Талаблар кучайгани боис, бир вақтлардаги "Назар-назар" , "Аразингиз" каби хитлар устида иш бошлаган.
Сўнгги пайтлар замонавий қўшиқлар билан ёшларни аудиторияси учун етарли мехнат қилди.
Эндиликда миллийча қўшиқлар устида ишланмоқда. Шулардан хозир премьера қилинаётган "Сени кўнглинг олган ким" номли тарона Мусахон Нурматов мусиқаси ва Наргизахон матни билан Рахимхон овозидан жаранг сочмоқда.
Бу қўшиққа шу кунларда Рустам Муродов клип суратга олмоқда.
6-7 февраль кунлари тақдим этилаётган яккахон концертнинг дастури билан биз танишиб чиқиб, томошабинлар учун етарли фишка ва ажойиб қўшиқлар борлигидан, концерт шунча пайт сурилиши ва куттирилиши бежизга эмас экан деган фикрга келдик.
Концертдаги айрим қўшиқ ва сахна кўринишлари хақиқий шов-шувга сабаб бўлиши кутилмоқда.
Демак, премьерани қарши олинг:
Сардор Рахимхон "Сени кўнглинг олган ким?"