Бош сахифа » 2013 » Февраль » 15 » Сайтимиз бу йил хам 14 февральни адабий тарзда ўтказди.
05:47
Сайтимиз бу йил хам 14 февральни адабий тарзда ўтказди.
     Ёдингизда бўлса 2012 йил 14 февраль куни мактабларда Адабиёт кунига бағишланган  "Адабий − бадиий кеча” ўтказишга сайтимиз кўмаклашган эди. Унда Шохжахон Жўраев иштирок этганди. (манба) 
Бу йили хам хамкорлигимизни давом эттирган холда, шу куни таклифимизга биноан Юнусобод туманидаги 63 ўрта мактабга шоира, хонанда  ва бастакор Шахноз ташриф буюрди.

  Тадбир бир оз кечикиб бошланганига қарамай кўпгина мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари бизни кутиб туришган экан. Шахноздан олдин мактабга бориб, уларни кутиб турганимда, ўқувчиларнинг  кўчага чиқиб  кутишганини хам гувохи бўлдим.  Соат роппа роса 14.30 да тадбир бошланди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтарган саволларини бирин кетин бера бошладилар. Саволларни ёш болакайлар бераётганига қарамай, мантиқий ва қизиқ саволлар эди. "Хааа...яхшигина тайёрланишибти шеклли...” деб ўйладим) 

Қизиғи кейин бошланди, Шахноз хам болаларга саволлар бера бошладилар. "Балки” қўшиғи хақида ўқувчиларнинг саволидан сўнг, Шахноз савол берган болага "Шу қўшиқдан олган хулосангни айтиб бер” деганларида, болакай хақиқатдан хам Шахнознинг мухлиси шеклли, қойилмақом қилиб, тушунчасини айтиб берди.  Четдан кузатиб туриб хар бирлиги сухбатга киришиб кетишганлигини сезиш қийин эмасди. Шахноздан Жонли ижрони сўрамасдан ўтишмади, албатта) Шахноз "Балки” қўшиғини куйлаб берди. Сўнг, ўқувчилар ва ўқитувчилар номидан Шахнозга гул тақдим этилди. Бу йилги тадбирда аксарият ўқувчиларнинг ёши кичиклигини хисобга олсак, тадбир анчагина қизиқарли ўтди. Тарбиявий ахамияти юқори бўлди.

   Шахноздан ўқувчилар ўзлари учун хаётий тажриба сифатида кўп тартибга чақирувчи ва фойдали маслахатлар олдилар деб ўйлайман. Чунки, бу тадбирнинг  бир аниқ  мақсади хақида ўқитувчилардан сўраганимда, "Ўқувчиларга таниқли шахслар фикрлари орқали тўғри йўлни кўрсатиш” деган жавобни олгандим. Шу мақсадга етилди, менинча! )

   Тадбир сўнггида ўқувчилар Шахноздан дастхат олишга тушиб кетишди. Ушбу маросим сал кам бир соат  давом этди, адашмасан, чунки бу орада, бўш ўтирмаслик учун тадбирни ташкиллаштирган ва ташкиллаштиришда кўмаклашган ўқитувчиларнинг бу кунги тадбир хақидаги  фикрлари билан қизиқдим:

 − Бугунги учрашув аввалида Шахноз опа эмас, балки мен ўзимни бегонадек тутган эдим, аммо икки дақиқалик кўришишдан сўнг (мактаб биносига киргунга қадар) 100 йиллик қадрдонлардек бемалол гаплашиб кетдик. Хаттоки бир ўқитувчи бизни олдиндан бир бирларини танишар экан, деб ўйлаганини хам айтди (кулади)

 Шахноз опа жуда хам дилкаш ва киришувчан шахс эканлар. Аминманки, ўқувчилар хам берган маслахатларига амал қилиб, бор кучларини ўқишга қаратадилар энди. Омад!

  Бугунги қизиқарли адабий−бадиий учрашув учун, албатта,  Sayyod.com ва Сардор Камиловга ўз миннатдорчилигимни билдираман! Рахмат!

                                                       Она тили ва адабиёт ўқитувчиси Сухбатова Дилобар

  

− Шахноз опа кучли психолог эканлар, жуда хам очиққўнгил инсонликлари биргина учрашувнинг ўзида намоён бўлди. Ўқувчилар билан хам, ўқитувчилар билан хам тезда тил топишиб, қадрдонлардек гаплашиб кетдилар. Улар билан сухбат чоғида менга айниқса болалик хотиралари хақидаги айтганлари қаттиқ таъсир қилди. Хаммамиз нафақат бастакор, шоира ва қўшиқчи Шахнозни яқиндан танишга муваффақ бўлдик, балки "Бола Шахноз” хақида хам маълумотга эга бўлдик.

   Учрашув менда катта таассурот қолдирди.

                                               Она тили ва адабиёт ўқитувчиси  Акбарова Дилшода

  

− Ушбу учрашувда Шахнозни яқиндан танидик дея оламан. Шахноз опа, менимча, агар ўқитувчилик касбини олганларида, аниқ биламанки, зўр ўқитувчи бўлган бўлар эдилар. Хар бир ўқувчига эринмасдан дастхат кўйиб бераяптилар, хаттоки, биз ўқувчиларни четга тортсак: "Йўқ, мен хар бирлигига дастхат қўйиб бераман”, − деб таъкидладилар хам. Қойил.

                                            Она тили ва адабиёт ўқитувчиси Шукурова Комила

 

 − Қўшиқчи Шахнознинг фақат жонли ижрода қўшиқ куйлашини билар эдим, бунга концерт дастурларида хам гувохи бўлганман, аммо ёнгинамда ўтириб, хеч қандай микрофон, мусиқасиз айтган қўшиқлари менда янада уларнинг ижодларига қизиқиш уйғотди. Уларнинг овозлари жуда хам ёқади менга. Рахмат сизга!

                                          Она тили ва адабиёт ўқитувчиси Хусинова Фарида

  

  Дастхатлар қўйилиб бўлганидан сўнг, фотосессия маросими давом этди) Ўқувчиларнинг ичида Шахнозга шогирд бўлиш истагида бўлган ёшлар хам топилди. Улардан хам ўз маслахатларини аямаган Шахноз мактаб биносинин такр этишлари осон кечмади. 

  Бугунги тадбир хақида шахсан ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам,  тарбиявий ахамияти жуда  юқори ва беғубор тарзда кечди. Дўстона сухбат ва хар бир тингловчи ўзи учун керакли хулосаларни олди деб ўйлайман.

Сайтимиз мухлислари фикрича, сайтимиз адабийликдан жуда бир неча чақирим нарида бўлса-да, адабиётга муносабатимизни ёзувда эмас, харакатда намойиш қилишимиз афзалроқ бўлса керак. Асосийси ижобий тарғиботларнинг ижобий  натижалари!

   Шундай қилиб, бугунги  репортажга якун ясаган холда,  сизлар билан 14 февраль кунини адабий − бадиий тадбир  билан ажойиб тарзда ўтказган  Шахло Қодирова бўлганини эслатиб ўтаман)))  

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 6616 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahnoz

Нравится
Барча изохлар: 27
1 Abbosbek   (15-Фев-2013 06:19) [Материал]
Writer va Sayyodga Raxmat. Shaxnoz sizga kattakon Omad

2 Ziyokor   (15-Фев-2013 06:33) [Материал]
Hamma san'atkorlar ham shunday qila olmaydi. Ayniqsa erinmay dastxat qo'yib bergani, birga rasmga tushgani, savollarga erinmay javob bergani taxsinga loyiq. Shaxnozni ijodiga omad

3 nilushka   (15-Фев-2013 07:05) [Материал]
Shahnoz hurmatga loyiq qiz hamisha omad birga bosin

4 userToday   (15-Фев-2013 08:07) [Материал]
gap yuq! Shahlo ajoyib maqola un rahmat sizga ham!

5 Dilshod_A   (15-Фев-2013 08:46) [Материал]
Zo'r uchrawuv bo'ptiyu.... Shahnoz opaga omad.. smile

6 Zinnura_K   (15-Фев-2013 08:46) [Материал]
Shaxnozaopammi rossa xurmat qilamandeeeee biggrin

7 Dilnavo   (15-Фев-2013 09:32) [Материал]
Man oldinlari Shaxnozga qiziqmasdim lekin shu Sayyod.com orqali ko'p artistlarga mehrim xurmatim oshdi ularni myhlisiga aylandim xatto Rayhon eshitadigan unga qiziqdigan bo'lganman oldinlari umuman qiziqmasdim raxmatt Sizga Sayyod.com ijodkorlariga Uzbga borsam albatta sizlar bilan uchrashaman nasib qilsin.

8 dilorom   (15-Фев-2013 09:36) [Материал]
sayyod fevralni degan zo'zda yumshoq belgi bo'lmaydi sizam grammatikadan ja zo'rman deb o'ylamang. xatolarizni ko'rib turaman

19 komol_76   (15-Фев-2013 18:14) [Материал]
cўз лотин алифбосида zo'z эмас, so'z деб ёзилади, мухтарам мусаххиҳ...
комол_76, форум модератори

9 Alisher_A   (15-Фев-2013 10:51) [Материал]
Сардор ака сизам Шахноз опаям хурматга лоиксизлар !Молотцы

10 bek   (15-Фев-2013 10:59) [Материал]
umuman maktabda uqiganimizda yow taniqli honandalar kelib turiwardi. uchrawuvlar bulardi. awula uqituvchimiz organizavat qilardi. haqiqatan tengdowlarimiz tarbiyasi uzgarganini kurardik. bir yilda bir martamas bowqa honanda va aktyorla ham kuproq uchrawuvlar uyuwtirsa yahwi bulardi.

