M&TVA-2012 ON-LINE! НАТИЖАЛАР! Taqdimot
M&TVA-2012 ON-LINE! НАТИЖАЛАР!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Маросимда ёдда қолган фишкалар:

-Йигитали Райхонни шартта хаммани олдида ўпиб олди
-Юлдуз Ибрагимовна Усмонова эълон қилинди, зал қийқирувда, у жюрилар қаторидан жой олди.
-Дадо гурухи Алишер Мадумаров жюрилар қаторида ва сахнани қизитди...қўшиқ билан эмас, танқид билан!
-Бойхонова ғижжак...йўғэ, Исмоиловсиз! 
-Гугушадан миллий ва оғир тарона... "Отам"

ДЕМАК:

 МТВА-2012 тақдимотига бу йил таклифнома асосида мехмон сифатида таклиф қилиндик. Бу учун катта рахмат. (Рахмат эгасини топади). Лекин ишламай жим мехмон бўлиб ўтира олармидим? Битта жойда жим ўтиролмиманку ўзи)) 
Хуллас, тақдимот  бу сафар янада дабдаба билан ўтказилди. "Истиқлол" санъат саройи кўча тарафдан чироқлар йўлакчаси билан безатилган.

Ичкарига кириб, БМВнинг мана бу янги русумига кўзингиз тушиб, нахотки кимгадир шу мошина бугун совға қилинади деб хасаддан шартта шу мошина устига йиқилиб тушишингизга оз қоладию, лекин буёғи узрулло экан, тақдимотга алоқаси бўлмаган бу мошина шу кунги тақдимот орқасидан ўзига пиар қилгани ял-ял ёниб турибди холос)))


Истиқлол санъат саройидан соат ва минутгача компютер олдида ўтирган Шахло Қодировага етказиб турилган жонли репортажни қабул қилинг:

17:30- Айни дамда Сайёд Истиқлол Санъат саройига кириб келди. Хали маросим бошланганича йўқ. Ҳооозиргина Зухра Солиева ёнгинамизда , зинадан чиқаверишда  қоқилиб тушдилар)) (кўзинг қурсин Сайёд) Уларга ёнларидаги йигит ёрдам берди. 
  Ташриф буюрган машхурлардан ҳозирча Умид Искандаров ва Зухра Солиевалар...

18:10- Хозир  эса Сахро гурухи интервью бериш билан банд. Қизил шим, оқ кўйлак, оқ макасина, бўйнида қизил бабочка  ва  қора костюмда Жахонгир Позилжонов кириб келди ва интервью беришни бошлаб юборди. Бахтиёр Рахмонов хам шу ерда, телефонда сухбат қуриш билан банд. Яна  У. Рахматуллаев ва Рихситилла Абдуллаевларни хам учратиш мумкин.



18:29 -    Мадина Мумтозни учраттик. У қандай либосда эканлиги хақида савол берилганида, у "Музаффар Стайл" деб жавоб берди. Кейин билсак "Balo" экан.  Муниса Ризаева хам шу ерда. Уни бугун пардасимон либосда кўрмоқдамиз, ранги оч бардовый ва кулранг билан уйғунлашиб чатишиб кетган ранг хуллас.. 



 18:43 -  Хозиргина Каниза кириб келдилар.  Каниза мотамда...хеч ким ўлмаган, унинг ишончлари кўмилган)) кейинроқ билиб оларсиз)) хуллас беваман стилидаги нақ капюшони билан хам қоп-қора кўйлак. Қайсидир бир фантастик фильмни хам эслатиб юборди. (Тайна гарема галлактики))

   П.С :  Истиқлол Санъат саройида уяли алоқанинг сифати жуда хам "сифатли" ))))   ( Шахло Қодирова)

18:53 -  Хозирги вақтда Алишер Файзни қора костюм шим ва ўша бўйнидаги бантик билан учраттик. Улардан бир озгина ўтиб Озодбек Назарбеков кириб келдилар. Жигарранг  майда катак костюм шим ва галстукда) 
  Энди эса эшик олдида Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни кўрдик. Улар жуда хам дабдабалик дейдими, жуда чиройли, элегантный кийимларда.. Қора узорли, ялтироқсифат костюм шим ва оқ ва қора узор ё далматин доғлари бор кўйлакда. актер Рустам Сагдуллаев хам шу ерда



