Бош сахифа » 2017 » Май » 18 » Сардор Рахимхон - "Онам"
18:21
Сардор Рахимхон - "Онам"

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон яна бир дилтортар қўшиқ тақдим этмоқда.  Сўнгги пайтлар унинг қўшиқлари алохида қадрли бўлиб бормоқда. Айниқса мазмун ва мохияти билан қалбларга  яқину муқаддас инсонлар бўлмиш ота ва оналар хақидаги қўшиқлари ўзгача қабул қилиниб келинмоқда. Бугунги премьера хам шулар қаторидан. 

"Отамдан ёдгорим онам" қўшиғини Доғистонлик хонанда Зарина берухсат қайта ўзгартириб рус тилида куйлаб кейин эса Сардор Рахимхонга видеомурожаат юбориб унинг  ижодига  қойил қолиб  яхши кўришини билдирган. Мазкур видео доғистон  ва ўзбек шоу-бизнесида шов-шув бўлди. 

 

 

15-май куни эса FM 102.0 ТОП АВТОРАДИО гала концертида у  "Мадинам" қўшиғи учун тақдирланди. 

 

 

Барча хит-парадларда  турли қўшиқлари юқори поғоналаридан тушмаётган ва хамма тақдирлаш маросимларида кетма-кет   мукофотга сазовор топилаётган Сардор Рахимхоннинг бу қўшиғи хам муносиб бахоланиши хамда энг асосийси  мухлисларнинг қалбидан жой олишдек катта мукофотга сазовор бўлишига тилак билдирамиз.

Доғистонлик Заринани эса бу қўшиқ хам қойил қолдириб уни хам қайта куйлашга ундаса не ажаб?

 

Қайта куйлаш деб бу қўшиқнинг тарихига хам тўхталмай илож йўқ.

Сардорнинг шогирди бўлган Машхурбек  Андижонда 2 йил аввал куйлаган ва бу қўшиқни устози Сардор Рахимхонга совға қилган.  

 

Инстаграм сахифасида ушбу холат юзасидан тушунмовчилик ва балким айрим махаллийчилик хисси сохибларига  айтиш керакки бу қўшиқ шогирд тарафидан устозига тақдим этилган ва энг асосийси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлган хонанда уни эндиликда Республика миқёсида танитиши,  яхши қўшиқ бўлгани учунам  фақат бир вилоят худудида эмас балки бутун бошли Республика миқёсида мухлисларни топишига хизмат қилади.

 

Хонанда Афсонанинг "Жийда гулим" қўшиғини эсланг, Озодбек куйлаганидан кейин қанақа машхурликка эришиб миллионлаб  кўнгилларнинг севимли қўшиғига айланганди. Афсонанинг хам рейтингига бу ижобий таъсир кўрсатганди. Кўпчилик  айнан шу қўшиқ тарихи орқали Афсонани ўзига кашф этганди. 

Ижодкор учун эса энг асосийси қўшиқни машхурлиги ва унинг жони узоқ бўлиши. Бу тарафлама Сардор ўз шогирдига кўмак бўлмоқда деса хам бўлар.

 

Премьерани қабул қилинг ва қўшиқдан завқланинг!

 

Сардор Рахимхон "Онам" мп3 4мб

 

 

Тасиксдан кўчирмоқ 

 

Муқобил манбадан бирда кўчирмоқ

 

Саундклаудда тинглаб кўчирмоқ

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 16441 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Buzrukxon   (18-Май-2017 19:45) [Материал]
Qo'shiqqa gap yo'q lekin Mashhurbek yaxshiroq aytgandii Sardor Rahimhom ozgina cho'zib yuboribdii Sardor akaga omad

2 Buzrukxon   (18-Май-2017 19:46) [Материал]
Qo'shiqqa gap yo'q lekin Mashhurbek yaxshiroq aytgandii Sardor Rahimhom ozgina cho'zib yuboribdii Sardor akaga omad

3 AHMADALI   (19-Май-2017 00:03) [Материал]
Илтимос бу кушигни Машхурбек узлари айтсин ва бутун Урта Осия тингласин

4 Ravshan   (20-Май-2017 16:30) [Материал]
O'g'illivuradimi

5 graf   (23-Май-2017 12:43) [Материал]
кушиклари яхшию, лекин С.Рахимхон узи купрок кушик яратса яхши буларди, "Маликам" деган кушигиям угирланган (балки сураб олгандир, билмадим) экан.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!