Бош сахифа » 2016 » Август » 18 » Сахнадаги эксклюзив ва жонли премьералар!
08:17
Сахнадаги эксклюзив ва жонли премьералар!

 

8-август кунидаги "Маза ва Дид" фестивалимизда бир неча махсус ва эксклюзив премьералар бўлиб ўтди.

 

 

Шулардан бири ва энг кутилмагани бу актер Адиз Ражабовнинг шоира, бастакор ва хонанда Шахноз билан сахнада 100 фоиз жонли ижродаги дуэти бўлди. Шахнознинг  "Балки" қўшиғини иккови дуэт тарзида ижро қилишдан аввал ушбу қўшиқни сайтимизнинг "Фахрли инсон" хайрия лойихасига бағишлашларини айтиб ўтишди. Қўшиқда "ғанимат экан савоб қилишга"  сўзлари ушбу лойиха мавзусига айни муддао эди. 

 

 

Айтиб ўтганимиздек бу юз фоиз жонли ижрода ўткани учун хамда шу куни махсус ва эксклюзив премьера тарзида хаттоки репетициясиз ижро қилингани учун унинг мп3 тури йўқ. "Маза ва дид" видеоси чиққач ушбу сахна кўринишидан хам  бахраманд бўласиз. 

 

 

 

 

 

Яна бир прмеьреа эса сайтимизда бироз аввал анонс сифатида хабар берганимиздек бу КомедиУз резидентлари "Хасан Ва Хусан" триоси ижросидаги ўта ижобий бўлган "Бугун" қўшиғи шу куни илк бора "Маза ва Дид" фестивалида янгради. 

Қўшиқ муаллифи шоира, бастакор ва хонанда Шахноз. Аранжировка эса Жасур Абдурахмоновга тегишли. Қўшиқ менга жуда ёқди, тинглашни тавсия этаман:

 

 

"Хасан Ва Хусан" триоси-"Бугун" мп3 4мб

Тасиксдан кўчирмоқ

Муқобил манбаадан

Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ

 

 

 

Билолхўжа Орипов шу куни "Бойвачча" қўшиғини премьера қилган бўлса унинг онаси Камола Орипова йиғилганларга ўғлининг қўшиғи садолари остида ўзининг тўпламини  намойиш қилди. Камоланинг BMK тўпламида тўйлар ва сахнабоп миллий хамда европа уйғунлашишлари мавжуд. Тиллақош, зирак, Зебигардон карарли ва Клеопатра стилидаги сахнабоп аксессуарлар барчаси металлдан. Камоланинг тўпламига буюртма бериш учун телеграмдан +998 91 166-59-85 рақами билан боғланиш мумкин . 

 

Билолхўжа "Бойвачча" Мп3 4мб

Тасиксдан кўчирмоқ

Муқобил манбаадан

Саундклаудда тинглаб кўчирмоқ

 

 

 

Яна бир премьера Имроннинг "Анорам" рақсбоп таронаси бўлди. 

 

 

"Анорам"   3мб

Тасиксдан кўчирмоқ

Муқобил манбаадан бирда кўчирмоқ

Саундклаудда тинглаб кўриб, кўчирмоқ

 

 

Юз фоиз жонли ижрода янги "Нақшбанд" гурухи ва унинг солисти Лаълиддин бир жуфт қўшиқлар тақдим этишди . Улар орасида хориж репертуари хам бўлди. 

 

 

 

Суратлар муаллифлари: Баходир Матякубов, Умид Якубов, Достон Акбаров, Жавохир Акбаров, Жавохир Шаропов ва Абдугани Бойназаров.
 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 11116 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Adiz Rajabov, Bilolho'ja, Imron, Shahnoz, HASAN VA HUSAN TRIOSI

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Шерзод   (18-Авг-2016 09:50) [Материал]
Ферузани янги кушигичи

2 bek88   (19-Авг-2016 01:11) [Материал]
suratlar va mp3 lar bitta mavzuda joylashgani yaxshi bupti.

3 wurausmanova   (19-Авг-2016 05:55) [Материал]
Molodsi!!!Shahnoz va A.Rajabovlar har doim faol...Kam bulmanglar!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!