Бош сахифа » 2016 » Май » 10 » Сардор Рахимхон концертидан батафсил.
21:55
Сардор Рахимхон концертидан батафсил.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг ижодига 10 йиллик концерт дастури "Хар кунинг улуғ неъмат" номи билан 9-10-май кунлари "Истиқлол" санъат саройида Ойбек Алиев режиссерлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,  Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси хамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ташкилотчилигида ўтказилди.

"Ўзбекнаво" нима ташкилий иш қилганидан хабарим йўғу, (бу борада шубхам хам катта, улар ташкилийдан кўра бузишни эплай олишади) аммо концерт пресс-релизида ташкилотчилар сифатида улар хам "вергуль"дан кейин қўшиб қўйилгани учун ёздим. 

 

 

Дастур хонанданинг ижодига монанд вақт монологи интроси билан экранда кириш қисми бўлиб унинг илк хити бўлган "Ишонмасман" қўшиғи билан бошланди. 

 

 

Концерт росмана "Хотира ва Қадрлаш" кунига монанд уйғунлашган тарзда ўтди. Қахрамонларча халок бўлган аскарга атаб  "Аскар онаси" қўшиғи куйланиб  мархум аскар онасини сахнага таклиф қилиб гул берилганида халқ тик туриб олқишлади. 

 

 

Дастур давомида қадрлаш борасида хам етарли ижод намуналари ва сахна кўринишлари намойиш этилди. Хусусан ногирон қизга аталган "Фаридам" қўшиғи, шу қўшиқ аталган қиз залда эканини хонанда маълум қилди. Рахимхонда нотиқлик санъати етарли бўлгани боис унга дастур бошловчиси керак бўлмади ва у фикрларини теран ва чиройлик тарзда етказиб бера олди. Шунингдек қадрлаш мавзусида бўлган деб оқибат хақидаги "Қаранг, кўз очиб қаранг" қўшиғини хам айтиш мумкин. 

 

 

"Ўғлим" қўшиғига экранда санъат олами вакилларини ўз ўғиллари билан тушган суратлари намойиш этилди. 

 

 

 

Дастурни илк танаффусида иштирок этган КомедиУз йигитлари кутилмаган импровизацион "подстава" онларини хадя этиб, сахна кўриниши то тугагунга қадар томошабинларни диққатини тортиб кулгудан портлатди.

 

 

Рашид Холиқов, Адиз Ражабов , Муқаддас Холиқова ва бошқалар иштирок этган ушбу сахнада, уларнинг кўзлари ёпилиб, орқа тарафдан стулга турли жойлар номи ёзилиб, иштирокчиларга у қандай жойлиги айтилмаган тарзда қитмир саволлар беришди. Сиз у ерга қачон борасиз, қайси кунлар, ким билан ва хоказо. Адиз Ражабов у ерга (УЗИга) Рашид Холиқов билан бораман деганида тасаввур қилаверинг кулгуни. (10-май кунги концертда бу "подставанинг" қурбонлари Манзура, Жахонгир Позилжонов, Алишер Узоқов ва Раъно Ярашевалар бўлишди) 

КомедиУзчилар дубляж борасида бу соханинг атиги 100минг сўмлик қадри хақидаги приколига олди қатордаги актер ва актрисалар Зухра Ашурова, Муқаддас Холиқова ва Адиз Ражабовларнинг қийқириқлари жаранглади.

 

 

Райхон шу куни илк маротаба фарзандлари билан концерт дастурига  келиши эди. Уларнинг оилавий тарихида бу энди  Сардор Рахимхон номи билан боғланиши табиий. 

 

 

Дастурнинг яна бир қизиқ ва кўтаринки динамикасини етказиб бергани Халима билан дуэт бўлди. Ёдингизда бўлса Сардорнинг бундан олдинги концертда бу дуэт хамкорлик бошланганди ва бу сафар хам давомланиб "Халима" дея номланган. Хосила Рахимова, Муниса Ризаева ва Райхондан хам нимам кам дея куйлаган Халиманинг матнида у хонандаларга таалуқли пародия йўлида  қизиқ приколлари бор. Бу барчаси экрандаги хажвий карикатура билан бойитилгани эса жуда қизиқарли онларни хадя этди. 

 

 

 

Сардор Рахимхоннинг илк продюсерлик лойихаси бўлган Дилсўз билан "Соғинди юрак" дуэти хам тақдим этилди ва ундан аввал Дилсўзни сахнага чорлар  экан  қондош бўлмасада бироқ қадрдон сингил дея эълон қилди. 

 

 

Дуэтнинг яна бир қизиғи бу "Дўст" қўшиғига жажжи мухлис йигитча билан дуэт тарзида айтилгани бўлди. Боланинг исми Иззат Рахимхон экан) . Дастур давомида яна бир дуэт бўлиб у рэпер билан ижро қилинди, Рахимхоннинг илк ижоди пайтлари куйланган бу дуэт  шу куни илк маротаба сахнада куйланди. 

 

 

"Отажон" қўшиғидан хабардорсиз, концертда янги "Онам" деган қўшиқ хам янгради. Хонанда томошабинлар залидаги онасига катта "Жаннатим онам" ёзувли гулдаста хадя қилди. 

 

 

Сардорни ўзига хам совғалар бисёр бўлди, бу албатта юзлаб гуллар, чизилган суратлар, чопон, қийиқча ва дўппилар албатта. 

 

 

"Маликам энди қара" қўшиғига экранда дунё миқёсидаги артистларни қўлида гўё шу ёзув тургани прикол лавхаси намойиш қилиниб, хонанда қўшиқни жонли равишда мухлислар билан куйлади. 

