Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон йил бошида яхши клип тақдим этиш анъанасига содиқ кўринади. 2015-йил бошида у Sayyod.com сайтининг "ЭътиБОР"-2015 "Йилнинг энг яхши клипи" номинациясида ғолиб топилган "Тушларимга киринг отажон" клипини тақдим этганди.
Мана 2016 йил бошида у "Азизам" клипини тақдим этаркан воқеа ривожлари кишини ўйлантирадиган даражада бўлганини эътироф этмай илож йўқ... Шундай оилалар кам дейсизми? Оиласидан юлиб жазманига ташиб ер тишлаб қолган ахмоқ эркаклар камми?
Клипни томоша қилиб бўлиб эса бир савол туғилади... Клипда кечирилган воқеа мохияти хаётда жудаям кўп учрайдиган холат бўлсада...реал хаётда хам шундай кечирадиганлар бормикан?
Клип умуман олганда менга ёқди. Таъсири бор, ўйлаш учун мияга емиш берадиган тарзда. Бироқ клип бошида кетаётган ва бош қахрамонни жазмани олдига олиб борган йигит роли тушунарсиздек. Тушунганлар изохда ёзар... Юқоридаги саволимга хам жавобларни изохларда кўриб танишишни истардим.
Сардор Рахимхон-"Азизам"
Мусиқа Жонибек Муродов
Сўзи Бобур Бобомурод
Аранжировка Ахмад Хожиматов
Клип режиссери Дилмурод Агзамов
Клипни ютубда томоша қилмоқ
Майтуб тасиксда томоша