ҚС: Райхон концерти, Раъно Ярашева юбилейи ва ФОТОж*П*??!!
-Бугун 11 февраль куни Райхоннинг 4 кунлик "Севавераман" концерт дастурининг илк кунига старт берилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган дастурдан сўнг Райхон илк таассуротлар билан бўлишди:
-Сайтингиз орқали барча мухлислар, концертни ўтказишда ёрдам бераётган барча ижодкорларга рахмат айтмоқчиман.
Илк кундан кейинги таассурот? -Жудаям бахтлиман! Узоқ тайёрланган дастурни уддасидан чиқдик. Концерт дастури илк куни чиройлик ўтганидан жуда бахтиёрман. Концертни қолган кунларидан хам таассуротларимни бўлишиб бораман.
Олдинда яна бир тадбир бўлиб ўтади. Айнан Райхоннинг концерти тугаб эртаси куни у дам олишга старт берганида содир бўлади.
15 февраль соат 18-00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева таваллудининг 50 йиллиги хамда ижодий фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган "Бевалар" спектаклининг Бенифиси бўлиб ўтади.
Мазкур Бенифисдан репортажни албатта ўша куни тақдим этамиз.
Раъно опанинг қизлари хонанда ва собиқ актриса Мадина Мумтознинг хабарларига кўра билетлар қолмаган.
Сўнгги пайтлар машхурларнинг суратларига борган сайин махлиё бўлиб эмас "Ё товба астағфируллох! ишқилиб кечаси учратишдан Худонинг ўзи асрасин!" дея хитоб билан томоша қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.
Фотошоп деганини билардим лекин Фотож*пидан эса хабарим йўқ экан.
Мана мисол тариқасидаги сурат. Ўлдириб қўйсангиз хам кимлигини айта олмаган бўлардим.
Йиқилинг, йўғэ, додлайверинг, бу Дилфуза Рахимова экан.
Мааамма родная....Дык ктож тебя так размулявал та а?))) деган экан бир пластик жаррох))) Авваллари суратдан хаётдагиси хунукроқ бўлган бўлса хозир тескариси бўлмоқда. Борган сари суратдан кейин хаётда кўрсангиз йиғлаб юборасиз, Худога шукур одам экансиз деб.
Хаётдагисидан хам хунукроқ кўриниш хозир модадамикан балки?
Райхон жуда бахтли куринади!!! 4 кунлик концерт ва шунча бахт))) Озодбек Назарбеков эса вааапппшееее бахтли булса керак, тугрисиде 10 кунлаб концерт бергандан кейин))) Узи бизада хамма санъаткорлар бир йилда бир-икки кундан бахтли булишади))))
torisini etsam dilfuza rahimovani rasmlarini korib qorqib ketvoman kechqurun bogani un mi tushlarimga kiribchiqmasa boldi shaytoni korgandey bovoman ekranni ustiga rasmi chiqarib qoyganilaga har gal kozim tushvotide nima qiliy
Чап тарафдаги банерлардаги опа-сингил нурсаидоваларку хар куни шу сайтда! Мана буни фотошоп "не отходя от кассы" (не выходя из сайта) деса булади. Узокка бориб кидириш шартмас хар хил дилфузаларни!
Nega Rayhon Beyonceni kostyumlarini raqsini kopirovat' qiladi??? Bu yilgi o'tgan yilgi kiyimlari Beyonceni World Touridan ko'chirma. Biladide Rayhonni eshitadigonla Beyonceni kimliginiyam bilishmidi
Nazoshka siz umuman chap tarafizdan turib bu kommentni yozgansiz shekilla nahot beyonceiz shunaqa yopiq kiyinsa agar u shunaqa kiyinsa manimcha o'sha kuni qizil qor yoqsa kere , deyarli kiyinishi untvoradigan darajada konsertlarida kiyinadiyu uniz lekin bu gap bilan odammi kuldirib anu shytoncha kiyinadigan beyonceizi Rayhon kiygan o'zbekona liboslarda farishtaga chiqarib qo'ydizu )))) odamlagaym hayronman nima db yomonlashni bilmagandan keyin shunaqa bo'lmagur yolgonlani to'qib chiqarishadi))))))
Beyonceni Beautiful liar klipidigi raqsini kak budto ko'chirmaganla Rayhon opamiza...... Da qo'yib bersa Rayhonapa Beyonce battar ochiq kiyinardila zapret bo'lib yo' bo'b ketadide keyin ... eh ... sohta ovoz fanatlari.. Liboslarini nimasi o'zbelona ekan bilmadim hammasi evropani ohirgi pisklari beyonce lady gaga michael jackson....
Тугриси ман хам олдин райхонга кизикмасидим йигиталига турмушга чикандан кейин кизикарлирок вокеалар содир булгани учун хаетини кузатиб боряпман омад райхон бахтли бул68265
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.