Бош сахифа » 2016 » Март » 11 » Подставалар: Райхон номидан Шахзодага хақорот ва Хулкар ё халпа?
00:24
Подставалар: Райхон номидан Шахзодага хақорот ва Хулкар ё халпа?

Ижтимоий тармоқларда айни дамда мухокама қилинаётган икки мавзуга аниқлик киритмоқчимиз. Ортиқча суриштирув ва исбот далилларсиз чунки бу икки воқеадан икки тарафлар,  уларни билганлар хам аниқ "подстава" бўлаётганини билишади.


 

Райхон номидан Шахзода хақида инстаграмдаги изохда билдирилган хақоротли сўзлар фотошопда амалга оширилган! Буни фотошопда (деярли хар куни)  ишлаш бўйича 16 йиллик тажрибам билан бемалол фарқлаб айтишим қийинмас. Фотошопдаги имконлар беқиёс. Райхонни гўёки хақоротли ёзуви изохдаги бошқа шрифтларидан нисбатан ажралиб туриши ва оралиқлар аро нисбатан хар хил экани билан хам билиш мумкин. 

Бу фотошоп махсулотини менга ва инстаграмдаги "директ"да кўпчиликни "отметка" қилиб хам жўнатишди. Аммо бир кўришда бу фотошоплигини билганим, Райхонни  нафақат мен балки хамма яхши билгани хамда бундай ишларга қодир эмаслигини инобатга олиб хам қўл силтаб ахамият бермагандим. Бироқ бу жўнатишмалар тинмаётгани хамда Райхонни ўзи хам менга жўнатиб "Профилимни кимдир бузганмикин?" деб асабийлашганча соатига паролларини ўзгартирар даражага келгани учун расман эълон беришга ахд қилдим. 

Райхонни ўзи бу борада шундай дейди:-Бундай одамлардан шокдаман. Уларни қиладиган иши йўқми тушунмайман. Бирор ишда ўзларини банд қилиб ўз устиларида ишлашса бўлармиди. Бошқа одамлар ортидан интригалар яратиб   лой чаплашга уринишмоқда. Лойку менга етиб бормайди  ва ўзларини қўллари ифлослангани қолади холос. Бировларни умрига ахлат ағдаргунча ўз хаётлари билан шуғулланишларига вақт етиб келгандир. 

 


 

Гўёки Хулкар Абдуллаева тўйда "Пака пак" қўшиғига бехаё қилиқлар билан рақсга тушаётганию ва хоказолари видеоси хам тобора мухокама ўчоғига айланмоқда. Ўзингизни босинг, видеода Хулкар эмаслиги аниқ равшан кўриниб турибди. Жуссаси хам бошқа параметрлари хам. Оддий фонограмма. У видеодаги аёл халпа эканини бир неча одам тасдиқлади хам. 


 

Хуллас интернет оламида Райхон фотошопни Хулкар эса "дальтониклар" қурбони бўлмоқда. (Прозопагнозия какаята) Хар иккиси хам машхурликка хос бўлган яна бир шов-шувли видир-видирлар қурбони бўлмоқда холос.  Хечқиси йўқ бу шоу-бизнесда кўп учрайди. 

Бошқа тарафдан буларни ортида хамиша хам қандайдир манфаат ётмаса керак. Шундай бир шахсий хаёти унмаган одамлар зерикканидан интригалар қилиб тарқатиб маза қилишга уринишлари натижаси  холос бўлса керак. Худога нола қилиб нега бахтсизман дегунча аввал нималар қилаётганинг ва аслида умрингда нималарга вақтингни кетказиб харакат қилаётганингга ахамият берганингда хаммасига жавоб оласан. Тухмат ва шунга ўхшаш бировга дилозорлик қиладиган нарсани била туриб қилдингми, кейин намоз ўқиб Худодан сўрасам кечирар деб ўйласанг хато қиласан. Хамма нарсани жавоби бор. Ниятингга яраша ўзингга хам шундайи совға қилинади. Қайтар дунё бугунги даврда ўзини узоқ куттирмай  шиддат билан келиб урилмоқда. 

Инсоф!

Юқоридаги холатлар юзасидан фотошопланган ёзишмада хақоротли сўзлар бўлгани,  хамда Хулкар Абдуллаевани фонограммасига халпани қилиқлари бехаё тусда бўлгани сабабли хар иккаласи мақолада келтирилмади. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 23951 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon, Shahzoda, Hulkar Abdullaeva

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Farruh   (12-Мар-2016 07:19) [Материал]
Hulkar Abdullaevani o'zi bo'gan taqdirsa ham, hech hayratlanmas e'dim! Axir Hor...

2 Hayot   (12-Мар-2016 09:10) [Материал]
Bulani hamasi shunchaki piar!!!! Lekin shamol bo'masa daraxtni uchi qimirlamidi!!!!!

3 dostonchik   (12-Мар-2016 14:59) [Материал]
Hulkarni vedoisidagi uzimasligi yaqqol bilinib turibdiku odamlarni kuziga nima buldi

4 ledy   (12-Мар-2016 19:00) [Материал]
Мен курдим Хулкарни кушигига туйдаги вокеани. Менимча туйларда тартиб саклаш буйичаям конунлар чикаришар бунака вокеалардан кейин. Оддий одамларга фарки йукда уша шармандали вокеани курсатиш учун кичкина гудак болаларини кутариб томоша килдиришяпти. sad sad sad sad sad sad отарчини килигику уз йулига, лекин еш болалар учун куглим огриди. Болларимга раво курмасдим бунака давраларниям томошаларниям.
wink wink wink wink wink sad sad sad sad sad

5 Zafar   (12-Мар-2016 19:01) [Материал]
Hurmatli Farrux. Ukammisiz, akammisiz guruch kurmaksiz bo'lmaganidek, har joyda ham bo'ladi siz o'ylayotgan tarbiyasi buzuqlar. Siz yashab turgan viloyatda yo shaharda ham topiladi bundaylar. Shuning uchun birgina tarbiyasi buzuqni deb butun viloyat xotin-qizlari haqida haqoratli so'zlar yozish kerak emas.Bizning Xorazmda ham Olmaxon Xayitovadek san'atkorlar yetishib chiqqan. Meni to'g'ri tushundingiz deb o'ylayman.

6 ledy   (12-Мар-2016 19:02) [Материал]
Хурсандчилик яхши нарса лекин ютубда хоразмлик отарчилар, гох кизикчилар, гох уйинчилар, гох оддий кизлар билан боглик видеолар куп экан... sad sad sad sad sad sad

7 Zafar   (12-Мар-2016 19:22) [Материал]
Сизгаям уша гап хурматли леди хоним. Ютубда "хоразмлик" деган сузни урнига узингизни вилоят ёки шахрингизни номини териб караб куринг. Аммо туйларда тартибни саклаш буйича конунлар чикариш керак деган фикрингизга кушиламан.

8 wurausmanova   (12-Мар-2016 21:23) [Материал]
Hayronman naqadar vijdonsiz va jirkanch odamlar bor oramizda?!Bu qanday tarbiyasizlik?Birovlarni nomini bulgash uchun pastkashlikka borib bulmagur videolarni targib qilishadi.Menimcha Bunday shahslarga qarshi biror jinoiy javobgarlikmi,jarimami qullanilishi lozim.

9 Buzrukxon   (13-Мар-2016 07:55) [Материал]
Hulkar abdullayeva yaxshi edikuu unaqa klipiyam chiqiptimii tinib tinchimagan odamlareee nmalarni oylab topiwmidiyaa

10 azalawyer   (14-Мар-2016 09:15) [Материал]
Артистлар зикналик килмасдан доимий адвокат ёллаб олишсин. Шунака пайтларда керакли тадбирлар килиб, номини булгамокчи булганларни аниклаб жазолатиш учун..

11 Mahliyo   (16-Мар-2016 12:00) [Материал]
Juda ajoib mavzu koʻtaribsiz. Rasyhon hech qachon biioʻvni gʻiybatini qilmaydi. Biz muhlislar bunga ishonamiz. cool

12 Nigina   (16-Мар-2016 19:18) [Материал]
e insofsizla Rayxonam jinnimasdir hammani oldida yomon gap yozib! Xulkar Abdullayevaga kese u videodi Xulkarmas sezlib turibdi insofi o'ziga bersin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!