Бош сахифа » 2016 » Октябрь » 20 » Пахта-2016 Жиззахдан! Видео
11:45
Пахта-2016 Жиззахдан! Видео

 

Сайтимиз ташаббуси ва Юнусобод тумани хокимияти ёрдамида 16-октябрь куни Жиззахдаги пахта даласига пахта териш хамда хизматдаги пахтакорлар учун концерт дастурини тақдим этиш учун йўл олдик.

Ўткан йилдан бери сайтимиз жамоаси билан пахта даласига чиқиб пахта теришни ният қилгандик ва мана бу йил насиб этди.

Эътиборли тарафи бу ихтиёрий (!) равишда бўлиб хеч қайси ташкилот юбормади ва сайтимиз жамоасидан: камина Сайёд, Нодира Махмудова, Дилобар Сухбатова, Шахло Қодирова, фотографимиз Баходир Матёқубов, фанфорумимиздан Улуғбек, актеримиз Сарвар Қамбаров, шоу-бизнес оламидан: шоира , хонанда ва бастакор Шахноз, хонандалар Каниза ва Имрон, “Ва”сиз “Хасан Ва Хусан” триосидан Азамат хамда  Иноятуллолар автобусда 4 соатлик хангома билан амаллаб пахта шийпонига етиб келдик.

 

Яъни   "Камолот" ёки "Ўзбекнаво" ва бошқа бир хокимият қўнғироғи ва талаби билан эмас, ўзимиз ихтиёрий! Буни бошқа артистларни бундай тадбирлардаги иштирокидан фарқи жудаям катта бўлса керак, зеро хамма артистлар хам ўз ихтиёри билан хамма юмушлари ва шароит шинамликларидан кечиб автобусда 8 соатлик (бориш қайтиш билан) йўлга ва пахта теримига рози бўлмаса керак. аниғу

Самолётга чипта қилиб беришганидаям бормаслик учун минг бахона қиладиган артистларни биламиз.

Бу ихтиёрий борган ноёбларни эслаб қолинг!)))

 

Артистларку майли аммо  изохлардаги артистларни боплаб танқид қиладиган қахрамонларчи?!

 Аввал анонс берганимизда (бир хафта аввал анонс бериб телефон рақамидан то автобус кетадиган вақти ва манзилигача кўрсатганимизда)  ўша изохдаги катта гапирадиганлардан  ўнлаб қўнғироқ қилиб келамиз деганлар якшанба тонгида ноз уйқулардан уйғонишлари қийин кечган шекил келишмади. балаболы

Автобусда кетамиз дейилганидан йўл азобидан қўрқишгани аниқ. Лекин Шахноз бир сутка ухламаган бўлса хам кечани тонгга улаб биз билан йўлга чиқиб яна камига кун ва яна тунни биз билан тетик қаршилади. Яна шу холига пахта терганини айтинг. Умуман шу кунги барча йиғилганларга хурматимиз ошди.  

 

Йўлда жонли ижролар ва қизиқ холатлар албатта бўлди. Қизиқ холатлар ва приколлар маркази албатта Каниза билан боғлиқлари кўп бўлди. Видеода томоша қиларсиз. 

 

 

 

шийпон манзараси... Ўрдакдан тортиб куркагача. ва яна битта ялақи ит. 

 

 

Шукрона онлари... Капуста шўрва!

 

Бу холатни жамоамиз унутмайди. Каниза доимгидек ўз репертуарида)

Кимга памперс, кимга горшок, Канизага эса....

 

вилоятларгаям чиқиб туриш керак экан...шукр қилмоқ учун.

 

Булар билан зерикмайсиз.

 

Пахта гули)

 

 

 

Тўғрисини айтамиз, биласиз яширмаймиз ва алдай олмаймиз. Хамма хам пахта термади...ё чарчабми тера олмади. Бир ховучдан терганлар бўлди. Масалан Каниза.

Автобусда йўлдан қийналиб, йўл бўйи хайдовчини асабини ўйнаб "Центрдан юринг", "Чангга аллергиям бор" деб хуноб қилиб, хаммани кулдириб,  ахийри Жиззах пахта даласига келгач шартта бир қўнғироқ билан шу пахта даласини ўзига Ласетти машинасини келтирди  ва шийпонда концерт бошлангунича  уни ичида исинииииб  ва иситиииб ўтирдила опача)

Шу куни хаво хам совуқ бўлдида ўзи. 

 

 

Имрон хам Бухорода пахта теравериб чарчаган шекилли бир ховуч бир ховучдан териб берди. 

 

ВАсиз Хасан билан Хусан хам шундай)

 

 

Бироқ пахта теришмаган бўлса хам  шунча йўл юриб  шу кунги асосий бўлган тадбирда иштирок этганлари учун каттадан катта рахмат. Зеро пахта териш нияти аслида ўзимизни сайт жамоасида бўлганди, ташрифимиздан энг катта наф пахтакорлар учун концерт дастурига эса шоу-бизнес вакилларини таклиф қилдик.  

Эътиборлиси йўлда кўплаб қовунлар экилган экинзорларни хам кўрдик. Пахта даласи билан ёнма-ён қовунлар экилганигами пахта тераётганимизда пахта ораларида қовунчаларни хам кўп учратдик. Афсуски   қовунларнинг айримлари  шу кичкиналагидаёқ  ўсмай совуққа қолиб кетганди.

 

Пахталар аро адашиб ўсган мана яна бир кичкина қовунча ... худди санъат сахнаси каби...пахталарам бору қовунчаларам учраб туради)) Айниқса "Наво" телеканали бахча бўлиб кетган. 

 

 

 

 

Ноёб лавха: Пахта гулини шу ойда учратиш қийин ва фотографимиз Баходир Матёқубов шу кунги суратга олган ажойиб лавхалар орасига буни хам кирита олди. 

Жамоамиз билан сидқидилдан жуда бир иштиёқ билан пахта тердик. Қизларимиз терган пахталарни кўриб шартта дорихонага топширса хам бўлади дейсиз, эринмай тозалаб оппоқ қилиб беришган. 

 

 

 

Йўлдан чарчаб далага чиққанимизгами унчалик кўп пахта теримида қола олмадик, чунки концерт дастурига хам тайёргарлик ва яна қайтиш учун шунча 4 соат керак бўларди. Балки шу сабаб халталаримизни босиб-босиб тўлдирганимизда хам, ўлчатганимизда атиги 3 килограммдан атрофида терганимизни билиб хайратландик. (Энг кўпини ўзим терибман ) 

Бу келганимизда биз пахтани иккинчи бора теримига келиб қолган эканмиз, келаси йил эртароқ келиб, икки уч кун қолиб пахта теришга келишиб олдик. Чунки умумий хисобда йўлни ўзига автобусда 8 соат кетади. Йўл азобидан (ишонаверинг автобусда аниқ азоб) шартта далада жонбозлик кўрсатиш мушкул кечаркан.

 

Хамма ўзи терган пахта халталари билан эсдалик учун суратда. 

 

Шийпондаги концерт дастурини бошловчилари "Хасан Ва  Хусан" триосидан Азамат ва Иноятуллолар бўлишди. 

 

 

Аввалига Имрон қўшиқлари билан барчани рақсга чорлаб беришни бошлаб берди. 

 

 

 

Каниза давомлаб даврани оловлатди. 

 

 

 

Қий-чувлар билан дастурни якуний қисмида Шахноз барча пахтакорларни чигалини ёзиб, чарчоқларини чиқариб хамага кўтаринки кайфият улашди. 

 

 

Хуллас мана кўриб турганингиздек бир олам таасуротлар билан пахтакорларга хам қувончли онларни хадя этиб қайтдик. Энг асосийси бундай холат доим хам учрамаса керак, яъни ихтиёрий ташриф. Кимлардир мажбурий дея нолиётган бир пайтда ўз ихтиёри билан хашарга бориб келадиганлар хам борлигини билишингизни истардик ва сизларни хам шунга чорлаймиз.

Пахта бу миллий бойлигмииз ва уни халқ билан биргаликда хашар билан териш бу шараф ва шу юрт фуқароларининг бурчи хамдир!

 

Ушбу саёхат ва  тадбирни уюштиришда техника хамда  транспорт билан таъминлаган Юнусобод туман хокимияти хусусан  шахсан Турғун акага ташаккур изхор этамиз.

 

ЮТУБДА ТОМОША  (40 минутлик видео)

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео (операторский съемкалари билан) Нодира Махмудова 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 25746 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kaniza, Imron, Shahnoz, HASAN VA HUSAN TRIOSI

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Abbosbek3334   (20-Окт-2016 13:36) [Материал]

2 shabbona   (20-Окт-2016 13:44) [Материал]
Жуда ажойиб! Санъаткорларни пахта теримида кўриб, қувониб кетдим. Зўр гастроль бўлибди лекин...

3 Обиджон   (20-Окт-2016 18:26) [Материал]
Узи хар йили пахта даврида хозирги Тошкентда юрган артистларни хаммасини узи тугилиб усган жойларига Пахтага далага жунатиб юбориш керак. Хаммани куйнини кутариб юришади шунака концертлар куйиб Халкка Хизмат килиб

4 Rano   (20-Окт-2016 18:39) [Материал]
" Xayt " degan tuyaga mador' deydi xalqimiz, juda savob ish qilibsiz, paxtazorda kunni tunga ulab ishlab yurgan paxtakorlarimizni oz bo`lsa ham ko`nglini ko`taribsizlar, barakalla. biggrin tongue

5 Dilbizim   (20-Окт-2016 18:49) [Материал]
Klass gap bulishi mumkin emas!Andijonga xam bir kelinglar mexmonimiz bulinglar kutaman!

6 stsh   (20-Окт-2016 20:25) [Материал]
xammasi zur ijodizga omat Srdor

7 bek88   (21-Окт-2016 03:53) [Материал]
Paxta2016 xasharga borib xormanglar deyisham kotto savob. Sardir bunaqa savib ishlar sizning qulizdan keladi.

8 Sanam   (21-Окт-2016 08:47) [Материал]
Гап йўқ буларга. Аммо оқ билакларни ҳам олиб борингда Сайёд ака. Уларам нозик қўлчалари билан оқ олтинимизни ушлаб кўришсин

9 Sanam   (21-Окт-2016 08:49) [Материал]
Обиджонни гапларига қўшиламан. Чунки пахта барчамизни миллий бойлигимиз. Ман ЎЗБЕКМАН деган инсон ўзи виждонан пахта йиғим-теримига қатнашиши керак деб ўйлайман. Буни хам ўзгача завқи бор

10 Ravshan   (21-Окт-2016 18:03) [Материал]
Койилман!

Бошка артистлар хам шунака килиб пахтага чикмидими? Кани колганлар, артистман деган пахтакорларни хес болмаса далага бориб хей деб турсала яхши боларди... оламларни кунглини олиб

11 ledy   (28-Окт-2016 12:24) [Материал]
Нодира билан Шахло шунака жойларни курмаса керак, деб юрардим. tongue tongue tongue tongue

Канизани узини лаби табиий чиройли, худди европа моделлариникидака. Агар ботокс килдирган булса(шунака туюлди) ешини катта курсатиб куйган.

12 wurausmanova   (05-Ноя-2016 05:35) [Материал]
Ammo qoyil!Jasoratni qarang!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!