Кўчадаги хайдовчиларни хам қонини олган ФанФорум)) Suhbat | Intervyu | Reportaj
Кўчадаги хайдовчиларни хам қонини олган ФанФорум))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:


7 декабрь куни 2012 йилнинг сўнгги акциясини ўтказдик. Шу куни байрам олди 8 декабрь Конституция кунидан бир кун аввал, қисқа иш куни бўлиб, қон топшириш маркази тушгача ишлаши керак бўлган экан. Акциямиз айни шу кунга тўғри келгани сабаб, марказдаги шифокорлар ва хамширалар, акциямиз тўлиқ ўтмагунча кетмай, ёрдам берганликлари етмагандек, эртароқ келиб шарлар билан ясатиш ишлари билан банд фанфорум аъзоларига хам кўмаклашишибди.  




ФанФорумнинг шаддод иштирокчилари бу билан чекланибгина қолмай, махсус тарғибот буклетларини кўчада ўтган кетганларга тарқатиб, хаттоки бир хайдовчини қон топширишга олиб киришга хам муваффақ бўлишганидан, тўғриси , аввал қўрқиб кетдим)))



Нима бало қонхурлик авж олиб, берилиб кетмадикми вампирликка деб турган пайтим, аслида хайдовчига буклет бериб тушунтирилганида, у "болалар учун бўлса, топшираман" -деб ўз истаклари билан қон топширибдилар.
Биз келгунимизча фанфорум аъзолари уларга ФАХРЛИ ИНСОН браслетини зам совға қилиб кузатиб қўйишга хам улгуришган))



Сўнгги пайтлар хар бир минутгача режам ёзилган бўлиб, хаммасига улгуришим қийин бўлаётган ишлар қалашиб кетаётганлиги боис,  машхурларни шахсан таклиф этишга улгура олмай қолдиму лекин, бу кунги акциямиз кутилганда кутилмаган тарзида кечди. Аслида келамиз деб манзилларни сўраган машхурлар қолиб, умуман келиши кутилмаганлар қўнғироқ қилиб келяпмиз дейишганида қувондим.



Мана шундай кутилмаган сюрпризли мехмонларимиз Нилуфар Усмонова, Али Отажонов, мархум Мухриддин Холиқовнинг тўнғич ўғиллари ,  айни дамда продюсерлик билан шуғулланаётган Тимур Холиқов ва хонанда Нурилла Зариповлар бўлишди.

Бир кун аввал келишлари хақида огохлантирган Беномчилар хам студиядаги овоз ёзишни кечиктириб бўлса хам, етиб келишди.

Келганимда бир қизиқ холат мени ажаблантирди... хам хайратланаман, хам ичим ачишим рахмим хам келади... Бир аёл эрталабдан келиб, сайтимиз номига ёрдам сўраб ариза ёзиб келибди...
Аввалига тушунмадим. Кейин билсам унинг қизи  ўткир лейкоз билан оғриган бўлиб, 7 фарзанд ота онаси бўлган пенсионерлар фарзандини даволаш учун бугунги кунгача 17 миллион сўмдан зиёд қарзга киришибди...
 Дорилар қиммат, хар ойдаги кимё даволанишни ўзига икки миллион сўмдан кетади... Туркияда операция қиладиган жой бор эмиш, "санъаткорлардан ёрдам сўраб беринг"- дейди бечора аёл. Аёлнинг ўзи касалманд, яна аксига олиб, улар Бухоролик ва Тошкентга даволанишга келишаркан. Касаллик хужжатларини кўриб, нусхасини олиб қолдим. Балки ёрдам берадиганлар топилар, хозирча эса, қўлимдан келган ёрдам, бу унинг хисоб рақамини кўрсатиш холос:
Бемор Исмаилова Хадиянинг даволаш учун хайрия жамғармаси:
р/с 298010006000000668067
мфо 00668 ИНН 201408125

Т: +99894 327-02-17

Продюсер Тимур Холиқов хонандаси Али Отажонов учун хам қон топширди, Алини у айтгандек "дўхтир опа"лар қон топширишига йўл қўйишмаган. Сабабини видеода кўрасиз))

Шу сабаб Тимурни Али қўллаб қувватлаб, қўшиқ куйлаб бериб, ФАХРЛИ ИНСОН браслетини продюсерига мехр ила топширди))

Шунингдек Тимурнинг яна бир хонандаси Нурилло Зарипов хам қон топширди.

Қисқа маълумот:

  Хайрия тадбиридаги дорилар сотиб олиш учун шу кунги хомийлар: 
Хар акциямизда мунтазам равишда хайрия қилаётган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз,  актриса Наргиза Рўзибоева, Шохрух Мамаджанов, Хасан ва Хусан (Сайёд ФанФорумидан) , Юсупова Гулрух, Миразамов Алишер, (Тимурнинг дўсти) Бекзод.  Ва Беномчилар. +ФанФутДуэль натижасига кўра, Шохруххон фанклубига, уларнинг футболдаги мағлубияти учун сотилган икки браслет пули.

 Умумий 17та одам қон топширди (афсуски бу сафар хам шифокорлар бир қанча ёшларни қон топширишга лаёқатсиз деб топишгани боис шунча одам қолди);


  Сайёд ФанФорумидан:

1.     Мухитдинова Зебинисо

2.     Зиемухамедов Сарвар

3.     Мамадалиева Эъзозахон

4.     Юлдашев Сардор

5.     Турсунов Жахонгир

6.     Акбаров Абдусамат


 Шохруххон Фан клубидан:

1.     Сотболдиев Давлат

2.     Исмаилова Улкер

3.     Жосус.уз N1 Диллер Сирожиддин

 

Қолганлар:

1.    Хайдовчи  Қобилов Дилмурод

2.     Салимов С

3.     Икромхўжаев Даврон

4.     Продюсер Темур Холиқов

5.     Мўминова Ирина

6.     Ярматова Шахло

7.     Жўраев Сирожиддин

8.    Хонанда  Зарипов Нурилло                                                 

 Акцияга келган Фан Клублар:

 Шохруххон Фан клуби, Беном Фан клуби, Шахзода Фан клуби аъзолари

Кофе ва ширинликлар билан  сайтимиз фанфоруми иштирокчилари барчани сийлади.
Шу кунги таъсирли яна бир воқеа бу француз тилига ихтисослашган мактабларнинг биридаги лейкемия билан оғриган қиз учун унинг ўқитувчиси келиб қон топшираётгани бўлди. Нилуфар Усмонова унга хам ФАХРЛИ ИНСОН браслетини топширди.

Бу йигитча сайтимиз мухлиси, Андижонлик Шохрух хайрия тадбиримизга ўз хиссасини қўшди.

Бу қизимиз эса акциямиз тарихидаги 2012 йилнинг энг сўнгги қон топшиган акциямиз иштирокчиси бўлди!

Хайриянинг иккинчи тури; Моддий хайрия тадбири

16:00дан ошгач, шу кунги хайриянинг иккинчи қисми: моддий хайрия тадбирига йиғилган пулларни олиб Гематология институтига ошиқдик.
У ерга хам хайрия қилишни истаган сайтимиз мухлислари келиб, қимматбахо дориларни сотиб олишда, дорилар сонини кўпайтиришга муносиб хисса қўшишди!

Бир болакай оғирроқ холатда бўлгани сабабли унга керакли Инванз дориларини аввал олиб беришга қарор қилдик. Қолганига доимгидек Аспарагиназа.

Бизни кутаётган дорига мухтож оилаларга рўйхат бўйича тарқатдик.





Яхшилик бор! Ва биз унга ишонамиз! Биз у билан хамнафас! Яхшиликни истаган ерда учратиш мумкин, истаган миқдорда, истаган кўринишда! Биз санъат оламидамиз, ва у ердаги яхшилик борлигига акция орқалик ишонтира оламиз!

Акция ва хайрия тадбирини қўллаб қувватлаётган барча санъат олами вакилларига ташаккур изхор этамиз!

Йил давомида биз кутмаган одамлардан, турли соха вакилларидан бу акциямизни қўллаб қувватлашини сездик. Муттасадди идораю, хуқуқни химоя қилиш органлари вакилларигача, аноним тарзда бўлса хам келиб, тадбирда фаол ва мунтазам равишда қатнашиб келаётгани биз учун катта қувонч!

Яхшилик бор ва у хамма ерда! Фақатгина уни хам шундай тоза ният ва яхшилик билан чорлаш мумкин!
Хар ойнинг илк жумасида сайтимдан шукр қиламан. Хеч қандай ОАВ қўллаб қувватлашисиз қандай натижаларга эришяпмиз...

Сайт жамоаси ва фанфоруми! Бугун биздан яна қойил қолишди, биргина сайт орқали бўлаётганига ишонмай кетишганини кўрганлар бўлди. Тўғриси, мен хам хануз ишонмайман!
Асосийси тадбир охирида дориларни мухтожларга тарқатиб, уйга чарчаб келиб уйқу тортсада ухлолмайман... Бахтиёрлик уйқу бермайди...шукроналик...

7 декабрь йилнинг энг сўнгги акциясини ўтказдик... Байрамона ва тантана билан. Асосийси бир неча мухтожларга қондан тортиб қимматбахо дориларгача бера оладиган даражадаги натижа билан!

Ёмон инсон бўлмайди, хар бир инсонда турли хислатлар мавжуд. Бизнинг акциямиз орқалик хар бир иштирокчи бир кунга бўлса хам яхши инсон бўлганлигидан бахтиёрман!


Акциядан ВИДЕО:

Беномчилар жонли ижрода сал "сирпаниш"дию..лекин реваншда ўзларини тиклаб олишди! Нилуфарчи?

Тасиксдан кўчирмоқ 243мб

Мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 70мб

Ютубда томоша

Майтуб тасиксда томоша

09-Дек-2012 03:44
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Benom, Ali Otajonov, qon, Nilufar Usmonova
1 Zuxraxon   (09-Дек-2012 06:09)
Eng avvalo Sardor aka sizga raxmat, shu savobli ishi, aksiyani amalga oshirvotganiz shuncha insonlani aksiyaga chorlavotgan uchun, va shu tadbirda o'z xissasini qo'shib qatnashgan xamma xammaga kottakon raxmat! Bemorlaga olloxdan shifo tiliman! Sardor aka Biz siz bilan faxrlanamiz!!!

2 Giyos   (09-Дек-2012 08:24)
Barcha kelganlarga bizni qo'llab quvvatlaganlarga katta rahmat!

3 Loading   (09-Дек-2012 08:34)
Jarayonda bor edik. Lekin umumiy xisobotni o'qib ko'zim yoshlandi.
Sog' ekanimdan quvonib kettimu yoshimni tiyolmadim.
Ey Allohim shu majburyatdan qarz bo'lib qolganlarni mushkullarini yengil qil, ularni ishlarini oz bo'lsada yengil qilishga bizni sabab qil! Dardlariga shifo ber.

4 Loading   (09-Дек-2012 08:47)
Ey odamlar ko'rib qo'yila Internet, uchrashuv bekorchilik emas!
Ko'rilar va bemani savollarilaga javob olilar.

Sayyod sizga tashakkur.

5 SarVario   (09-Дек-2012 08:48)
Савобли ишларда Узи доим мададкор булсин!

6 Farrux   (09-Дек-2012 12:18)
Savob ishni har kim har payt qulidan kelgancha qilishi kerak. Bu xayriya tadbirida qatnashgan barchaga tashakkur

7 Sardor_B   (09-Дек-2012 12:38)
Juda yaxshi ish bo'libdi...Xamma bemorlas sog'ayib ota onalari bag'rida o'ynab kulib yurishini xudodan so'rab qolaman...

8 VENENA_89   (09-Дек-2012 17:26)
Sayt rahbari, Fanforum, qöllab.quvvatlaganla, iwtirok etkanla kotta rahmat! Qon Markazi hodmlarigayam rahmat! Bemorlarga Allohdan shifo tiliman!

9 Shahzoda&Zilola   (09-Дек-2012 18:45)
Oooo Nilufar Yana homladormi smile smile bozordan olgan karoniz yarashibdi

10 MiSs_DiLfUzA   (09-Дек-2012 19:11)
Сардор ака сизга катта рахмат килаетган барча савобли ишларингиз учун шу акцияда катнашган инсонларга хам ташаккур Аллоh рози булсин! Беморларга Аллоhдан шифо тилайман.!

11 janob x   (09-Дек-2012 21:21)
MiSs_DiLfUzA kim

12 janob x   (09-Дек-2012 21:29)
MiSs DiLfUzA kimakan ?

14 MiSs_DiLfUzA   (11-Дек-2012 01:19)
dry

13 nilushka   (09-Дек-2012 22:03)
Nilu zo'rde odammi kayfiyatini kotaradigan quvnoq qiz kulishlari o'ziga yarashadi biggrin

15 ledy   (12-Дек-2012 16:42)
Нега доимий иштирокчилар Каниза, Жоним гурухи кизлари, Шахзода Матчановалар келмадилар???

16 gogowa   (16-Дек-2012 02:09)
Fay666 maniyam rasmim ciqibtiyuu

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 60
Мехмонлар: 59
Рўйхатдагилардан: 1
8287147