11:11 Сўкинаётган машхурлар ёхуд провокация қурбонлари | |
Шахсан менга скриншот (суратга оилнган тури ) ташлаб “Қаранг манабу артистни маданиятини” деганлардан Халима қизиқчи ва Асилбек Негматовлардан нолиганлар сўнгги пайт ёдимда қолгани. Вахоланки иккисини изохларидаги ўша жангни ўқиб чиқиб ўзим хам шу икки артистни ёнини олиб изох қолдирдим. Одам кириб шахсиятга тегиб тупуриб ташланадиган хақорот ёзяптида, албатта жавобан Халима ва Асилбек портллагач эса шартта суратга олиб тарқатишяпти, мана артистлар ахволи деб. Бу нимасси? Артист одаммасми? Унда нафсоният ва ғурур деган нарса йўқ бўладими?
Тўғри келган “любой” одамга сен фалончисан деб сўкиб кўрингчи нима жавоб оласиз. Хаммамиз бирдек инсонмиз, артистми бошқами, албатта бу касб сохибларини эл олдидаги маъсулияти кучли ва керак бўлса рости хам бошқа касблардан кўра нишонга тушиши аниқроқ бўлсада, аммо хақорот бу хамма учун бирдек хақоротку. Афсуски бу ерга шу икки артистни хақоротлашганини ёза олмайман. У хақоротларни бир донасини келтирсам сиз хам уларга бешбаттар қилиб жавоб қайтарган бўлардингиз.
Масалан Асилбек профилидаги бир сурат изохида бир иккиси шунчаки ўзидан ўзи Асилбекни шахсияти билан қўшиб оиласини хам сўкиб хақоротлашди. Натижада Асилбек чидай олмай ўша одамни профилини суратга олиб ўзини профилига қўйиб адресини кўрсатиб пичоқбозликка чорлашгача борди. Қарангки ўша одам (кўпчилик провокаторлар каби) хорижда ишлаётган Ватандошлардан бири бўлиб чиқди. Ўзбекистонда бўлиб учрашганида борми... Бунақа гаплари учун аниқ қон тўкилиши табиий бўлармиди, астағфируллох. Чет-элга ишлагани борган бўлсанг инстаграмда қум борми? Ишласангчи! Ватандан чиқиб четда ишлаш даражасида экансан нима бор интернетда артистларни хақоротлаб? Пул топиш учун кетгандирсан, нима зарил шу пулларни интернетга сарфлаб, йиғиб-йиғиб уйингга жўнат! Ё сани иш жойингда ўтириб сани хаққингни еяптими артистлар? Ботокс қилганми, семириб кетганми нима учун ташқи кўринишигача хақорот қиласанлар? Ёқмаса кирмаям ёзмаям. Нега аламзада бўлсаларинг интернетга кириб одамларни хақоротлайсанлар? Бу фақат Асилбек холатидаги одамга эмас, умуман умумий айтяпман!
Рости хам, хақорот қилиб сўкинаётганларни аксарияти айнан хорижда ишлаётганлар бўлиб чиқяпти. Мени хам шундай хақоротлаган бир япасқини суратини қўйиб қани чиққин мулоқотга, ким билади бу тараша-парашани деганимда уни танишлари директдан айтишди: у Кореяда ишларкан. ИШЛА! Сан шу учун ўша ердасан! Хорижда вақт бу пул! Бир соатлик иш учун хам пул тўланади, ишласангчи. Дам олиш пайтида ёзяпсанми? Унда даминги олиб ётаверсаларингчи, нима бор кимнидир хақоротлаб? Ўзи хаётда юзма-юз келсанг хаяжондан титраб иштонини хўллаб қўядиганлар аслида интернетда катта кетади. Ундан кўра шу вақт эвазига уйдагиларингга қўнғироқ қил, бир икки яхши гап айт. Уйлан, бола-чақа қил, тўлиб тошиб кетаётган энергиянгни салбийгамас ижобийсига ишлат, жа бўлмаса спортга берил, жа бўлмаса ана уйлан дедимку...буям бир ечимда. Сени айни дамдаги бахтсизликларингу хаётдаги омадсизлигингга бошқалар айбдор эмасда, очиғи! Тушуниб етсангчи буни. Қизиғи бу якун хам эмасда, хаёт борки имкон бор, тириксанку, ёза оляпсан, хаётингни зўр қилиб шу ёмон хиссиётгача бормасликкача ривожланиш қўлингдаку. Нимага кетказяпсан онларингни? Бировни хаёти билан яшаб уни профили изохларида сасишгача бўлган даврга сарфлаяпсанми? Шуми хаётга келганинг мақсади ва сарфлаётган умрингдан бўлаклар?
