Ғолиблар хаққоний(ми)? Taqdimot
Ғолиблар хаққоний(ми)?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Тақдимотдан кейинги фикрларимда , йил давомидаги кўп нарсаларга хам тўлиқ фикримни билдириб,  хулосамни  бойитиб кетаман.

Мтва-2012й  тақдимотидан кейинги фикрларим ,аввалги йилдан фарқли ўлароқ , танқидга бой бўлмаса керак. Сабаби, бу йил хар тарафлама катта ўсиш сезилди. Мухташам «Истиқлол» санъат саройи хам унча бунча тайёргарликни қабул  қилавермайди. Сахнадаги декорация  экранлардан югурик (жонли) кадр сифатида фойдаланилгани  мақтовга сазовор.  Тайёргарлик яхши.

Бевосита тақдимот номинациялари ва уларни ғолибларига келсак,


-Радио ва тв билан боғлиқ номинацияларга аниқ тўхтала олмайман, сабаби радио умуман эшитмайман, хеч қайсинисини! Мабодо машинада кимдир қўйган бўлса, манзилимга етгунча тинглашим мумкин. Твни хам жудаям кам холларда кўраман. Шунинг учун тақдимотдаги бу номинациялар хақида фикрим йўқ. Лекин, Ошга мархамат кўрсатувини жудаям кўпчилик кўришидан хабардорман, менимча лойиқ олишди, бошқа аксарият(!) кўрсатувлар эса  ғирт плагиат!


-Теледизайн хам…бизда бу жуда бир ривожланмаган нарса, ха майли, ўзи кўп нарса бир мақолдек кечишга мажбур:  «Приходиться работать над тем что есть», ёки « На без рыбье и рак рыба» яъни,  мавжуд бўлган нарсалар устида ишлашга тўғри келиб, тақдирлашда хам, хар қанча зўр бўлмасин, лекин, ўша ўзини даражасидаги зўрлар тақдирланади.

Вахоланки, бахонани сабаби йўқ, тв кўраётиб, ўша пультни босиб, шартта Россия ва хориж каналларига қўйиб, мутлақ бошқа эффектлардан лол қоламиз. Бир твда неччи канал, неччи таққослашлар. Хориж каналларида  хам одамлар ишлайди,  улар хам изланиб ишлашади-ку.   

 

-Бу йилги тақдимотнинг икки карра лидерлари Алишер Узоқов ва Беном гурухи бўлишди 

(тасодифни қаранг иккиси хам олдинма кейин деярли ёнма-ён ўтиришган. фотофакт).  

Алишер иккинчи маротаба мукофот олиш учун сахнага югуриб ва сакраб чиққанида, бақириб сакраб ўз эмоцияларини чиқариб юборди. Ўша дамларда уни ижодига харқанча бефарқ бўлмай, рости, чин дилдан қувончига шерик бўлдим, хиссиётларини сездим.

Беном гурухидан сахнага фақат Сарвар чиқиб,  Комилга мукофотни бағишлаганида ажабландим, худди бир «Сен энди йўқсан, лекин мангу хотирамизда ва бу сен учун»-дегандек бўлди.  Кейин билсам, Комилга ташкилотчилар таклифнома беришмабди… Яхши Уммон гурухидан хам фақат Зохидни таклиф қилишмабди)). Номинантлар асосийку бу тадбирда, нима учун гурух тўлиқ тарзда таклиф қилинмагани жудаям ғалати.


-Йилнинг энг яхши аёл хонандаси номинациясида  фикрлардаги асосий  (хаққоний) кураш  бу Муниса ва Шахзода орасида бўлганлиги сир эмас. Очиқчасига тахлил қилайлик , тўғрими? Мунисага инсон сифатида фикрим салбий тарафга ўзгаргани билан, хақиқатни айтиш керак, ижод тарафлама олдинги йилданоқ ярқ этиб порлай бошлади. Бу йилдан эса тинмай ишлади.  Шахзодага эса, сахнага  қайтди, энди шунча йил ишлаганига беришар- деган фикрда уни номзодига ишонишди. Райхон хам яхши ишлагани билан, ижодидан кўра,  кўпроқ шахсий хаёти билан боғлиқ янгиликлари у хақида бот-бот гапиришга ундади. У янгиликлар хох нохуш бўлсин ва хох бахтли фарқи йўқ, у энг мухокама қилинган аёл хонанда бўлганлигини айтяпман хозир.

Бу шоубизнес, кимдуринг ўладими, сенга осон бўлмаса хам, тушунишинг керак, сени бахтсиз онларинг хам мухокамада бўлади.

Мана шунақа тошбағир олам бу шоу-бизнес!

Кейин, Райхонгаям хадеб сахнадан туриб , йиғламсираб,  шу мавзуга ишора қилавермаслигини маслахат берардим, ўзим бу холатни иккинчи маротаба гувохи бўляпман. Биринчи мартта, адашмасам Тарона тақдимотидаги мукофотни олиб, шундай деганди.  «Бечора стайл»  орқасидан ўзингга рахм-шафқат сўраяпсан, ва шу орқалик кўп нарсага эришяпсан-демоқчимасман, нотўғри тушунишмасин, аммо,  хар холда такрорланавергач,  худди шундай кўринишдек бўлиб қоляпти. Яшириб нима қилдим, бу санъат оламида мавжуд бўлган фикрлардан бири хам. Журналистлар мудхиш кунидан фойдаланишади дейишадию, сахнадан туриб шуни эслатавериб, шунга фундамент яратаётганлигисини ўзлари билишмасмикан ё….  Хуллас, хеч ким абадий эмас, хамма ўлади, фақат сенинг бошингдамас бу, кетганларни охироти обод бўлсин. 

Салбий сўз репертуарни яхшироқ сўз  репертуарга хам алиштириш керак, хаёт тўхтамайди, ана турмушга чиқдиз, жуда чиройлик  тўй бўлди..  Энди сахнада «Бугун ёнимда турмуш ўртоғим қўллаб қувватлаётганидан хурсандман»- денг, масаланде.

Нима бўлсаям тан олинадиган жойини тан олиш хам керак,  Райхон уддалаб келяпти шу тарафига хам молодец, танқидми, йўқотишларми бошқами, ўша кимлардир сохта деб ишонилмаган табассумими, хар холда синмаяпти (!) ва хаммани хурматини жойига қўймоқда.  Инсон сифатида шу қизни хурмат қилишни бошлаганим хам, айнан мана шу факт учун. Майли, у қайтараётган яхшилик ва табассум стратегик деб ўйлашсалар хам,  шуниям эплаяптику. Хаммани олдида юзингизга жилмайиб,  хурматингизни ўрнига қўйяптику.   

Хуллас, умуман олганда бу йил бу уччала қиз хам ВАУВ даражасида ижод қилмади барибир. Хит хам бўлмади! Шу уччаласини бу йилги ижод намунасидан фарқли Дилсўзни биргина «Бегимей»си хит бўлди.   Умумий аудиторияни хисобида айтяпман. Хамиша умумий аудиторияни жалб қилганга қараб аълолик аниқланади. Маълум ёшдаги аудиторияни эса, албатта кўпроқ Муниса бошқарди. Шахзоданинг «Тўкилиб»и  гарчан «4 қадам»чалик хит бўлмаса хам, лекин яхши оммалашди.  Хуллас, билмадим йилнинг энг яхши аёл хонандаси деб, уччаласидан биттасини аниқ кўрсатиб беролмайман.   


-Лекин  Муниса  Йил кашфиёти номинациясига аниқ хаққоний лойиқ бўлганди. Хасан ва Хусанларни фақат МТС рекламаси баннерида кўргандим… тўғри, йил кашфиёти сифтида   МТС- йил ёпилишидаги  энг сўнги рекламадаги кашф этилган юзлар… Қадамларизданнннн))) ну и ногаже у вас ребята)) Ишқилиб келаси йил бу номинация хам ёпилиб кетмаса бўлгани)))) (хазил албатта) Умуман йил кашфиёти учун Хасан ва Хусандан кўра кўпроқ танилган ва кўпроқ ишлаган номзодлар бисёр эди, Салмон, Тамила, Амира, Умидахон, ўша Дилсўз хам масалан…


-Йил эркак хонандаси Жахонгир Позилжонов… Агар У.Рахматуллаев ғолиб бўлганида Ўзбек эстрадасида плагиат ютди бўларди. Очиқ гап, унинг хитлари унга тайёр махсулот бўлди.


