Мархумлар: "Божалар" гурухининг иккинчи солисти Мўмин Орипов ва "Радиус-21" гурухи яккахон хонандаси Шахзод Ғуломовларга бағишланган хотира концертлари ташкилий ишлари бошланган. sayyod.comдан олинди "Радиус-21" гурухи солисти Шахзод Ғуломов хотирасига бағишланган хотира концертини Шахзоднинг укаси, шоу-бизнесда клипмейкерлиги билан таниш Бегзод Ғуломов "Пантерра" компанияси билан хамкорликда амалга оширмоқда. Мазкур хотира концерти шоира ва бастакор режиссерлигида бўлиб ўтади. Шахзод Ғуломов хаётида 21 рақами ўзига хос сирли бўлганлиги сабабли аслида мазкур хотира концерти 12 декабрь куни кўзда тутилганди. Мана нихоят бу концерт насиб қилса 21 февраль куни бўлиб ўтади. Куни кеча шоира ва бастакор Шахноз, мархумнинг укаси клипмейкер Бегзод Ғуломовлар билан Тарона компаниясида учрашиб бўлажак концерт хақида фикр алмашинди. Шахзоднинг сўнгги қўшиқларидан бирига Бегзод суратга олган клипни хам намойиш қилди. Бу хотира клипда Бегзод ва Шахзоднинг шогирдларидан бири хам куйлашган. sayyod.comдан олиндиШоира ва бастакор Шахнознинг маълумотига кўра концерт ўзгача рухиятда ва қизиқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Энг асосийси мотам аураси бўлмаслиги хабар берилмоқда.
Мана бу сурат эса Шахзод Ғуломовнинг хаётидаги энг сўнгги сурат. Фожеа куни унинг ўлимидан бир неча соат аввал мухлислар тарафидан суратга олинган...sayyod.comдан олинди
23 март куни эса "Божалар" гурухи иккинчи солисти мархум Мўмин Ориповн хотирасига
бағишлаб, уни қувончли кунларини эслаб, концерт ўтказилиши мўлжалланган. Бу
концертни Мўмин Ориповни аёли Камола ташкиллаштиряптгани маълум.
Radius 21 & M.Oripov. Албатта ачинарли, лекин бу икки йигитни хотирасига концерт бериш менимча булмаган фикр уйлеман.Мусулмончилик томондан олиб каралганда хам нотугри,валлоху аълам яна Аллох билгувчидур буларни рухини кийнамелар.Бу икки мархумни мухлисларига гапим огир ботятган булса : "Ай эм сорри".
Marxumlarni eslash tog'ri,lekin konsert beribmas.Agar ularni ruxlari shod bo'lishini hoxlasanglar qabristonlarini ziyorat qilib,ana shu konsertga ketayotgan pulni konsertga emas balki beva-bechoralarga yetim-yesirlarga exson tariqasida ishlatsanglar nur ustiga a'lo nur bo'lardi.
asstafurulloh!!! shahzodni keyin 3 oylik o'gillari olamdan o'tganini endi eshitimman! ishongim kemidi Alloh rahmatiga ogan bo'sin jannatiy qigan bo'sin!!! o'ljani fikrlariga qo'shilaman...konsert shartmidi...masalan man o'zbekistonda bo'ganimda bu konsertlaga tushmasdim....o'zi ko'ynim rasa bo'sh ...odam konsertga dam ogani madaniy hordiq ogani boradiku ...man tushmasdim bilman yeg'lavoraman....yuqorida etilgan konsert o'zgacha ruhiyatda boladide deb bariber nima bo'lishidan tashqari tushmasdim...kimga qanaqa kimgadir farqi yo'qdir....
Radius 21 man juda katta nom qoldirib ketti o'zidan keyin. man ularni qo'shiqlarini sevib tinglardim. Yana bir bor duo qilaylik joylari jannatdan bo'lsin.
E qizumisila. Radius 21 di nima öldi dissila? Nimaga öladi? Qa4an öladi? Nima bolib oladi.? Adawmasam u.rahmatullaev va sevin4lani toylarida yurgandiku. Oylap yozvossilami?
Chumdim Radus 21 oldi dislami qachon nima bolib qayerda ??????? Naga netda hechnarsa etilmagan bu haqda Bizani sanatkorlaga nima boldi Olloh panohida asrasin ulani/ Umuman ishongim kemiyabdi Iltimos yozila anigini Rostdan oldimi ??????
Dilya, Shirin,Ulugbek afsus lekin bu gaplar rost men ham Uzb.damasligim uchun ko'p shu saytga kirib yangiliklarni kuzatib boraman! Olloh ularni joyini jannatdan qilsin!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.