menu
person

04:09
#Отанома

Бугун қизиқ бир воқеа содир бўлиб мени шу қадар таъсирлантирдики, бир вақтнинг ўзидаёқ хам кулиб юбордим, хайратландим  ва нима бўлганини тушуниб ,  қаерда буни кўрганларим кўз ўнгимдан ўтиб ўғлимнинг исмига нақадар мос эмасу...шу билан бир қаторда ўғил номини мехр билан ёдда сақлайдиган нарса бўлди.

Куни кеча 6 ёшни қаршилаган Султон исмли катта ўғлим шунчаки кайфияти жўшиб кетса, онда-сонда югуриб келиб қучоқлаб олиши ёки кечаси ман кечроқ ётишимни билиб , хамма ухлаганидан фойдаланиб тиржайиб югуриб чиқиб ёнимга ётиб олиб қучоқлаб олиши сўнгги йиллар унинг урфига айланган.  Кундузлари онаси ухлатаман деса хам, онаси сал чалғиди дегунча шу тариқа югуриб келиб кула-кула мени қучоқлаб олиб, жавраб келаётган онасига “Адамни яхши кўргани келдим” дейди.

Икки ўғлимни тушунчасида яхши кўриш бу келиб қучоқлаб олиш.

 

Хуллас бугун хам кундузги тартибдаги уйқудан онасини чалғитиб, бехосдан югуриб келиб шартта қўлимни олиб кафтимни тепа қисмини ўпиб, пешонасига босди... Очиғи умуман кутмаган нарсам. Хеч ким ўргатмаган нарса экани аниқ.

Биринчи ёдимга келган нарса бу “Нишонда” кўрсатуви Озодбек Назарбеков хонадонида бўлганида (кадр ортигаям тушган адашмасам) Озодбекни ўғли келиб отаси билан кўришиб, қўлини шу тариқа ўпиб пешонасига босгани кўз олдимга келди.  Буни ўғлим кўрган бўлиши мумкин эмас, чунки у лавха аниқ-тиниқ тушмаганди. Турклардамиди ё Араблар урфида деб хам ўйладим ва сериаллардан кўрган бўлса керак десам...

Фикрларим шу ерида ўғлимни қидириб кирган аёлимга воқеани айтиб, қаердан ўрганди десам билмаслигини айтди. Турмуш ўртоғим турк сериалларидан охирги маротаба “Мухташам юз йил”ни кўрганди. Лекин икки ўғлим умуман сериални қўшилиб кўрмайдиям, қизиқишмайдиям. Уларга ноутбукимдаги Алисани саволлар билан қийнаб истаган мультик ва фильмларини ютубдан қўйдириб томоша қилиш . Ё бўлмаса онасини ва мени иккинчи бўш телефонимдан ўйин ўйнаш, (хозир боғча бўлмай уйда бўлганига) расм чизиш, харфлар ёзуви ва хоказолар.

Асли исми Султон қўйилиши хам тарихи шу сериалга тақалади. Катта ўғлим туғилган йили онам аксарият аёллар каби шу сериални фанати бўлиб, ўғлим исмини Сулаймон деб қўйишни талаб қилгандилар.

Лекин, айнан шу йилги аксарият туғилган болачаларни исмини хамма Сулаймон қўя бошлагач, “Она хаммаёқ Сулаймон, майли Султон деб номлайлик, катта бўлганида хамма Сулаймонларни Султони бўлиб юрар”-деб хазиллашгандим.

Билмасам, жа бир қандайдир мавқе ва манфаат доирасидаги ният эмас, ёқтирмайман ундай ниятларни. Яхши нарсаларни Султони бўлсин дедим-да. Тарбияда хам шунга харакат қиламан.

Ин Ша Аллах!

 

Бугун, 6 ёшлик ўғлим кутилмаганда келиб қўлимни ўпиб пешонасига босди. Ўша пайт кулиб юбордим, хайратландим ва тушунишим учун бирор дақиқалар ёдимда изланишга тўғри келганди.

Хозир мана шу сатрларни ёзиб, кундузги воқеаларни эслар эканман, кўзларим бироз намланди. 

 

Биринчи оталик онлари бошқача бўлади, биласизми?

Туғруқхонадан уйимизга олиб келганимда хар 10-15 минутда хонасига кириб ухлаб ётган ўғлимни исини хидлаб-хидлаб пешонасидан ўпиб, Аллохга шукр айтиб чиқиб кетардим.

Хеч қачон унутмайман ўша дамлардаги хиссётларимни ва умр бўйи йиққан мехрим ўшанда очилганини...гуллаганини... ва унинг иси шу гўдакдан таралганини.

 

Биласизми, негадир, қачондир, катта бўланида шу сатрларни ўқишини истардим. Хаётда хар нарса бўлади. Ота ўғил муносабатлари бола улғая бошлагач инстинтклар аро тарбияга хам тобелик мураккаблашади.

Қаттиқроқ турсанг қўрқув ва ғазабда катта бўлади. Йўқ истамайман...

Бўшроқ қўйсанг эса талтайиб сен ва оиладаги барча азизликлардан ўзи, ўз манфаат ва ўз истакларини юқори қўя бошлайди... Йўқ қўрқаман бунисидан.

 

Тарбия бу  дарахтга тиргак каби. Қай тарафдан қандай қўйсанг шундай кетади. Эгиб хам қўйма, кейин эса...синдириб хам...

Шу учун хали қанча ишлар, тушунтиришлар, сабру чидамлар олдинда, биламан. 

 

Нимаики бўлмасин ўша онларда шу бугун ёзган сатрларимни ўқишини истардим...

Биламан, кун келиб йигит бўлади, ўз истаклари қизиқишлари ва ўз оламини ярата бошлайди.

Шунда, шунчаки бир вақтлар, у оламга келиб хали ўзи  бу оламдан тасаввури хам бўлмай, фақатгина ухлаётган пайти уни хар онда кириб исидан бахра олиб ўпиб-ўпиб тургану, 6 ёшга тўлганида ўзи келиб отасини қўлини ўпиб пешонасига қўйганида отасига....отаси-менга бутун олам хам бир ва мана шу ўғлим хам бир бўлганини билса бўлгани.

Фақат билса бўлди.

Кун келади ва уни хам фарзандига шундай хиссиётлари бўлсин. Шундай мехри бўлсин насиб...

 

(с) Sayyod 30.03.2020

 

Категория: IJODiston | Просмотров: 722 | Добавил: Sayyod | Теги: Fikriston, sayyodijod, ijodiston
Всего комментариев: 1
1 Наргиза   (30-Мар-2020 05:10) [Материал]
Ин ша Аллах Ё Роббим!Болажонларимизни уз панохингда асрагин

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод