Бош сахифа » 2011 » Сентябрь » 10 » 2 йил зомби бўлган Шербек Шодиев иқрори
03:56
2 йил зомби бўлган Шербек Шодиев иқрори
Давоми:

Сўнгги берган интервьюларингизга назар солсак сиз Шароф ва Севинчни тўйини айбладингизми ё хақиқатни айтдингизмикан?

-Очиғини айтсам, хақиқий фикри бор жиддий қараб ўша интервьюни ўқиса, у ерда фақат рости айтилган. Хар тарафлама таққослаб кўриши мумкин. Шароф хафа бўлиши хам мумкин, лекин қўнғироқ хам қилди. Хаттоки Ёдгор Мирзажонов менга "Шарофни нега бундай дедингиз, хафа бўлиб қолди” деди. Хеч қанақа хафа бўладиган жойи йўқ, бу мени рости шахсий фикрим. Менга нисбатан шундай айтилганида тўғри айтибсиз бу шоу-бизнес, шоу бу шоу бўлиши керак деган бўлардим. Менга журналист  "Нима деб ўйлайсиз Шароф билан Севинчни тўйи пиргамиди?” деб савол берди. Хар қанақасига қараманг пиарга қилинадику тўй. Майли улар севишгандир, мен буни инкор қилмайман, лекин мен буни гувохи хам эмасман, билмайман хам, мен  тўйга таклиф қилиндим ва ўз вазифамни тўйда бажардим деб ўйлайман. Шароф мени жуда яқин дўстим...

Яқин дўстингиз лекин уларни севгисидан хабарингиз йўқлиги ғалатимасми? Нахотки тўйдан аввал уларни севишиб юрганини кўрмадингиз?

-Энди бу барибир шахсий хаётку, мен кимни севишимни у хам, Ёдгор хам билмайди. Вахоланки хозир хеч кимни севмаганим учун хам билишмас (кулиб юборади). Хуллас мен шахсий фикримни билдирганман, ха пиар бўлса нима қилибди, бу плюс-ку, ростан пиар ўйналди. Масалан эртага мен хам машхур санъаткорга уйланмсам бу хам пиар бўладику, буни яшириб бўлмайдику. Бундан хафа бўлиш керак эмас. Ўша интервьюни диққат билан ўқиса хеч қандай катта кетиш, нотўғри гаплар йўқ. Хаммаси синчиковлик билан ўйлаб гапирилган гаплар. Масалан хозир Шарофни гапирдик, тўғрисини айтиш керак, бу хам унга текин пиар.

Юқорида санъаткор қизга уйланмасдим дедингиз, агар санъаткор бўлиб сизга турмушга чиққанидан кеин санъатни ташлайдиган қарорда бўлсачи?

-Йўқ. Агар санъаткор қизни севиб қолсам у санъатни ташлаши тарафдори бўлмайман, чунки мен уни шу сохаси билан қабул қилдим, нима учун  санъатни ташлаши керак? Шунча мехнат сарф қилган. Мени деб севган касбини ташлашини истамайсдим, чунки унга бир умр армон бўлиб бир сиқилган ахволда кўришни хохламайман.

Бу саволга қайтишимга сабаб юқорида жавобингиз гўё санъаткор қизларга ишонч йўқдек бўлди

-Йўқ, шунчаки бирга яшаш қийин. Санъаткор қизларимизни хаммасини яхши кўраман. Эркак кишига қаров керак, тўй, концертдан чарчаб келиш бор, хотинингиз хам тўйда бўлса бу қийин масала (кулади).

 Шербекнинг хамма учун оддий туюлмас хақиқати

-Бозорга ўзим тушаман, Чор-су бозорини айланиб бозорлик қилишни яхши кўраман. Қўлимда халтада сабзавотларни ўзим кўтариб юраман, таниб қолган сотувчилар хайратланади. Ўша чоғда хозир қайсидир санъаткор хамкасбим кўриб қолсами деб ўйлайман хам. Чунки у оёғимда шиппак, джинси шим, футболкадаги нарсаларни кўтариб юришим оддий кўринмаса керак. Вахоланки бу менинг хоббиим, бундан жуда завқланаман. Хаётдаги қандайдир бир босимларга берилиб кетсам, Искандарга (продюсерини назарда тутади) кетдик бозорга дейманда оддий кийиниб оламан. Камолот логотипи туширилган футболкаларни кийиб оламан (кулади). Искандар кийманг бу кийимни деса хам йўқ деб шундай бир жуда одми кўринишда бозорга бораман. Мен шундан мазза қиламан, чунки мен шундан келиб чиққанман. Ўтмишимни ўйлайман, қандайдир бир романтик холатга кираман. Ўзимга қувват оламан, халқни қандай қийинчиликлар билан пул топаётганини хис қилиб уни қадрига етишга харакат қиламан.

Нимага санъаткорлар қийинчилик билан пул топишмайди?

-Санъаткор пул топгунча вазияти қийин. Бу гапимни хамма санъаткорлар қўллаши тайин. Пул топадиган махсулот чиқаргунча қанча азобу қийинчилик кўради.

Хамма хам эмаску

-Тўғри кимгадир отаси пул бериши мумкин, кимидир бой бўлиб пул бериши мумкин, лекин хақиқий нольдан ўзини мехнати ва кучи билан чиқиб келаётган санъаткор буни жуда яхши билади. Енгил елпи чиқаётган ёшлар буни хис қила олмайди.

Демоқчи бўлганим нима учун қийинчилик кўриб танилиб, ўша нарсани қадрига етмайди, яъни халол пул топмайди, фонограмма орқали тўйларда пул топиш халол эмаслигини тушуниб етармикансизлар? Бу ёлғонку, кундан кунга хар бир тўйда халқни алдаяпсизларку.

-Тўғри, бу гапизда жон бор.

Нима учун ўзи интилгандим, машхурликками? Шунча қийинчиликларни одамларни алдаб пулини олиш учун бошимдан ўтказдимми деган савол бўлармикан, мана шу менга қизиқ.

-Тўғри. Мен хохлардимки бизнинг санъатимизда шу нарсалар бартараф бўлишини. Туркияга борганимда мехмонхонада телевизорни кўрар эканман улар фақат ўзини тинглаб, ўз санъатини шу қадар қадрлаб яхши кўришига  беш кетдим. Хар бир ижодкор жонли куйлайди. Уларда мини диск, фонограмма деган нарса умуман иккинчи даражалик хам эмас, ўнинчи даражада туради. Фонограмма нима деганлигини тушунмайдигандек. Бизда жонли куйлаш учун эса ўзига яраша молиявий тарафлари бор. Фонограммадаги концертдан жонли концертни маблағи бошқа. Жонли концертга кўпроқ пул кетади. Мен фақат тўйларда жонли куйлайман, бу хам бўлса навбатчи бўлган тўйларимда. "Бирров”ларда жонли куйлаш учун ёнимизда камида  5-6 созанда бўлиши керак. Ундан ташқари тўйдаги аппаратура шунга лойиқ бўлиши керак.

Буларни йиғиш учун сизга нима халал беради?

-Вақт керак бўлади. Рейтингга қараб тўйга чиқиш нархингиз хам белгиланади. Икки йил танаффус натижасида тўғрисини айтиш керак рейтингим қайсидир маънода тушди. Рейтинг юқори пайтда, ўша нархлар хам кўтарилган пайтда жонли айтмаса халол бўлмайди. Тошкентда юрадиган рейтинги баланд кўп санъаткорларни биламиз, бирровдан яхши даромад олишади ва бемалол хохласа 10та созандани олиб юришга қурби етадиган даромад олишади. Лекин нимага улар созанда олиб юришмайди мен шунга тушунмайман. Нима қилибди жонли куйласа? Яхши гонорар оляптими ўшани оқлаши керак.  Жонли куйлаб инсон илхомланадику, рохатланади. Мен жонли куйлаганда мазза қиламан.

Мана шу ажратса керак хақиқий санъаткорни хаваскордан. Жонли куйлаётган инсон бу мехнат эканлигини тушунади, фонограммадаги эса хавасга берилган холос, мана менга қарашяпти, мен билан суратга тушишяпти ва хоказо. Шунинг ўзи уларга завқ холос.

-Санъатокр дейишадию, мана бир нарсани шу журналистлар ва бошловчилар хам билиб олиши керак, машхур санъаткоримиз деб эълон қилишади. Ўзи санъаткор ким? Ўзи  куй басталаб, кечалари ухламай изланган, ўзи шеърини ёзиб, кейин ўзи ижро қилса мана шу инсонни санъаткор хисоблайман. Бу мени шахсий фикрим! Қолганлар ижрочи! Кимдандир қўшиқ сотиб олишади, у кимники? Фалончи композитор қилиб берди, у эса ижро қиляпти, ижрочи, санъаткор деб бўлмайди! Шундай фахрланса арзигулик санъаткорларимиз борки клипларигача ўзлари ғоя қилишади. Кечалари ухламай торларда мусиқа басталашади, қачон уйдагилар ухлайди деб тинч пайтни пойлаб ўша ижод транс холатига кириб ижод қилишади. Қўшиқ яратиш учун ўша транс холатига кириш керак, дейлик севгидаги азоб мавзуси бўлса ўша холатга киради. Шундай санъаткорларни юрак билан оз бўлсада муаммоси бўлади. Дард билан чиққан қўшиқларни соғлиққа таъсири  бўлади.  Мана шу тушунчаларни одамлар ажрата олишларини истардим.

Битта савол, нима учун "Болалар” гурухини қўшиқлари аввалгидек эмас? Мен уларнинг фанати бўлгандим, хозир мухлиси эмасман. Мени кимлар билан рейтингдош эканлигим хақида фикримни сўрашганида "Болалар” гурухи, Сардор Рахимхон, Ёдгор Мирзажонов, Самандар дедим. Хар қанақасига хақлиман! Чунки мен қўшиқларимни ўзим ёзаман, мени рекламам уларникидек эмас. Агар менинг хам рекламам улар каби тв ва радиоларда тинимсиз бўлса, улардан зўр бўлсам бўламанки кам бўлмайман! Мени хам қўшиқларим маъноли. Бу мақтаниш эмас, менинг аниқ фикрим.

Кейинги саволим кўпроқ маъжозий бўлса керак. Парвоз ёки сузиш?

-Инсонни олдида хамиша шу вазифа туради, сузиш ёки парвоз деган. Одам парвозга берилиб кетса хам бўлмайдида, чунки қачондир келиб парвоз тугайди. Лекин хаётда хамиша сузиб хам юриш керакмас, чарчайди, шунинг учун иккисини бир маромида ушлаш керак. Қайси давргача сузаман ва қайси давргача парвозда бўламан деб тахминан билиб юриши керак. Ижодда хам шундай, қайсидир вазиятда  парвоз қиламан қайси вазиятда сузаман. Сахнага чиққан пайтда кўпинча парвоз қилишга харакат қиламан, чунки сахнада эркин бўлиб қуш мисоли учиши керак. Сахнадаги қўрқув, комплекс ва иккиланиш айбларни юзага чиқаради. Сахнада барчасини унутиб юрак нимани айтса ўшани кўрсатиб ўзини "ясаб” олмасдан кўрсатиши керак. Ана шунда мухлисларни олқишига сазовор бўлади. Сахнада сузиб қолсангиз бўлмайди, ўзингизни тополмай қолиб сузиб юраверасиз.

Ўзлик ёки оригиналлик?

-Барибир ўзлик. Чунки одам ўзидан ўзликни йўқотса оригиналликка хам эриша олмайди. Ўзини тополмай қолади, ўша камтарликни хам кўпайтириб юборса оригиналлик хам бачкана бўлиб қолади. Ўзликдан келиб чиққан холда оригиналга ёндошса, оригинал супер чиқади! Оригиналдан ўзликка қарасак, оригинал барибир ясама-да, у ясалади. Яқинда дўст хақида қўшиқ куйладим, бу хақиқий дард, "Қани энди дўстларим дўст бўлсайди” ёки "Кўрсат санъатинг агар келса қўлингдан”  халқнинг гапи, ўзимнинг сўзларим.  Оригиналлик ана шундан кейин ясаладида, дардингиз келиб чиқиб зўр маромига етса оригинал бўлади! Ўзликсиз оригинални ясолмайсиз.

Ўзлигингиз ўзингизга ярашди, ёқяпти дейлик, лекин бошқалар қабул қилмаса, оригиналлик яратишга мажбур бўласизми ёки шундайлигингизча қолганингиз яхшими?

-Бизни шоу-бизнесда бу вазиятда оригиналлик яратишга тўғри келади. Лекин чет эл эстрадасини кузатсак ундай эмас.

Ижодкор учун ўзликни хис қилмаслик фожеа эмасми?

-Бу худбинликка хам боғлиқ, халқ қабул қилмаса қийин. Қатъиятли одамлар бир нарсани ушлаб турган тақдирда хам, халқ қабул қилмаса нима кераги бор касб танлаб? Халқни кўзи бу Худони кўзи, Худога ёқиши керак, Унга ёқадиган қилиқларни қилиш керак. Ёқмадими демак айб бор, шуни тузатишга харакат қилиши керак.

Дуэтларингиз бугунги кунгача бўлмаган, нима учун бирданига Қироличам деб мурожаат қилмоқдасиз?

-Чунки ижодимда хаққонийликни ёқтираман. Шу бугунги кунгача дуэт таклифи билан хеч кимга мурожаат қилмадим ва менга таклиф қилганларни агарда менга маъқул мавзу бўлса куйлайман деганман. 2 йил аввал "Қироличам” шеърини шоир Тохир Мухаммаддан сотиб олгандим, ва ўша пайт мусиқа басталаниб қўшиқ қилинди. "Беғубор эркамсан, мехрибон бекамсан, гўзаллик қасримда қироличамсан” деган сўзлари бор. Мана шу қўшиқни ким билан дуэт тарзида куйласам экан, ким бизни эстрадада қиролича деб ўйлардим. Халқ уни қиролича деб қабул қилиши  керакда.  Хозир музокаралар олиб борилмоқда,   шартномамиз тузилса оммага тақдим қилинади. Хозир олдиндан ноғора чалмайман ва дуэт тайёр бўлмагунча ким эканлигини айтмайман. Одамлар орасида бу дуэт билан боғлиқ миш-мишлар болалашга улгурган, қайсидир маънода хақиқатга яқин. Шўх ва кайфиятни кўтарадиган, шеъри ва куйи яхши басталанган қўшиқ, лекин шеъри кимгадир атайин аталиб ёзилмаган. Буюртмага қилинмаган, шоирни шеърларини кўздан кечира туриб, мана шуниси ёқиб қолиб сотиб олинган шеър. Қўшиқ мохияти Қироличам бўлганидан кейин ғамгин эмас байрамона бўлсин деб шўх куй басталанди.

Сизга машхурлик келтирган қўшиқлар муаллифи ўзингиз бўлгансиз. Сотиб олгандан кўра гохида бўлса хам ўзингиз ёзишни ўйламайсизми?

-Аслида хамма қўшиқларим шеърини ўзим ёзаман, лекин шоирга боргандан кейин уни тўғирлатамиз. Хамма ишни устаси қилсин дегандек, шоирона ёндошилади.  Қўшиқ қилаётгандаги транс холатида келган қандайдир сўзларни тез ёзиб оласиз, лекин бир хил жойларига сўз етмайди ва қофия жихатидан тўғри келмай қолади. Аммо хамма қўшиқларим нақороти ўзимники қолган. Шу етмаган сўзларига шоирларга мурожаат қилинади. Хозир 10-15тача ўзимнинг сўзларимдан қўшиқларим бор, улар устида ишланмоқда. Масалан "Нима бўлди?” янги қўшиғимда (куйлайди): "Дўстлар қолиб ғанимлар хам саломлашар, боз устига хатто қучиб ачомлашар, билмам недан хурсанд улар айёмлашар, менинг касод бозоримга нима бўлди? Аччиқ-аччиқ чақар эди, чақмай қўйди, йўқ қайдимни тақар эди, тақмай қўйди, балки билди фойдаси йўқ, балки тўйди, қўйнимдаги ул ёримга нима бўлди?”

Нималар хақида эълон қилмоқчисиз?

-Яқинда, сентябрь ойларига насиб бўлса мен бош рольни ижро қилган "Мерсквич” номли янги фильм катта экранларга чиқади. Нихоят бир сценарий ёқиб қолди, асли сценарий хаётимга боғлиқроқ бўлса қабул қиламанда. Фильмдаги ролим ижобий, кайфиятни кўтарадиган. Хеч ким кутмагани "Оханграбо” кўрсатувида иштирок этдим, мақом йўналишидаги кўрсатувда мени нима қиляпти деб ўйлашган бўлса ажаб эмас (кулади), Лекин фикрлар ижобий бўлди. Эълон қилишга келсак, санъаткорни тўйи хақида оддий шахсий фикр билдирилгани учун қўнғироқ қилса жавоб бермай, уйида сиқилиб ўтириб  хафа бўлиши керак эмас, ёқмаса унинг фикри экан мен ўз фикримни билдираман деб айтса бўлади, бу марди майдонку. Нима кераги бор хафа бўлишни? Хохласа биронта журналистга эълон қилсин у хам, ўзини фикрини исботласин у хам. Шоу-бизнесда хеч кимни ўзимга душман демайман, хаммаси бизни дўстларимиз, хаммамизни вазифамиз Ўзбекистондаги шоу-бизнесни ривожлантириш,  нима кераги бор уни "монотонно” ушлаб туриш? Бу хаммага зерикарли. 90йиллар ва  шу 2004йилгача хам шоу-бизнес бошқача бўлган,  қайнаган! Юлдуз Ибрагимовна ва Охунжон Мадалиев  ижодий айтишувлари бўлган. Айтган гапларим кимларгадир эриш туюлиши мумкин, лекин мархамат, марди майдон!

Кутилган лекин берилмаган саволга жавобингиз?

-Сиздан кўпроқ танқидий саволлар кутгандим, лекин мени аядингиз (кулади).  (sayyod.com сайтига илиқ фикрлар билдиради).

