00:06 Санъатимиз холидалари)) Жуманиёзова холсиз қолса-я?! | |
Сайтимиз жамоасидаги қизларимиз шоу-бизнесдаги ғалати бир парадоксга ахамият бериб уни фактлар билан йиғиб яна тахлил хам қилишди. Аксарият артист қизларимизнинг лабини тепасида холи бор... Қизиқ а? Бу ё уларнинг бир-бирига қариндошлиги далолати бўлиши керак (бундоқ олиб қаралса-да) ё бўлмаса роcти хам лаб устида хол бўлса у артист бўлади...Фақат негадир фақат қиз боланинг лаби тепасида холи бўлса. Шундайми?
Яна бошқа тарафи хам бор, реалроқ-бир-бирига тақлид қилибхол қўйиб олиш холос. Аммо буни ким хам тан оларди?)
Каниза:-Менинг холим табиий! Фақат суратга олиш жараёнида гримда бўянганимда (тонал.крем билан) оч тусга кириб қолади ва шунда устидан сал чизаман.
Муқаддас Саъдуллаева:-Холим ўзимники. Асли юзимда майда холлар кўп, косметик воситалар билан керакмас холларни кўпини доим яшираман ва лекин биргина шу лаб устидаги холимни қолдираман. Кўпчиликни кузатсангиз бошида танила бошлаётганида бундай холи бўлмаган ва бирдан кейинчалик пайдо бўлиб қолади, меники эса олдиндан бор.
Ситора Фармонова:- Менинг холим табиий. Жудаям кўп нарсалар сунъий бўлиб кетаётгани сабаб табиий билан сунъийни ажратишга одам иккиланиб қоладиган бўлган. Ман бу холимни олдирмоқчиман сабаби юзим текис бўлишини истайман. Агар ахмият берган бўлсангиз икки кўзим оралиғида холим бор. Холларим борасида чуқур ўйламайман. Майли, Аллох берган холлар булар. Хаммаси бўлиб юзимда 3 холим бор ва яна қўйдиришни хечам хожати йўқ.
Шоира Отабекова:- Менда қошимни тепасида ва лабимни тепасида табиий хол бор. Лекин лабимни тепасидагиси кичикроқ бўлгани сабаб бироз устидан бўяйман. Ўзи таги бор озгина (кулади)
Наргиза Салмонова:- Ўзи юзимда 12та холим бор. Майда бўлганига унчалик кўринмайди. Лабимни тепасидагиси кичкина бўлганига озгина бўяйман, лекин теги ўзи бор.
Феруза Жуманиёзова:- Хол ўзимники ва табиий. Ўзи биринчи менда бор эди. Энди хамма қўйиб олганига ўзимникини олдириб ташласаммикан деяптгандим (кулади)
Энди уни буни қўйингу....Малика Эгамбердиевадаям бор эканде. ундаям қўйилганми, чизилганми билмадиму лекин...ишқлилиб ... "Эътироф-2015" энг яхши аёл хонандаси деб топилган бу хонандамиз телефон тутмас эканлар ва маъмурларини айтишларича уларнинг холлари хам табиий экан. Суратда табиий холлари кўриняптию ва назаримизда лаб устидагисини ранги бошқачароқдек...ха энди..
Хаммадан хам Муниса Ризаеванинг жавоби кутилмаган ва хамманикидан фарқ қилди. Муниса Ризаева:- 4 йил аввал қўйдирганман чунки шундай хол бўлишини орзу қилгандим ва буни яширмайман.
Шунча сўралганлар орасида фақат сиз қўйдирганман дедингиз, қолганларники эса табиий экан... Муниса:- Йўғэ? Табиий эканми? Кўпчилик хозир қўйдириши оддий холатку. Билмадим, мени биласизларку, мен хамиша хақиқат учун ва яширадиган нарсам йўқ, борини очиқчасига айтаман.
Нодира Махмудова тайёрлади.
Беихтиёр "Любовь и голуби" фильмидаги машхур -"Ах ты , суч*а ты крашеная! -Почему же крашенная? Это мой натуральный цвет!" диалоги ёдимга тушади.
Хамманики табиий бўлса демак ё улар қондош ва бразил сериалидек яқин орада хаммасини отаси бир бўлиб чиқиши мумкин, ёки лаб устида холи билан туғилса демак артист бўлади деган кашфиёт қилинди бахонада. Фақат қиз бўлиб лабини тепасида холи бўлсагина!
Хўш, сиз шоу-бизнесимиздаги қайси холидаларнинг холига ишондингиз?) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 69579 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |