Сен хам мени эслармикинсан, мен эслагандек сени хардоим..Эслармисан бахор келганда, ўрик гули иси шахар кезганда...
Шабнами безалган нурафшон тонгда, қувончу ташвишлар аримас кундан, то шом палладаги ботар қуёшда , сен хам мени эслармикинсан?
Эслаб турасанми парвоз этганда, қалбинг қувончлардан сармаст бўлганда, менсиз етар орзуларингда-ю, менсиз кўрар ютуқларингда, мухаббатнинг ғалабасида, сен хам мени эслармикинсан?
Излармисан мени хотиралардан, кўчада кўринган бегоналардан, хеч бўлмаса эштилиб қолган, кимларгадир ўхшаш исмимдан...
Сен хам мени эслармикинсан....
Майда-майда ёққанда ёмғир, силкиниб-силкиниб ёққанда қорлар, айланиб-айланиб тушса хазонлар , эслармисан жим-жит тунларда... Осмонлар аро миллион юлдуздан, излармисан чақноқ нигохим, хеч кимса йўқ бўлса атрофда, эслармисан пичирлаб исмим ...
Эслармисан йиғлагинг келса, бешафқат тақдирдан хўрлигинг келиб, бир қоқилсанг хеч ким тутмаса, эслармисан юпанмоқ истаб?. .. Мағлуб бўлганингда умр олдида, томоғингдан тутганда алам, дод деворай деб чидолмаганда , керакмасман-а хеч кимга десанг ...
Сен хам мени эслай оласанми?!
Аудио:
Тасиксдан кўчирмоқ 3мб
Доимий манбадан кўчирмоқ
Шу ерда тингламоқ:
Матн+овоз (подпевка ва хор хам)) - Sayyod
Мусиқа- Yanni
|