Бош сахифа » 2013 » Ноябрь » 21 » Ренис: Қаланғи-қасанғини тилшуносдан суриштиринг!
20:49
Ренис: Қаланғи-қасанғини тилшуносдан суриштиринг!

Арман миллатига мансуб бўлган, ўзбек тилини шу қадар адабий тилда билган ва  сўз бойлиги хам кенг бўлган, ёш шоир Ренис Мешаяннинг шоирлик иқтидорини "Девоналармиз" қўшиғидан сезса бўлади. 12 ёшлигидаёқ ёзган шеъри бугунги кунда уни элга танитмоқда. 

Юлдуз Усмонованинг "Ёнингдаман" альбоми тақдимотида сахнага чиққан Рениснинг "Қаланғи қасанғи" сўзлари кўпчиликка эриш туюлди (манбаадаги видеоларда бор). Шахсан мен учун хам ёқимсиз эштилгани боис унга ўша репортажда дакки бергандим.

Бироз вақт ўтиб у, бу борада ўз хақиқатлари билан бўлишади:


Ренис Мешаян: Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонованинг жорий йилдаги Ёнингдаман номли концертларидан сўнг айрим санъаткорлар(Қаланғи қасанғиларэмас!) мендан ранжиганлиги қулоғимга чалинди. Бу эса мени хайратлантириш баробарида  ғазаблантирди хам. 

Сабаби мен қаланғи қасанғилар деганда бирорта санъаткорни назарда тутмаганман. Чунки мен Юлдуз опадан олдин хам бошқа санъаткорлар, бастакорлар билан хам ижод қилганман. Агар санъаткор ажратсам улар билан ижод қилмасдим. Масалан Улуғбек Рахматуллаев, Фаррух Хамраев, Босид Рахматов, ана энди Иншооллох Манзура. 

Менга шеър ёзишни , сахна маданиятини борингки қандай либос кийиш кераклигини ўргатишсин. Фақат биргина ўтинчим:  МЕНГА ЎЗБЕКЧАНИ ЎРГАТМАНГ! Ўзбек тилида қаланғи қасанғи деган сўз шароити  яхшиланган, обрўси хам моддий таъминоти хам етарли инсонга қўлланилмайди! Буни истаган тилшунос олимдан сўраб тасдиқлатиб олишингиз мумкин. 

Қаланғи қасанғи деган сўз фақат бугунини ўйлаб яшайдиган, топган пулини кайф-у сафога сарфлайдиган, ОШ БЎЛСАЮ ИШ БЎЛМАСА,  ЁЗ БЎЛСАЮ ҚИШ БЎЛМАСА деган мақолни ўзига шиор қилиб олганларга нисбатан ёки тиланчиларга нисбатан қўлланилади. 

Ана энди мендан ранжиган, сахнанинг гардини мендан олдин ўпганларга шогирд мақомида туриб Устоз деб мурожаат қилиб сўрамоқчиман. УСТОЗЛАРИМ сизлар фақат бир кунини уйлаб яшайдиган, фақат ўзини ўйлайдиган қаланғи қасанғи тоифасидан эмассизларку ёки тиланчимассизларку нега мендан ранжийсизлар? 

Ана энди эса хоссатан мен кимни назарда тутганлигим хақида икки оғиз гап. Мен Юлдуз Усмонова учун жуда кўп шеърлар ёзгандим. Фақат 2008- йилдан то 2013-йилнинг августигача етказиб беролмаганман. Шунча йил мобайнида кундузлари мехнат қилиб кечалари тонггача ижод қилганман. 

Бундан хабардор бўлган ўша мен назарда тутган қаланғи- қасанғисифат пул топиб ақл топгану фаросат топмаган кимса эса менга Юлдуз хеч қачон сенинг шеърингни қўшиқ қилмайди. Эрталабгача ёзгунча юр мен билан ишла дерди. 

Кундуз кунининг ўзидаёк, оғир мехнатдан чарчаган одам кечаси жисмоний тарафдан тетик бўлмайдику. Табиийки рад қилардим. Эрталабгача ёзиш эса мени чарчатмасди,  лаззат берарди. 

Ўша инсоннинг эса бунга энсаси қотарди ва ундан маошим камроқ бўлганлигига, хамда менга хасад қилганлигига тинимсиз оғайнилар, улфатлар даврасида масхараларди. Мен эса сабр қилдим ва ютдим. 

Ўша куни концертда худди шу хасадгўйни назарда тутиб мен қаёқдаги қаланғи-қасанғилар билан эмас, сиз билан ишлаганимдан хурсандман дедим Юлдуз опага. Хуллас мен боғдан, мендан бехудага хафа бўлганлар эса тоғдан келишди. Бор гап шу. Бу ўзини оқлаш эмас, ХАҚИҚАТ холос! 

Мен шеъриятимизнинг  қироли Абдулла Ориповмидим, Халқ халигача шеърият султони деб биладиган Мухаммад Юсуфмидим ёки аёл киши бўла туриб хам шоира, хам бастакор, хам хонандалик қилаётган Шахнозмидимки санъаткор ажратсам. 