11 guli   (15-Фев-2013 13:48) [Материал]
мактабни роса согиндим Шахнозга роса хавасим келди, афсус уткан шунча йилни кадрига озгина болсахам етмапман, мактабга яна бир бор кадам куймокчиман, майли окитувчи сифатидаям,Хаммага омад зор болибди

12 FC_PAXTAKOR   (15-Фев-2013 14:03) [Материал]
Respect

13 ali   (15-Фев-2013 14:50) [Материал]
shaxnozzi nimasini maqteysilar birorta qo'shig'i yaxshi emasku

26 Gulsum   (17-Фев-2013 11:18) [Материал]
сан каллен бн урушип когансандэ)))) шунчун мактанамиза!!!!кенги сапар сандан маслахат суримиз макташ мактамаслини >(

14 Gulozora   (15-Фев-2013 14:59) [Материал]
smile

15 R@m€o   (15-Фев-2013 15:23) [Материал]
Zör böpti öquvchilaniyam esida qoladigan kun bögan manimcha lekin wu tadbir maktab zalida ötkazilganda unda köp öquvchilar iwtirok etgan böliwardi lekin qoyilman bunaqa tadbirla yildan yilga köpayib borvursin sayyod.comga ijodiy muvaffaqiyatlar tiliman iwilaga omad

16 Shahzod   (15-Фев-2013 16:20) [Материал]
Reportaj Qiziqarli ))))

17 Kamola   (15-Фев-2013 16:27) [Материал]
O'qituvchilani tilla taqinchoq taqishi mumkin emasligini maktab o'qituvchilari bilishmaydi, shekilli, yana katta kuloni bilan! Bu noto'g'ri! Ammo tadbir yaxshi o'tganga o'xshaydi.

18 Rose   (15-Фев-2013 18:04) [Материал]
у не( что с позвоночником проблемы? столга кули билан зурга суяниб турибди? у Ирины Аллегровой есть с позвоночником проблемы? хоть она старушка? как себя введет? а эта еще молодая вроде №№№

20 MiSs_DiLfUzA   (15-Фев-2013 20:56) [Материал]
dilorom (Бугун 08:36)
sayyod fevralni degan zo'zda
yumshoq belgi bo'lmaydi sizam
grammatikadan ja zo'rman deb
o'ylamang. xatolarizni ko'rib
turaman
Zo'z emas SO'Z böladi...!

21 GÏvÑiG zZz   (15-Фев-2013 22:15) [Материал]
gap yõ

22 Sunny   (15-Фев-2013 23:09) [Материал]
Maladci smile
  (Kamola, u - bu narsa gapirishdan avval yaxshilab o'ylab, keyin gapirishingizni maslahat berardim, hayotda juda kerak bo'ladigan odat - de - bu! :))

23 ledy   (16-Фев-2013 01:40) [Материал]
Камолахон, нима максадда айтганингизни тушундим. Лекин укитувчилар хам рохиба эмаску. ,такинчогини хеч чегарадан чиккан жойи йук. Тошкентда шунака жиддий, сипо укитувчилар куп экан, бу тахсинга лойик. Вилоятларда оёгигача тилла такиб дарс утишади, хеч кимни эътирози йук.

24 Kamola   (16-Фев-2013 09:07) [Материал]
Sunny, maslahatingiz uchun rahmat albatta. Man o'qituvchiman va maktabga o'qituvchi tilla taqinchoqda borishi mumkin emasligini yahshi bilaman, faqat sirg'a bo'lsa boshqa gap lekin katta kulon bilan dars o'tish, bu noto'g'ri!

25 Gulsum   (17-Фев-2013 11:14) [Материал]
малодциии аслларим узимми)))) борбир sayyod.com imz Зордэээ куз темасин ok

27 Sunny   (18-Фев-2013 17:14) [Материал]
Kamola,buyoda tadbir haqida komment bo'liwi kk deb bilaman,chunki bunday tadbirlarni tashkil etish ko'proq mas'uliyat talab etadi.Man ham o'qituvchiman 14 yildan beri,o'qituvchi tawqi ko'riniwi hda qonun-qoidalani yaxwi bilaman,wu bilan bir qatorda o'zganing mehnatini qadrlawni-yu,kerak joyda kerakli ma'noda fikr bildiriw degan muomala madaniyatidan ham xabarim bor.Agar "O'qituvchi ko'riniwi" degan maqola bo'lganda bowqachakomment yozilsa arzir edi. Wu kulonni men taqqan emasman,lekin noo'rin aytilgan tanbehga indamay keta olmadim smile Javobiz uchun rahmat,hamkasb

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!