07:02 Раъно Ярашева "Бенифис"идан репортаж | |
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ РАЪНО ЯРАШЕВА ТАВАЛЛУДИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИ, ҲАМДА ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН "БЕВАЛАР” СПЕКТАКЛИНИНГ БЕНЕФИСИДАН РЕПОРТАЖ
15 февраль соат 18.00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида меҳмонлар ва томошабинлар гавжум. Театр залида баъзилар тик туришибди ҳам. Театр саҳнаси пардаси очилиб, театрнинг бир гуруҳ актёр ва актрисалари кўриндилар. Уларнинг ўртасида эса, бугунги кеча сабабчиси Раъно Ярашева турибди. Биринчи бўлиб, театр директори актёр Ёқуб Аҳмедов сўз бошлаб, театр бир оила ва бугун оиламиз аъзосининг таваллуд куни дея, актриса Раъно Ярашевани табриклади. Шундан сўнг, Ёқуб ака Аҳмедовнинг сўзлари билан Раъно Ярашевани елкасига атласу беқасамлар ташлаб, тавваллуд куни билан ҳамкасблари табрикладилар. Шоир Сирожиддин Сайид сўзга чиқиб, Раъно Ярашевани табриклаб, унинг ижоди ҳақида самимий сўзлар айтди. Актриса Рихси Иброҳимовага табрик сўз учун навбат берилганида, залда тинимсиз қарсаклар янгради. Актёр ва режиссёр Турғун Азизов эса Раъно Ярашевани табриклагач, унинг театр рассоми томонидан чизилган рангли портретини тақдим этди. Раъно Ярашевани табриклаш учун,
сўз навбати Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековга берилди. Шунда театр
жамоасидагилар у кишидан қўшиқ ҳам куйлаб беришини сўрашди ва Озодбек
Назарбеков қўшиқ куйлаб, Раъно Ярашева ва театр жамоасидагилар рақсга тушдилар.
Томошабинлар эса тинмай олқишлаб турардилар. Сўзга чиққан шоира Фарида Афрўз
актрисани самимий инсон дея таърифлаган бўлса, хонанда Зиёда ҳам Раъно
Ярашевани табриклагач, қўшиқ куйлаб, ҳаммани рақсга чорлади. Режиссёр Мунаввара Абдуллаева сўзга чиқиб, "Бевалар” спектаклида актрисанинг ижро қилган роли ва маҳорати ҳақида сўзлаб, табриклади. Шундан сўнг, хонанда Абдурашид Йўлдошев актрисани табриклаб, қўшиқ куйлади. Яна рақс ва яна табриклар. Актриса Гулчеҳра Саъдуллаева сўзга чиқиб, Раъно Ярашева унинг севимли шогирди эканлигини айтди. Хонанда Шаҳнозабону эса, уни энг оммалашган "Қизалоғим” қўшиғини шеърини Раъно Ярашева ўз қизи хонанда Мадина Мумтозга атаб ёзганлигини айтиб, шу қўшиқни куйлаб берди. Қўшиқни куйлаётиб, Шаҳнозабону Мадинани саҳнага таклиф этди ва Мадина эса ўз навбатида кичик жиянчасини ҳам саҳнага олиб чиқиб, Шаҳнозабону билан қариндош эканликларини билдирди. Шундан сўнг, Раъно Ярашеванинг отасини саҳнага таклиф қилдилар ва у киши қизи ҳақида, театр жамоаси тўғрисида сўзлаб, қизининг бугунги кундаги ютуқлари учун, театр жамоасига миннатдорчилик билдирди. Мадина Мумтоз ўзи онасини
табриклаб, "онажоним” дея қўшиқ куйлади. Шундан сўнг, актриса Раъно Ярашеванинг ўзи сўзга чиқди. У ўзининг театр ва санъат оламига қандай кириб келганлигини айтиб, шеър ўқиди ва ота-онасига, устозларига, театр жамоасига, ҳамкасбларига ҳамда мухлисларига миннатдорчилик билдирди. Актёр Ёқуб Аҳмедовнинг сўзлари билан кечага якун ясалди ва барчани Раъно Ярашева бош ролни ижро этган "Бевалар” спектаклини кўришга чорладилар. Бу спектакль айнан актриса Раъно Ярашевага атаб ёзилган ва режиссёр Мунаввара Абдуллаева томонидан саҳналаштирилган. Спектакль мазмунига кўра, самимий ва меҳрибон, турмуш қийинчиликларини кўрган бефарзанд бева аёл ҳаёти, унинг изтироблари, унга атрофдагилар, қўшнилар томонидан ғараз кўз билан қаралиши, унинг инсонларга бўлган самимий муносабатлари эса, атрофдагилар томонидан турли гап-сўзларга сабаб бўлиши, комедия услубида кўрсатилган. Раъно исмли аёл бефарзандлиги
туфайли, турмуш ўртоғи билан ажрашиб, алоҳида яшай бошлайди. У ҳамшира бўлиб ишлаб, самимий кўнгилда инсонларга ёрдам кўрсатади.
Бу эса, маҳалладаги қўшни аёлларни гап-сўзларига сабаб бўлади. Чунки,
маҳалладаги кўпчилик эркаклар уникига, укол олиш учун кириб турар эдилар. Бу
эса, албатта, қўшни аёллардан бирининг эрини ундан рашк қилиб, у ҳақида турли
гап-сўзлар тарқатишига сабаб бўлади. Буни устига, ён қўшниси бева эркак,
уникига укол баҳона тез-тез кириб туриши ҳам қўшни аёлни шубҳаларини
кучайтиради. Бундай гап-сўзлардан безор бўлган Раъно уйини сотиб, кўчиб кетишга
қарор қилади ва эълон беради. Эълон туфайли, уникига харидорлар кела бошлайди. Уларни
феъл-атворлари ҳам турлича бўлиб, аёлни бева ва ёлғиз эканлигини билиб,
ниятлари ўзгара бошлайди. Спектакль якунида эса Раъно, харидорлардан бири, уч
фарзандли, хотини вафот этган, камтар ва самимий, ҳалол бева эркак билан ўз умр
йўлини боғлайди. Бунга сабаб эса, у кишининг қизи Дилдоранинг, Раънони ўз
онасига ўхшатиб, отасини бахти учун қилган ҳаракатлари бўлади. Дилдора ролини эса, актриса Дилноза Кубаева маҳорат билан ижро этди. Шунингдек, спектаклда актёрлар Рихсивой Авазов, Ҳамид Тошпўлатов, Абдураим Абдуваҳобовлар ҳам ўзига хос ролларни ижро этишди. Айниқса, қўшни аёлнинг доим ичиб маст ҳолда юрадиган эри Шерқўзи ва эълон орқали келган маклер йигит Озодбекнинг ҳаракатлари бироз ошириб юборилган бўлса ҳам, томошабинларнинг жуда кучли кулгисига сабаб бўлди. Спектакль икки инсонни, фарзандлар сабаб, ҳаёт йўлида бирлашишлари билан ўз ниҳоясига етади. Спектакль ниҳоясига етгач, томошабинлар томонидан олқишлар узоқ вақт давом этди, ҳамда Раъно Ярашевага мухлислари томонидан кўпдан-кўп гуллар тақдим этилди. Актриса Раъно Ярашева барчага яна бир бор самимий миннатдорчилик билдирди.
Саида
Вахобова тайёрлади
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 6903 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |