Рязаньдаги хайрия концерт Yangiliklar
Рязаньдаги хайрия концерт

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Айни дамда Россиянинг ўрмонлари оғушида дам олиб ётган Шох Жахон Жўраев, Рязань шахрига бир танишини таваллуд айёми бахонасида хизматга бориб, бира тўла созандалари билан дам олиб келиши кўзда тутилганди. 

 

 

Тадбирни ўтказиб бўлиб, жума кунига ўша ерда ишлаётган Ватандошлар учун бепул хайрия концертини ташкил қилди. Таваллуд айёмига хизматга бирга борган қизиқчи Валижон Шамсиев хам хайрия концертига қолиб Шох Жахон билан  биргаликда концертни ўтказишди.

 

 

Бепул концерт Рязань шахрининг "Камилла" ресторанида соат 18:00да бўлиб ўтди ва суратлардан кўриб турганингиздек нафақат ўзбеклар балки бошқа миллат вакиллари хам мазза қилиб рақсга тушиб дам олишди. 

 

 

 

 

 

Хеч қандай рекламасиз бир кунни ўзида ташкиллаштирилган бу концертга келган одамларни сонини қаранг?

Америкага ойлаб реклама қилиб , 4дона чипта сотиб, концерт куни текинга чипта тарқатишганидаям зўрға 10-15 одам йиққану куни гап-гаштакка тиқилиб  концерт бердик деб шармсор бўлиб қайтган айрим хонандалар кўриб қўйсин мана буни)) Ха, айтганча ўша Америкадаги концертлар хақиқати бўйича ташкилотчини ўзи қўнғироқ қилиб сайтимиздаги барча танқидларни қўллаб-қувватлаб хақиқатни ёзганимизни айтиб маълумотларимизни тасдиқлади) Унгача икки хонандадан бири қандайир бир неадекват фанатларни ва сайтчиларни ёллаган, яна бири менга қўнғироқ қилиб қудаликман, шармсор қилманг деб ялиниб, ўзи эса "публикага ўйнаб" фейсбукда мени хақоротлагани ўзини табиий табиати ва шахсиятини намоён қилгани қолди.  Хоразмдан ўз вақтида шармсор қилиниб қувғинди бўлган у аёл  ўша ердаги қинғир ишларию, бировларни эрини тортиб олишдек ифлос ишлари билан хам машхур) мана куни кеча унинг продюсерининг аёли хам шундан шикоят қилиб боғланди. Хаттоки продюсерини эрини хам тинч қўймабди...тавба.

 

 

Омадлиларга қайтамиз! Хар тарафлама намунавийларга хам!))

 

 

Махсус ташаккурнома билан тақдирланган Шох Жахон хайрия концертини гастроль тариқасида давомлашни режалаштириб энди Москвада хам ишлаётган ватандошларимизга бепул концерт беришни  маълум қилди. 

 

Бир мақоламда ёзгандим, Тошкентда чипталарини ташкилотларга зўрма-зўраки ўтқазиб бўлса хам концерт бериб, вилоятларда хам гастроллардан пул йиғиб хам тўймай, шу четда ишлаётган Ватандошларни бориб уларни хам пулини шилишдан тоймаётган артистлар учун Шох Жахоннинг бу иши намуна!

Рости хам... Чет-элга бориб концерт бериш деганида чет-элликлардан шу хонандани ижодига талаб бўлса тушунарли хол, бироқ ўз ватандошлари учун бориб концерт беришида менинг шахсий ва субъектив фикримча у концерт текин бўлиши керак.  

Ана, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасими ёкатта умидларни ваъда қилаётгану аммо хали биронта муаллифлик ғоясини намойиш қилмаган   "Ёшлар ижод саройи"ми ўшалар ташкиллаштириб харажатларни қопласинда чет-элда хайрия концертлари беришсин. Сабаблар хам йилига сероб: "Навруз", "Мустақиллик байрами",  ва жа бўлмаса "Ўзбекнаво" байрамларни жуда бир хуш кўрадиган ташкилот, икки ойда тақдимот ўтказиб ташлаган чет-элда хафтасига байрам қилиш имконига бееемалол эга) Рахбар хам ўзлари, вазир хам))

Номлаш ва сабабларга хам фантазиялигиси кучли. Буни улар берадиган дипломларидаги ёзувдан хам билса бўлади. Ғиж-ғиж маъною жуда бир кўлами кенг масштабдаги турфа номинациялар! Нафис куйлайдиган хонанда билан латиф куйлайдиган хонандалар гала концертими)) ёки шўх куйлайдиган хонанда билан шаддод куйлайдиган хонандалар концертими)  

Секин куйлайдиган хонанда билан аста куйлайдиган хонандалар ва албатта сокин куйлайдиган хонанда учунам номинациялар борде бору...боор))))

 

Хулласи, Шох Жахон молодец! Хурмат! Қайтганингизда "Ўзбекнаво" сизга  Намуна номинацияси билан Ўрнак номинациясини топширМАЙДИ!)))

Айнан сизга!)) Бермайди!)) Барибир бермайди.)) Хайкал қўйишга арзигулик иш қилсангиз хам бир парча қоғоз хам беришмайди. Чунки жойлар банд))) Хаммасини нафисчи ва латифчилар   олдиндан "забронировать" қилиб бўлишган))  Мунимжи билан Лалажилар байрами блин))

Сизга аввал хеч бўлса твга   мантиқан рухсатни беришсин)) мантиқсиз запретни аввал кўриб чиқишсинчи уёғи бир гап бўлар а Жўраев?))

А лаббай?-дийми шу жойида? Дебўлдиму!))

22-Фев-2015 02:55
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shoh Jahon Jo'rayev
1 жура   (22-Фев-2015 05:51)
Орамизда мардлар юрибди, номардан кам эмас факат мардлар курими колишган ёки пана пана жойларда ётишипди!!!!

2 MeRoJ   (22-Фев-2015 06:51)
tavba o'zbeknavoni tomi ketgan xaqiqatdan nimaga unaqa nafis ijrochi latif kuylaydigon, shunaqayam nomlawadmi,? yana azgincha chidab turiylik biror insofli faqat o"zini cho'ntagini emas xalqni o'ylaydigon raxbar kepqolar kutamiz kutamiz va yana kutamiz,,,

3 virtualdunyo   (22-Фев-2015 07:41)
Rostdanam bepul boldimikin yoki qisman bepulmikina?)):)

7 abdurashid87   (22-Фев-2015 11:37)
Bliin.... da xot pulli! Kelib damni olib indamay qaytib ham ketishi mumkindi-yu!? Ryazanda shunchalik bo‘lsa, agar biz turgan shaharga kelsa konsert zali to‘lishi aniq.

4 Шахиня   (22-Фев-2015 08:21)
Жуда зур,барака топинк Шохжахон

5 allohon   (22-Фев-2015 10:01)
Man haligacha chunmiman nme shu Jo'rayevlar, Yulduz Nilufar Usmonovalar zapretda?? O'zligisiyam bilisharmikin sababini yoki prosto zapretdasiz dib chiqarmidimi bulani.. ochu kiyinganichun yo'ki turkiyada ijod qiganichun bosa o'libti endii. Sogdianagayam berishmadiyu licenziya qayta ijod qilishiga hotya fabrikada uzbni predstavit' qigandi

6 MARAT_89   (22-Фев-2015 10:02)
Ана егла Рязаньда юрган вактимда бермасдан, энди берибди (( на чора омадини берсин! Хурмат киламан Шохжахонни

8 abdurashid87   (22-Фев-2015 11:51)
Pulli konsert berilishini man qoralamagan bo‘lardim k tomu je siz aytib o‘tgan tashkilotlar buni harajatini qoplashi.... to‘g‘risi tasavvurgayam sig‘mayapti. Agar sanatkor arzisa shunchaki pullimas bilet qimmat bo‘lsayam odamlar kiraveradi, agar aksi bo‘lsa tekingayam kirmaydi. Shunday ham qilishibdi-ku. Safardagi odam vaqt qadrini juda yaxshi biladi, rosxodniyam.

9 Азик   (22-Фев-2015 12:17)
Молодец! Анча мунчаси килолмайди бепул, тем более хозир "кургокчилик" пайтида.
Саййод гапниям оласизде, а лаббай?!)))

10 пена   (22-Фев-2015 12:22)
Шохжахон пулга назари туйган йигит. офарин умрингиз узок булсин. биз оилавий Жураевлар хонадонини хурмат киламиз.

11 bek88   (22-Фев-2015 13:51)
juda zo'r qoil xechkim bepul kansert berolmaydi. Ijodlariga omad.

12 Abduvohid   (22-Фев-2015 16:52)
буларкану маладес,

13 rekordv312   (22-Фев-2015 20:09)
Sochiga ham keling janob Jo'rayev. Bu yerdayam sizni fanatlaringiz ko'o'o'pp. Mayli pullik bo'lsayam

14 mrqahharov1993   (23-Фев-2015 02:03)
Qoil Shoh Jahon! Millatni o'ylagan inson hech qachon kam bo'lmaydi!

15 Бобожон   (23-Фев-2015 12:17)
Отанга Рахмат,хали узбек санати Россияни мухожир узбекларига бепул концерт берибди деб эшитмаган эдим?Савоб киласан шохжахон ва тугри киласан,Отангни насихати булса керак! хозирги кимматчилик кризис давриа,шод килдинг Шохжахон!

16 ATASH ATOULLOH   (23-Фев-2015 16:29)
Bu habarni eshtib bundan 8 oy oldin o'tgan yili Shoh Jahon Jo'rayev Asakada "Visol" restoranida o'z muhlis- muhlisalariga 4-5 soat jonli ijroda Tekin kansert bergani yodimga tushdi... ! Usha kansertda Shohning yaqin do'sti shoir Zohidjon Olov bu ba'zm oxirgisi bo'lib qolmaydi, hudo hoxlasa bunday ba'zmlar turli viloyatlarda xatto butun dunyo bo'ylab bunday kansertlar yana ko'p bora bo'lishini Shoh Jahon Jo'rayev o'z oldiga maqsad qilganini ta'kidlab o'tgandi ... ! Mana usha so'zlar qanchalik samimiy va chin ekanini isboti ! Bunday hayriya kansertlarini hali biror bir san'atkor qilaolmagandi ... Vaholanki 5-6 qo'wiq chiqarib qo'yib yilning eng yaxshi san'atkori yoki bo'lmasa O' zb.da hizmat ko'rsatgan artist nomiga ega bo'lgan san'atkorlardan ko'ra, doimo haqiqatga tik boqib, doim haqiqatni so'zlab,kuylab halol ijod etib, muhlislar mehrida, halq e'tiborida, el duosini olib va albatta ollohni nazarida yurgan chin hofizlarni nomi ham qadri ham ming chandon balandir !!! Shoh Jahon Jo'rayev bunday hayriya kansertlarini berib BAAARCHA san'atkorlarga har jixatdan yaqqol o'rnak bo'ldi deb o'ylayman ... !!! Shu o'rinda O'zbek san'atining bulbuli {karoli}, hofizlar sultoni Sherali Jo'rayevning bir ibratli gaplari yodimga tushdi :
"Yaxshi hofiz bo'lish uchun, eng avval yaxshi inson bo'lish kerak" deb ko'p bora aytganlar ! Bu gaplari qanchalik haqiqat ekaniga mana farzandlari Shoh Jahon Jo'rayev yaqqol na'muna !!! Shoh Jahon nafaqat san'at,ovoz borasida balki insoniylik jixatdan ham No_1 hofiz butun Uzb.da. Ko'z tegmasin, ilohim bunday hayriya ishlari uchun Shohni hamisha ollohni o'zi qo'llasin va siylasin ! Doim omad va sog'lik tark etmasin !

17 M@srur   (23-Фев-2015 18:22)
Agar Aziza Niyozmetovaga tegishli gap bo'lsa 100% qo'shilaman.

18 Nargiza   (24-Фев-2015 00:56)
Har doimgidek Shoxjahon N1

19 азиза   (24-Фев-2015 02:07)
АСАЛОМУАЛАЙКУМ! ШОХЖАХОН ЖУРАЕВГА ФАКАТ ОМАД ТИЛАЙМАН ОЛЛОХ УЗ ПАНОХИДА АСРАСИН.    ЭХТИЕТ БУЛИНГ  АНОВИ  МЕДАЛЧАЛАР     ХАЙКАЛЧАЛАРНИ  ФАНОГРАММАЛИ СОХИБУ  СОХИБАЛАРИ   ТОШ ОТИШИБ КОЛМАСИНЛАР   мабодоооооооо       ЮРИШИБДИДА УЛАР МУКОФОТ ОЛДИМ ДЕБ  КЕРИЛИШИБББ. МАНА  ХЕЧ КАНДАЙ МУКОФАТСИЗ  ХАЛКНИНГ МУХЛИСЛАРИНИНГ  ЭНГ КАТТА МУКОФАТИНИ ОЛИБ ЮРИБДИ ИСМИ ЖИСМИГА МОС ШОХЖАХОН ЖУРАЕВ     ОТАНГИЗГА РАХМАТ   .

20 jonibek norin   (24-Фев-2015 08:40)
Omalekin zur iwlar bupti kiyingi safarlar bowqa rivojlangan mamlakatlarni lol qqoldiriwizga iwonamiz woxaka

21 fanat_69   (24-Фев-2015 23:20)
As hofiz shunaqa bo'ladi ,omad tilaymiz sirqira ijodkorga ! Hali bu boshlanishi , bundanda zo;r natijalarini kutib qolamiz !

22 jonibek norin   (27-Фев-2015 16:05)
Tinchlik omonlik kunlarda wunday chiroyli guzal kuriniwlar mana rasmlar kiyin uwa kansertlardan zavqlangan rassiyaliklar bular buyuk iwlardur bu jonliu ovoz soxibi qilayaotgan iwlar taqsinga sazovar.....wohaka sizga gap buliwimumkunmas biz sizbilanmiz

23 фуркатбек   (04-Мар-2015 04:13)
шохнинг бу консертини кай ердан топиб корсе болади

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 3
Мехмонлар: 3
Рўйхатдагилардан: 0