Буниси хали холва. Барча қавм-у қариндошларим эса Юлдузхоним Усмонованинг олдида мен сахнадан туриб айтган ДИНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ИСЛОМ МЕНИНГ ДИНИМ деб мен чин юрак-юракдан айтган гапимдан ўта дарғазаб. Бу самимий ўзим хақимдаги эътирофим уларнинг назарида мен тарафдан ўзбекларга қилинган лаганбардорлигим сифатида бахоланганига нима дейсиз? 

Мен насроний эмишман ва черковга боришим бурчиммиш. Астағфируллох!!! Бу ходиса тушимда содир бўлса хам мен учун фожеаку! Уларга биргина гап айтдим бу лаганбардорлик эмас. Чунки Ислом динини ўзбеклар эмас, хатто араблар хам эмас , Аллох яратган! Мен эса ўзбекларгами арабларгами сизга ўхшаб хочларгами эмас, Аллохга сиғинмоқдаман! 

Насронийлик талимотида Исо(Алайхиссалом) ни пайғамбар деб эмас, Худо деб билишади. Буниси майли, уларнинг шахсий иши. Қизиғи ва кулгилиси Исо алайхиссаломни яхудийлар хочга михлаб ўлдирган деб хам хисоблашади

 Энди ўйлаб кўрайлик, Исо(алайхиссалом) улар айганидек  Худо бўлса,  қандай  қилиб уни яхудийлар (еврейлар) хочга михлаб ўлдира оларди? Аввало Ислом динида Исо алайхиссаломнинг хочга михлангани инкор қилиниши хам хаммага маълум 

Мени эса шу динга даъват қилишадией. ЙЎҚ, ЙЎҚ, ЙЎҚ  ва минг маротаба йўқ, мен Насроний эмасман, насроний бўлмаганман ва бўлмайман хам! 

Диним Исломлигини айтганим мақтанчоқлик хам  риё хам эмас! Чунки Мухаммад соллалоху алайхи вассалам Жаноби Пайғамбаримиз Аллох сизга берган неъматлардан сўзланг деб буюрганлар муборак хадиси шарифларида. Мен эса буни амалда бажардим яъни Аллохим менга Исломни энг буюк неъмат қилиб берганлигини эътироф этдим! 

Сўнгги сўз ўрнида айтмоқчиманки, Ўзбек халқда ажойиб бир одат бор. Бирор бир инсон яхши иш қилса ўзигамас э Отангга рахмат дейишади. Ёмон иш қилганда эса яна ўзигамас отасига"гап тегади" Э падарингга лаънат дейишади. 

Демоқчиманки, ИНШААЛЛОХ мен шундай ижод қиламанки халқимиз фақат отангга рахмат болам дейдиган бўлади. Дўстларимга, ўзимга яраша шеърларимнинг мухлисларига Санъат оламидан менга оқ фотиха берган Юлдузхоним Усмоновага мени хамиша қўллаб қувватлаган Sayyod акадан миннатдорман. Душманларга эса шу шеъримнинг ўзи кифоя:

 

Рахмат сенга душманим,

Кулдинг менинг устимдан

Билиб қилган хатоим

Бугун бахтлиман чиндан!

 

Рахмат сенга душманим

Мени қилдинг калака,

Мен тўғрилаб хатоим,

Топаяпман барака!

 

Рахмат сенга душманим,

Менга айладинг хасад,

Энди куйгин бетиним,

Ёнимдадир бахт-омад!

 

Рахмат сенга душманим,

Ғийбат қилдинг ортимдан.

Олганингни гунохим,

Чиқармайман ёдимдан.

 

Рахмат сенга душманим

Итдек қопганинг учун.

Сендайлардан безиллаб,

Дўст қадрин билдим бугун.

 

Рахмат Сенга душманим

Бўхтон айладинг хар дам.

Синовларда тобландим,

Энди енголмайди ғам.

 

Рахмат сенга душманим,

Шошма хали сўлмагин.

Менинг тўлиқ бахтимни,

Кўрмай туриб ЎЛМАГИН. 


Ренисга аталган сўзларимни аввалги ўша репортажимда ёзиб, ўзига хам айтдим.  Яна сахнадан туриб,  шоир бўлган инсонни тилидан бундай таърифлар чиқиши хунук кўриниши фикрида қоламан. Зеро, халқ  гўзал сўзлар муаллифи сифатида шоирни қабул қилар экан, бевосита тилидан чиқаётган бундай сўзлар одамларга эриш туюлиши табиий.

Ундан кейинги ўзини оқлаши учун келтирилган важларда эса,  у харқанча хақ бўлмасин, ўша пайтда буни уддасидан чиқиб тушунтира олмадими, демак барибир айб ўзида бўлиб қолаверади.

Ренис хали ёш ва бу хатолардан тегишли ва ижобий хулосалар чиқаришига ишонаман.