Юқоридаги Асилбек билан холатда яна биттаси эса сўкинмай аммо атай оловлантириб асабига тегиб янада вазиятни ёндириб, провокация қилаётганини намойишкорона кўрсатди. Айнан шу инсон менга шу сухбатларни суратга олиб ташлади... Ахмоқда, ўзи аслида атай асабига тегяптида кейин устидан арз қиляпти. Қизиғи шунчаки кириб кўринишидан нуқсон топиб шахсиятига тегадиган даражада хақоротлаб кулишади. Ўша хақорот қилиб мазах қилган одамни профилига кириб узрку афтига бир қарасангиз ўзи башшшара-шарабарат ул шаршара бўлиб ётибди. Майли, Худо шундай яратган, кўринишини гапириб камситиб бўлмайди аммо шундай қилган инсонни ўзига бир қиё боқсангиз албатта жахлдан ўзини турқингга қус деворасизда. Машхурларни кўпчилиги пачакилашиб ўтирмай шартта блокка тиқишади қўйишади. Кимлардир эса ёниб кетиб ўша одамни жойига қўйишга ва ўзини босволишга ундайди. Масалан Манзура. Бир икки бахсларини кўриб роса кулгандим, рости жудаям чиройлик қилиб халиги провокаторларни шунақанги жойига ўтказиб қўйгандики)) Манзура юмор билан ёндошиши жуда ёқади. Муниса Ризаева хам провокатор ва салбий изохлар сохибларига ижобий ёндошишга харакат қилиб жавоб бериб туради. Сўнгги пайтлар айниқса инстаграм оламида провокаторлар жудаям кўп. Жуда!
Шахсан манга учрайдиганларинику айтмаса хам бўлади. Йиллар давомида қайси ижтимоий тармоқда бўлса деярли хаммасида бўлиб туради. Яқиндагиси ўтиб тушди. Шунақанги болхонадор қилиб сўкдимки...ёзган нарсаларимни ўзимга келгач ўқиб ўзимни эсим чиқиб кетди. Нималарга одам қодир бўлмайди ... Провокаторларга эса бу қўл келади. Фахрли инсон лойихаси доирасида Европа бўйлаб акцияни давомлаб, у ердагилар хайриясига биздан артистлар видеога жонли куйлашини ёзиб қўймоқда. Шундай бир ғоя асосида инстаграмда акция кетмоқда, бу хақида келаси жума кунларини бирида батафсил тўхталиб видеоларини қўямиз. Хуллас Муниса Ризаеванинг қўшиғига бир икки ғирт тентакми, ахмоқ қолоқми билмайман...мана яна эсласам сўкибла ташлагим келяптию зўрға ўзимни босяпман. Хуллас ўшнақа провокаторлар кириб инглиз тилида нега куйлайсан, ёки орфографик хато қиляпсан деб сасиб ташлашган. Бу ерда акция кетяпти, нима ишинг бор қайси тилда? Айтиляпти Европа бўйлаб акция, хайрия қилаётганлардан аксари хорижликлар бўлса, бу кириб орфография ва тил мавзусини кўтарадия. Инстаграмдаги одамлар шу қадар майдалашиб қолоқлашиб кетишяптики на мантиқ доирасида ва на соғлом фикр. Бекорчиликдан кириб мана шундай бир машхурни мазах қилиш имкони бор дея ёзиб завқланадиган рухий хасталикдан азоб чекаётган комплекс сохибларими у? Ё бир икки дўстлари олдида мақтаниш учун "понт"(мақтаниш)га қилинган ва албатта бу хам ташхисдан йироқ бўлмаган касалликми... Кўпчилиги ёлланма, шундоқ анкетасидан билиниб туради. Ё умуман сурат қўймаган ва счетчиклари нольдан иборат ёки бир сурат билан хозир шу ерга жанжаллашгани кирган манфаатдор шахс. Биласизми, шу санъат оламидан ёки санъат оламига дахлдор бир икки одамларам борки мана шу артистларга олов қўйиб шундай провокаторларга сўкиниб жавоб беришгача сабабчи бўлишади. Ўзим эшитганман, “Хааа изохларда ундай дейишибдими вахахаха” деб қотишади. Хаттоки мани изохларимда яшайдиганлариям бор, ўша изохларни мен ўқимаган бўлишим мумкин аммо улар ўқиган, тахлил қилишган, ўз ғий гурухларида қотишган ва менга қистирган бўлишади. Гохо ўйланиб қоламан, ўша сохта профил эгалари ўзларимасмикин деб... Менга ёки ўша артистга "спонтом дўст" бўлиб "огохлантир"гандан кўра, дўст бўлиб химояла!
Яна бир жудаям хайратлантирадиганлари изохда шундай нарсалар ёзадики, ундан биринчи келган фикр албатта ғазаб фикрлари "қандай қилиб эшак туёқлари билан ёза оляптийкин?"-деган савол келади. "Интернетга кириш ва фойдаланишни хайвонлар хам биладиган даражада ривожландими бу давр?" деб юборасизда. Билмасанг савол берсанг бўладику. Танқид қилсанг МУОМАЛАни нормал қилиб ёзиб тушунтирса бўладику. Энг алам қиладигани хам шу-МУОМАЛА! Жавоб олган нарсани жавобига эмас, унга мажбур қилган нарсангни ўзингга ёзгандек ўқиб кўрчи, ўзинг нима деб жавоб берган бўлардинг?
Аслидачи, биласизми оғзи шалоқ инсондан кўра қалби шалоғи дахшатлироқ эканлигини борган сари тушуниб етмоқдаман. Бир икки одамларни кузатарканман, эл олдида провокацияга хам ниқоби ечилмас фаришта умрида яшаётгандегу аммо ичи шунақанги шалоқлигини қилаётган ишларидан ажабланиб ёқа ушлайсиз... Айнан ўшалар сизга "маданиятсиз ёзаётган (ёки гапираётган) нарсангни қара!"- десачи хайратдан беихтиёр хожатхона излаб қоласиз . Ичимда сақламаганим учунам шу салбий нарсаларни шартта шартта айтиб юборганим яхши, сендек ичимга ютиб, сақлаб, ривожлантириб уни харакату қабих ишларга сарф қилгандан кўра дейсиз... Психология оламида хам исботланган холатлардан бири... Сақланган нарса сизда қолади, демакки у сизда яшайди...ривожланади ва харакатга чорлайди. Бу эса алохида мавзу!
Исталган муаммо ва муносабатни мулоқот созлайди! Мулоқотни эса муомала! Муомалани эса яна ўша мулоқот ва муносабат... бунда тарбияни рўкач қилавериш шартмас, хаётда аксарият нарсани мана шу нарсалар ўргатиб, сайқаллаб ва созлаб бораверади. Бир умр билган инсонингни ярим йил кўрмасанг демак уни яхши биламан дема деган бир иқтибосга кўзим тушганди. Бу рост! Яшаётган хар бир дақиқамизда атрофимизда бўлаётган миллионта ходисалар бизда ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Демакки яхши тарафга шаклланиб боришимизда биргина болаликдаги тарбия камлик қилади. Жудаям камлик қилади! Не не зодагону ўқимишли зиёлилар оиласида қандай тарбия кўрган фарзандларни оқибатини кўряпмиз...кўча таъсири...атроф таъсири ва хоказо... Тарбия бу умр лахзалари қолдирган бўлаклардан хосил бўлган кўриниш! Туғилгандан то ўлгунимизгача тарбияланиб бораверамиз. Биз болаликда программалаштирган робот эмасмизки бир умр ўшандоқ ўтсак. Онгли мавжудотмиз, ТАЪСИРланамиз, ФИКР қиламиз...ўзгараверамиз... Умр бир онлик лахза. Шу қисқа давр ичида тарбиямиз нима бўляпти ва нега?-савол ўзимиздан. Ўша артист кўчада расмингиздан таниб қолса, то ўлгунича унинг хотирасида-демакки бир инсонни тарихида "ха анави провокатор ифлос одамда" деган из қолдирдингиз. Чунки сабабини билмайди ва сизни оқлаш хамда тушуниш учун умуман хеч нарса йўқ. Сизни танимайди ва шунчаки хақоротлагансиз холос. Бирор бир муносабат бўлганидаку у сизни харакатингизга сабаб билан оқлаб кечириб кетса. Мухими эса ўзингиз ва виждонингиз. Хаётингизда минглаб одамлар келар-кетар, хар биридаги нохақликни эса сиз билан яшайдиган виждонингиз ўла-ўлгунингизгача сизга эслатиб, шуноғам кам умрингизга бир салбий нуқта бўлиб кайфиятингизни бузиб туради. У нуқталар кўпайган сари сизни эгаллаб бораверади. Демакки сиз нимадан иборатсиз? Тирикликдаги жаханнам ёки жаннатда яшамоқ менимча мана шу ўз энергетикамиз ва аурамиз нимадан иборатлигидан бўлса керак.
Хуллас, мақолам мақсади аслида провокаторлар тузоғига тушмаслик. Қийин албатта. Ўзим хам минг маротаба артистларни маданият сохиби ва улар бу мақомда бўлганидан кейин маданиятли бўлишга мажбур деган фикрни олға сурганим билан уларни хам инсон эканлиги ва провокация билан ғазабга миндириб сўкиб юборадиган даражага келишини оқламасамда, тушунаман. Тушуна оламан. У қай тарзда намоёнланиши эса ўша одамни характеридан келиб чиқибам билиш мумкин. Масалан Халима харқанча ижобий кайфият улашувчи бўлмасин уни ғазаб отига миндириб ловв этиб ёндириш жуда осон, шуни билганлар атай асабига тегадими дейман. Қизиқчилик қилаётган инсон бўлса, хаммага кулгу улашса, жавобига эса унга салбийлик тилаб турсак. Провокатор бўлмаган ва манфаатдор бўлмагану аммо ўз муомала маданияти даражаси доирасида жавобини олгану айюханнос солганларга эса жавоб бир: Какой привет-такой ответ! Саломига яраша алик.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 29389 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |