19:31 Сардор Рахимхон-"Бибихоним" ўзгача клип | |
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхончалик ўта жўшқин мехнат қилаётган ижодкорни учратиш қийин. Хар не хафтаки унинг номи ижтимоий тармоқлару эфирлардан жаранглаб янгиликлари мухлисларни қизиқтириб туради. Мана бир неча кундан бери инстаграмдаги деярли барча таниқли шахслару ва хатто уларнинг ёрдамчию хайдовчиси ва хатто "пылесоси"гача ўз сахифаларида реклама қилинаётган Сардор Рахимхоннинг "Бибихоним" клипини мана биз хам премьера қилмоқдамиз. Ёрқин, қизиқ ва айниқса умуман бошқа клиплардан ажралиб турувчи ўзгача бўлган бу клипни бир нафасда томоша қилдим ва негадир тез тугаб қолгандек туюлди.
Актриса Юлдуз Ражабова бу образда ўта мафтункор, шундай эмасми? Типажи европалашган дейиладиган бу актрисага бу роль жуда ярашган. Омадли танлов!
Сирли- сехрли бирозгина фантастик ва романтикага шама бўлганДЕК мазкур клип мохияти Бибихоним номи ишлатилганигами эхтиёткорлик билан ёндошилгани сезилди.
Махсус портал орқали (давлат рахбариятига "ёз-ёз" портали эмас, вақтни ўзгатириб инсонни у даврдан бу даврга ўтиб боргувчи портал назарда тутилмоқда) Самарқанднинг бугунги даврига тушиб қолиб Сардор Рахимхоннинг овозига махлиё бўлган Бибихоним ...негадир... яна ўз даврига қайтади...
Негадир деганим клип тугалланмагандек ва унинг давоми бор деяётгандек туюлди менга. Сизгачи? Яна Сардорнинг овозига хумор қилиб уни излашга тушармикан ё энди бу сафар Сардорнинг ўзи уни олдига йўл олармикан? Интригаааааааааааа
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 25387 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |