Бош сахифа » 2015 » Август » 30 » Омадингни домлага берма хонанда!
05:25
Омадингни домлага берма хонанда!

Бир эмас, нақ бир неча хонандалар бугунги кунда домлалар қўлида пуллик ўйинчоқ...натижада уларнинг на омади бор ва на ижоди.

Рухий холати эса аянчли холатга келмоқда... Унга қўшилиб физиологик равишда организми хам "тўкиляпти"...

 

Бу мавзуни бир неча маротаба кўтараман дегандиму бироқ  бир-икки холатга индивидуал холат дея қўл силтагандим.  Аммо борган сари бу глобал ва долзарб эканлигини англаб, қайсидир маънода нафақат санъат оламидаги омадини икки қўллаб домлага топшириб қўяётган хонандаларга, балки оддий халқдаги бу нарсадан ўзи билиб билмай хаётини рухий тушкунлик ва керак бўлса психиатр ёрдамига  мухтожликкача олиб бораётганларни кўзини очиб ёрдам беришини жудаям истардим.

Шу сабабли хам бу мақоламдаги келтираётган холатлар    мақолани шув-шув қилишга ёки баландпарвоз сўзлар ва шунчаки  назария билан эмас, аниқ фактлар эканлигини  билишингизни  ва ишониб ТУШУНИШИНГИЗНИ чин дилдан истаб ёзяпман.

 

Санъат оламини бошқа журналистлар каби сиртидан эмас, ўзингиз биласиз кўпроқ ичида, ўша бошқа журналистларга ноқулай бўлгану аммо асли шоу-бизнес  хаёти  қайнаган палла – тунда хам тонггача санъат олами вакиллари билан гох студияда, гох жараёнида ва керак бўлса ўша уйида хам диктафондан холи тарзда  сухбатлашганим учунам бу оламни кўпроқ ва реалроқ хис қилиб , кўпгина маълумотлардан  чуқурроқ хабардорман. Бевосита ўзим гувохи бўлган холатлар хам бундан мустасно эмас.

Келинг, аввал бир икки хонандаларни албатта кимлигини айтмаган холда, аммо ибрат сифатидаги реал воқеаларидан парча билан бошлаб кейин фикримни давомласам.

 

  • -Бир хонанда ўз даврида машхур бўлиб бугунги даврда бир маромиликда хануз давомлаётган бўлса, ўша аввалги палласига ета олмаётганида кундошининг гўёки иссиқ-совуғи (илму амал, жоду) қўллаши билан айблаб анча пайт касал бўлгани, ғалати холатларга тушиб қолгани ва  аранг ўзига келаётганини айтади.
  • -Яна биттаси хам ўз вақтида жаранг журунг қилгану бугунги кунда яна кўтарила олмаётганидан то   барча омадсизликларига рақобатчиларнинг шундай  жодулари сабаб деб билади.
  • -Куни кеча бир хонанда билан гаплашар эканман...тавба...нима бўлган буларга деб охири  портладим.  Бугунги даврда бу хонанда    ўзига яраша рейтинги бор, унга талаб хам бор мухлисларга хам қизиқ, эфир тв ва матбуотларда хам у хақида   ёзишяпти. Бундоқ олиб қарасанг хаммаси етарли, қимматбахо мошина хайдайди, севадиган хушторлари етарли, уйи бор, жойи бору...фикру хаёти йўқ! Яъни уни хам рухий холати ўзига бўлган ишончи хам  ўзидан аввал бориб гўрга тушиб жойлашиб олган.

 

Санъат оламидан домла билан боғлиқ аянчли воқеани хонанда Шербек Шодиев мен билан сухбатда айтиб берганидан хабарингиз бор (манбаа) “Мажнунингман сени” дея  ярқ этиб кўриниб, санъат олами пиллапояларидан эндигина кўтарилаётган Шербек  бир сохта пирнинг зомбисига айланиб  нақ икки йил умрини унга қулчиликда ўтказди.  Хали хануз  ўша умри қолдирган оханглар уни ўзини қўлга олишга ва аввалгидек ижод қилишига йўл бермаётгандек.

 

Ёдингизда бўлса бир вақтлар магия-сехр-жоду билан шуғулланадиган ва санъат оламида кўпчиликка таниш   бир рус миллатига мансуб  жодугар эркакни ўлдириб кетишгани хақида   сайтимизда хабар бергандик.  Унинг уйидан  қанча хонандалар сурати чиққани ва айримларини сурати орқасида товуқ панжалари боғланган холда чиққани хақида   шоу-бизнеснинг айрим давраларида роса мухокама бўлганди. Ўша пайтлар қанча санъаткорларни терговга чақиришмади дерсиз... Қизиғи , у  жодугар  пул илинжида икки тарафни хам бир-бирига сехрлайверган, яъни  бир  хонандани бошқа  хонандага нисбатан иссиқ-совуғи  буюртмасини бажара туриб, унисидан эса бунисига буюртмани олавериб бир-бирига  жодуни қилаверганига нима дейсиз?

 Домлама -домла юриб Ўзбекистондаги жамийки номи чиққан домлаларнинг хам юлдузига айланган бир хонанда эса шу домлалардан бири билан илакишиб қолган холатлардан хам хабардормиз. Вақт, диққат ва пулни нималарга сарфлайсан тентак хонанда?! Вокалга бор, бастакорга тўла ва оиланг тўкислигига диққатингни сарфласангчи дейдиган  атрофида адекват одамлари хам йўқдек уни.

Сохта пирман деганидан то номи чиққан водийлик домласигача жуда бир қулликкача бормаса хам аммо эътиқод билан хизматида бўлиб “Ана шундан кейин синглимни бахти очилиб турмушга чиқди” деган гапларни  хонандалар даврасида оғзидан гуллаб қўйган эркак хонанда хақида ўша даврадаги бўлган санъат вакиллари  хануз эслайди.  Балки синглисини катта ютуқлари хам шуни ортиданмикан дерсиз?

Шошилманг!

 

 Келинг аввал  тахлил қиламиз.  Домлагача бўлган сахнадан пастга тушган зиналар бўйлаб. 

Биласизми, аввало машхурлик  даврига келсак, бу хам бир умрдек гап. Бу хаётга бир келиб кетамиз. Бу хам бир жараён ва бу хам бир порлаб сўниш.  Санъаткор умрини охиригача порлаб туравериши жудаям қийин нарса. Шундай феноменал тарзда бўлган тақдирда хам бора-бора энсани қотира бошлайди, ха бўлдида энди бошқаларга хам йўл бер деб. Бу дегани умуман йўқ бўлиб кет эмас,  шунчаки жуда бир сахнага тиш тирноқ билан чирмашиб олиб бошқалар билан курашишгача бориш шартмас демоқчиман.

Ўша Майкл Джексон ва Уитни Хьюстонни олайлик. Дунё миқёсидаги афсоналар! Аниқ факт-ўла ўлгунича рейтинги қай ахволда эди? Очиғи иккиси хам хор бўлиб ўлди...  Майкл соғлиғини гаровга қўйиб чиранди...вахоланки ўша умрини охирги кунлари уни на рейтинги бор эди ва на хурмати. Нотўғрими? Хурматини судлашиб юрган мавзулари чилпарчин қилди, ижодини эса фақат фанатлар кутгандек. АММО!

Ўлганидан кейин  хозиргача рейтинги баланд! Худди Уитни каби. Ўлганидан кейин янада машхурлашди улар. Лекин барибир ўша эски  ва порлаган даври бўлган пайтларидаги қўшиқлари билан!

Хардоим шундай. Ўлганидан кейин қахрамонлиги сезилади. Йўқолган пичоқнинг сопи олтиндек холат  бу хам.  Аммо зинхор мен хозир бу икки афсонани машхурлигини чиппакка чиқариб юбораётганим йўқ, шунчаки ўлимидан олдинги охирги кунлари ва керак бўлса сўнгги  йилларига реал қарасак рости хам ижодкор сифатида хурмати бўлгани билан долзарблиги йўқ бўлган машхурлар эди.

Бугунги кунда Дженнифер Лопес, Мадонна, Таркан, Бритни Спирс, Мерайя Кэри, Энрике Иглесиас  ва Селин Дионлар тирик ва ижодда бўлишидан қатъий назар, очиғи уларнинг хам долзарблиги у қадар эмас. Яъни хар бирининг ўзининг машхурлик даражаси  чақнаган пайтидек эмас.

Даврдан даврга долзарблик ўз қахрамонини танлаб бераверади. Улар эса ўз навбатида бошқаларга жойини бўшатиб бераркан, ўлим билан курашиб бўлмаслик ва у хақ эканлигини тушуниб етганчалик мана шу нарсани хам тушуниб етиши керакмикан дейман. Хурмат билан давомла ижодни токи ўлганингдан кейин қахрамонлик пайтинг келганида шу камтарлигинг  сабаб хам ижодингни жаранглаган сасини узоқ йилларгача янграб туришини кафолатлаб берсин.

Мухриддин Холиқов... Бугунги даврда машхурлиги яна бир қайтаётганини сезяпсизми? Шохруххон, албатта шогирди  Озодбек Назарбеков, Бахром Назаров, Насиба Абдуллаевалар унинг қўшиқларини қайта жонлантириб  Мухриддинни  яна эслатиб туришибди. Шуда санъаткорнинг  аслида хақиқий орзуси. У ўлмас бўлиб туравериши. Ижодкор тирик бўла туриб қўшиқлари янграб турмаса у ижодкор сифатида ўлди хисоб. Ижодкор ўлиб кетган бўлсада қўшиқлари айланиб тураверса, демакки у ўлмаган!   Яна бир мисол:  Хусниддин Холиқовни Дилсўз ва Шахнозларнинг қўшиғидан яна бир ўзини эслатганичи?

Бугунги кунда сахна талашаётганлар, тўйларда навбат  талашаётган ва бир-бирига  нафрати негизида асл сабаб бўлиб турган рақобат учун, жойини ва рейтингини бериб қўймаслик учун курашиб чиранаётганларга қараб афсусланаман.

Ижодкор ўз даврини ўлгунича яна бир неча бор хам қайтариши мумкин,  чунки одам ўлгунича имкон бор, аммо унинг негизида салбий нарсалар бўлса у фақат пастга чорлайвераркан. Ният тоза қилиш керак, яъни шу ижодни севгани, шу қалбига қулоқ тутиб қалбига микрофонни тутиши мухимроқ нарса. Афсуски кўпчлик даврини янгиламоқчи бўлганларни нияти  ноумидлик билан чиранишу борман деган байроқни кўтаришдек... қолиб кетяпман, йўқ бўлиб кетяпман, хурматим аввалгидекмас, нега у янги чиққанга қарсак  ва тўйлари кўпу менга камроқ, мани хурматим қани?-деган чексиз саволлар онгини захарлаб тураверади.  Тушкунлик ва комплекслар уни нафақат домлага балки рухшуносга хам етаклай бошлайди.

Сен порлаган давринг сендан аввалгилар  сенга ўз машхурлик даврини бериб қўйганида қандай чидаган эканлигини ўйлаганмисан? Халқ сени яна ўша жойга қайтариши учун эса   яна ўша илк пайтидек   ният билан давомлаш керак, машхурликни қайтариш нияти хам эмас, ижодим манзур бўлсин деган ният билан бўлиши керак деб хисоблайман. Қалбингни куйлат яна, илхомингни сезиш керакку,  одамлар қарсагию, чўнтаги ва оёқ сакрашига интилма... Оёқ сакраши учун интилганлар барибир ўша оёқни тагида оёқости бўлишлари жуда осон.