18:55 - Айни дамда бизнинг ёрдамчимиз Сарвар Озодбек Назарбековдан қисқа интервью олиш билан машғул, ёки сухбатлашишмоқда...ёки билмаймиз ғийбатни урвоттила )) Орада бир бир манга хам қараб қўйишмоқда. Ёмон қараб қўйишвотти лекин) Озодбек Назарбеков, Сарвар алдавотти, ишонмен унга" (Сайёд)



 Хозирча шу... эшик олдида одамлар жуда кўўўўп... Бошқа машхурлар хозирча кўринишмаяпти. Негадур  бу йил машхурларимиз дид тушунчасида сустроқми деб ўйламоқдаман, яна билмадим.. 

19:07 - Шахзода кириб келди. У Rick Owens бренди қора костюм ва узун юбкада. Қўлида эса Гули брендидан клатч.

19:23 - Лола хам ташриф буюрди. У миллий атлас узори устидан тилларанг мунчоқлардан тикилган ажиб ва оғир либосда. Бренд номидан кўра , Лола учун махсус ва қўлда тикилган либослиги маълум бўлди. Оёғида эса машхур бренд Лобутен туфлиги. 

 Истиляга Рихситилла хам бренд костюмида (кейинги бренднигох мақоласида батафсил)

 Мана бу хориж репортерлари (Ферузадан ташқари албатта) машхурлардан айниқса Лолани жудаям катта қизиқиш билан суратга олишди. Унинг миллий либоси диққатни тортган бўлса ажабмас. 

19:28 -  Рашид Холиқов Арманидан костюмда, кўйлак биллионера, туфли Феру, бабочка Том Форт. Рафиқалари эса кўйлак Долче Габанна, сумка Прада, этик Гуччи )))

19:29  - Шу онда Уммон гурухи кўриндию, кўздан йўқолиб қолишди. Ичкарига кириб кетишди шекил.

19:31 -  Айни дамда Зиёда турмуш ўртоғи ва маъмури билан кириб келди. У оқ элементлари мавжуд бўлган  қора кечки либосда. Бренди Максмар экан. Туфлиси Дилдора Қосимова коллекциясидан.



19:37 - Ва нихоят навбатдаги мехмонлардан Райхон ва Йигиталини кўрдик. Райхон махсус тикувчи Анжела тарафидан тикилган оч тилларанг, узун либосда. Туфлиси эса Диор. 


Йигитали Рамсел бренди костюмида. Бирдан Йигитали Райхонни шартта ўпиб олса денг))) Ошинг халол бўлса кўчада ич, санъаткор аёлинг халол бўлса тақдимотда ўп )))
    
19:38 - Машхур мехмонлар орасида Сато гурухи.

 Энг брендовый ўзим эканман хохохо. Костюмим Долче Габанна, кўйлагим Гуччи ва туфлигим Ив Сен Лоран   (Сайёд) 

Шахлога бу смсни шунчаки прикол учун, хазиллашиб  юборгандим, шартта сайтга қўярмишде, келиб кўриб.....олиб ташлай десам, келгунимча қанча изохлар билан чўнтагимдаги пуллар хам саналибди. 
Назло қолдирдим! Вашшше жахлим чиқиб кетганидан мақтанвориб расмниям қўйдим, ана бўлмаса!))) 
Лекин хақиқатниям айтай: Яна душманлар Сайёд биқиб кетибди деб юраги ёрилиб ўлмасин))) Шунчаки тўйим муносабати билан санъат оламидаги мухлис окахонладан бири   совға қилинган бош оёқ супергламурсовға))))) юююххууу))
А то откуда у журналиста, тем более интернет журналиста и тем более спонтом журналиста такие роскоши с бутика Гламур?))

 19:49 - Хамма залга кириб бўлди. Лиқ тўла одам билан.    

 (Орада комментария тозалашга хам вақт кўп кетиб қолмоқда...  Ш.Қодирова)))

20:24 -  Узоооқ кутилган бу маросим ва нихоят бооошланди! Ура!!!


 
20:30 - Бойхонова Исмоиловсиз сахнада! ))) Сато мусиқий жўрлигида куйламоқда. Сатодаги бир созанда Исмоиловазаменитель кўринишида, сал ўхшабдилаю...лекин шу динамика суст, суст динамика)))

20:32 - Дастурни Адиз Ражабов ва Райхон Улесановалар олиб боришмоқда. Жюри аъзолари эълон қилинмоқда



Биринчи бўлиб....   Юлдуууууууз Уууусмоноваааа!!! зал в ауте!  Хоним Ибрагимовна жюрилар қаторидан жой олган!  



Яна Дадо гурухи солисти  Алишер Мадумаров хам жюри сифатида эълон қилинди. 



Адиз Ражабов уни сахнага таклиф қилиб қўшиқ куйлаб беришини сўраганида, суратда кўриб турганингиздек у қўлларини шу холатда кўрсатиб йўқ деди.


 
Хеч бўлмаса табрик ва фикрлар сўралиб сахнага деярли мажбурлаб чорланганида Мадумаровни бошқа чораси қолмади.  Ана кейин бошланди...)) Супертанқид. Асосийси юқори кайфият ва енгил сарказм дейдику. Худди бир ўзимизнинг Галкин ва ёки Ургантдек сездим. Нафақат ажойиб тароналар бастакори балки, яхшигина танқидий хазиломуз бошловчи хам чиқаркан. Асосийси зални диққат диапазонида ушлаб туриб қизитиб берди.
 


ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ:

20:44 - Йилнинг  энг яхши радиобошловчи  -   Зиёвиддин Ахмаджонов (Замин ФМ)

20:45 -  Йилнинг энг яхши телебошловчиси   -   Ойбек Риҳсибеков

20:50 -  Сахнада Шоҳруххон ўзининг Зўрсан (мих) қўшиғи билан. Қўшиқ хам микс ва хам мини тарзида бўлди, худди бошланмай тугагандек бир минутгаям бормади шекил ўзиям.



20:54 -  Йилнинг энг яхши телелойиха дизайни -  Форум хабарлари  (Форум ТВ)

20:56 -  Йилнинг энг яхши  телелойихаси  -  Ошга мархамат  ( ТВ М )

21:02 - Йилнинг энг яхши клипи -  Googoosha  Round Run клипи

21:04  -    Лекин, шу ернинг ўзида Гугуша ўз номинациясини олдиргани эълон қилинди. Демааак, Энг яхши клип деб Роунд рун клипидан кейин кўп овоз тўплаган Шохруххоннинг Мухаббатнома клипи. Мукофотни клип режиссёри Нозим Жумаев  олди. Олдинги йил чиқмаганмиди бу клип? Шохруххонга адоватим йўқ, уни хурмат қиламан ва инсон сифатида яхши кўраман хам. Лекин ёш йигитча Ботирнинг клипи лойиқ эди. Учликдан эса Лоланинг "Энди йўқ" клипи. Залда шу клип эълон қилинганда  томошабинлар жонланди.
Мен эса Гулсанамнинг "Ёр-ёри"га берган бўлардим, буни қайтараверамаааааан)))
  
21:06 - Сахнада Янги авлод иқтидорлари куйлашмоқда
  
21:11 - Йилнинг энг яхши актёри - Алишер Узоқов

Сахнадан Алишееер дейилганида негадир Алишер Файз шок холатда бир ўрнидан туриб, Узоқов дейилганида қайта  ўтирди )))

 21:13 - Сахнада янги бошловчилар Отабек Мусаев ва Лола Элтоева

21:16 - Йилнинг энг яхши актрисаси Севара Солиева 

  Унинг ўзи хам в шоке ))) "Вой товбааа, вой мангина ўлибгина қўяқолиииий, Худо хаққи билмагандим, ўлий агар"стилида ташаккурлар билдириб, эмоциялар пикида Yeees  деб бақириб сахнани тарк этди.)))

21:18 - Сахнада актёр ва актрисалар уборка қилишмоқда. Уларни олиб чиққан тоғора ва тунука рўзғор буюмларидан янги авлодчилар суууупер мусиқа чалишмоқда )))

 Актёр ва актрисалар "Уфо-жақала" миллий таронасини куйлашмоқда )) Улар орасида  Умид Искандаров, Адиз Ражабов, Райхон Улесанова, Зухра Солиева, Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, Зарина,  Мухаммаднисо,  Бобур, Асал Шодиева, Рихситилла Абдуллаевлар... 

21:26 -  Актёр ва актрисалар "уфо жақала"сини бирдан Божалар тўхтатди...ва

 Сееенсация!!! Актёр ва актрисаларимиз Гангнам стайл рақсида  увахахахаха ))))хамма шокда (видеода кўрарсиз)


21:30 - Йилнинг энг яхши режиссёри   Ёлқин Тўйчиев 


21:33  - Йилнинг энг яхши фильми  "Энди дадам бўйдоқ" филми. Реж. Алишер Узоқов

Алишер Узоқов хозирда сахнада сакраш билан банд )))  Ғолиблигини эшитган Узоқов ўрнидан сакраб туриб, сахнага югуриб чиқиб... яна бир оз сакраааб.. сўнг эса йиғлаб юборди )))


21:39  -  Йил саундтреки Хай хай қизалоқ филмига Беном гурухи. 

"Тирикманми" лойиқроқ ва машхурроқ эди фикримча...

21:41 - Сахнада яна янги бошловчилар  Асал Шодиева ва Мурод Ражабов


21:43 - Йил кашфиёти актерлар Хасан ва Хусан Солиховлар

тоба....

Шу дамларда Бахтиёр Рахмонов У. Рахматуллаевнинг  "Омадим келмади" қўшиғини куйлади, Дилноза Кубаева эса Шахзоданинг "Тўкилиб" қўшиғини куйлади...  Кейин Дилноза Кубаева ва Бахтиёр Рахмонов. Улар Озодбек Назарбековнинг "Мени кучлироқ сев" қўшиғини куйлашмоқда


21:52  - Йил қўшиғи "Тўкилиб" қўшиғи (Шахзода) . Мукофотни  қўшиқ автори Сарвар Азимов олди. Беномчи Сарварнинг Комили шу кун кўринмади, Сарвар бу мукофотни Комилга бағишлашини айтди...

Ишқилиб Комил соғ-омонми деб одамлар пичирлашди. Кейин билсааак... Комилга таклифнома беришмабди...ғалатию... Ахир номинацияда бор гурухнинг яна бир вакилига таклифнома бермаслик...тавба.

 

21:59  - Йилнинг энг яхши эркак қўшиқчиси  Жахонгир Позилжонов


22:02  - Йилнинг энг яхши аёл хонандаси Райхон

мда...

22:08 - Йилнинг энг яхши гурухи  -  Уммон гурухи

Йигитлар аниқ хаққоний бунга лойиқ эди!


22:10  -  Йилнинг энг яхши бастакори Шухрат Зокиров


22:18  -   Сахнада  Гугуша  куйламоқда!  "Отам" (Миллий йўналишдаги қўшиқ) Сахнада театрлаштирилган клип намойиш қилинди. Яна бир бор сочим майда ўринг отам...



22:28  - Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига қўшган буюк хизматлари учун номинациясига бу сафар кино оламидагиларни тақдирлашни Гулнора Каримова айтиб, бирваракайига уч машхур устозлар Обид Юнусов, Камара Камолова ва Қаюм Абдураҳмоновларни сахнада тақдирлади. 

 Ботир Зокировни хам эслаб сахнага Болалар гурухини таклиф қилди.


22:36  - Айни дамда сахнада Шохрух Камалов. (Янги авлодчилардан)  Ботир Зокировнинг Араб тангосини ижро этмоқда


22:46 - Йилнинг энг яхши воқеаси  Art week/Style.uz  

 Маросим  мехмони Иван Дорн мукофотни  Гулнора Каримовага топширди.


Сахнада Иван Дорн куйламоқда...  Сайёд ва Сарвар эса қочди. Бу хонандани умуман танимас эканмиз, бирдан сакраб кетса борми... Оооуу мааай Худойима деб мошинага ошиқдик.)))

 

Шахло Қодирова.

(тахрир: Sayyod)

Суратлар: Сарвар Зохидов

Батафсил ёзиб ўтирмадим, сабаби видео бор! 

Видеони ютубда томоша қилмоқ

Тасикс моверда томоша қилмоқ


Шахноза Ғаниева ва Асал Шодиева

22-Дек-2012 07:40
Бўлим: Taqdimot | Чоп этди: Sayyod | Тег : M&TVA-2012
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Nodirshox   (22-Дек-2012 19:31)
Fotolaniyam kutamiz

2 Farrux   (22-Дек-2012 19:32)
Qiziq kimlarga nasb etarkin a bu M&TVA 2012 mukofotlari. O'tgan yilgiday kutilmagan surpirizlarga boy bo'lmasa bo'lgani, olishi kerak bo'lgan odam olmay boshqasi ilib ketmasinda)