-Йил қўшиғи ўша гапимда қоламан , Озодбекнинг «Мени кучлироқ сев»и аниқ лойиқ бўлган. Сабаби каттароқ аудиторияни жалб қилган хит.  Йил бошидан хит бўлган Ботир Қодировнинг «Гўзалсан» қўшиғи афсуски,  йиллик даражани ушлаб туролмади. Қолган қўшиқлар маълум бир ёшдаги аудиториялар учун хит бўлди, лекин умумий эмас!


-Йил клипи  Шохруххоннинг Мухаббатнома клипи.  Нима учун «Чао, Бамбино»(креатив ёндошув)  ёки  «Зўрсан» эмас?  Олдинги йил чиқмаганмиди бу клип? Кечаги билдирган фикримни қайтараман: Шохруххонга адоватим йўқ, уни хурмат қиламан ва инсон сифатида яхши кўраман хам. Лекин ёш йигитча Ботирнинг клипи лойиқ эди. Эълон қилинган учликдан эса Лоланинг "Энди йўқ" клипи. Тақдимотда  клиплар  эълон қилинганда   томошабинлар жонланиб "Лола, Лола” деган бақириқлар эштилди. (видеода бор)  Яна Беномнинг "Сўрама” клипини хам айтмай илож йўқ, Адизнинг бу клипдаги роли шедевр!  Лекин бу йил  Гулсанамнинг "Ёр-ёри"чалик миллий ва санъат асарига лойиқ клип бошқа бўлмади!  Айнан шу клип кенгроқ аудитория учун яқинроқ бўлди.

 

 -Йил фильмини олган фильмни кўрмаганман, фикр билдира олмайману, лекин «Афғон» фильми лойиқроқ эди , назаримда.


-Йил актери Алишер сифат эмас, сон билан лойиқ бўлди-деб хисоблайман. Шахсий ва (балки) субъектив фикр. Унинг барча ролларидан кўра «Ўгай она» фильмидаги болакайнинг биргина роли аъло чиққан, менда бўлса , шу йигитчага берардим мукофотни.


-Йил актрисаси Севара Солиева… Зўр қиз.  Кубаевача)) Сўзларни дона-дона ва эмоцияга ўраб тақдим қилиши ёқади. Сахнага чиқиб айтган гаплари энг самимий ва энг прикол бўлди.. «Худо хаққи билмагандим»))) Худди бир айб иш қилиб, хозир отувга хукм қилинаётгандек  не виноватая я , не виноватааа дедидееее ўзиям))) Бу номинацияга хам фикрим деярли йўқ. Сабаби бу йил биронта актриса ВАУВ қилгани йўқ. Зўр роллар бўлмади.


-Саундтреклар орасида машхурроғи Шахзоданинг «Тирикманми» қўшиғи бўлганди. Лекин негадир «Хай хай қизалоқ» фильми саундтрекига насиб қилди. Балки тайёр клип кўриниши хам инобатга олинар? Бу холатда у фильмни хам кўрмаганман ва фикрим нотўғри бўлиши мумкин. Мен қўшиқларни оммалашганини таққосладим холос.  


-Йил гурухи Уммон жудаям хаққоний. Гап хозир сифатдамас, хақоний рейтинг ва оммабоплигида. Сифат тарафлама ўзлари хам аъло эмасликларини инкор этишмайди, шу куни сахнада хам «Бизнинг кичкина санъатни юқори бахолашгани, кичкина овозимизни катта бахолашгани» деб бежиз айтишмагандир. Умуман бу болларни хурматга лойиқ икки тарафи бор, бири уларни муомаласи яхшилигида, иккинчиси эса  ўз мехнати билан харакат қилиб бугунги ютуқларга хаққоний эришганлигида. Хуллас, бу йил  Беном хам зўр ишлагани билан, Уммондан анча орқада бўлди.


