
21 май куни Озод-шоунинг навбатдаги сонини суратга олиш ишлари "Зарафшон" концерт залида, соат 12-00лардан бошланди.
Одамлар тўла, билетлар нархи 25.000 сўмдан 50.000 сўмгача.
Бу сон мехмонлари яқин кунлар 100 фоизли жонли концерт бериши кутилаётган хонанда Ўлмас Оллоберганов, хонанда Мавлуда Асалхўжаева, хонанда Мансурхон Нурматов, актриса Райхон Уласенова, хонанда Зилола, Фарход ва Ширин лойихаси ва албатта уларнинг продюсери шоир Бобур Бобомурод, хонанда Хосила Рахимова, хонанда Илхом Фармонов фарзанди Исломжон Фармонов ва узоқ кутилган Шахзода бўлишди.
Узоқ кутилган дейишимиз сабаби, Озод-шоу дастури ижодкорлари томонидан Шахзода анчадан бери таклиф қилинмоқда, лекин унинг гастрол ва концерт дастури билан боғлиқ бандликлари туфайли, Шахзоданинг шоуда иштироки бир неча бора орқага сурилганди.
Бу сондан ёдимда қолгани:-Лаган устида рақсга тушган хоразмлик қиз .

-Илхомжон Фармоновни ўғли Исломжон Фармонов, ғирт отасининг ксерокопияси, сахнада ўзини тутишидан то оналар хақидаги қўшиғию, оналарга "именной Фармановский подход"и билан хам албатта))))


-Янги бир хонанда, узр қўшиқ ва ўзининг номи хам ёдимда қолмади, қўшиқда "Йўғэ"лайвергани деярли барчани энсасини қотирган бўлса керак. Афсус шоу-бизнес даврида фишка излайман деб харбалони қайтариш умуман бачкана кўринар экан.
-Дастурда фақатгина икки хонанда 100 фоиз жонли ижрода куйлашди, булар Ўлмас Оллоберганов ва Шахзода бўлди.
Биз суратга олиш ишларига бошқа лойихамиздан келгунча, афсуски Ўлмас Оллоберганов билан боғлиқ сахна кўриниши суратга олиниб бўлган экан, шунинг учун қуйидаги видеода уни ижросини кўрмайсиз.
Видеода Шахзода билан ўзбек-рус прикол тарзидаги сухбатдан хам бахраманд
бўласиз. Афсуски Шахзоданинг алла куйлагани ва 100 фоиз жонли ижросини
тўлиқ турини фақатгина эфирда томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Ижодий жамоага хурматни сақлаган холда, дастурни барча фишка ва сирлари билан сайтга видеони қўя олмаймиз.
суратда махоратли скрипкачи, Ўлмас Оллоберганов созандаси Мансур Ахмедов
Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 103мб
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 20мб
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томошаФото+видео Азиз Ғаниев суратга олди.
SHAHZODA N1
Изохлар модератори Writer