 

 

Умуман олганда унинг хар бир қўшиғини томошабинлар олқишлар ва қийқирувлар билан кутиб олишди. 

 

 

Иккинчи танаффусни актер ва қизиқчиларга  пародия қилган йигитлар ўтказишди. 

 

 

Айтишича хорижда бўлганида грузинча чопон совға олган Сардор дастурда уларга хам атаб грузинча йўналишдаги куйланган "Бирга бўлайлик" қўшиғи бўлиб,   шу каби яна бир шўх   хоразмча қўшиқ хам   росмана рақсбоп ва омадли чиққанини эътироф этиш  керак.

 

 

Сардор Рахимхон рақсга томошабинларни чорлар экан, сизларни концертларингизда ўйнаганман хонандалар, қани сизлар хам ўйнанг деганида Алишер Файз хам ўрнидан туриб рақсга тушиб кетиб қарзини узди хисоб. Бироқ олдинда энди Алишер Файз концерти, Сардор тайёр тур!))

 

 

Дастурда "Навруз" рақс дастаси раққосалардан тортиб то доирачилар ("Бек" гурухи адашмасам) концертнинг кўрки бўлди десам адашмаган бўламан. Дастурда иштирок этган раққосалар хозирда хамма тарафидан танқидга учраб, рақс санъатига доғ тушираётган бошқа  айрим раққосалар каби  ерни уриб, сахнага ётиб олиб истерик қилиқлар қилмай, қилиқ-қичиқлар билан қош қоқиб, мимикалари билан  юзларини бужмайтиравермай  хақиқий раққосалар каби ўзини сохасига хурмат билан ёндошгани уларни асл зеби-аёллик хаёсига янада гўзаллик қўшган бўлса ажабмас. Хурмат! Хаммаси ўрнида, ўзини тутиб олган ва эмоциясини хам ортиқча қилиқларсиз бежирим харакатларида етказиб берилган. Доирачилар  махоратидан то либосларигача супер! Улар сахнадаги реал жонли декорация бўлишди.  

 

 

Дастур "Ё Раб" қўшиғи билан тугади.  Ижодий жамоага балки билингани бордир бироқ  томошабин сифатида дастурдан техник носозлик ва ёки бошқа хатоликларни сезмадим. Илк кунидаги КомедиУзчиларни "РОддом" ёзувидаги хатоликни айтмаса...ха энди хажвий гурух, хечқиси йўқ. 

 

Фоторепортажни Нодира Махмудова амалга оширди. (Хизматлар бўлса бемалол)

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16632 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Талъат   (11-Май-2016 07:26) [Материал]
Sardorni tabriklaymiz muvafaqiyat bilan. Ijodiga omad. Aytishizga qaraganda astoydil mehnat qilibdi.
Tirnoq ichidan chiqqan "raddom" esa, manimcha ataylab qilingan xato. Agar to'g'ri yozsayam "tug'uruqxona" demabdi deymiz. Qisqasi, tirnoqlari olingan, toza konsert. Faqat mikroskoplarsiz tomosha qilinsa bo'ldi.

2 Flagman   (11-Май-2016 08:29) [Материал]
yutubga chiqsa ko'ramiz konsertini rosa maqtadinglar yaxshi bo'lsa kerak.

3 Bakhtisher Aslonov   (11-Май-2016 09:58) [Материал]
Ajoyib o'tibdi, qoyil Sardor Rahimxon. Ana endi biror hafta maaaazza qilib yotib dam olsangiz bo'ladi:)!

4 Дилшода Ибрагимова   (11-Май-2016 13:09) [Материал]
Севимли хонандам Сардор Рахимхонга факат ва факат омад тилайман. Илохим ижодлари бундан хам гуркираб яшнасин. Кушиклари жуда хам яхши, маъноли. Концертларига тушолмадик, бундан кейингиларига тушиш насиб этсин деб коламиз.

5 DILMUROD SHER   (12-Май-2016 02:28) [Материал]
Eeeee qqoyil

6 bobo   (12-Май-2016 09:04) [Материал]
Табриклаймиз, жуда хам файзли, чиройли концерт утган куринади. Сардорга бунданда юксак чуккиларга чикишида тилакдошмиз. ОМАД!!!!!

7 Shoh   (12-Май-2016 11:16) [Материал]
Концертга тушгандек булдик. Астойдил мехнат килибдилар баракалла! Ижодларига омад! Узи Сардор Рахимхонни ижодига радиода ишлаб юрган вактларидан хурматим баланд. Узини тутиши, маданияти, суз бойлиги жуда гузал. Янада юкори чуккиларни забт этаверинг

8 wurausmanova   (12-Май-2016 21:32) [Материал]
Ofarin!Juda guzal konsert bulibdi...Omad!

9 dinara   (13-Май-2016 22:16) [Материал]
gap bo'lishi mumkin emas qilingan barcha mehnatlarini mevasi albatta ro'yabga chiqibdi Omad first first first first first

10 shumtaka88   (14-Май-2016 14:42) [Материал]
Sardor Raximxon insonlj fazilatlari tomonlama xam judayam yaxwi oq kungil inson sanatlarixam shundo oq kungilik qana aytsa buladi xaqiqatan xam chiroyli ijod qivotilar oka omad bundanxam yuksaklarda kurili

11 Shabbona   (14-Май-2016 15:49) [Материал]
Сардор Раҳимхоннинг концерт дастури муваффақиятли чиқишига ишонгандим. Чунки у йил жуда самарали ижод қилди. Қойил! Бундан кейинги ижодига омад тилайман!

12 muxiddin   (03-Июн-2016 12:08) [Материал]
omad bunday sanatkor kam

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!