14:27 Асилбек Негматов: "Куйламайман, бошқа иш қиламан!" | |
Негматовдан Амануллохгача ўзгардию... тахаллус хам ёрдам бермади чоғи... Давр ўтганлик депрессияси ё хархаша?
Ғалатироқлар оламидан иборат санъат оламиданда умуман нариги галлактикадаги мегаажабтовурлар сайёрасини камида қироли бўлган ва Ер сайёрасидаги Гималаи тоғларига ўзини қиёслаган “содда ва камтарин” Асилбек Негматовнинг эълони кутилмаган бўлдию
Менга буни чоп этишимни сўраб илтимос қилганидан кейин, ярим чин ва ярим хазил саволлар билан бу қарорини сабабини билишга уриндим.
Sayyod: Нега бундай қарорга келдингиз? Сабаб? Энди раққос бўласизми? Ғалати рақсларингиз учун сизни кўпроқ севишлари ростми, чунки бундоқ олиб қаралса, овозингиз янгилик хам эмас, Жўраевларникидек. Асилбек:-Бу пиар эмас, шунчаки тинчлик ва нормал хаёт тарзини истаяпман. Уй мухитига мослашган одамман, бедор тунлару тинимсиз сафарлар билан бетартиб турмуш тарзи кетяпти. Оддий иш, уй ва тинчликни хохлайман.
Sayyod: Оилани қандай боқмоқчисиз? Асилбек:- Бошқа сохада ишлайман, 2-та нонга одамни қорни тўяди, дабдабага интилмаганман. Тинчлик хотиржамлик ўзи катта бахт.
Sayyod: Ғалати... Ижодкор одам ижоддан кета олмайди...демак сизда бу шунчаки хавас бўлган эканда? Асилбек:-Йўқ, бу пиар эмас, қарор қилиб бўлдим, бу соха меники эмас экан, бу қарорга аллақачон келишим керак эди. Ха, балки хавас ва хоббидир аммо мен чарчадим.
Sayyod: Хафа қилишдими? Асилбек:-Йўға, нимага хафа бўлишим керак? Шунчаки иш тартибини бошқара олмаяпман. Эстрадага чиройлик кирдим ва чиройлик кетишни истайман.
Бурунни артамиз ва куйлаймиз! Ха, рақс эсдан чиқмасин, рақс!
Асли шахс сифатида жудаям эрка ва тантиқ бўлган Асилбекнинг бу шунчаки вақтинчалик хархашаси деб тушундим. Кеча қаердандир йўлдан келиб ухламаган бўлса жахлда хаммаёққа жар солиб юборган кўринади. Фақат менга бу илтимосни қилганида бошқа гап эди, бироқ бошқаларга хам айтиб расман эълон қилаётгани учун сайтга қўйиб тахлил қилмоқдаман. Эртага яхшилаб ухлаб туриб, яхши бир мусиқадан рақсга тушиб кетса кайфияти кўтарилиб яна қайтдим деган эълонни қилса ажабмас. Джими ундай қилма, пой!-дегандек Асилбек, қандай бир ғайритабиий бўлганинг билан, шундоғам хаммаёқ рамка ичидаги шаблонга айланаётган пайти сендек ноодатий артистлар турфалик учунам санъатга мухим! Очиғи, шоу-бизнес тобора бир хилликдан иборат бўлиб бормоқда. Бир хил инсонлар, бир хил ижод, бир хил кўринишу қўшиқлар... овозлари хамей... ИЖОД кислороди етишмаяпти! Шоу-бизнес бўлганидан кейин шоуси хам бўлсинда! Ажабтовур рақсларинг қанчалик кулгулик бўлмасин улар ҚИЗИҚ! Хаммага қизиқ, Наво каналидаги мингта хонандани бирдек қўшиқ , туриш юришидан тезда бошқа каналга оламизу аммо Асилбекни (мабодо) емаган ва келмаган қўшиғи бўлса хам бир-икки харакатини кўриб завқланиш учунам охиригача клипни кўрамиз. ХАММА КЎРАДИ! Ёқадими, ёқмайдими, бачкана дейдими йўқми, аммо кўради ва билади! Буям иқтидор! Телефонда тарқалиб кулишганидан кўра талантинг халол бўлса клипданоқ ошкора қилавер. Оддий санъаткорларни қилиқлари телефондан тарқалади ва кулгуга қолишади, сени эса шундайлигингча қабул қилиб завқланишади. Асосийси халиги шахвоний хатти-харакатгача жа бир чуқурлашиб ривожланиб кетилмаса бўлгани. Шу сабаб, агар бу пиар, реклама бўлмаса ва рости хам аниқ қарор бўлса унда хафа бўлмагину Асилбек ғирт ахмоқ бўласан! Инсонни ичидаги иқтидори ўзидан устун булиб уни намоёнлаётганида хузурланса, мана шуниси хақиқий касб ва хаёт! Хаёт эса бир бора берилади, завқланиб яша! Мухими бировни дилини нохақ оғритмайдиган, энсасини қотирмайдиган ва албатта умуман диққат эътибор тортмайдиган ижод бўлмаса бўлгани. Унақалари Наво телеканалида шундоғам тўла!
Асилбекдан Россиянинг Жанна Агузарова деган хонандаси билан дуэт кутгандим...аттанг!
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 16073 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 41 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |