"Ожиза" бир актрисамиз хаёти хақида фильм. TV | Teatr, Kino.uz

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Отажоновлар сулоласининг  хозирги кундаги кенжа давомчиси бўлган Али Отажоновни мусиқий каналларда учратиб бўлмай қолди.

Бироқ, унинг чехраси шахар кўчаларидаги фильм баннерларини безаб турибди. Навбатдаги янги фильмда хам яна бош рольда Али Отажоновни учратиш мумкинлиги ва ижодий жамоа хам аввалгиси эканлигидан икки савол туғилди:

"Али Отажонов хонандаликдан актерликка ўтдими?” ва "Режиссернинг икки карра таваккали сири нимада?”


Али Отажонов:- Хаётда унчалик гапга чечан эмасман ва хамиша актерлик қўлимдан келмайди деб ўйлардим. Илк маротаба "Айрилиқ” фильми хам,  ўзига хос тажриба сифатида, ижодимдаги бу қиррани хам синаб кўриш  имкони бўлди. Лекин бир шарти билан:  актерликка берилиб эмас, ўзимни боримча намоёнлайман. Ўша хаётдаги ўз хиссиётларим, характерим, кулишимдан то турли эмоционал холатларимни реал хаётдагидек кўрсатиб бераман дедим.

Суратга олиш давомида, нега индамаяпсизлар, балки ниманидир нотўғри ўйнаяптгандирман? деб мурожаат хам қилдим, лекин, ижодий жамоани ролим қониқтираётган эди. Кўзинг билан ижро қила оляпсан, бу асосийси деган жавоб олдим.  Қизиғи, фильм премьерасидан то бугунги кунгача ролим борасида танқид эшитмадим хам.  У фильм бошқа аксарият фильмлар каби стандарт равишда яхшилик билан хам тугамаган эди.

Мана бу,  янги "Ожиза” фильмида хам бош роль ўйнашимга , кўпроқ жараёнга қизиқиш кучайгани бўлди.  Қўшиқ промоси билан турли зиддиятлар барьерларни кўпайтираётган паллага тўғри келдик, нархлар ошган  ва хоказо, бу ижодкорни кўнглига таъсир қилади хамда , ижодий жараённи бошқасида имконият  етарли турганида, ўзига тортиб кетавераркан.  Актерликдаги ижодда енгилроқ нафас олганим ва бу жараён ўзимга хам қизиқ бўлгани учун хам , бу фильмда иштирок этяпман.

"Айрилиқ” фильмидан кейин таклифлар кўпайиб,   3-4та бошқа фильмларга таклиф бўлдию, лекин, менимча бошқа режиссер билан ишлаш менга қийин бўлса керак.   Дурдона Тўлаганова илк фильмданоқ мени роль эмас, ўзимни ўша сценарийдан келиб чиққан холда намоёнлашимни тушуниб, ортиқча актерлик вазифасини юкламади. Бошқа фильмларни кузатсам, менимча , ўзим истамаган бўрттирилган хиссиётни ижро қила олмасам хам керак деган фикрга келаман.


"Ожиза” фильмини суратга олиш ишлари хорижда хам бўлди, фильмда ёшларнинг хориждаги хаёти хам кўрсатилган жойлари бор.

Саундтрекни эса, созандаларим ва ижодий жамоам билан ўтириб , шунчаки  бир келган ғояни куйлаб турганимда, укам Жама Отажонов уни ривожлантириб, матн ва мусиқа билан ишлаб, "Хаёт” деган қўшиғини ёзиб қўйдик.

"Ожиза” фильмини томоша қилгач, бунақаси хаётда бўлмайдику деган нарса бўлмайди. Сабаби фильм реал воқеаларга асосан суратга олинди ва томоша қилиб бўлгач, ха,  бу хаётий бўладиган воқеалар дейсиз.

Ўзимга таъсирли бўлгани бу 7 ойлик туғилган чақалоқлар бўлимидаги суратга олиш жараёни ва актрисанинг телбалик сахнасини  ижро этадиган лавхалари бўлди. 


"Ожиза” фильми

Сценарий муаллифи ва режиссер  - Дурдона Тўлаганова (Бу фильм унинг 8-чи режиссерлик иши)

Оператор - Джонрид Сагдиев

Ролларда:  Али Отажонов, Суғдиёна Азимова, Тўти Юсупова, Анжелика Эсимбетова ва бошқалар

Саундтрек:  "Хаёт”- Али Отажонов ижросида

Мусиқа ва матн - Жама Отажонов


Илк фильм учун янги чехра яхшигина таваккалликни талаб қилади, яна иккинчи фильмга хам уни таклиф қилишда икки карра таваккал, зеро мавжуд бўлган "паровоз” тушунчаси (бошқа рейтингдаги машхур иштироки билан эътиборни жалб қилиш) билан қарайдиган бўлсак, фильмда бошқа машхур рейтингдаги чехраларни хам  учратмаймиз.

Дурдона Тўлаганова:- Али Отажоновни илк дебюти "Айрилиқ” фильмига таклиф қилганимда, ижодий жамоамдан то продюсерларгача хамма қарши бўлганди. Сабаби, фильмнинг муваффақиятида барибир актернинг рейтинги хам ўзига хос хиссаси бўлади.  Лекин мен,  агар Али бўлмаса бу фильмни суратга олмайман деб туриб олдим. Чунки бу фильмни мен ўзим кўргандек тақдим этишимда Али мухим эди. 

Мен учун кўзи билан ишлай оладиган, нигохлари орқали томошабин билан мулоқотда бўлиб, аксарият хиссиётларни кўзи билан етказиб берадиган қобилият мухимроқ.  Али Отажоновда эса бу бор, у кўзи билан яхши ишлайди.  Али  билан илк хамкорлик ишим,  ўша даврда премьера қилинган фильмлар орасида,  энг кассабоп фильм бўла олди ва хозирда у фильмга талаб бўлгани боис хам, иккинчи маротаба   намоиш қилиш кетмоқда.  Жудаям кўплаб қизлар Алини телефон рақамини мендан сўрашмоқда.  Илк хамкорлик учун жуда  омадли бўлди.

Хозирги "Ожиза” фильми аслида реал воқеаларга асосланган фильм бўлиб, бир актрисамизнинг хаётини кўрсатамиз.  Алига партнер танлашда қийналдик ва Суғдиёна Азимова танланганида, ижодий жамоа ишонқирамай қаради,  бир бирига мосмасдек туюлганди.  Тайёр махсулотни томоша қилгач, хозир жамоамиз мени танловим ўринли бўлганини  маъқуллашмоқда. Тайёр фильмни кўргач, яна томошабинлар бахо беришар.   


Рейтингдаги бўлмаган актернинг "Мен  фақат ўзимни  намоён қиламан, ортиқча роль ижро қилмайман” деган режиссер олдига қўйилган талаби,   эриш туюлса керак  ва ўз характери билан ёндошадиган актер билан  суратга олиш жараёнида ишлаш хам қийин бўлса керак.

Дурдона  Тўлаганова;-  Тўғри,  характер тарафлама қийин кечади.  Масалан илк дебютидаги фильмда бир лавха бор эди, унда қизни онаси хақида "Ойим” демайман, мен уйланмаганман, "Ойинг” дейман  деб туриб олганди. Дубляжда барибир  "Ойим” деб ўзгартириб юбораманку десам хам , йўқ деб оёқ тираб турганди. Мана шуни устида бироз тортишгандик, лекин уйланганидан кейин,  бу муаммо ўз ўзидан хал бўлди. 


Асосийси, Али вазифани уддалаб беради,  янги актерлар худди пластелиндек, ўзинг истаган шаклга келтираверасан,  нимани ясасанг,  шуни кўрсатиб беришади, рейтингдаги актерларимиз эса ақл ўргатишни бошлашади.  Рольга ўзини версияси билан ёндошишга харакат қилади, аммо, режиссер ўзи кўрган нарсани суратга олиб тақдим этади ва бунда бошқача ўзгартириш ўринсиз. Шунинг учун хам,  янги чехралар билан ишлашни афзал биламан. 

"Ожиза” фильми томошабинларни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман, зеро,  реал воқеаларга асосланган мелодраммада,  биз билган  бир актрисанинг хақиқий хаёти жонланади.  

02-Окт-2013 13:00
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ali Otajonov, Durdona To'laganova
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 ledy   (02-Окт-2013 13:28)
Яна оила машмашалари хакидаги маиший кино шекилли, доимгидай келин телба булиб томошабинни рахмини келтиради. Огир касалликка чалинмасада барибир касалхона тасвири.  happy

2 Elmurod_D   (02-Окт-2013 13:49)
Hayotda bo'ladigan voqealar,qiziqroq.Filmni ko'ramiz..

3 umidjon   (02-Окт-2013 14:08)
ledy yomon mahmadona qizdas  hamma  narsada   javob bor  fikrlariz  tor togrirogi  kitob  kormagandaqa kimlanidur  gaplariga  ozizcha  fikr  bildirib  yuradi  ozi  boshda  urvog  ham  yo     yana uzr  bu fikrlan  oqib  bilsa boladi

6 ledy   (02-Окт-2013 15:05)
Китоб нима узи? Мен билмайман нималигини... Халиги, туртбурчак когозларни тахлаб чикиб куйиб ичига расм ёпиштириб ташлаган,  усти каттик ёки юмшокрок нарсамасми мободо? Каердадир эшитгандайман, А то точни узини курмаган булсам керак.  Фикрларимни изкуварлик килишингиздан хурсандман...Сиздан хам кейинги сафар мавзуга алокадор фикрлар колдирасиз деб УМИД киламан. сизни фан-форумга таклиф этаман... уша ерда хам изкуварлик килишингизни истардим. Гапингизни охирига "тушиб колган харфлар ва тиниш белгилари, дарров жойингизга бориб туринг" деганингизда анча максадга мувофик булиб китоб курганлик савиянгизни белгилаб берарди.

7 ledy   (02-Окт-2013 15:07)
сиз билмаган уша tongue кимлардирни форум оркали яхши таниганим учун уларни фикрига фмкримни бемалол билдираман. улар хам мендан хафа булишмайди...

8 ledy   (02-Окт-2013 15:09)
яна сизга маълум булмаган бир нарсани эълон килишим мумкин, комментларга аксарият минус 1 ларни мен куйиб чикаман.

4 asal   (02-Окт-2013 14:22)
Ayriliq filmini 8 marotaba borib ko'rdim haqiqatdan ham zo'r film chiqqan bunisiham zo'r bo'lishiga ishonaman Sugdiyona ulug'bek rahmatullayevni klipida yahshi o'ynagan filmda ham yahshi o'ynagan bo'lsa kerak ularga omad tilayman

5 shahnoza   (02-Окт-2013 14:41)
IJODIY JAMOAGA OMAD

9 Taxa   (02-Окт-2013 15:20)
asal manimcha kinozalda **** bo'lib ishlasala kerak, filmni 8 marotaba ko'ribdila....... wacko

10 Хожижахон   (02-Окт-2013 15:50)
Туппа тугри, мен Дурдона. Т гапларига 100% кушиламан чунки рейтингдаги актерлар ишиб кетишган узлигини голливуд мега юлдузи деб уйлашади, ва ундан ташкари хар янги узбек фильм ишланса бирхил юз-бирхил актер, кунгилга тегади тугрироги жонга тегади, режиссерларни билиб олгани бирхиллик, халк, томошабин кунглини уйлашмайди, уз фойдаси уз чунтагини уйлашади, кино олами мана шундай яралиши керак, режиссерлар хар куни ош егиси келади, у хато албатта, бир кун ош эртага шурва, кунни еруги ва коронгуси бор, юзлаб минглаб еш иктидорли актерлар Президентимиз очиб куйган коллеж институтларни кизил дипломлар билан битириб чикишяпти, улар нима килсин газсув сотмайдику ахир кимдир уларни синаб саралаб олиши керакку ахир, нахотки 100 та янги тамомлаган актерлардан 10 та еки 5та ана боринг 3 дона актер саралаб олишолмаса, олишмайдихам чунки хозирги режиссерлар хаммаси уз манфатини уйлайди уларга мухлис томошабин калби кунгли кизиктирмаяпти, хамма фильм маьзни бирхил,  Дурдона  Тўлагановадай уйлайдиганлар йук хозир, мени бу езганларим изохга чикрмасангиз керак чунки sayyod куп актерлар билан дуст. Майли чикса хам чикмаса хам ичимдагини ездим.
Ответ: Салом! Сайёдни актёрлар билан дустлигининг нима алокаси бор! Изохингиз хакорат сузлардан иборат булмаса, тугри танкид булса у албатта чикади!

Изохлар модератори Bek8111

16 ledy   (02-Окт-2013 18:50)
smile

11 neytral   (02-Окт-2013 16:17)
ali otajonovni kinoda tassavvur qilish qiyin.

12 bek88   (02-Окт-2013 16:29)
Yaxshi rol uynaydilar. Ayriliqda ham yaxshi uynaganlar. Omad.

13 umidjon   (02-Окт-2013 17:29)
hi etimu  darrov  1 tamas  10  ta javob   vopshim yoqmiydi   shu qiz  til bn  yurasimi   deyman  a  oyo  qolib  boshga  ish  berin   tilgamas  aqilli  odam  maslahat  qimiydi    sakramiydi  srazi  kopro  yana  kopro  eshitadi  kiyin  1000dan  1  tasiga   zorga  javob  beradi  ey  kiyin  javoblaga  javob  yo   bir  tin  fikrlariz  uzr   bir  qop  .......
Ответ: Буер жанжаллашадиган жой эмас. Бошкаларнинг шахсиятига тегманг! Мавзу борасида булса канча мухокама булса чегарадан чикмаган холда бемалол. 

Изохлар модератори Bek8111

17 ledy   (02-Окт-2013 18:52)
Бир тийин булса укима, насихатингни узинг тенгиларга киларсан, камида 15 ёш кичкинасан мендан. Угил боламисан, хотинлар билан пачакилашишдан тийил сал.

14 sherzod88   (02-Окт-2013 17:53)
Yaxshi ijodkor

15 Anar   (02-Окт-2013 18:24)
Omad

18 Lochinbek   (02-Окт-2013 19:17)
Shu hayron qolamande biza unaqa qildi uni tepaji tori keldi, bunisi b.n osonro.... ey nima qilasila yolg'on gapirib.?! Undan ko'ra kim qancha soqqa berganini et... Kotta aktyorla kotta pul talap qiladi, endi chiqvotkanla o'zlari pul beradi...
Toba gappi qarela man ortiqcha emotsia bermiman o'zimmi holatimmi oynab beraman Yana nimala qiberas? Balkim lazgiga o'ynab berarsiz? Kinomiz shunaqa kim nimani holasa shunaqa "aktyor" (balkim aktyor diyishgayam arzimas)lani qo'liga qop ketvotti.... Achinaman! Hayotiy kino oldikmush. Yana qanaqa mavzuni bilasila? Har doim kimmidir kelini tug'midi, Qaynanasi yomon bo'ladi, eri xotinidan qo'rqadi. Yoki kimdir nogiron bo'ladi. Ishqilip SHARABARA BARA BARA BERE voy uzr manam ashula etvordim. Qisqasi puliz bosa lyuboy odam ashula etadi, lyuboy odam 3-4 ta kino b.n majburiy promo tomoshabin koziga kop korinish orqali mashxur bop ketadi. Bizani kinolani NOMI xar xil, qogani ..... (o'zimizzi o'sha gapla) Oraga sichqon tushti guldir gup. Abdullani uylantiramiz tomom vassalom ))))))

19 NATACHA_ATLAS   (02-Окт-2013 20:32)
Балким, мени фикрим кимгадир ёкмас, аммо кимгадир ёкиш учун маъкуллаш ниятим йук.
1. Халкимиз доим янги чехраларни кутишади. НИМА УЧУН?
Аввалги чехраларнинг мактагулик ижролари нахот шунчалар тез унутилса? ёки бизда томошабинлар хакикий санъатни кадрини тушунмайдиганларни? 
Кинотеатрларда намойиши бошланган фильмлар премьерасидан чиккан томошабиндан журналист сурайди:
- Фильм хакида фикрингиз?
- Зур фильм экан!!
- Фалон актернинг ижроси жуда ёкди!
- Оилавий келиб куриш учун яхши экан!!

Хуллас, факат яхши отзывлар! Аммо шу фильмлар прокатдан чикиб, твда берилганида (узр кинога тушмайман, сабаби, сифатли фильм кургим келади), фильмга КИНОПОИСК,РУ сайтига ухшаб, 10 баллик системада бахо берсангиз, бахо 5 га хам чикмаётганини узингиз кузатасиз.

2. Яна бир гап, режиссер Жавлон Шодмонов хар ойда 1 тадан фильм премьера килаётганини кузатяпман. Томошабин куришга шай! Умуман, режиссер бир нарсани заметкага олиб куйса ёмон булмасди: ота-онасининг гапига кулок тутмайдиган фарзандлар кинога тушиб, фильмдан тарбия олишлари мумкин. Тугри фильмлардаги кахрамонлар характери осмондан олинмаган, аммо гохи через-чур шаллаки, бемаъни диалоглар ёшларнинг кулогида колади. Худди, "Бойвачча" фильмида Ж.Позилжонов "клавиатуралариззи босиб ташийман" дегандек. Фильмлардаги бачканаликни комедияга йуйиб, халкни кайфиятини кутариш урнига, одамлар орасида майдагапликни пропаганда килишаётганга ухшайди.

3. Биздаги фильмлар чет элда арт-хаус фильмлар турига киради. Аммо арт-хаус - бу факат комедия эмаску! Унда драма, трагедия кани? Хаёт ахир хинд фильмлари каби факат хеппи-энддан иборатмаску?!

Али Отажонов колиб, бошка гапларни ёзганим учун узр. 
Кундан-кунга киноиндустриянинг халкка, айникса, ёшларга таъсирини кузатяпман.

Модератор Bek8111, изохларга жавоб ёзаётганингиз кувонтиряпти!!

20 asal   (02-Окт-2013 21:12)
Neytral ali otajonovni kinoda tasavur qilomasez umuman kino ko'rmang adezga etsez multfilmlar diskini oberadilar

21 asal   (02-Окт-2013 21:20)
Taxa agar man kinoteatrda ishlaganimda 4 oy mobaynida 5 mahal kino korib 600 marta ko'rgan bo'lardim

22 GOOGOOSHAFC_UZ   (02-Окт-2013 23:29)
Bugungi kun aktyor va ayniqsa rejissorlari faqat o'zining fikriga tayanib emas balkim jurnalist,kino sanatiga qiziqadigan insonlar maslaxatiga xam amal qilishib ish ko'rishsa foydadan xoli bo'lmaydi.Eng muxumi "plagiat"dan umuman qochishsa va ijodiy intilishni kuchaytirishsa ko'zlangan marraga erishiladi.

23 Bohodir_Y   (03-Окт-2013 00:18)
Umitjon bu Sizi kundlali yo qo'l daftarchezmasu km nmani xolasa yozadi szga nma farqi bor chelovek o'zini fkrini bildrvotti. ona imeyut prava

24 Bohodir_Y   (03-Окт-2013 00:30)
Yoo man chunmimande sanga nma tanqid qvotkan bosa bu Uni iwi Uni fkri uwa kino sanga yoqvottimi borginde diskini sotvolb 24 soat yotvolib kor agar uwa tanqid tufayli kormi qoysen znachit waxsi fkri yo br tiyinga qmmat kopeka odamsande.
xoz sani yozvotkan gapin asli usha Qizzi etiboriga tuwiw uchun

25 asal   (03-Окт-2013 02:37)
neytral siz kinoga tushunmasakansiz borob multfilm ko'ring

26 asal   (03-Окт-2013 02:40)
taxa man kinoteatrda ishlaganimda shu kungacha 5 ta siyansga tushib 600 marta ko'rardim kinoni

27 profi7717   (03-Окт-2013 02:43)
iltimos boshqa kino ishlamelar ayniqsa qoshiqchilar

28 Kritik   (03-Окт-2013 03:38)
Rasmdagi pardozchi ham s'yomka jarayonida rosa siqilganligi ko'rinib turibdi.Juda ta'sirlangan shekilli.

29 milawka   (06-Окт-2013 19:49)
Ledy Karima opa boplisizdaaaa ;))) kinoga kelsak kutamiz

30 best   (08-Окт-2013 00:14)
nega mani kommentlarim chiqmidi-a? izohlar moderatorlari nima silani arpelani hom urdimmi?? Lochinbekka respect dib yozganim boridi

31 nozima   (14-Окт-2013 03:52)
saol

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 41
Мехмонлар: 41
Рўйхатдагилардан: 0