкорлик натижаси MP3|Video
Сардор Рахимхон ва Алишер Узоқов хамкорлик натижаси

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Бир неча кунлардан бери инстаграм оламида жаранглаётган реклама "Отамдан ёдгорим онам" клипи нихоят тақдим этилди. Актер Алишер Узоқов режиссерлиги ва бош роль ижрочиси сифатида хонанда Сардор Рахимхоннинг "Отамдан ёдгорим онам" қўшиғига ишлаган клипга "Сен ўзинг фарзандлик бўлганингдагина ота-онангни тушунасан" слоганини қўйган бўлардим. Яъни хориж фильмларининг қисқача шиор-слогани бўлгани каби бу клипга хам қисқача шундай таъриф берган бўлардим. 

 

 

Сардор Рахимхон:- "Отамдан ёдгорим онам" қўшиғи матн муаллифи Хушнуд Дарвеш, Зафар Қодиров мусиқаси, Ахмад Хожиматов аранжировкаси. Клип режиссери,  сценарийси муаллифи ва бош роль ижрочиси хам халқимизнинг севимли актери актер Алишер Узоқов. У  нафақат зўр актер балки зўр инсон хам , мени қадрдон дўстим. Операторликни профессионал оператор Рустам Муродов ўз зиммасига олди.  Алишер ўзи азалдан менга бир клип олиб бериш ниятида бўлганди, ва мана ният амалга ошди, имкониятдан фойдаланиб унга каттакон рахмат айтаман.  Алишер "Омон-омон" қўшиғимни жудаям яхши кўради ва унга асли клип олмоқчи бўлгандию, насиб қилмаганди. "Отамдан ёдгорим онам" қўшиғини ёқтириб , шунга клип оламиз деб анчадан бери сценарий ўйлаб юриб мана нихоят хақиқатдан жуда чиройлик килип тайёрланди. Ўзимни хам этим жимирлаб кўзимга ёш келди. 

 

 

Бу клипда айнан мени хаётим кўрсатилмаган ва умумий қилиб олинган, яъни  оналаримиз бизларни катта қилиш йўлида жуда катта қурбонликларга боришади, ёшлиги, халовати, хаёт завқи  ва керак бўлса бахтидан хам кечади. Лекин афсуски фарзандлар катта бўлгач бу нарсаларни билмайди ва қадрига етмайди. Мана шу нарсаларни клипда кўрсатмоқчи бўлдик. Қолаверса клипда ёлғиз онани бир ўзи ўғлини катта қилиш машаққати кўрсатилган. Афсуски биз клипда кўрсатмоқчи бўлган нарсани 10дан бирини кўрсата олдик чунки вақт оз эди. Жуда кўп кадрлар қолиб кетди, сиғдира олмадик. Шундаям таъсирли чиқди ва мухлисларга ёқади деган умиддаман. Бу қўшиқ нафақат мени онамга балки ёри вафот этган ёки бир ўзи фарзанд катта қилган барча  ёлғиз оналарга бағишланади. Ота оламдан ўтгач қайсидир маънода она отасидан мерос бўлиб қолади. Онани кўз қорачиғидек асраш , бошида кўтариб юриш қайсидир маънода отасидан васият бўлиб қолади. 

 

 

Она ролида халқимизнинг севимли актрисаси Сайёра Юнусова. Шу актрисани жудаям яхши кўраман ва айнан она ролида клипимда роль ижро қилганларидан жудаям хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб уларга ва  ижодий жамоадаги хамма: гримёрдан тортиб иккинчи режиссер, рассом, бошқа актерлар, эпизоддаги актерларгача хамма хаммага рахмат айтаман! 

 

 

Клипни Рўза кунлари ижодий жамоа  рўзадорлар  билан 45 даража иссиқда суратга олдик. Бу хам клипга ўзгача файз берган бўлса ажабмас. Жудаям исиқ бўлганидан суратга олиш жараёнидан прикол видео қўйгандик "Қалай иссиқми?" деган саволга Алишернинг "Йўқ, атиги 45 даража иссиқ" деб хазиллашган видеоси. Суратга олиш ишлари икки кун давомланди.Клип халқимизга ёқади деган умиддаман!

 

Клипни ЮТУБДА ТОМОША ҚИЛМОҚ

 

Майтуб тасиксда томоша 

 

15-Июл-2016 22:18
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Alisher Uzoqov, Sardor Rahimhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Zamira   (15-Июл-2016 23:41)
Qu'shiq ham, klip ham 100% zu'r! Shunaqa ma'noli, mazmunli qu'shiqlar, professional kliplar ku'payishiga umid qilaman!

2 max   (16-Июл-2016 01:29)
thumbup

3 Абдулазиз   (16-Июл-2016 10:07)
Жуда маъноли ва таъсирли кушик ва клип. Юртимизда шундай хакикий санъат вакиллари борлигидан мамнунман. Ижодларида омад. Сардор Рахимхондан яна сифатли кушик, Алишер Узоковдан профессионал клип кутиб коламиз.

4 Nurilla   (16-Июл-2016 10:42)
Klip va qo'shiq barchasi zo'r! Menham otamdan erta ayrilganman! Onam oq yuvib oq tarab meni o'sirgan! klip meni hayotimdan olinganday! Raxmat klip uchun!

5 Gulozora   (16-Июл-2016 22:20)
Klip, qo'shiq matni, ovoz hammasi manga juda juda yoqti. Zo'r ishlangan. Rejisserni asl mehnati iqtidori shundo natija bergan. Kelgusi ishlarida omad!

6 bek88   (17-Июл-2016 00:46)
omad ijodlariga.

7 Rano   (17-Июл-2016 10:20)
Nega Alisher Uzoqov rol o`ynamay qo`ydi? shu haqida ham Sayyoddan eksklyuziv intervyu kutib qolamiz.Sardorning hamma kliplari ma`nodor, bu ham albatta xit bo`ladi. Jamoaga omad tilayman.

8 wurausmanova   (18-Июл-2016 08:08)
Juda yoqdi.Barcha ijodiy jamoaga katta minnatdorchilik.Omad!

9 Alisher   (18-Июл-2016 15:51)
Зур клип булибди кузларимдан ёш чикиб кетди. Офарин

10 Salom.uz   (19-Июл-2016 01:59)
Ota-onamiz baxtimizga sog' b6lishsin

11 Тулкин   (20-Июл-2016 08:42)
Рахмат, Сардор ва Алишер, ушбу кўшикни кўзимда ёш билан тингладим. Ижодларингизга омад тилайман.

12 Максудбек   (20-Июл-2016 10:24)
Юракка якин кушик офарин ЗУР клипгаям гап ек

13 Durdona   (26-Июл-2016 18:05)
Juda ta'sirli klip yig'lab yig'lab ko'rdim. zo'r

14 Ali   (07-Авг-2016 14:43)
Gap yo'q manga yoqdi !

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0