Мухаббат билан қувлашмачоқ ўйнаш осон, фақат бекинмачоғини
иложиси йўқ(((
Қалбимни
оқ қоғозга ўхшатаман. Қанча ширин сўзлар битаману, уни кейин кимлардир ғижимлаб
отишади. Гўзал мисралар ёзаману, парча-парчалаб йиртишади. Юрак қонидан ишқ
баёнини битган номамни эса ёқиб юборишади.
Қалбни
оппоқ қоғоздек ушлаб туриш қийин. Чунки унга мисралар тўкилаверади... Диққатни
тортаверади ва нобуд бўлади. Қоп қора қоғоз бўлсайди, хеч ким ўқий олмасди..лекин
бу ранг қалбга мос эмасда.
Соғинчдаги
инсон етим қолган гўдакка ўхшайди...ўша ўкинч, ўша алам...
Кимдир
баҳор каби гўзаллик бўлди, кимдир ёздек оловли эхтирос... Майли улар ўз йўлига.
Лекин сенчи?
Ахир сен
мен учун қисқа бахордан қолган армон, ёздан куйган дил учун ягона юпанч эдингку.
Сен билан
барча дардларим, бахтсизлигим ва қайғуларимни унутгандим.
Кимдан ёлғону
армон, кимдан куйган дил...сендан эса алам қолди...
Севги
учун ишонч сабабчи! Ёлғончилар хам севармикан?
Ҳилолда кўраман халол
рафиқа. Қўёш эса мисли оловли жазман. Тун киргач кўради рафиқасини,
совуқ дийдорию маъюс чехрасин. Кун бўйи оловдек ёнар эхтирос, бир куйдириб
турса, бир тоблар уни, кун каби у билан шовқинли онлар...
Яна
жимлик кирар тун кирар чоғи.. Осмондан жимгина мўлтирар ҳилол...Атрофида
йилт-йилт юлдузчалари...фақат уйқу келгач кўрар дийдорин.
Шовқини
йўқ шўрлик моҳи хилолни, тил жағи йўқ шўрлик оймўмамизни. У хам бўлган эди оловли
офтоб, тунг хукмига асир қилмагунингча...
Унинг айби фақат тунги малика, шунга рози бўлган йиллар бўлишга. Барча
шодликларин олади қуёш, куйдириб суйдирар оловли жазман.
Осмонга
боқдиму ажабландим мен, аёлнинг юзидек чехра намоён, фақат қийнар савол доимо
мени, юзига чанг солган экан ким уни? Маъюс нигохида аламлари бор, чехрасида
маъно чандиқ излари, балки бу юракнинг аламли дарди, совуқ тунга асир бўлганин
хаққи...
Ҳилолда
кўрсамда халол рафиқа...хотиржамликни хам сезаман тунда. Балки шунинг учун халол
рафиқа, хотиржам тун учун бўлган мушфиқа. Ўксима қаро тун асириман деб, атрофингда қара қанча юлдузлар. Қанчалик оташин бўлмасин офтоб, ёлғизлик аламдан у бўлган оловда!
(c) Sayyod
|