 Рости хам бор нарсани гапириш керакда! Нима учун яшириш керак? Барибир халқ шундоқ хам қизиқса билиб олади. Керак бўлса санъатда пиар учун ясайдиган нарсалар кўп, буни ўзингиз хам яхши биласиз. Халқ қизиқиши керак, у қизиқмаса зерикади. Олдин мухлислар концертларда жуда кучли жонланарди, хозир эса йўқ. Айб мухлисларда эмас билсангиз, аввалги санъаткорларни  аураси бошқача эди, хозир тўйларда мухлислар югуриб келиб бемалол ўртоғидек ушлаб суратга тушишади. Санъаткор билан мухлис орасида ўзига хос тусиқ (барьер) бўлиши керак, мухлис санъаткорни олдига келиши учун хаяжони бўлиши керак. Бу эса санъаткорни аурасига боғлиқ, агар  санъаткор шунисини йўқотдими, мухлисларга қизиғи қолмайди.  Сайтингиздан келиб чиққан холда санъаткорларга айтадиганим курашиш керак. Майли ўша сахнага чиққанида фонограмма куйласа хам микрофонингни ёқ, устидан куйла ўзингни овозингку, бегонани овози эмаску. Компютерда тўғирлатган бўлса хам бир ойда томоқ ўшанга мослашиб қолади (кулади), майли айта олмайдиган жойингни микрофондан узоқроқ қиларсан. Кейин халқ билан сахнадан туриб ишлаш керак, халқни кўтара олиши керак. Халқ концертга шунчаки ўтириш учун кирмайдику, шоу кўриш учун дам олиб ўша хаётий стрессларидан холос бўлиш учун ташриф буюради. Мухлислар индамаяпти, қарсакни сўраб оламиз эмас, ўзинг айбдорсан, сахнада ишлаб  кўтара бил халқни. Яқиндагина Андижондаги концертда бир холат бўлди. Хаммаси зўр лекин, аппаратура қулай эмас, микрофон билан оралиғи бир ярим ё икки метрлик масофада. Қўшиқ шўх пайтида халқ орасига кириш керак, ёки майдонга ўртага чиқиш керак. Аппаратни олдида куйлайдиган артист артистмасда. Қарасам сахнани ярмига хам бормайди сим,  қўшиқларимни ярмигача куйладиму, лазгилардан кейин ўзимни бир икки шўх тароналарим фонограмма кетиши керак эди, нима қилсам экан деб ўйланиб қолдим. Халқ олдига тушмасам қизиғи бўлмайдиган вазият, шартта микрофонни симини уздиму халқ олдига кириб кетдим. Кейин эса уланганидан кейин узр сўраб, қайсидир 50-60 фоиз фонограмма куйлаяпмиз, шўх тарона бўлганлиги учун орангизга кирдим, бўлмаса бўлмасди деб тушунтирдим. Халқ хурсанд бўлиб олқишлади. Халқ самимийликни яхши кўрадида.  Хуллас сайтингларни жуда яхши кўраман. Хар доим янги-янги қайноқ маълумотлар, гохи Искандар (продюсерини назарда тутади) билан тахлил хам қилиб турамиз қаердан олар экансизлар деб. Рейтингини ушлаб келяпсиз бу катта гап, хар кимга хам эмас бундай рейтингда ушлаб келиш. Бу сохани иши жуда қийин биламан. Мен ўзимни сохамни қийин дейман, сизларга эса бизни соха осон туюлади, аммо менга сизларни сохангиз осон туюлмайди.


Сухбатдошимнинг воқеаси дархақиқат чуқур таассурот қолдиради. Асосийси Шербекнинг ўзини ўнглаб олгани ва бугунги кундаги катта шижоат билан санъатга қайтганида бўлса керак. 2 йил ўтган даврни тезроқ тўлдиришга уринаётган хонанданинг хозирданоқ самаралари сезиларли.

Бу йили "Ўзбекистон белгиси" фахрли кўкрак нишони билан тақдирланиши хам бунингг яққол исботи. Вилоятлардаги гастроллари қандай аншлаг тарзида ўтиши хам сир эмас.

Яқин икки йилда эса Шербекка 20 йиллик натижадек ижод ва шу қисқа муддатда 20 йилда қўлга киритиш мумкин бўлган ютуқларни тилаб қоламан.

Бунга ишонаман хам.


 

Sayyod сухбатлашди.

Суратлар муаллифи Шербекнинг продюсери Искандар Шукуров.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5005 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sherbek Shodiyev

Нравится
Барча изохлар: 13
1 xman   (10-Сен-2011 04:42) [Материал]
SAYYOD xar balolarni topib chiqasiz a ))
xammaga omadini bersin

2 Zuxraxon   (10-Сен-2011 04:48) [Материал]
Qoyil xaqiqiy ochiqcha suxbat bo`pti! Omad Sherbek Shodiyevga.

3 Dilnoza   (10-Сен-2011 05:00) [Материал]
XA SAYYOD AYADILARDA))))SHU SARDOR KOMILOVNI SAYTLARIDAN KÒP NARSA BILAMANDA. MAJNUNINGMAN QÒSHIG'I QULOG'IMGA CHALINARDIDA LEKIN KIM AYTGANINI BILMASDIM ENDI BILDIM. BOZORGA AYLANISHNI YOQTIRMAYDIGAN ODAM KAM MENIMCHA)