 

Ниятлар салбий бўлгач эса  осон йўли туюлган  ва мўжизани кутиб домалага чопишади.

Ёки атрофингизда битта домла пайдо бўлдими, тамом бўлдим деяверинг!  Зулукдек ёпишиб пулингизни шилгани етмагандек ўзи билиб билмаган холда сизни кундан-кунга тўкиб бораверади.

 

Домлага қуллигу, керакмас хаёллардан қочишга сабаб бўладиган ечимлар:

  •  Воқеа:  Бир танишимни отаси бир умр кучли метин иродали ва хамиша бизнесдаги рақобатлари борасида ютуғи баланд келган. Нима бўлди хамки уни ёнига янги қўшни келдию у тамоман ўзгарди. Омадли инсондан хавотирда яшайдиган, хар бир одамдан айб ва душман кўрадиган бўлиб қолди.  Шунча йил касалликларга кулиб қараган инсон, оддийгина шамоллаб қолганида ўша домла қўшниси “Сенга ўлимга қилишган, менга шунча пул ва мана бу нарсаларни келтир, шомда ўқиб тузатаман” деган кунидан росмана “томи” кетишни бошлади.  Шифохонагача тушиб вос-вос касалига учраб қолди. Қаердандир мингта касалликлар чиқиб росмана касал бўлди. Войдод манга ўлимга қилишган деб уйдагиларини безор қилди.   
  • Факт:  Бир воқеани кўпчилик эшитган  бўлса керак, бир одамга бир пиёла сув бериб бу захар дейишган ва мажбурлаб ичиришган. Халиги одам уни ичиб рости хам ўлиб қолган. Вахоланки у оддий сув бўлган.
  • Фактнинг фактини факти: 2004 йиллар бўлса керак, бир гурух танишларимиз билан Бельдерсойга икки кунга дам олишга кетдик. Биз ижарага олган  уйчани бир хонасидан менга ёққан бир каравотни танлаб нарсаларимни қўйдим.  Бизни гурухдаги биттаси   бир хафта аввал мана шу уйда ижарада дам олиб кетгани ва айнан мана шу каравотда ётиб хаммаёғини бурга чақиб ташлаганини айтиб қўлларини кўрсатди. Рости хам қўллари  моматалоқ бўлиб ётганди. Шу билан дам олиш онлари билан кун давомида халиги айтган нарсаси ёдимдан кўтарилиб ,  кечаси ухлаганда тонггача қўлларим ва оёқларимни қашиб чиқдим ва “тамом хаммаёғим моматалоқ” деб амин бўлдим. Чунки қоронғуда қўлимдаги қичиётган жойларни пайпаслаганимда рости хам шишган яраларни билдим. Эрталабгача минг азобда ухлаб тонгда туриб яраларни “обработка” қилай десам... ХЕЧ НАРСА ЙЎҚ! Умуман чақилган жойлари хам  йўқ. Биламан саволингизни, жавобим аниқ: йўқ ичмагандим!  Ўша танишимга айтсам, кулиб “Хазиллашувдим, қўлимдаги яралар кейин уйда бўлди,  шу ўринга мен ётмоқчийдим шунга сани алдадим” дейди. Ишонасизми яна бир тун қолган бўлсак иккинчи тунда хам шу нарса йўқлигини билиб турибман аммо яна ўша тарзда азобланиб чиқдим. Яна тонгда хеч нарса йўқ.

 

Тушуняпсизми нима демоқчилигимни? Салбий хабар онгимизга ёзилиб ўрнашиб қолади ва тинчлик бермайди.  Афсуски инсон зотига айнан салбий нарсалар мухимроқ  ва қўрқув кучи кучлироқ бўлгани сабабли хам онгимиз тубига жойлашиб ўзимиз билмаган холда ичимиздан емира бошлайди.  Ха, тушунарсиз холда ғалати касал бўлиб қоламиз, ётиб қоламиз, хеч нарса наф кўрсатмайди ва хоказо аммо  бу хаммасини миямиз бераётган сигналлар асосида тана ўзини шундай тута бошлайди. У сигналларга эса ўша онгимизга ёзилган ИЛМУ АМАЛ салбий ёзуви  омил бўлиб тураверади.  Механизмни тушуняпсизми?

Ишонманг, у йўқ нарса демайман, у бор нарсалар аммо унинг таъсирини бошқариш  ўзимизни қўлимизда!

 

Магнитни олайлик, у  мўъжиза эмас, худди радиотўлқинлар каби бироқ унинг ишлаш принципига қарангда. Тегинмасдан таъсир кўрсатади.  Кўринмайди, сезилмайди, аммо ИШЛАЙДИ! Бундоқ олиб қарасак радиотўлқинлар ва керак бўлса шу нафас олаётган хавонинг  аслида борлигига ишониш қийин.  Магнитга қайтсак: Бир тарафи чиппа ёпишса, бошқа тарафи минг уринманг ёпишмай  отвораверади. Аурамиз энергия қобиғи хам  шундай ва бизга айтилган ёки қилинаётган илму амалларни ҚАБУЛ қилиб тортиб олишимиз ёки магнитни тескари қилиб уни ўзимизга яқинлаштирмаслик ЎЗИМИЗНИ ҚЎЛИМИЗДА!

Хеч нарса қилиш керакмас, шунчаки “йўқ, менга таъсир қилмайди, қабул қилмайман!” деб айтиб ёдлаб ишонинг! Буни гапириб қайтариш мухим зеро инсон зоти шеърни хам сценарийни хам худди домлага бориб дардингизни АЙТИБ, ҚАЙТАРИБ,  ЁДЛАБ  олганингиз  каби  онгингизга исталган нарсани махкамлаб ёзиб уни активация қилиб РЕАЛ ТАРЗДА ИШЛАТИБ туради.

 

Синалган ечим

Ноанъанавий тиббиёт  билан шуғулланадиган ва қатор китоблар чиқарган Мирзакарим Норбековнинг  рухият ва аура бобидаги фикрлари билан ўрганишни кўпчиликка тавсия қилган бўлардим.  Шуларга асосланган  холда яқинларимга ва тушкунликдаги кўпгина танишларимга  айтиб келаётган  ва тажрибамда ижобий натижаси синалган  маслахатим : -Хар тунда уйқудан аввал КЕЧИРИШ маросимини ўтказиб ухланг. Ўша билган билмаган суралар билан Аллохга мурожаат қилар экансиз, харқанча қийин бўлмасин аммо ўзингиз учун фойдали эканлигини фахмлаган холда  шу кунгача сизга барча ёмонликни  қилган ёмонлару , сиз хам билиб билмай кимгадир ёмонлик қилиб қўйганлардан Аллохга пичирлаб бўлса хам аммо гапириб мурожаат қилиб кечирим сўранг  хамда,  улар хам сизни кечиришини сўранг. Улардан рози эканлигингизни  айтиб, улар хам рози бўлишларини сўранг.  Бу билан сиз аурангизни салбий боғланув, ўша салбий хиссиётлар билан боғлаб турганлар билан шу қора ипларни узиб ташлайсиз, демакки эрта тонгдан тоза аурада тура бошлайсиз. (Доимо қилиб юриш шарти билан, шунчаки гапириб эмас, гапларингизни фахмлаб, тушуниб, хис этиб ва чин дилдан)

Тонгда эса 5-10 минут ваннада қамалиб олиб, ювиниб бўлгач  ойнага имкон қадар кенг кулиб қараб тураверинг ва шу кунгача барча яхши онлар, ютуқларингиз, кичик бўлса хам ғалабаларингизни ёдга олинг, хис этинг ўша вақтдаги қувончни, кайфиятингиз кўтарила бошлаганидаёқ шартта келажагингиз учун сценарийни тилда ёзинг: Мен бахтли бўламан, мен кучлиман, истаганимга етишаман, омадлиман! Ва хоказо!

 

Текширув факти:  Ойнага беш минут давомида шунчаки тиржайиб қараб туринг. Имкон қадар кенг кулиб ўзингизга қараб туринг. Истайсизми йўқми ўша кайфиятни хис этасиз, чунки мушакллар сигнали билан тескари сигнал эффект мияга бориб шу хислатни активация қилади. Қўлимизни кўтаришимиз, юришимиз , кулишимиз ва йиғлашимиз бу хаммаси миядан берилаётган сигналлар оқибатида экан, унинг тескари формуласи хам аслида осон ва қўлласа иш берадиган оддий физик ЕЧИМ!

 

Интернет оламида жуда фойдали ва физика тарафлама  аниқ исботи билан энергетикамиз  ва аурамиз хақида минглаб хужжатли фильмлар мавжуд. Шулардан бироз реалликдан сирпанган бўлса хам “Секрет”  хужжатли фильмидаги айрим маълумотлар шу домлага боришимизни ўзини қанчалик абсурд эканлигини тушунтириб ўзимизда барча хислатлар калити  эканлигини исботлаб келтириб хам беради.

 

Яхши домла яхшилик хақида гапириб яхшилик сингдиради, ёмонлик ўйлаб топиб яна бўрттириб пул ишлаш мақсадида  мингта ташхис қўймайди.  Хеч умрингизда “Сизда хаммаси яхши, хаммаси ўз қўлингизда, умуман хеч нарсани ўйламанг, домлага хам хожатингиз йўқ, омадли экансиз!”- деган домлани учратганмисиз? Учратмайсиз хам! Худди бугунги давр шифокорлари каби. Соппа-соғ бўлиб кирасизу мингта ташхис билан чиқиб ўзингизда қиймати йўқ бўлган суммага дориям олиб “даволанасиз”.

Хамма нарсани, ўша Исломда хам айтилган оддий  аммо мухим ечим икки йўл тушунчаси билан хал қилса бўлади. Тўғри йўлнинг  чап тарафидаги балчиқққа ўзингизни отиб балчиқда яшайверишу, ўнг тарафидаги гулзорда югуриб кетиш хам. Хаммаси аслида бизни қўлимизда.

Неча миллиардлаб уруғлар бу дунёга кела олиш хуқуқидан айро, бизлар бу дунёга келиб ғалаба қозониб бўлганмизу яна нолиймиз, ўзимизни худа-бехуда салбий энергетика билан расво қилиб ўлиб кетамиз. Аммо мана шу  дунёга келиб, унда қандай бўлмасин яшаб ўлиш бахтига муяссар бўлмаган неча миллиард уруғларни ўйланг...  Биз ўлиб кетган тақдирда хам, бу дунёга келиб, яшаб, кулиб қувониб, севиб севилиб ЯШАГАН бўламизку.  

Юқоридаги маслахат берилган муолажалар аслида намозда хам кечади. Биз намозда Аллохга мурожаат қилиб авф этишини сўраганимизда ишониб сўраймиз, дилдан ният қиламиз, балки шу учунам 5 вақт намоз ўқиган одамга “иссиқ-совуқ”  таъсир қилмайди дейишар. Мен шунчаки бу нарсаларни физик тарафлама механизмини айтяпман холос, қолгани хаммаси албатта Аллохдан. Худди туғиш ва туғилиш жараёнлари хаммаси Аллохдан инъомлигини билиб турсакда ундаги физиологик жараёнларни тушуниб билиб айтиб берганимиз каби мен хам мана шу нарсаларни техник дейдими тарафларини тушунтириб беришга харакат қиляпман.

