"Радиус-21" гурухи мархум солисти Шахзод Ғуломовнинг укаси , гурухнинг давомчиси ва шоу-бизнесда неча йиллардан бери режиссер клипмейкер сифатида таниш бўлган Бегзод Ғуломовнинг "Уммон" гурухини судга бериши хақидаги анонси билан ижтимоий тармоқлардаги изохларда зиддиятли фикрларни юзага келтирди.
Натижада бу мавзу хақида Бегзод Ғуломов бошқа гапиришни хам истамади. "Уммон" гурухи йигитлари хам у билан негадир кўришмади.
Лекин вазиятни ўрганган ва тарафларни эшитган инсон сифатида жим тура олмадим. Рамазон пайти келганига бу мақолам бироз кечикди.
Аслида воқеа шартта бориб судга беришмиди?
"Радиус-21" гурухини қўшиқларини қайта куйлаш ихтиёрида мурожаат қиладиганлар кўп бўлган бироқ гурух давомчиси мархумни ўз укаси бўлгани сабаб ва гурух хануз борлиги учунам шунингдек ўзини айтиши бўйича бироз вақт ўтиши кераклигини билдирган Бегзодни судгача бориш фикрига аслида кўп нарса сабаб бўлганди.
Аввало, элементар хурмат хиссидан бошласак, Бегзод клипмейкер сифатида шоу-бизнес оламида фаолиятини бошлаган пайти "Уммон" гурухи хали мактабда ўқиган бўлса ажабмас.
Машхур ва таниқли хамда бугунги кунда дунё миқёсидаги фаолияти билан танилаётган режиисеримиз Баходир Йўлдошевнинг шогирди бўлган Бегзод Ғуломов профессионал ва таниқли клипмейкерлардан хисобланади.
У кимларга клип суратга олганини санашдан кўра кимларга клип олмаганини айтиш осонроқ бўлса керак.
9-май "Хотира ва қадрлаш" кунига "МУ5" телеканали орқали мархум санъаткорларни қўшиқларини қайта куйлаб чиқаётган хонандалар орасида мархум санъаткорларнинг шогирдлари ва ўғиллари хам бўлди.
"Уммон" гурухи актриса Шахзода Мухаммедова билан "Радиус 21" гурухини "Шекспир монологи"ни куйлаб чиққан кўрсатувни томоша қилаётган мархум Шахзод Ғуломовнинг онаси кенжа ўғли Бегзоддан нима учун у ўз акасини қўшиғи билан чиқмаганини хайратланиб сўрайди.
Ахир кенжа ўғил бу гурухни давомлаётганини хамма биларди.
Фотофакт: 2013-йил Бегзод уйланаётганида "Радиус 21" гурухи давом этаётганини билдириш мақсадида хам гурухни логотипини таклифномасига урдирганди. Бегзод хаттоки гурухни давомчиси сифатида янги имиджда бўлиб бир неча тадбирларда куйлаб чиққани ва хаттоки янги клип хам тақдим этганидан хабаримиз бор.
Бегзод Ғуломовнинг "Уммон" гурухи йигитлари билан бир неча бора бу масалада кўришиб олиш таклифи гурух йигитлари тарафидан беписандликка учрагандек... Зеро, турли бахоналар билан учрашиш қолдирилаверди.
Албатта неча йилдан бери, шу йигитларданам аввал шоу-бизнесда бўлган режиссер клипмейкер ва айниқса ушбу гурухни солистини шунчаки укаси эмас балки, "Радиус 21" гурухини қонуний давомчиси хамда мавжуд гурухда фаолият кўрсатаётган Бегзод Ғуломовни хурматига бу тупуриш эмасмикан?
Сизнинг хамиятингизга тегмасмиди? Шахсан мен учун бу безликдек туюларди.
"Уммон" гурухи агар хотиралаб куйладик деган тақдирда, унда нима учун қайта куйланган тури интернет тармоқларига тарқатилиб, Youtube каналидаги тижорат каналига тақдим этишган?-деган табиий савол туғилади. Эфирда халқ олдида хотираю ютубда эса соққа илинжими?
Очиғи, шу можаро сабаб хам, қўшиқни "Уммон" гурухи куйлаган турини тингладим ... Ижтимоий тармоқларда хаммага хам бирдек бу қўшиқни қайта куйланган талқини ёққанини айтмаган албатта ва улар орасида қўшиқни расво қилишгани хақида фикрлар хам етарли. Мен хам тўғриси шу фикрдаман ва ундан кўра куйлашмагани маъқул эди девордим рости. Масалан Мохим мархума Лайлони қўшиғини ўз талқинида бўлсада ажойиб тарзда ижро қилганини кўпчилик эътироф этди.
Майли булар шахсий таъб ва шахсий фикрлар хуқуқида қолсин. Ниятим ёмонлаш эмас, адолатли ёндошувдаги фикрларим. Субъектив .
Актриса Шахзода Мухаммедова "Уммон" билан куйлаш таклифни унга "МУ5" телеканали билдиргани ва аслида "Шекспир монологи"ни у Шахриёр билан куйлаши керак бўлгани хамда негадир ўзгариб кейин "Уммон" гурухи билан куйланганини айтди.
"Уммон" гурухининг маъмури эса ўз навбатида ушбу масала юзасидан бу лойихада қатнашиб "Радиус 21" қўшиғини куйлаш таклифини "МУ5" телеканали ижодкорлари билдиргани маълум қилди.
Мазкур телеканал режиссери билдирган маълумотига кўра бу ва бошқа лойихада куйланган қўшиқлар фақат телеканал орқали намойиш этилиши керак бўлгани ва лекин интернет тармоқлари ва хусусан ютубдаги тижорат каналига жойлаш мумкин бўлмаганини билдирди.
Бундай олиб қарасанг, катта фожеа эмасек, тўғрими? Бироқ элементар МУЛОҚОТ ва ХУРМАТ тушунчаларига амал қилинганида шунча можаро ва дилхираликлар бўлмасмиди...
Телеканал ижодкорлари нега бу қўшиқни мавжуд гурухнинг давомчиси Бегзодни чақирмагани лойиха муаллифи ихтиёри билан боғлашди. Шахзода куйлаган партиясидаги Нигоранинг ўзи куйлаши мумкин бўлганию бироқ у ўзи бошқа қўшиқни танлаганини хам телеканал маъмурияти маълум қилди.
Мархум Мухриддин Холиқовнинг қўшиқларини Шохруххон қайта куйлашда санъаткорнинг ўғли Тимур Холиқовдан рухсат олишидан хабаримиз бор.
"Радиус 21" билан бўлган холатда эса Бегзод Ғуломовдан рухсат олиниши керак бўлганига эса нақ уч сабаб бор:
Бегзод гурухни давомчи хонандаси хам экани, "Радиус 21" қўшиқларидан фойдаланиш “United Music Group (UMG)” га тегишли экани ва албатта оддий элементар хурмат юзасидан!
Айнан шу “United Music Group (UMG)” нинг хуқуқшуноси Бегзоднинг айтишича бир вақтлар Шахзод Ғуломов билан дуэт хам куйлаган экан, унинг бу масалада балки(!) судга бериш таклифи бўлган бўлса ажаб эмас. Воқеани ўрганган гувох сифатида бу менинг шахсий фикрим.
