04:45 ТВМ нихоят номига хос жонланмоқда! + Райхон кучли-видео | |
Бахор, узоқ муддатли қишки уйқудан нафақат ўт-ўлан ва хайвонларни, балки ТВ ходимларни хам уйғотмоқда!
Бир неча кундан бери ТВМ каналида қизиқ роликлар айланмоқда. Шундан эътиборга тушгани Жахонгир Позилжонов, Самандар ва Рашид Холиқов ижросидаги бокс рингида суратга олинган янги «Ошга мархамат» лойихасига ишланган ролик бўлди. Бугун Роксана ТВМнинг яна бир тайёрланаётган лойихасининг суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши хақида хабар берди. Феруза ва Саидалар репортажга ошиқишар экан, бу вақтда бошқа қизиқ маълумотларга хам тўхталиб ўз фикрларимни баён этсам. ТВМда яна бир "Биргаликда куйлаймиз” ёхуд караокесифат яна бир лойиха ишга тушаётганлиги ва унда Райхон бошловчилик қилиши режада эканлигидан хам хабар топдик. ТВМ ходимлари шунчаки эмас, яхшигина уйғонишган чоғи олдинда яна бир мегалойиха хам кўриб чиқилаётганлиги ва у "Юлдузлар фабрикаси” бўлиши хақида хам айғоқчиларимиз хабар беришмоқда. Нихоят ТВМ ўз номи ва телеканалнинг концепциясига хос равишда ёшларбоп ва қизиқ лойихаларни амалга ошираётганлиги қувончли хол. Бўлмаса бу канал фақат оддий клиплар "айланмаси”дан фарқи йўқ бўлиб бораётганди.
Бизнинг ТВ фақат кутубхона ёки мажлислар зали эмас!))
Телевидениемизда жадал ўзгаришлар бошланаётганлигини аслида биз "Ёшлар” каналидан билгандик. Ёдингизда бўлса "Юлдузлар циркда” лойихасидан қисқача репортаж тайёрлагандик. Хозирги кунда репетиция жараёнларидан видео ва суратларни йиғишда давом этяпмиз, "Ёшлар” каналида бу лойиха амалга оширилгач қизиқ вазиятлар, сурат ва репортажлар билан таништириб борамиз.) Хозирча эса ўзига хос сахна ортидаги тайёргарликлардан "компромат”лар йиғмоқдамиз)) ТВМ лойихаларига қайтсак, бугунги суратга олиш бошланган лойиха "Тўғрисини айтганда” дея номланиб бизнинг "Экспрессо” лойихамизнинг видео кўринишида эканлиги аён бўлди. Яъни мухлисларнинг саволлари видеога ёзиб олинади ва унга уларнинг юлдузи жавоб беришади. Хуллас сўзни репортажни уюштираётган Феруза ва Саидаларга бераман:
ТВМ ТЕЛЕКАНАЛИ ЯНГИ МАВСУМДА ЁКИ ЯНГИ КЎРСАТУВЛАР
Суратга олиш ишлари бошланиши
арафасида, соат 12.00 да у ерга келганимизда, кўрсатув баннери олиб чиқилиб, ТВМ
телеканали ижодкорлари, кўрсатувга тайёргарлик кўра бошлашди. Бир оз ўтиб эса, асосан
ёшлардан иборат бўлган мухлислар ҳам етиб келишди. Ушбу кўрсатув ва умуман мавсумдаги янги кўрсатувлар ҳақида, ТВМ телеканали бошловчиси Роксана фикр билдирди.