Фақатгина унинг оиласидаги мудхиш холатдан унга ачиндим. Ислом динини қабул қилгани учун акаси  ўз укасини кўчага хайдаб чиқариши дахшатли холат.

Бугунги кунда у гох масжид ва гох вагонларда яшаб, емагини хам тайини йўқлигидан хабардорман. Айни дамда уни ижодий хамкорлик учун учрашувга чақирганлар билан учраша олмаётгани хам, мана шу вазиятлар билан боғлиқ бўлмоқда.

Тез орада оёққа туриб, оилавий ахволи ижобий тарзга ўзгаришини тилайман.

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9897 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Renis

Нравится
Барча изохлар: 16
1 RaVsHaNBeK   (21-Ноя-2013 21:12) [Материал]
Yashshang shoir !!! hands manabu xaqiqiy MUJIKcha gap bo'ldi ))))

Xozirgi xolatiz esa sizga berilgan sinov xolos siqilmang xammasi ok bo'ladi INSHAOLLOH !!
Bazi bazida Yigit kishini boshida qora bulut aylanib turishi tabiiy xol va bu  ijobiy tomoni atrofizdagilani qanaqaligi ulani asl basharasini bilib olasiz !!!

Ijodizva va shaxsiy xayotziga Omadlar !

2 FANAT   (21-Ноя-2013 21:17) [Материал]
МЕН ХАМ РЕНИСДАН ХАФА БУЛГАНДИМ! МАНА ХАММАСИ ОЙДИНЛАШДИ. ХУДО ХОХЛАСА ХАММАСИ ЯХШИ БУЛАДИ РЕНИС!!! ВСЕ БУДЕТ ХОРОШО. ДАЙ БОГ ТЕБЕ ЗДОРОВЬЕ И СЧАСТЬЕ!!!

3 Dadaxon   (21-Ноя-2013 21:40) [Материал]
Bu kunlar xam ötib ketadi sabr tiliman. Allox sizdan rozi bölsin, tög'ri yöldan yurib Xaqni degansiz.

4 RICHuzTIM   (21-Ноя-2013 21:58) [Материал]
Otasiga raxmat. Qoyil bu bola mani yomon qoyil qoldirdi ofarin

5 Ноози   (21-Ноя-2013 22:22) [Материал]
Хае"тиззи у'зиз билганде яшен Ренис!!!!Улкан омад тилайман.

6 Diamond_Boy   (21-Ноя-2013 22:41) [Материал]
омад тилиман. тогриси ман билан хам бир арман йигит ишледи аммо уни характери ва муомаласидан " хамма арманлар шунака болса керак " деб ойлардим. лекин мана фикрим ижобий томонга узгарди омад

7 userToday   (21-Ноя-2013 22:54) [Материал]
omadlarini bersin, bu so'zni aytganlarida hecham erish tuyilgani yug'u faqat ba'zi san'atkorlargina notog'ri tushunishdi xolos manimcha:)Ijodizga baraka RENIS!

8 keen   (22-Ноя-2013 01:17) [Материал]
шеърга гап йук!!!

9 Becks   (22-Ноя-2013 01:54) [Материал]
Endi inson shunaqa paytga tushib qoladi hayajondan tugri manoda gapiraman dib odamlarga tegib ketadigan gap gapirib quyadi niyati unaqa bumasa ham tugri chunamiz insonmiz hatodan hali emasmiz lekin uni haydab chiqarishlari uz uyidan achinarli holat lekin u hor bumidi chunki u tugri tanlov qilgan utib ketadi Yahshi bup ketadi Hudo hohlasa balkim shu gaplarimmi uqib uzi Renis qanaqa dur dalda bular bu insonga busa ham hursand bulardim OMAD sizga Renis !!!

10 Islombek_95   (22-Ноя-2013 04:39) [Материал]
Nima bu gapi bilan Tohir Sodiqov, Ziyoda, Shahzoda wulani qalang'i  qasang'i dimoqchimi. Qoyil lekin shoyirlida gap yo' bu so'zlari odopsizlimas mikin. mellow

11 azam   (22-Ноя-2013 16:34) [Материал]
Агар Исломга утгани учун кучада яшаб юрган буса бизикида яшаб туриши мумкин. телефоним 185 03 23

12 Алишер   (23-Ноя-2013 01:34) [Материал]
Санга мас бунака гапириш !

13 Dan Balan   (23-Ноя-2013 02:12) [Материал]
hammaxam ayta olmidi paxta qo'ymasdan ochig'ini gapiribdi qoyil !

14 Shukronа   (23-Ноя-2013 04:14) [Материал]
Renis ijodiga va shaxsiy xayotiga omad. Xayot xali oldinda. Shuncha sinovlar uchun Ollohimni mukofoti Oldinda, Renis olg'a.

15 Zinnura_K   (24-Ноя-2013 10:29) [Материал]
Omad tilimiz clap OLLOH uni suyganlarni hor qilmaydi.. INSHOLLOH hamma g'amlariz o'tadi))
Ijodizga omad tiliyman...

16 Gulruxsor   (06-Дек-2013 23:00) [Материал]
net slov

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!