4 LEMON   (10-Сен-2011 06:43) [Материал]
DILDAN KURILGAN SUHABAT U-N AVVALAMBOR SARDOR SIZGA KATTA RAHMAT.HAR KANAKASIGA OCHIK SUHBAT BULIBDI LEKIN AYTGANLARIGA AMAL KISALA KAM BUMIDILA HUDO HOLASA MANI KUP UYLANTIRADIGAN NARSALA SHULA BULARDI NIMA DESAIZ SHU SANATKORLA KUSHIKCHILA KUYLASHADI YAHSHI YOMON BUSAYAM ASOSAN YAHSHISI ALBATTA LEKIN UZLARI SHU AYTGANLARIGA AMAL KILIB YASHASHARMIKAN DEGAN SAVOL KEYIN YANA KUP KUSHIKCHILAGA SAVOL BERILSA SHU KUSHIGIZGA HAYOTIZNI ALOKADOR JOYI BOMI DESA YUK BU SHOYIRNI SHERI DEB KUYA KOLISHADI TUGRISIYAM BU HAYOTDA HARKIM UZIGA TEGISHLISINI OLADI MAN BARIBIR SHU FIKRIMDA KOLIB SHU SANATKORNI HAYOTINI KUSHIGIDAN HULOSA KILARDIM UZIMCHA MANA FAKT RAHMAT YANA BIR BOR ...SHERBEK SHODIEV IJODIGA OMAD!OLLOH BERGANINI BANDASI OLOMIDI OGANI B-N TUGAB KOMIDI BUSHASHMANG...SARDORRI REYTINGGI BUSA BIZGA UHSHAGAN MUHLISLANI KIZIKTIRGAN SAVOLLAGA OCHIK TUGRI ANIK FAKT LAR B-N TINIMSIZ IZLANISHIDA ....

5 Dilrabo   (10-Сен-2011 06:44) [Материал]
Qani endi,Majnuningman qöwig'lari yoqadi.O'zlari ustida izlaniwdan töxtamasinlar.Faqat kelajakka yaxwi niyat va umidlar bn nazar soliwda davom etaversinlar.Omad tilayman.

6 Meggi   (10-Сен-2011 09:51) [Материал]
Bilasizmi, ''Majnuningman''qo'wig'ini hatto kim aytganini bilmasdan rosa qidirganman o'wa paytlar)) haliyam telefonimda bor-judayam yoqadi menga..Samimiy suhbatingiz u.n rahmat! Ijodingizga omad tilayman! Sayyod,sizga katta rahmat!

7 Хамидулло   (10-Сен-2011 09:58) [Материал]
Iskandar Shukurovga Salomlar!!! Ukalaridan.

8 Dilim   (10-Сен-2011 11:38) [Материал]
Sherbekni Qani endi qo'shig'ini kuniga 10 15marta eshitaman. O'ziz orzu qgan Muxabbatizga yetishishizi tiliman. Baxt omad hamisha hamrohiz bo'sin!

9 ZARG   (10-Сен-2011 12:53) [Материал]
Salom Sayyod Bu maqola menga judayam yoqdi Uni ijodiga umuman qiziqmasdim lekin bugun uni so'zlarini o'qib chin dildan qiynalgan chin dildan San'atkor ekanligini tushundim Savollarga chindan javob bergan.Uni ijodiga omad to'xtamasdan charchamasdan va faqat oldinga !!!!!!!!!! Sayyod raxmat senga!!!!!!!!

10 Kamola   (10-Сен-2011 13:26) [Материал]
Man wu qo'wiqni ewitmagan ekanman. Sardor aka iloji bo'lsa Sherbekni wu majnuningman qo'wig'ini saytga qo'ying iltimos. Ko'chirib olib, ewitib, biz ham baho beraylik. Oldindan rahmat

11 _KING_   (10-Сен-2011 21:54) [Материал]
torisini etsam bu 3 kitob gaplani oqishga sabrim chidamidi. shu interyuni audio mi videomi qisa bomasmidi oka axir biz XXI asrda yashayabmizu.

12 Nilufar   (11-Сен-2011 03:09) [Материал]
росаааааааа очип сочиптида юрагини))) лекин койил, омад!

13 Dilnoza   (11-Сен-2011 21:28) [Материал]
KING VECHNA NE DOVOLEN.) SAYYODGA OMAD.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!