Воқеа нима билан тугагани хақида эса Бегзод ва унинг адвокати томонидан тайёрланган расмий хабаридан келтирамиз:
"Радиус 21" гурухи давомчиси, мархум Шахзод Ғуломов укаси, режиссер клипмейкер Бегзод Ғуломов : -“Уммон” гурухини хозирча судга берганимиз йўқ. Бундан ташқари 2017 йил 9 майда “МY5” телеканалида узатилган “Radius-21”нинг “Шекспир монологи” қўшиғи “Уммон” гурухи ҳамда Шахзода Мухаммедова томонидан “Radius-21”ни хотиралаб ижро этилганига эътироз йўқ. Яъни хотиралаб айтилган бўлсагина, аммо ундан кейинги моддий манфаатлар юзасидан эмас! Бундан ташқари гурух йигитлари айни дамда фаолияти тўхтамаган “Радиус 21” гурухи ва унинг давомчиси, мархум Шахзод Гулямов укаси мен Бегзод Гулямовдан ёки оила аъоларимиздан қўшиқ ижросига рухсат олмагани оддий инсонийлик фазилатлари ва хурматга путур етказади деб хисоблайман.
Бироқ, ЎзРнинг Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси ҳамда ЎзРнинг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунга асосан, муаллиф ёки муаллифнинг меросхўр(лар)ининг розилигисиз моддий манфаат ниятида яратилган таронанинг ижрочилари қонун томонидан жавобгарликка тортилади. Шунингдек, юқорида кўрсатилган қонуннинг 36-моддасининг3-бандида “Муаллифнинг меросхўрлари бўлмаган тақдирда, унинг шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш махсус ваколатли давлат органи зиммасига юкланади”-деб кўрсатилган. Бу дегани, биз уларни судга бермаган тақдиримизда ҳам давлат ваколатли органлари ушбу масала билан шуғулланиши мумкин.
“Radius-21”га тегишли барча мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос бўйича Бехзод Гулямовга, фойдаланиш ҳуқуқи “United Music Group (UMG)” рекорд-лейблига ҳамда ҳуқуқий назорат ва унинг ҳуқуқий ҳимояси лейблнинг ҳуқуқшуносига ўтган.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Radius-21”“Уммон” гурухи аъзолари билан учрашиши лозим. Акс ҳолда, “Уммон” гурухи аъзолари “Radius-21” томонидан эмас, балки “United Music Group (UMG)”рекорд-лейбли ҳамда махсус ваколатли давлат органлари томонидан жавобгарликка тортилади. “Radius-21” бунга мутлақо қарши ва ҳамон “Уммон” гурухи аъзолари билан учрашув ниятида.
Қўшимча қилиб шуни айтмоқчиманки, “Radius-21” (Шахзод Ғуломов)ни хотиралаб кўплаб санъаткорлар унинг кўшиқларини ижро этишни сўраб мурожаат қилган. Мазкур ижролар Бехзод Гулямов, “United Music Group (UMG)”рекорд-лейбли ҳамда лейбл ҳуқуқшуноси билан келишилган ҳолда амалга оширилган. Шу пайтгача хотиралаб ижро этишни сўраб мурожаат қилган санъаткорларга хеч бирига рад жавоби берилмаган.
“Уммон” гурухи ушбу масалани инобатга олмаганлиги учун мазкур муаммо вужудга келди. Яна бир бор эслатмоқчиманки, улар томонидан “Radius-21”ни хотиралаб ижро этилган “Шекспир монологи” қўшиғига эътироз йўқ. Аммо муаллиф ёки муаллифнинг меросхўр(лар)ининг розилигисиз моддий манфаат ниятида яратилган тарона бизнинг ҳуқуқларимизни бузмоқда.
Хуллас, "Уммон" гурухини фанати бўладими бошқасими, изохларда "Улар гурухни хотиралаб куйлашди" деб тарафини олишдан аввал "Радиус 21" гурухи мавжуд(!)лиги ва унинг хаққоний давомчиси фаолият юритаётгани хамда "Уммон"дан аввал шоу-бизнесда хизмат қилаётган Бегзодни хурмат қилишмаса хам (мабодо) элементар мархумнинг ўзи хамда оиласига хурматни билдириши керак эди, назаримда.
Халққа эфирдан мана хотиралаяпмиз деб, мархумнинг оила аъзоларию гурухнинг қўшиқлари тегишли фирмадан берухсат интернетида (балки) манфаат кўзлаш яхшимас деб хисоблайман.
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |