00:41 Озодбек шогирди Мунисага уйланмоқчи! | |
Офисимизга кириб келган йигит ўзини Озодбекнинг шогирди экани ва сайтимиз орқали Мунисага бўлган мухаббати хамда унга уйланмоқчи эканини видеомурожаат сифатида қилмоқчилиги хақида айтиб берганида аввал бироз сухбат қурдик. Нега? Керакми шу? Қандай қилиб ва хоказо... Сайтимиз саволлари ва йўналишидан хам хабардор одам сифатида унга шу қизиқ эканини билдириб эртаси кун суратга олиш жараёнида кўришишга келишдик. Ахир у куёвбола имиджида келиши керак эди-да!
Деярли 20 минутлик бу иқрорлик ютубга қўйилганига бирор соат ўтмай видео 10 мингдан ошиқ кўришлик ва мингдан ошиқ изохлар тўплади. Бу сатрларни ўқиётганингизда албаттаки рақамлар бир неча карра кўпайган бўлади. Андижонлик хонанда Валижоннинг қарори қатъий ва у тўйни Тошкент ва Андижонда қилмоқчи хамда фурсатдан фойдаланиб видеодан туриб барчани тўйга таклиф этди.
Минг гапиргандан видеони бир кўрган афзал а:
Шу ўринда: Айримлар ва афсуски кўпчилик айримлар: яхши замонда яшаяпсизларку нега юмор билан келиша олмайсизлар?! Биз ЎзТв доирасидаги "костюм шим ва галстук" стилидаги зерикарли сайт эмас ДИЛДАН, КАЙФИЯТ БИЛАН, ХАЗИЛ БИЛАН кўтаринки кайфиятда сухбат қиламиз. Минбардан эмас!!! Шуниси биланам ажралиб турамиз.
Аксарият изохларимизда "Сен Сайёд аввал Тошкентдан четроққа чиқ, вилоятда не ахвол, свет йўқ, сув йўқ, газ йўқ"-дейишади-да кейин шундай савол берсанг "Сен Сайёд нега камситоврасан? Сен Сайёд нега куляпсан?" дейишади... Мен Сайёд камситмаган ва кулмаган, Мен Сайёд сизларни саволни берган) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 137856 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |