Бош сахифа » 2011 » Сентябрь » 10 » Сохта "Пир"нинг собиқ қули бўлган хонанда. Сенсацион иқрорлик!
03:51
Сохта "Пир"нинг собиқ қули бўлган хонанда. Сенсацион иқрорлик!

Салом алик дан сўнг бугун янги бир шўх тарона ёзиб тугатганлиги,  ва бундан буёғига айнан фақат шўх тароналар ёзишини айтди.

Қизиғи аксарият йигит хонандалар ижодини Ромэосифат имиджда бошлаб бора-бора тўйбоплашиб кетишади ё бошқа қандайдир бир имиджни ясаб олишадигандек. Шохруххон ва Сардор Рахимхонлар хам бошида худди шу Ромеэосифатдек намоён бўлишганди.

Сизни хам илк таништирган бесарамжон сочлар, оддий оқ кўйлак ва гитарадан асар хам йўқ. Нимадир шу ўша тарона каби мажнуний изюминка сезиларди. Нима учун уни йўқотдингиз?

-Хали йўқотганимиз хам йўқ (жилмайиб). Бошида рости хам шундай романтик кўринишда бошладик, 2 йилча шу йўналишда ушлаб турдим.  Лекин тўй хизматларида бўлганингизда мухлислар барибир шўх таронани сўрашади. Шунда турк ва араб қўшиқларига мурожаат қилиш билан бирга ўзингизда хам тўй репертуари учун шахсий шўх таронангиз бўлишини хам истайсиз. Бугун Тарона рекордс студиясида "Дарёман эй” шўх кайфиятни кўтарадиган рақсбоп тарона ёзиб тугатдик. Бошқа тарафдан бу тижрорат йўналиши, хадеб концертбоп қўшиқ қилаверсангиз хам ўзингиз  биласиз хозир концертлар аввалгидек эмас. Даромад хам тўйлардан, даромад қайси тарафдан бўлганига қараб ўша тарафга оғаркансиз.

Хонандани омади оммани фақат тўйда қизиқтириш эмаску. "Отарчилик” стретегиясига монанд бўлиб қоляпти. Машхур бўлиб олгач ижодда эмас фақат тўйларда кўринадиган хонандалар хам йўқ эмас. Ўз имиджни ва йўлини йўқотиб қўймаслик деган тушунчалар, бир маромида уни хам ушлаб тура билишлик деган нарсаларчи?

-Тўғри, шунинг учун хам бу нарсани ижодимизга вақтинчалик деб киритдик.

Фоизда ушлаш дейлик, 4та тўйбоп қўшиқ қилсам яна 4таси ўз имиджим учун деб.

-Бор, айнпан шунақа йўл танланган. Хозир икки тўйбоп қўшиқ қилишдан аввал "Сендан садо” қўшиғи ўзимизни йўналишда чиқди. Бу тарона жуда кўп мухлисларга эга бўлди, буни вилоятлардаги гастроль сафарларига борганимизда кутиб олишларидан сезиш қийинмас. Яна бир икки шўх таронадан сўнг барибир ўзимни ўша романтик йўналишимга мурожаат қиламан. Йўналишимдан чиқиб кетмадим, шунчаки миллий эстрадага назар солинмоқда. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ дейдику.

Сизни машхур қилган "Мажнунингман” қўшиғидан сўнг айнан ўзингизни йўналишингизга хос фақат "Қани энди” қўшиғи куйлангандек.  Ўша илк бесарамжон сочлару оддий кўйлак имиджи ўзингизга мос деб биласизми?

-Ўзим эркин ижод қиладиган бўлсам ўша йўналиш ўзимга кўпроқ ёқади. Мухлисларимизга хам мана шу йўналишдаги қўшиқларим кўпроқ ёқади. Бир тарафдан бир хилликда кетмай халққа янгилик, чалғитувчи қўшиқлар хам бериш керак.  Ўзим хам бир хилликни ёқтирмайман. Одам ўзини синаб хам туриши керак, миллий, лирик қўшиқларга мурожаат қилиб  ва хоказо.

Тўғридир, лекин хамма шундай деб ўз йўналишини йўқотиб қўймасмикан? Хозирди бир йўналишни ушлаган Озодбекни ижодий ўтмишига назар солсак ўша ўзини топа олмай тажрибада хиндча йўнаишларда куйлаганини мисол қилиш мумкин. Хозир бир йўналишда омади чопган. Сўнгги ижод намнуаси бўлган биргина "Кимлар?” қўшиғини айтмаса асосан йўналиш бир. 

-Озод ака йўналишни яхши ушладилар ва халқ хам яхши қабул қилмоқда. Биринчидан у йўналиш тижорат йўналиши, тўғрисини айтадиган бўлсак. Хамма қўшиқлар тўйбоп, рақсбоп. Охирги ижодларига эътибор қаратиб "Кимлар” қўшиғи умуман бошқа йўналиш, лекин халқ яхши қабул қилди.

 

Бренд тушунчаси хам бор, ўз даврининг бренди қаерга бориб шунчаки оғзини очиб "А” деб қўйса хам, "Ахир анави хонанда "А” дедику!” деб қабул қилишадида.

-Энг асосийси мавзу топишда деб ўйлайман. Халқни дарди бўлиб уни юракдан куйласа, қандай йўналишга қараб ўтирмаса керак. Ўзини мухлисларини топиб олади.

 

Сухбат қураётган жойимизда гитара турибди. Айнан илк сизни танитган қўшиқ клипида гитара билан намоён бўлганингиз, кейинги ижод намуналарида унинг охангини хам сезамиз дегандек эди. Масалан Лола анча вақт гитарага содиқ ижод қилган. Лекин сизнинг ижодингизда у умуман қўлланилмади.

-"Қани энди?” қўшиғим клипида ундан фойдаланишни ўйладигу, лекин бир хилликдан қочиб чўлу сахролар билан кифояландик. Гитарага мосроқ қўшиқларим бор, насиб бўлса ундан фойдаланамиз, кўпчилик менга гитара ярашишини хам айтишади.

 

Шербекни болалик ва ўсмирлик чоғлари қаерда ва қандай ўтган?

-Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шахрида ўтган. 1 сентябрь 1980 йил туғилганман. Хар йили юртимизнинг байрами билан таваллуд айёмимни хам нишонлайман. Ўсмирлик даврим ўзига хос қизиқ саргузаштларга бой бўлиб фильм олса арзийдиган даражада ўтган. Ақлимни таниганимдан бери мусиқага иштиёқим жуда кучли бўлган. Санъат ўзи касб эмас Худодан бериладиган бир неъмат деб биламан, кимгадир уриб ўргатиб бўлмайди. Қизиқишларим бошида чет эл санъаткорларига Брайн Адамс, Фредди Меркури ва Лед Зеппелинларга бўлган. Кейин шарқ мусиқасини ўрганишни бошладим, Сардор Ўртач, Мустафо Сандал, Иброхим Тотлисос деган қўшиқчилар ижодига қизиқдим.  Ёш бола барибир бирданига классика мақомни тинглаб мағзини чақа олмайди. Чунки уларни сўзларини буюк алломалар ёзган. Ақлан шакилланиб бораверасизда, шунинг учун институтга киргач классикани ўргана бошладим.  

Оиламизда санъаткорлар йўқ. Мактабда яхши ўқиганим учун уйдагилар бошқа институтга топширишимни исташганди.  Санъатга бўлган интилишим ва ахдимни  кўрган онам  қаршилик кўрсатмади. Даврон исмли катта акам мени Тошкентга олиб келганларида шортикда эдим, чунки у вақтлар шароитимиз яхши бўлмаган. Мана бу "Театральный” институт, мана бу унинг ётоқхонаси деб тушунтирган (кулади). Вахоланки ўзи санъатдан йироқ, Самарқанддаги юридик институтни тамомлаган хуқуқшунос. Тошкентга илк олиб келганида биринчи танишган инсоним Самандар Хамроқулов бўлган. Ўша пайт у 2 курсда ўқийдиган оддий талаба эди. Институтга кириб келганимизда айнан ундан сўраб суриштирганмиз. Акам мени Самандарга топшириб кетганлар.

Оилада 4 кишимиз, уч ўғил бир қиз. Энг кичик ўғил менман. Отам ёбиринчи синфга борганимда оламдан ўтганлар. Онам бошқа турмуш қурмади, ва ўзимиз харакат қилиб, онам  оталик ва хам оналик қилиб жуда катта машаққат билан яхши тарбия бердилар. Қийинчиликда катта бўлдик, Тошкентга келгунча кўп ишлар қилдим, хаттоки тадбиркорлик, хунармандчиликни хам қилганмиз.  Хуллас қаердан пул келса ўша ерга ўзимизни уриб кетавердик...

Ва лекин барибир хам тушундимки санъатдан ундан хам катта пул тушар экан-а?

-Ха. (хандон отиб  кулади). Барибир санъатда бу бошланиши, эндигина атак чечак қилиб қадамларни қўйяпмиз. Қайсидир жойида адашяпмиз, қайсидирида тўғри босиб бизга ёрдам беряпти. Лекин санъатдан хали устоз  топмадим. Хаммасига ўзимизни харакатимиз ва интилишимиз билан эришяпмиз. Актерлик сохасидан эса устозлари бор, Тошкент Давлат Санъат институтида ўз ишини устаси бўлган домлалардан дарс олганман. Лекин санъатда мана шу ўтган 4 йил вақтда хаёт ва халқ менга устозлик қилди.  Ва бугунги кунгача санъатдаги оқу қорани ажратишга вақтим кетди дея оламан хали хаммаси олдинда.

 

Албатта хатолар бизни сайқаллайди, лекин у хато қандайлигига хам боғлиқ экан.  Ижобий тарафини оласизми? Ва у хато сизнинг айбингиз билан эмас бўлса хам?

-Албатта дарс оламан. Агар шу хатога қоқилиб ўтириб қолинса, тўхтаб қолинар  экан.  Бўлар иш бўлди, янги саргузаштлар ва мазмунларга берилиш керак. Чунки хар кун бирдек бўлавермайди, тарихда бўлмаган қайтариладиган кун бўлгани. Хаёт хар куни турфа, эртага хаёт бошқача бўлишига ишонаман. Бугунги кунимда хатоликлар ўтган бўлса эртанги кунимда улар қайтмаслигига ишонаман.  У хатолардан келиб чиққан холда эса кейинги куним мазмунлироқ бўлишига интиламан.

 

Санъатга боғлиқ хаётингиздаги энг катта хато

-Дўст танлашда. Одам танлашда охирги пайт адашдим деб ўйлайман. Содда ва жуда ишонувчанман, ўша инстут даврида хам яхши пул топардим, Мухиддин Хикматов деган қўшиқчи билан бошловчилик қилардим. Ўртакашлик дейилади (кулади).  Бошловчилик узоққа бормади, атиги 2 йил бошловчилик билан шуғулландим. Мақсад хонанда бўлишку қарасам бошловчи бўлиб кетяпман, кейин ресторанларга жойлашиб қўшиқчиликда тажрибамни ошира бошладим. Шу билан бирга Самандар Хамроқуловни бэк вокалист, иккинчи хонандаси сифатида ишлаб юрдим. Самандар акадан кўп нарсани ўргандим, қайсидир маънода устозим деб хисобланади. Институтга киришимга хам сабабчи бўлган. Жуда хурматлари баланд хардоим уларни олдида қўлимиз кўксимизда.

 

Шербек Шодиевни дўстлари деса Шароф Муқимов, Ёдгор Мирзажонов, Адиз Ражабовлар кўз олдимизга келиши тайин. Чунки бир вақтлар кафеларда хонандалик қилгансизлар. Дўст танлашда хато деб уларни назарда тутдингизми?

-Йўқ, йўқ, улар билан боғлиқ бўлмаган.  Фильм каби хаётда хам бош роль, иккинчи даражали роль ва эпизодлар бўлади. Дўстларингиздан хам фақат бири қалин  асосий қахрамон бўлса қолганлари бўлса   иккинчи даражалик дўстлар бўлади. Қалин дўстлардан қаттиқ панд еганман, лекин уларни айблаб эмас,  ўша дўстлар билан масофани ушлай оламаганимдан  хатони ўзимдан излашга харакат қиламан. Шунинг учун буёғига қатъиятлик бўлиб содда бўлмасликка харакат қиляпман.

Ўзимизга боғлиқ бўлмаган нарсаларни деб ниманидир ўзгартиришга харакат қилишимиз тўғримикан? Хар бир салбий нарсадан ижобий нарсани олиш мумкинку, шу нарса менга дарс бўлди деган яхшимасми? Яна ўзимизни айблаб, яна ўзимизда ниманидир ўзгартириш шартмикан? Тахлил албатта хамиша керак нарса, аммо қарор...

-Барибир беайб Парвардигор дейишади, халиги хазрат Жалолиддин Румийни хам бир ажойиб сўзлари бор "Хатосиз дўст қидирма, дўстсиз қоласан”, хар бир одамни хатоси бор, шунинг учун ахамият бермай қўйдим. Одамига қараб хатоси бўлса, ха шундай эканда дейман холос.

 

Машхурликкача бўлган пайтингизда сиздан фойдаланишдан не наф бўлган? 

-Айнан наф бўлган-да! Институтда 3 ё 4 курсда бўлганимда моддий  тарафлама ахволим яхши бўлган. Самандар как билан тўйларга чиқардик, у пайт Самандар ака чўққига чиққан пайтлари эди. Бизлар хам яхши гонорар олардик. Ва ўша пайт дўстим бўлган одамни моддий тарафлама хомий сифатида қўллаб-қувватлаб, қўшиқлари чиқишига ёрдам берганман. Атрофимда юрган санъаткор дўстларимиз буни жуда яхши билишади. Хеч қандай шартнома хам бўлмай ишонч бўлгани учун хамма бу ишни бекор қилаётганимни айтишганди. Вақти келиб ўша дўст яхшигина алдаб кетиб ишонч хам сўнган.

Моддий тарафлама тушунарли хол, кўпчилик учрайдиган холат. Лекин   сизни хаётингиздаги шахсий омадингизга, умумий юриш туришингизга тажовуз хақида хабаримиз бор.

-Бу хам бўлган, яқин даврда бу нарсадан қутулиб чиқиб кетдим. Эндигина ижодни бошлаганимда "Мажнунингман” қўшиғи билан танилаётган ва кўпчилик менинг ижоддаги  келажагимга ишонч хосил қилаётган пайтим бир одамга учрадим. Шунақа кўзбўямачи инсонлар хам бор экан. Бошқа санъат оламидаги инсонлардан хам эшитдим лекин улар менга шу нарсани вақтида айтишмаганми, ё айтишган пайтида қандайдир бир парда тўсиб қоларканми. Хуллас шу қобиққа кириб қолиб бошқаларни гапи таъсир қилмай қолар экан.

 

Ўша асосий парда омили нимада бўлган, отасиз ўсганингизга ундан оталик мехрини сезганингизми, ё нима биландир сизни қойил қолдирганми?

-Билими билан! Жуда билимли ва одамни қандайдир психологик йўл билан шундоқ қамраб оладиган инсон, гипноз бўлиб қоласиз гўё.  Қайсидир маънода кўп нарса ўргандим.  Фалсафий китобларни ўқиб хаётга бўлган муносабатлар ўзгараркан. Лекин ижобий тарфалама....барибир кам билим олибман. Ўша даврни умуман кесиб ташлагим, хаётимда йўқ деб хисоблагим келади.

Санъатдан йироқлатишига нима сабаб бўлган?

-Мен сени кўтараман, машхур қиламан деб катта катта ваъдалар бериб ушлаб турган. Ўзбек эстрадасида ўз йўлингни топиб кетасан дерди. Шундоқ хам ўз йўлимизни топамиз, фақат Аллох мададкор, вахоланки ўша пайт энди танилаётган даврим эди. Лекин унинг ваъдалари шарқ ва Европа миқиёсида бўларди (кулади). Масалан Мустафо Сандални танийман у билан жуда қалинман, у мени мехмон қилган, сени таништираман ва дуэт куйлатаман деб қизиқтирган. Хар бир санъаткор шарқ ва дунёга машхур санъаткор билан дуэт айтиш орзуси бўлади, бу яхши орзулар, мана шундай орзуларингизга етиштира оладигандек қизиқтиради. Ёки чет элдаги Николас Кейдж билан танишман дейди. Бу жуда қийин масала албатта, лекин буни хозир уйғониб тасаввур қила олмайсиз. Ишонтиради ва хақиқатда бўлиши мумкин деган ишонч бўлади. Мана шундай ёлғонларга учраб ижодимда 2 йил танаффус бўлди.

Нахотки шу икки йил мобайнида атрофдагиларингиз, уйдагиларингиз қизиқишмади, нима қиляпсан, нималар билан бандсан ўзи деб?

-Худди шу нарса билан атрофдагиларни хам гипнгозлайсизда (кулади).  Насиб бўлса чет-элга кетамиз, Туркияга бориб Мустафо Сандал билан дуэт куйлаймиз деб юраверганман.

Бу орада сиздан у нима фойда кўрди?

-Машхур билан юриш хаммага ёқади. Машхурни мошинаси бор, обруси бор, кўп ерларда эшиги очиқ, хурмат қилишади. Тайёр хайдовчиман, яна қанақа хайдовчи-машхур хайдовчи тушуняпсизми? Қандайдир таниши билан учрашуви бўлиб  иши битмоқчи бўлиб турганида халиги учрашмоқчи бўлган одам қараса бу инсонни машхур одам олиб келяпти. Халиги инсон буни кўриб ишонадида.

Қурол сифатида?

-Ха қурол сифатида фойдаланди. Бошида буни тушуниб етмадимда, катта катта орзулар ва шахмат ўйинлари билан мия тўлиб қоларкан. Кейин секин секин англаб ета бошлайсиз. Кўп қўшиқчилар ундан панд еганини хам кўра бошлайсиз (кулади).  Мен биринчи эмасман, ва охирги хам мен бўлмасам керак. Ёшларимиз орасида қўшиқлари эндигина хитга айланиб чиқаётганларга ака сифатидами, хамкасб сифатидами энг тўғри маслахатгўй бу ота-она деб  мурожаат қилмоқчиман. Ёки ўша ёнингиздаги продюсерингиз.  Четдаги одамларни ваъдаларини эшитиш керак эмас.  

У инсон таъсиридан қандай чиқиб кетдингиз?

-Болаликдан тарихга қизиққаним учун, "Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир” сўзларини  эсладим. 2 йил ўтиб қарасам умуман ижоддан чиқиб кетдим. Ўйлаб қолдим, олдинги холатинг яхши эдику, ўзинг ўзингга хўжайинсан, Тошкентга келиб хам ўзим харакат қилдим, институтга омадим чопиб ўз кучим билан кирдим, ресторанларга ишга ўзим кирдим, пул топиб ўзим мошина ва уй олдим. Ижодда хам хеч ким менга мана ол "Мажнунингман” қўшиғини куйласанг машхур бўласан демаган, ўзим ёзиб, куйлаб машхурликка эриша бошладим, бундан кейин хам ўзим эришишим керакку. Мана шу хаммасини тахлил қилдим. Таққослашлар бошланди. Кейин бу давр оралиғида жуда хам кўп инсонларни алдаётганини кўриб улар қаторида мен хам борлигимни тушуна бошладим. Шартта бир куни бўлди деб нуқта қўйдим. Умуман ортга қайрилма фақат олдинга деб кетдим.  Худо билан бандани орасига қил сиғмайди дейишади, нима кераги бор одамни аралаштириб деб буёғи фақат Худодан дедим. Хозир энди фақат яхши қўшиқлар устида ишлаш, ўтган вақтни қадрига етиб тўлдиришга харакат қиляпман. Бизнинг ижодий гурухимизда хам вақтни қадрига етиш борасида "Бўшашилмасин!” деган шиор бирламчи. Ўша пайтдаги романтик бўлса хам изтиробли қўшиқларни куйлашни хохламаяпман, фақат шўх ва кўнгилочар қўшиқлар яратишга интиляпман. Шу қобиқдан чиқиб кетишни истаяпман. Хақиқий санъаткор ичидаги дардини куйлайди, мени қўшиқларимни тартиб билан қараб чиқадиган бўлсак хаётим куйланган. Бундан кейинги хаётим фақат хурсандчилик билан ўтишини хохлайман. Шўх яшашни фақат кулиб яшашни хохлайман. Агар севиб қолсам дардли бир мухаббат қўшиғини яратармиз (кулади). Лекин шу севиб қолиш масаласи жуда қийин бўляптида.

Келинг очиқчасига ошкор қилсак. Мажнунингман қўшиғини куйлаб туриб дархақиқат бу йигит мажнун бўлиб кетдими, қандайдир бир сектага аъзо бўлдими ё бир оқимга тушиб қолдими?

-Бу хеч қанақа секта ва  оқим  эмас, Худога шукур бундай оқим ва секта каби иллатлардан  огохмиз. Халқда Пир деган тушунча юради, тарихда хам бўлган. Илм борасида жуда кучли бўлган бир инсон учради, халқ орасида хар доим хам бундай деярли хамма илмдан огох инсонни учратмайсиз. Лекин у ўз илмини қурол сифатида фойдаланади. Бошида унинг илмига шайдо бўлдимда, бундай олиб қарасангиз шундай илмли инсонни   на оиласи бор, на уйи... Буни кейин тушундим, ўша пайт эса илмга шайдо бўлдим, чунки болаликдан илмга хамиша чанқоқман.  Яхши бир маънавий фундамент ўзимга оламан деб унга шогирд тушгандим. Лекин унга шогирд эмас аксанча...

Қул

-Қул тушунчаси энди бизни замонга тўғри келмайдику, ишчи сифатида дейлик бўлиб қолганман.

Шербекнинг продюсери Искандар Шукуров: -Ишчига ойлик бериладику.

Шербек:-Ха ишчи хам эмасда.

Айтяпманку қул.

-Қул...(ўйланиб). Шундай бўлиб қоляпти.

Шербекнинг продюсери Искандар Шукуров: -Зомби.

Шербек:-Чунки масалан пул деса биз пул олиб келганмиз. Қаёққа бор деса борганмиз, қандай зарур ишимиз бўлса кечганмиз, шу тариқа қаттиқ ихлос қўйилган илм олишга. Тўйларни ташлаб кетган пайтларим бўлган, қанча  мижозларни йўқотдик. Юриш туриш кўринишлар ўзгариб, озиб кетганман, ўзимга қарамай кетган пайтлар бўлди. Мусиқа ва ўз оламимдан кесилгандим. Хаётимда бу жуда катта мактаб бўлди, бундан кейин одам танлашда адашмайман.

Илмли инсон дейсизу лекин у кўрсатаётган илми сахихмикан? Унда "вирус” йўқмикан? Турмуш тарзи инсонлардан манфаат кўзлаб фойдаланиш бўлса унинг кўрсатаётган илми хам шу тариқа ўзгартирилиб мослаштирилган кўринишда эмасмикан? Ундан олган билимингизни хаётда қўллашга чўчимайсизми?

-Албатта ўзгартирилган "вирус” бўлган, бугунги кунда буни фарқлай оляпман, аввалги тархидаги Пирларни биламиз шогирдларини бошқача тарбиялаган. Шогирдига далда бўлиб ишлаш учун интилиш учун туртки бўлиш керак. Унинг йўналиши эса худбинлик, авал устоз кейин хазрат дегин ва хоказо.

Сохта Пирга бўлган текин пиар онларини мана шу ерда якунлаб ўзингизга қайтамиз. Севиб қолиш муаммолиги хақида гапирдингиз. Жуда қийин масала аслида севмаслик, аксарият хонандаларга теккан касал ўзларига "Мен хеч қачон севмаганман ва севмайман” деган шиорни "ясаб” олишади. Ишонмайман тўғриси! Биттаси Шахриёрмиди? Ана Америкага кузатар чоғи бир йил аввал уйланганини билдик. Ё яна бири сизни хонанда дўстларингиздан бири  2 фарзандлик бўлди хамки халқ учун хануз "севмаган”.

-Тўғрисини айтсам хаётда жуда кўп севганман. Севишни хам яхши кўраман (жилмайиб). Мактаб тугул боғчада хам севганлигимни эслайман. Хақиқий севги ўзи билинади, севгини кўзи кўр бўлади дейишади, охирги пайт ўша севги  келмаяпти. Аввал севганман уни қандай бўлишини биламан, хамма нарсани унутиб юбориб уни камчиликлари хам кўринмай қолади. Институтда хам кўп севганман, хозир хам ижод даврида барибир бизда хам юрак бор, чиройлик қиз бўлса ёқса учрашиб гаплашамиз. Лекин охирга пайт ижодга қаттиқ берилгандан бери унга диққат ажратилмаётгандек. Кимнидир севиб қолиб у билан учрашиб юришга хам хозир вақтни сарфламай дейман шекил. Ўтган вақтни хар қанақасига тўлдириш хаёлимда, шу ортиқча бир икки соатни хам ижодга сарфлаб рейтинг кўтаришга харакат.

 Сизни ром қила оладиган илк севги воқеаси қандай бўлиши керак? Хар бир инсон тасаввур қилади-ку

-Чет-элларга кўп саёхат қилишни ёқтираман, болаликдан сайёх бўлишни истаганман. Масалан шу чет-элга борсам, хеч ким танимаган жойда яхши бинолар атрофида айланиб юрибман, ёки пляжда. Ва бир чиройлик ўзбек қизи...

Пляжда, а?

-(тушуниб кулади) Пляж кийимида эмас албатта, майли дейлик Францияда  атир олгани дўконга кирдим, ёки бу воқеа Эйфель минорасида бўлса. Мени кўп кўз олдимга келадиган нарса бу 31 декабрь куни Францияда, қор ёғяпти, Эйфель минораси атрофидаги кафелардан бирида тунда ўтириб  янги йил кириб келишини мана шундай мухитда кофе ичиб кутиб олишни истайман.

Бунча худбин бўлмасангиз, бир ўзингиз а?

-Йўқ, ўша холатда кимдирам мени орзуимга шерик бўлиб, худди шундай орзу қилиб ўзимизни бир ўзбек қизимиз совуқдан оғзидан тутун чиқиб, кафега  кириб келди. Ва қанақадир нигох нигохларга тўқнашди...Бу хақиқий романтика!

Аксарият йигитлар суйган ёри касбини хамшира сифатида кўриши мумкин, сизчи?

-Аввало у санъат сохасидан бўлиши керакмас.

Санъат сохасидаги қизларга ишонмайсизми?

-Йўқ санъат сохасини танлаган жуда кўп қизларимизни яхши кўраман, лекин бу касб жуда хам машшақатли ва қизларимизни матонатига беш кетаман.  Бир оилада икки санъаткор яшаши бу жуда қийин.

Мана дўстингиз Шароф Муқимов Севинчга уйландику, сиз ўзингиз куёв навкарлар қаторида бўлдингиз

-20 ёки 30 йилдан кейин бу хақида гаплашармиз (кулади). Яхши ният билан айтаяпман албатта, ва агар шу давр мобайнида турмуши сақланиб қолса, Шарофни хам Севинчни хам матонатига беш кетаман ва гап йўқ лекин дейман.

Шарофни тўйида атрофида оппоқ кийимда йигитлар қаторида бўлдингиз, бу стратегия шахсан менга ғалати туюлди, худди куёвни турмушга бераётгандек у хам атрофидаги йигитлар хам оппоқ либосда бўлдинглар. Билмасам балки мен кўрмай қолгандирман, лекин суратларда Севинчни атрофида бир тўда қизларни кўрмадим, Шарофни атрофида бир тўда оппоқ либослик йигитлар  ва Севинч тушган суратлар бор.

-Шу куни ЗАГСга бориш учун йигитлар одатдагидек қора костюм шимда Шарофни уйига борсак у ерда Ёдгор Мирзажонов оппоқ костюм шимда экан, шу билан келинглар хаммамиз шундай оппоқ кийинамиз деб маслахатлашдик. Бунга лекин Шарофни умуман алоқаси йўқ. Шу тариқа хаммамиз оппоқ кийиндик. Сиз айтаётган сурат тасодиф, ўзим хам у суратчини махоратига беш кетдим.

Сўнгги берган интервьюларингизга назар солсак сиз Шароф ва Севинчни тўйини айбладингизми ё хақиқатни айтдингизмикан?

-Очиғини айтсам, хақиқий фикри бор жиддий қараб ўша интервьюни ўқиса, у ерда фақат рости айтилган. Хар тарафлама таққослаб кўриши мумкин. Шароф хафа бўлиши хам мумкин,лекин...

 

давомини ўқиш

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6882 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sherbek Shodiyev

Нравится
Барча изохлар: 8
1 Dilnoza   (10-Сен-2011 04:32) [Материал]
Mustafa Sandal bilan duet. Ishonuvchanlikni shu u.n yomon kòraman. Zombi.))) Samandar oddiy insonga òxshaydi. Bir ikki marta intervyusini òqigandim yana bilmadim.

2 Dilnoza   (10-Сен-2011 05:56) [Материал]
U inson tasiridan qanday chiqib ketdingiz? Naxotki tòg'rilik bilan erishib bòmasa. Inson yutuqlariga tòg'rilik bilan xam erishadiku. Chum tushurib ketgan ekanda òziyam. SAYYOD SIZGA RAXMAT YANGILIKLAR UCHUN. OMADIZNI BERSIN.

3 Dilrabo   (10-Сен-2011 06:24) [Материал]
Werbek Wodiyevga omad tilayman.Rostdanam iqtidorli sanatkor.Xarakterni esa özgartirib bölmasa kk.Faqat yomonlardan yiroq qil deb sörab yaxwilik izlab ijoddan töxtamasinlar.Xudoni özi asraydi har balolardan.Omad tilayman.

4 LEMON   (10-Сен-2011 08:07) [Материал]
AMMO DUETLARI ZUR CHIKIBDI

5 Давлат   (10-Сен-2011 08:46) [Материал]
Сайодни махоратига доим коил коламан. умуман танимаган одамим билан сухбат килган булса хам кизикиб кириб кетаман интрвю ичига. саволлар хам сухбат тури хам кизик. умуман танимаган ва таниган юлдузларниям очиб бера оладилар. Сайод сиз суперсиз биласизми? рахмат сизга. Шербек узур ижодингиздан бехабар эканман, инсон сифатида гапларингиз маъноли каеридадир шартаки хам. хоизр бир кушигингизни кучириб тинглаб кураман ва яна ёзарман. омадиззи берсин бошка адашманг

6 KomilEl   (10-Сен-2011 10:46) [Материал]
Ijodizga omad

7 Malvina   (12-Сен-2011 01:27) [Материал]
Tavba tavba umuman mawhurmasde "MASHhURMAN" diydimi og'zini töldirib?!
Lekin suhbat juda qiziq!
Rahmat SAYYOD!

8 LEMON   (13-Сен-2011 10:27) [Материал]
UZUR FIKRIZZI IZOHLAGANIM UCHUN U AMMO BEKORGA OMADILA SHEKILLI MUKOFOTNI

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!