Бош сахифа » 2013 » Март » 16 » Канизани йиғлатган, Мунисани таъсирлантирган, Шоирани ачинтирган фильм
04:35
Канизани йиғлатган, Мунисани таъсирлантирган, Шоирани ачинтирган фильм
15-март соат 15;00!



"Сен кетма" фильмига бирқанча машхурларга, уларнинг маъмурлари суст ишлагани натижасида таклифнома етиб бормаганлигидан хабар топгач, Шохруххон улар учун ва шунингдек фанклублар хамда сайтимизда викториналар ғолибларига яна бир мини-премьера уюштиришни режалаштирганди.



Қизиғи ўша аввал таклиф қилинмадик деган машхурлар, Шохруххон ва унинг маъмури томонидан бу сафар хам таклиф этилган бўлишига қарамай, келишмади. Чаллаб чақириш модада бўлса керак. Лекин сайтимиз томонидан таклиф қилинган Муниса Ризаева, Шоира Отабекова, Каниза ва  актриса Наргизалар келишди.



Шунингдек, сайтимиз томонидан одноклассникида тонггача ўтказган ғаройибу ажойиб викторина ғолибларидан 20дан зиёди хам келишди.

(Каниза фильм давомида кўп йиғлади ва буни махоратли фотографимиз суратга мухрлашга улгурди хам)

 Каниза:- Шохруххон хақиқатни фильмда кўрсата олгани ёқди. Рости хам пулинг, обруинг борида дўсту-ёринг хамиша олдингда...  Фильм бошида зерикдиму лекин, қизнинг етимлиги хақидаги сухбати , Шохруххон отасини учратганида ва охирида роса  йиғладим... Хуллас, фильм жуда ёқди.



(Муниса Ризаева фильм давомида, фильмда қўйилган хар бир мусиқага завқланиб харакатланиб ўтирди, қизни мошина уриб юборганида росмана сакраб тушди, хайратини яширолмаганидан бутун залга овози эштилди ўзиям))) Фильмда ўзининг "Эй само" қўшиғини эшитиб хаттоки завқланиб ажабланди хам.)

Муниса Ризаева:- Ажойиб фильм, баъзи тарафлари менинг хаётимга ўхшаш. Актриса қиз яхши роль ижро қилган. Роллар самимий, хар бир актер ўз ролини исталгандек бажарган. Афсуски, фильм сўнггида ўлимни кўришни истамасдим...




Али Отажонов:- Хозирги фильмлар орасида менимча, фарқи бор деб хисоблайман. Ўртоғини фильмини мақтаяпти деб ўйламангу лекин, агар томошабин сифатида айтадиган бўлсам, мен учун томоша қилиш қизиқ кечди, чунки  Шохруххонни ёлғон бўлмасину,  60 фоиз хаётдаги характерини кўрсатиб берган, масалан "Ха мушууу" деган гаплари борку. Қизни мошина урган тарафлари хам қизиқ. Ўртоғимга хавас қиламан, яхши кўраман, зўр кино, хар йил бўлмаса хам , хар икки йилда шундай фильм чиқарса, биз хамиша дўст ва мухлис сифатида ёнида турамиз, хар доим омад, яхши кўрамиз, ана шу, ина шу, тамом!

 

Шоира Отабекова:- Фильм ёқдию лекин, сўнгида қиз ўлиши  яхши бўлмабди. Ўзи бечора роса қийналган бўлса, қишлоқдан келиб, оёққа туриб, энди бахтимни топдим деганда шуниям ўлдиришди. Ундан кўра Шохруххон қахрамони опачаси ўлмасмиди? (кулади).

  Шохруххоннинг ўзи шу куни,  фильм бошланганида келиб яширинча ўтирдию, фильм тугамасданоқ изиниям қолдирмади...)) Викторина ғолиблари ва биз таклиф қилган машхурлар бу холатни тушунмайроқ қолишди)) Сабаби хамма ерда бошиданоқ Шохруххон билан юлдузли ёпиқ премьера деб эълон қилгандик.
Ғалати муносабат очиғи.

Бизни эса, хеч бўлмаса кузатишда пайдо бўлган унинг маъмури Иззатиллага рахмат деймиз холос. Мазкур фильмнинг ахборот хамкори сифатида, "Сен кетма" фильми хақида сўнгги репортажни тақдим этарканман, ўзимни хам фикримни билдирмсам:

-Билмадим қанчалик Шохруххонни шахсий хаёти рости кўрсатилганми йўқми лекин, ота-онаси билан боғлиқ эпизод мени таъсирлантирди. Кичкина қизалоқ ва болакай эмоциялари, жахл ва хўрлик ифодаланган болакайнинг қиёфасини анчагача унута олмасам керак. Фарзандларнинг қиз боласи табиатан кучсизлик ва ожизаликдан эшик олдида жимгина йиғлаши , болакайнинг эса табиатан адолатсизликка жим қараб тургиси келмаётгани, хўрлик ва алам билан, ўз ғазабини бошқара олмай, хам йиғлаб юборишни истамаётган, жанжалга қандайдир қилиб бўлса хам, аралашишни истаб қараб туриши , бўлажак йигитнинг болаликдаги табиатан шаклланаётган, ички кучини кўрсатга олган  режиссерга хурмат дейман.
Оддий, шунчаки йиғлаётгани бошқа холат, бундай лавхалар эса, хамиша хам фильмларда хаққоний равишда учрайвермайди.

Оилавий ўзаро муносабатлар яхши кўтарилгану, етарлича очиб берилмагандек. Ўша бувиси қўлида тарбиялангани, онаси тижорат билан банд бўлгани ва опачаси мол-дунёга ўчлиги, булар яхшироқ очилганида, қахрамон йигитнинг психологик портретини хис қилиш осонроқ кечарди. Шунингдек қахрамон қиз тарафидан йигитга етишмаган мехр қандайдир чуқурроқ, хис қилинарли бир фишкалар билан кўрсатилганида,   аниқлик пайдо бўларди. Унаштирилган қизидан воз кечиш учун хам таққослаш бўларди. Шохруххон қахрамони ички холати томошабинга кучлироқ сезиларди. 
Фильм ижодкорлари, аслида йигит мехрсиз бўлиб, шу қиздан мехр топгани мавзусини кўрсатишмоқчи бўлгани сезилдию... лекин лавхаларда кўринмагандек. Уларнинг бир-бирига муносабати бефарқликдан, романтик жараёнгача кутилмаганда ва жуда "резкий переход" билан ўтганига, мана шу тушуниш, хис қилиш ва мехр фишкалари етмагандек. 
Айнан ўша холатлар етарлича очиб берилмагани натижасида, Шохруххон қахрамони қизга бақириб, нарсаларни отиб кетиш сахнаси кутилмаган ва ғалатироқ тарзда қабул қилинади. Бу сахнагача, улардаги бефарқликдан, ўзаро симпатия ва қизиқиш, шунингдек қандайдир қизнинг мехр кўрсатишлари билан кечаётган пайтида бўлганида тушунарли бўлармиди дейманда... Шунда Шохруххонни ички кечинмаларини, депрессив холатини тушуниш осонроқ кечарди.

Мен хам қизни "ўлдириш" билан якунланишига қарши бўлдим. Гап бошқа фильмлардан ажралишда эмас, гап мукаммал асарда бўлса керак. Афсуски, аксарият режиссерлар шу ажралиб туришга урғу беришга харакат қилишади, вахоланки ўша бирхилликдаги аъло бўла олиш хам, улардан аълолиги билан ажралиб туради. Мухаббат мавзуси деярли хамма фильмда мавжуд, ва ажратамиз деб, кўп фильмларда бу мавзуни ўзиям камасутра қилиб юборишган, ёндошишдаги хиссиз детали билан ажралиб туришдан, таниш холатдаги  таъсирли ижро аъло бўлса керак. 
Фильмдаги қахрамон ўлими қандайдир бир ечим, кучли хиссиёт ва кучли эмоция билан баробар кетиши керак эди назаримда. Қизга ачиниш бу холатда қийинроқ, сабаби унинг хам воқеаси чуқур хис қилинмаган. Мабодо, юқорида айтганимдек, Шохруххонни мехрсиз ўсгани яхши очиб берилиб, шу қиздан кутмаган ва кўрмаган мехрлари кўрсатилганида ва фильм сўнггида Шохруххон қахрамони ўлганида, мана бу холат кўпроқ эмоционал таъсирни бера олган бўларди. Бошқа тарафдан бу нарсалар очиб берилганида хар икки қахрамондан қай бири ўлмасин барибир  ачиниш хиссини шу қадар чуқурроқ ва таъсирлироқ қабул қилинишига омил бўларди деб хисоблайман. Бутун бошли бир фильмга айнан мана шу нарса етишмаган холос. Фильмда хаммаси кўрсатилган, лекин уларни хис қилиб бир бирига боғлаб чиқишга, ўша юқорида айтган нарсаларим етишмагандек.

Зухра Солиева эпизоди рости хам мақташганидек бўлиб чиқди. Яна қизни мошина уриб юбориш эпизоди хам эффектли  ва ишонарли чиққан. 
Романтик онлар чиройлик, операторлик иши хам аъло.
Тўйга этиб келгандик эпизоди хам прикол)).

Шоу бизнес оламидаги аччиқ лекин, бор хақиқатни фильмни кузата туриб, санъат олами бирда тушунади. Санъаткор ўз ишчилари учун оддий бир махсулотдек, яхшироқ модели чиқса қадри қолмаслиги, инсоний муносабат эмас , шу махсулот орқасидан келадиган пулнинг рақамлари мухим эканлиги, "аккуратно" кўрсатилган.
Лекин буни шу кунги машхурларимиз дарров тушунишди ва Муниса хаттоки қўлини кўтариб, "Тўппа тўғри!" деб юборди)).

Хуллас, жа ўзимдан бир кинокритикни ясаб олганимдан, ўзимми энсам қотиб, шу жойида тўхтадим ва фильмни томошабинларга тавсия қила олишимни айтиш билан репортажни якунлайман!

Суратлар муаллифи: Абдурахмон Содиқов.

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 11414 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sen ketma filmi, Munisa Rizayeva, Shoira Otabekova, Kaniza, Ali Otajonov, Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Frenk-kent   (16-Мар-2013 05:57) [Материал]
Tariflashizdan kino juda zur nasib qisa chiqib qolsa kuramiz.
Shoirani kiymi ja galatimie. utgan safar shu etikdi oqini kurgandim bugun qizil kiyimi uncha utirmabdi uzuru.
haddidan oshiq bugandee shoiraga qora kiyimla yaxshi yarashadi chunki tulade.ozgin kursatadi. meeting

11 ledy   (17-Мар-2013 14:31) [Материал]
фикрингизга кушиламан, худди гарб п.........каларига ухшаб колган.

2 Extraman   (16-Мар-2013 10:15) [Материал]
Eh man viktorinada yutgandim borolmadim

3 zuhra95   (16-Мар-2013 11:24) [Материал]
Kino judayam zo'r ta'sirli hamda HAYOTIy suratga olingan gap yo' OMad ijodan hich qachon charchawmasin ilohim smile

4 Rose   (16-Мар-2013 11:27) [Материал]
Сардорни Советник килиб олишсин, шунда реальныйрок ва эсда коларли булади

5 Sweety_Girl   (16-Мар-2013 15:53) [Материал]
jaaaa unaqa zo'r kinomas, ketgan pulimgayammas a vohtimga achinip chiqudim usha kuni....

6 Sweety_Girl   (16-Мар-2013 15:59) [Материал]
A Kaniza o'zi usha payt yig'lagisi kep turgan bo'gan ili u nee chto to v glaz popalo vot i ona stalo vipendrivatsya...

7 MiSs_DiLfUzA   (16-Мар-2013 16:27) [Материал]
инетда качон чикади?

8 Dj.AnoRa   (16-Мар-2013 21:08) [Материал]
meeting To'risini Etsaam silani bilmadimu lekin manga  xammasidanam kinodanam Shoira Otabekovani Etigi  yoqib ketti  love O'tgan safar qon  topshirish kunida oqini kiyib yuregimmi yomon qiludila bu safar qizili.... Otabekova boshqacha ranglariyam bormi xali  pilot Sizam  photosessiyala qp tashasezchi  shades Immeno etilariz bilan  victory

9 SmartDent   (16-Мар-2013 21:58) [Материал]
Хаммасиданам романтик онлари жудаям зур гоя асосида олинган ва Шохруххон томонидан чиройли килиб курсатиб берилган.Яна орасига Шохруххоннинг хит кушикларидан куйилганлиги фильмни мазза килиб куришингизни таъминлайди.Хуллас тушганингтзга ачинмайсиз! Тавсия этаман dont

10 Tamannozi   (17-Мар-2013 00:02) [Материал]
Ali otajonov zor kiyinvopti)))) oldidi odam bilan bir xil rubawkadekan))
ochkida Nargizami kim u tanmadim???
Shoira otabekova uzr buncha "daxwatli" raviwda kiyinvogan
Kaniza o'zini wunaqaga sooob o'tribdi soxtaku yuzi
Munisa busa haqiqiy madaniy hordiq ogani kegande))
Sayyodni oldidi galstukdi kimidi???/)))
Sayyod kak vsegda samimiy berilib korvotila)) sizi fikriz kinodanam manoliro saviyaliro!!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!