-Йил воқеаси АртвикСтайлУз Лекин «Мингта тўй» лойихаси аълороқ эди фикримча. Хақиқий эхсон, хақиқий савоби улуғ иш. Муқаддас оила учун бундай катта   хайрия лойихалари  хали бўлмаганди. Мода албатта гўзал, лекин оила бу муқаддас. Энди қилинган иш  бахоси  эмас унинг масштаби  хақида олсак албатта, АтвикСтайлУз дунё миқёсида ўзини танита олди. Шу тарафлама кенг диапазонни эгаллаб, ўзбек маданиятини тарғиб этди. 

 

Мана шунақа шахсий фикрларим. Айрим ғолиблар фикримдан хафа бўлмаслар,   асосийси шу мукофот насиб қилдику. Ширини бор жойда аччиғи агар шу танқидий фикрим билан ўтса, яхшироқ менимча. Ғолиб бўлмаганлардан хафа бўладиганлар топилса, унда узр, демак насиб қилмапти. Шу ижобий фикрларим хам насиб қилмабдими, демак самара устида яхшироқ ишланг!

Хар ким лойиғи  ва муносибига эришишига тилак билдираман! Унгача эса хаққоний харакат керак. 

24-Дек-2012 06:54
Бўлим: Taqdimot | Чоп этди: Sayyod | Тег : M&TVA-2012
1 Parpiev   (24-Дек-2012 07:06)
kubaevacha)))

2 Bahodur   (24-Дек-2012 07:34)
Ummon

3 KozimBEK   (24-Дек-2012 07:43)
clap clap clap clap clap clap clap clap clap clap

4 Mr Felix   (24-Дек-2012 08:36)
RAYHON to'laqonli loyiq

5 Chingizxan   (24-Дек-2012 08:38)
Rayhonni konserti zur buldiku Shaxzoda 7 kun gilamada uchdi xolos biggrin biggrin biggrin Rayhon golib buliwga 2 marta munosib

6 Aziz   (24-Дек-2012 09:40)
Baribir Shahzoda No1.
Unga yetadigani yo'q!

7 M+SHOH   (24-Дек-2012 10:11)
SHOHJAHON NIMAGA YOQ LAA NIMA GA QOSHISHMIDI AYYOD AKA

8 nicole   (24-Дек-2012 10:28)
yil klipiga ko'pro Lola "Endi yo'q" klipi loyiqrog'idi. "Xay Xay qizaloq" filmiga saundtrek zo'r chiqqan ya'ni Benom "Seni sevaman" qo'shig'i judayam zo'r romantichniy chiqqan lekin manimcha bu filmga mos kemagan!!! yil qo'shig'iyam nohaq bo'ldi.

9 Dilafruz   (24-Дек-2012 10:48)
Koncertni oz kozimiz bn kordik. Hammasi zor boldi, Faqat Rayhonni orniga Shaxzoda olganda yaxwiroq bolardi.

10 uz_uza_uma   (24-Дек-2012 11:02)
ALISHER KOMIK AKTYOR

11 uz_uza_uma   (24-Дек-2012 11:03)
Alisher

12 Бразилиялик Узбек   (24-Дек-2012 11:29)
Йилнинг энг яхши клипи - Googoosha Round Run клипи..Гугушага гап йук..Хакконий олди..Овоз..клип..клип бюджеты узини коплади. Бу клипни МTV awards га куйиш кере? нима дидиз Сардор ака? Яна бан куймелар) ахир бу демократияку)

13 Ruafso   (24-Дек-2012 11:46)
SAYYOD nega doim RAYHONni yomonlisiz? u judayam loyiq olgan yutugiga.va u hechqachon o'zini ko'rsatib yig'lamagan.. usha SHAXZODAizdan ming marotaba yaxwiroq va koproq ijod qildi. siz o'z waxsi fikirlariz bilan odamlarni ongini zaxarlayapsiz,onasini ulimidan keyin ham ozini yuqotib ijodidan vos kechmadi yoki muhlislani huwnud qiliwdan tuxtamadi, wularni ham uylab gapirsaiz yaxwi bo'lardi!

14 lady   (24-Дек-2012 11:51)
Yil klipiga manimcha Ummonnig "Yo'q" arzirdi deb oyliman nominatiyaga qo'yilmaganiga qoyil qoldim.
Lolani "Endi yoq' klipi ham yomon emas.
Benomga kelsak "So'rama" klip o'g'irlangan koreyskiy serialdan

15 ramilya   (24-Дек-2012 12:03)
hammalriga omad omad va yana omad

16 Jamila   (24-Дек-2012 12:07)
Rayhon eng loyig'i.Shahzoda bunga munosib emaaaaaaas

17 Jamila   (24-Дек-2012 13:08)
RAyhon munosib Shahzoda kim bo'pti Sayyod g'alati ekansiz .Rayhondi quvonchiga sherik bo'lish o'rniga gapirayotgan gapizi qarang.

18 МаRмелаDка   (24-Дек-2012 13:41)
Munisa olishini xoxlagandim u Rayhondan ko'ra ko'pro loyiqro deb xisoblagandim

19 Alisher   (24-Дек-2012 14:01)
qonday biggrin biggrin biggrin biggrin

20 Dilmurod   (24-Дек-2012 14:16)
Xammadan Lola va Shohruhxon zur

21 Mr Felix   (24-Дек-2012 14:24)
Shohruhxonning "Muhabbatnoma" klipi o'tkan yili chiqqan hamda YILNING eng yaxshi klipiga loyiq emasdi, nomzodlar orasida borligi ham noo'rin endi. 2012-yilda qanchadan qancha sifatli kliplar chiqdi. Googooshaning "Round run" klipi olganligi aslida loyiq edi, yoki Lola - Endi yo'q ham juda zo'r kliplar. Keyin, Shohruhxon "Zo'rsan" ham o'tkan yili chiqqan. Xullas, Shohruhxonning bu yilgi ijodi o'tkan yilgidek bo'lmadi, kliplari ham zoo'o'o'r emas. Ozodbek Nazarbekov - meni kuchliroq sev! klip+qo'shiqqa loyiq edi.

22 Chingiz_Madadian   (24-Дек-2012 15:31)
Ziyovuddin Axmadjonov Yilning eng yaxshi radiobowlovchisi yoooo tovbaaaaa ozim xam zalda otirib yiglavori didim oziyam u radiobowlovchini xayaotda judaaaaayam yaxwi taniman ovozi xam jaaaa shiralimas

23 Diliwka   (24-Дек-2012 15:51)
shahzoda nomer 1

24 Розия   (24-Дек-2012 16:27)
Sarvar & Komil обожаю ВАС!!! "Сурама" и "Эркалай" band band band pepsi soccer specool wine

25 Jamshidbek   (24-Дек-2012 16:30)
up

26 JamshiD +90 935-89-49   (24-Дек-2012 16:52)
Lola Yöldoweva4alik hi4 kim ijod qimadi. Masalan: yil bowida Jodugar filmi va saundtreyki, Dolce Frew reklamasida, Yomonlama, Yig'lar osmon (woxruxxon bilan), Sog'indim, Endi yöq, Muhabbatim 2 (Akbar bilan) kliplari, Sog'indim nomli 4 kunli wov (he4 unaqa zör wov bömagan), albom 4iqardi. 13 dan ortiq yangi qöwiq. Va yana ko'p. Xo'w nega Lola omadi? Lola eng zo'r. Ham muomala, ham ijodda a'lo darajadagi ayol va san'atkor. Sayyod va muhlisla buni biladi.

27 Zebo   (24-Дек-2012 16:56)
Rayhon ti super

28 Arthur2010   (24-Дек-2012 17:23)
Алишер Файз йилнинг эркак хонандаси номинациясига муносиб эди. Алишер Узоков хакидаги фикрларингизга 100% кушиламан. У катнашган киноларни курмай куйганимга анча булган ва куриш ниятим хам йук.

29 Madina   (24-Дек-2012 18:11)
Shahzoda number one star!

30 Rustam   (24-Дек-2012 18:39)
Jahongir Poziljonov? Rayhon? Kim bular? Dunyoga mashxur Sevara Nazarxon qani? Alisher Uzoqovning filmi? Bizni dunyoga tanitayotgan "Parizod", "Qarzdor" yoki "Afghon" qani?

31 L@dy   (24-Дек-2012 19:19)
Zohid qani?! Axir UmmoNni !UMMON! qigan odamku. Chö za kulturnie lyudi?! 2ta odami caqirib, glavny odami taklif qiliwmagan

32 JamshiD +90 935-89-49   (24-Дек-2012 19:28)
Jamilani fikriga qöwilmiman. Rayhon munosib, waxzoda emas, sayyod g'alatiyakansiz rayhonni yutganiga quvoning, deb yozibdila. Man Waxzodani emas, Lolani fanatiman. Lekin sayyod yuz mas milion foiZ haq. Kim rayhon oganda hursand böldi? Hamma Waxzoda yo Munisa oladi db turganda. Onasi db oldida rayhon, bömasa hech omasdi

33 Xusan_uz   (24-Дек-2012 20:56)
Ummon ga gap yo'q. Xaqiqiy bo'gan

34 Xusan_uz   (24-Дек-2012 20:57)
Ummon

35 Ziyokor   (24-Дек-2012 22:13)
Yilning eng yaxshi ayol xonandasiga Lola yoki Shahzoda munosib edi... Rayhonni nimasiga berishdi, o'g'li tengi bolaga erga tekkani uchun to'yona sifatidami?))

36 SpecialOne   (24-Дек-2012 23:22)
Benom- 'Sörama' klipini ssenariysi oxirgi uch yilda hammada 'moda' böldimi diman! Uzb.da kinoyam olishganku shu ssenariyda, 'yuragingda yasharman' midi!? Böldi, endi bunaqa voqeala bilan boshqa aldasholmidi)) manimcha eng mos klip shu Botirni klipi edi! Ssenariy, ijro, vaziyat, mahorat, körinish, atrof muhit, detalla daje ranglarigacha mos))

37 Dilmurod   (24-Дек-2012 23:40)
LOLA number 1, u xammadan oldinda

38 Aziz   (25-Дек-2012 01:30)
Shahzoda Super!Chirchiqdan Aziz

39 Shaxina   (25-Дек-2012 17:21)
Rayhon olishga loyig'idi va mana oldi))) Rayhon fanatlari qani OLG'A band

40 Sevara   (25-Дек-2012 22:52)
Йилнинг энг яхши радио бошловчиси, Зиёвиддин Ахмаджонов, жуда хакли мукофотлани, бу радио бошловчи бу йил жуда куп машакат билан тер тукди... Уррааааа...

41 Mohsen_   (26-Дек-2012 00:25)
Manimcha yil yangiligi "Farhod va Shirin" bo'ldi

42 Dj_sherik   (26-Дек-2012 01:44)
ummon ga bundan buyog'idagi ijodlariga omad

43 MrM   (26-Дек-2012 07:13)
yil aktrisasiga Asal Shodiyeva loyiqroq edi, yil ayol honandasiga manimcha Munisa Rizaevaga olishi kerak edi!

44 zuhra   (26-Дек-2012 10:40)
rayhon zor

45 Shaxloni kasali   (27-Дек-2012 15:26)
Lola super edi

46 Visokomerniy Romeo   (27-Дек-2012 15:32)
Xaqqoniy LOLA mukofotga loyiq edi manimcha .

47 SARVINOZ   (01-Янв-2013 20:47)
Deyarli 90% foiz honandalar plagiat qo'shiqlar kuylashadi. Lekin hech qaysisi nazarga tushmiydi. Ulug'bek Rahmatullaev orginalidan ham yahshi kuylaganlari uchun hammani etiboriga tushdilar. Buni hatto yotub saytida ham tan olishgan. Bahillik yomon narsa. Insonni ichini emiradi bu illat. Shundan halos bo'lishga harakat qilinglar.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 65
Мехмонлар: 65
Рўйхатдагилардан: 0