Асосийси яхшиликка,  ўзимдаги ният хам тоза! Бошқалар билан хам очиғи чин дилдан бўлишяпман, бўлмаса нима зарил шунча ёзиб? Харким яхши ва бахтли бўлиши мумкин! Бу эса ўз қўлимизда! Кимдир четдан таъсирини қабул қилиш ва унга тобе бўлиб яшаш ёки ўзимиз истаганимиздек қувноқ ва бахтиёр яшаш хам  ўзимизни қўлимизда.

Феноменал касалликларни бўрттирманг, касалликлар келади кетади, тузалмаяпти деб  баттар нолиманг, демак иммунитетни  кучайтиринг энг асосий негиз ИШОНЧ ИНТИЛИШ ВА ИРОДАни даволанг ,  унутманг танамиз рухиятимизга тобе, рухиятни эса керакмас ахлатлар билан нима қиламиз тўлдириб,  яна ўзимизни йиқитиб  вақт ўтказиб яшаш керакми?

 

 Шукрона

Юқоридаги воқеалари бироз келтирилган  хонандаларнинг кўпчилигига аслида четдан қарасангиз тагида фалон минг долларлик машина, обрў эътиборда, миллионлаб мухлислари бор, эгни бут, қорни тўқ...нима етишмайди?

Буларни касаллиги хам машхурлик инжиқлигидек феноменал ва нореал... Улар хеч вақосиз илк маротаба сахнага бўлган интилишидаги хиссиётларини унутишган. Тўйишган ва рухиятини семиртириб йўқ жойдан муаммо излаб ўша муаммо билан овуниб, домла олдида юпаниш билан вақтни ўлдириб яшаётгандек.

Машхурлар  атрофида  ялақию  манфаатдор гипнозчилар хам жуда кўп. Аксари манфаатдор фирибгар каззоблар. Афсуски қанчадан қанча ман билган буюк истеъдод сохиблари мана  шундай домла ва жоду  гипнозига тобе бўлиб нафақат ижодини балки умрини хам қурбон қилмоқда. Уларнинг рухий холати ва ўзига бўлган ишончсизлигу комплексларидан хайратланасиз.  Туппа тузук чиройликкина бўла туриб “хунукман” деб нималар қилишгача бормаяпти улар. Вахоланки неча минглаб йигитлар уларни хуснига махлиё бўлиб кечаларини бедор ўтказишсаю, уларга эса домлалари тушириб қўйган ўзига бўлган ишонч хисси холатидан   ўзини бедаво ва хунукдек хис қилиб, керак бўлса ўша  лабни кимўзарга шиширишгача   уринаётган  бўлса не ажаб?

  Бу мавзу доирасидаги бир қахрамонимиз, хаётда табиий гўзаллиги билан чиройликкина  бир хонанда ва  “мен хам лабимни ва кўкрагимни шишириб ўзгармоқчи эдим” деганида  ажабландик  ва унинг тушкун ахволига атрофидаги домла ва домлаваччалар сабаб бўлаётганини гапларидан фахмлаб уни бу сохта ахмоқликдан қайтаришга харакат қилдик. Мазкур мақола хам бир неча маротаба кўтарилиши керак бўлган мавзуга  охирги томчи  бўлиб сайтга чиқишига  шу хонанда қизни йиғлаб гапириб берган воқеалари туртки бўлди.

 

"Тирикликдаги жаханнам ёки жаннатда яшамоқ менимча мана шу ўз энергетикамиз ва аурамиз нимадан иборатлигидан бўлса керак"  дегандим яқиндагина бир мақоламда.

Хотимамга шу фикримни ўзи етарли бўлса керак.

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13533 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 9
1 bonita   (30-Авг-2015 10:48) [Материал]
Maqola uchun katta rahmat! Juda ham to'g'ri va aniq bayon qilingan. Haqiqatda hozirgi kunda bundaylar minglab topiladi. Bu maqola ko'pchilikni to'g'ri yo'lga boshlaydi deb umid qilamiz. Sardor Kamilov savobli va ma'suliyatli ishlaringizda omad! Hech qachon charchamang!

2 Temur Daminov   (30-Авг-2015 13:18) [Материал]
Siz sanab o'tgan xorij xonandalari avvalgi mashhurlik cho'qqisidan sal tushgandir. Lekin ular dunyo afsonalari. Ularning har bir qo'shig'i bir necha yuz millionlab yuklab olinadi. Sanalganlar ichida Inna yo'q. U hozir cho'qqida!

3 woira   (30-Авг-2015 14:44) [Материал]
Qiziqarli mavzu...Yoqdi.Ammo Tarkanni mashhurlikdan tushdi deyolmayman.

4 JiNNi   (30-Авг-2015 15:39) [Материал]
Folga ishonma folsiz yurma lekin.... nu lekin befoyda fraza...

5 камол   (30-Авг-2015 16:00) [Материал]
бу ҳаммаси фантастика ҳеч ким уларни мажбур қимиди ўзлари бориб яна дод солишади товба

6 sayyod.muxlis   (30-Авг-2015 23:54) [Материал]
xozir eslasam kulgm keladi br özmi usha borgan yani xolavacham qizi opam taqdri bölmi kimdur wu ismini yozmi qöyaqoli (reklama bölmasn yana) uyga bordk ertalap bomdoddan keyn qabul vaqti boshlanarkan. Kirdik söradi nima maqsadda kelganimzi keyin xar kun kelshni va özni öqtishi kereligni yöqsa umuman turmushga chqolmasligni takidladi. Xar borishiz 6ming sömidi. Qizu xolat shundaki usha opam ushandan k6p ötmasdan oilali b6lib wirin öglchani onasi.. Shu shu tovba qilip afsuslandik eslasek kulgmz keladi.. U Xudomidiki taqdrni xal qip tashasa xammamzi imonimz mustaxkam qilsin..

7 rossoneri1991   (31-Авг-2015 03:38) [Материал]
qo'shiqchilar ham juda ko'payib ketdida bemaza qovunni urug'iga o'xshab,o'g'rini qaroqchi urdidan bo'lyaptikanda

8 wurausmanova   (31-Авг-2015 05:18) [Материал]
Baribir kup odamlar murojaat qiladi.Shahsan men mashhur honandalarni domlaga qatnaganini guvohi bulganman.Bu Insonni ruhiy emosiyalarga berilishiga bogliq uylayman.Maqola zur chiqibdi...

9 nicole   (31-Авг-2015 23:34) [Материал]
dahshatha juda achinarli holat. Men video da kurgandim qanday qilib bu folchi,domlalar ishlashini.Bular kupiuncha shom paytida kelsang yahshi buladi deydi,musulmonlarda shomda kuchada yurma deydi chunki shom payti osmondan yoki yer tagidan kurinmas narsalar chiqadi. Folchi shu kurinmas narsalarga iymonini almashgan shuning evaziga, ulardan yordam ola oladi. Alloh osmondan 2 ta sehrni biladigan farishtani Sulaymon as davrida tushirdi,odamlar bizga urgat deyishni boshladi farishtalar aytdiki agar sehrni urganib ishlatishni boshlasang kofir bulasan dedi. usha davrda kup yahudiylar urganib, oila ni buzishni,2 ta yaqin insonni ajratishni qila boshlagan.Ammo Muhammad sav davrida Alloh shaytonlarga,jinlarga osmonga chiqishni taqiqladi, agar osmonga chiqib biror sirni eshitsa uni usha zahoti bir uchar yulduz tutadi.
Shuning uchun folchiga borganda senga yaqin dugonang uqitibdi desa ishonmang, jinlar yolgonchi, agar folchi yuq notugri aytdding desa ha akang uqitgan deydi.
Uzlaringni himoya qilish uchun quronda ihlos,falaq,nos suralarini uqib dam solish kerak.
************************************* ********************* ******************* ************************** ***********

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!