Тв эфирларини ё касал бўлган ва ёки ўлаётган суицидал клиплар ишғол этаётган бир пайтда, ёз мавсумида инсонни кайфияти кўтаринки кайфиятдаги тасвирларни истайди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг сўнгги пайтлардаги клиплари томошабинларга жудаям манзур бўлаётганини, премьерадан сўнг улардан эшитаётган ижобий фикрларидан хам билса бўлади.
"Нима учун?" қўшиғига ишланган клипни халигача завқланиб томоша қилишади, "Яна манда, яна санда" клипи хам томошабинларга манзур келди. Ана энди шу йўналишдаги катта бурилиш ясаган клипни қарши олинг.
Бомбей! Ўз ичига санъат оламига яширин танқид ва клипларга пародияни олган мазкур клип режиссери актер Мухаммад Али Искандаров.
Ўзига ва бошқа хамкасбларига танқидий , хамда бошқа клипга хазиломуз пародиясини сценарийдан билган Сардор Рахимхон , аввалига кўнмаганини маълум қилади. Шунчаки хазиломуз ва кайфият учун бўлгани сабабли , рози бўлади. Клипда шунингдек клипмейкерлар, хусусан Наримон Султонхўжаев билан прикол хам мавжуд.
Бу клип Рахимхон ижодидаги клиплардан нафақат "Нима учун" клипидек оммалашади, балки ундан хам ошади деб хисобламоқдаман.
Прикольно!
Айниқса Сардор Рахимхонни рақслари мен учун янгилик бўлди.
Яна клипда суратга тушиш учун шуууунча хиндларни Тошкентни қатидан топди экан деб хайратландим хам.
Клипдан ёдимда қолган ва учар приколлар бўлиши тахмин қилинаётган иборалар: -...Кўзига қарамасам қатига қарайман?)) -...Танидим, Рахим Сатторов! -Йўқ, Сардор Рахимхон. -Нима фарқи бор?! Али Хўжа, Хўжа Али эмасми бу?) Менга Рахим хам Саттор хам керак эмас, менга юлдуз керак! -...Қатга қаравоссан? Шарпга)) -...Бу клипни сизга олиб беришим учун сиз юлдууууз бўлишингиз керак, мен эса Коран Жохар камида)) -...Шарипиям чиройлигийди))) -...Нурилло!? Яна мани идеямми ўғирлаб қочвоссанми? -...Исо Жохарри шогирди Нуриллоку)))))))))))))))
Тавсия қиламан!
|