Маълумки, одатда мухлислар ўзлари
ёқтирган юлдузларга саволлар бериш учун, уларни телефон рақамларини топишга ва уларни
бирор жойда кўриб қолишса, тинч қўймай саволларини беришга ҳаракат қилишади. Бундай
ҳолларда, биринчидан юлдузларни топиш ҳам қийин бўлади, иккинчидан юлдузлар ҳам
шахсий ҳаётга эга оддий инсонлар бўлганлиги учун, баъзи тушунмовчиликлар келиб
чиқади. Шунинг учун, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, бу кўрсатув ташкил
қилинди. Бу кўрсатувга ҳар шанба, соат 12.00 дан 15.00 гача, ТВМ телеканали
ёнида, мухлислар келиб, мурожаат қилиб, ўз саволларини берадилар ва баннер
фонида уларни саволлар беришлари тасвирга олинади. Шу уч соат давомида
мухлислар келиб, бемалол ўз саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Биз буни
архив қилиб қўямиз. Саволлар фақат бир юлдузга эмас, бир нечта юлдузга ҳам
бўлиши мумкин. Кейин эса, телеэфир давомида юлдузлар бу саволларга жавоб
берадилар. Кўрсатувни биринчи сонида, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларни
саволларига жавоб беради. Барча саволлар йиғиб олингач, бугун соат 15.00 дан
кейин хонанда студияга келгач, уни ҳам саволларга жавоб бериши тасвирга
олинади. Яъни, бу ерда (суратга олиш
майдончасига ишора қилиб) мухлислар тасвирга олинади, студияда эса юлдузга
уларни видеолавҳалари қўйиб берилади ва у кўриб, саволларга жавоб қайтаради. Агар
кўрсатувда фақат юлдузни ўзи бўлса, яъни бошловчи бўлмаса, саволларга жавоб
бермаслиги мумкин, шуни ҳисобга олган ҳолда, кўрсатув бошловчиси Равшан Ҳакимов
кадр ортида турган ҳолда, агар юлдуз саволга жавоб бермаса, "саволларимиз
жавобсиз қолиб кетди, ҳа ёки йўқми” деб, барибир улардан мухлислар учун жавоб
олади.
Феруза: - Яна қандай янги кўрсатувлар тайёрланмоқда?
Роксана: - "Бирга куйлайлик” ва "Ошга марҳамат” кўрсатувлари. Бу кўрсатувлардаги иштирокчилар сони ва бошқа маълумотлар ҳозирча сир. Фақат шуни айтишим мумкин, "Бирга куйлайлик” кўрсатувида иштирок этиш учун ҳам, ҳар шанба соат 12.00дан соат 15.00 гача, ТВМ телеканалига келиб, мурожаат қилиш керак бўлади. Ҳақиқатдан ҳам иқтидорли инсонлар, қўшиқ тайёрлаб келишлари керак. Иштирокчилар ҳайъат аъзолари томонидан танлаб олинади. Ҳайъат аъзолари кимлар бўлиши ҳам сир, лекин мусиқадан хабардор инсонлар. Бу кўрсатувни кутилмаган қизиқарли тарафлари ҳам бор. Масалан, кўрсатувда мен ва ҳамкасбим Равшан Ҳакимовдан ташқари, таниқли хонанда Райҳон ва ёш хонанда Шерзодбек ҳам бошловчилик қилишади. Тасвирга олиш ишлари студияда бўлади, махсус декорациялар устида ишланмоқда. "Ошга марҳамат” эса, ҳақиқий эркаклар кўрсатуви. У ерда таниқли шахслар ош тайёрлайдилар. Кўрсатув бошловчиси актёр Мурод Ражабов. Барча тафсилотлар ҳозирча сир. Фақат шуни айтиш керак, бу кўрсатув бошқа кўрсатувлардан фарқ қилади ва ундан мухлислар ўрганадиган нарсалар ҳам бор. Суратга олиш майдонига актёр Алишер Узоқов келгач, мухлислар ундан
дасхат ола бошладилар. Маълум бўлишича, бугун кўрсатувни илк сонида мухлисларга
тушунарли бўлиши учун таништириш тарзида, лавҳалар суратга олинди. Шундан сўнг, мухлисларни савол берган лавҳалари тасвирга туширилди.
Кўрсатув қандай чиққанлигини ва кўрсатув меҳмони мухлисларни ҳамма саволларига жавоб бердими, актёр Алишер Узоқовни саволлари жавобсиз қолмадими, буларни барчасини 9 апрелдан бошлаб, ҳар ҳафта шанба куни ТВМ телеканали орқали намойиш этиладиган "Тўғрисини айтганда” кўрсатуви орқали кўриб, билиб олишингиз мумкин. Феруза Фаттохова Саида Вахобова Видеони томоша қилмоқ: | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 8237 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||
| |||||||||