3 sayyodka...   (22-Дек-2012 19:36)
;-)

4 NiraLight   (22-Дек-2012 19:36)
San'atkorladan bunaqa mas'uliyatlini kutmodim.

5 Samir   (22-Дек-2012 19:39)
Biletni notogri yertishganini ham etvorila

6 Bahrom   (22-Дек-2012 19:39)
[color=blue] Online translyatsiya to'htab qoldiyuuuuu happy

7 VENENA_89   (22-Дек-2012 19:44)
Rahmat reportaj uchun, omad! clap

8 Boggi   (22-Дек-2012 19:45)
Bu Safar San'atkorla Xaqqoni Baxolanadi dip O'yliman

9 Samir   (22-Дек-2012 19:45)
kim qanaqa nafas olganini ham yozila

10 Alisher   (22-Дек-2012 19:47)
Gapni ochig'i MTVA mukofotini qo'lga kiritganlar keyinchalik umuman ishlamay qo'yishayapti. Go'yoki maqsadiga erishganday. Bunga yorqin misol: Ulugbek Qodirov, Rayhon Ulasenova va boshqalar. Qiziq zuda ham qiziq. "Yilning eng yahshi kino rejjisyori" - nominasiyasidagi nominantlarning ayrimlarini umuman kino sohasida savodi yo'q. Bu dahshat.

11 apex   (22-Дек-2012 19:49)
rahmat reportaj uchun hamma san'atkorlaga omad

12 yusuf   (22-Дек-2012 19:51)
suratlarini kutamiz!!!

13 Абдужавлон   (22-Дек-2012 19:53)
Хамма номзодларга омад илаб коламан-ку лекин танлов коидасига кура бир номзод голиб булади. Ман муносиб номзод голиб булишини тилайман ва кейинги ижодларида котиб колиш эмас янада маъсулиятли булиб ишлашларини кутиб коламан. Тезкор хабарлар учун SAYYOD.COM жамоасига катта рахмат. Кейинги ижодларида улкан зафарлар тилаб колман.

14 Fanatka   (22-Дек-2012 19:53)
Rayhon yo'ki M.Rizayeva, Asal Shodiyeva, Shohruhxon, Ummon yo'ki Benomga OMAAAAD!!!

15 Fahriwka_Uz   (22-Дек-2012 19:53)
manimcha bu yil, yo munisa yo shaxzoda ayol honanda, shaxzoda tirikmanmi yil soundreki, aktyor alisher uzoqov, erke honanda jahongir poziljonov . Bu mani tahminim

16 milawka   (22-Дек-2012 19:55)
Vaaay rasmlaniyam quyilaaaar

17 bek   (22-Дек-2012 19:56)
HURMATLI SHAHLI QODIROVA! SIZDAN ILTIMOS NOMINATSIYALARNI YOZIB STARTDA TURING G'OLIB NOMI E'LON QILINISHI BILAN SAYTGA SHU ONDAYOQ JOYLASHTIRING! ILTIMOS! JONLI VA ON-LAYN REPORTAJ NOMIGA MOS BO'LSIN! CHARCHAMEN
Ответ: Хопде) Рахмат!

18 HURSHID   (22-Дек-2012 19:58)
bu yil haqqoniro bo`ladi digan umiddamiza

19 sayyodka...   (22-Дек-2012 20:00)
Wahlo (Qodirova) asalim sizga omad...

20 SmartDent   (22-Дек-2012 20:00)
ОМАААД :V

21 SmartDent   (22-Дек-2012 20:01)
v

22 Samir   (22-Дек-2012 20:03)
mani komentlarim gde

23 apex   (22-Дек-2012 20:04)
manmcha mtva awardni xonanda shahzoda,erkak xonanda alisher fayz,aktyor alisher uzoqov,aktrisa zarina nizomiddinova,qushiq sarson(ozodbek),klip round run olishsa kere

24 МаRмелаDка   (22-Дек-2012 20:07)
yo'lni deb borolmadim sad sad sad sad sad nu i pust' ota onam mani o'ylab ruxsat berishmagan shu yerdan kuzatib boramizda endi

25 g   (22-Дек-2012 20:08)
omad

26 Gulilola   (22-Дек-2012 20:08)
Shahlo Qodirova sizga alohida RAXMAT)

27 Fan of Lola!   (22-Дек-2012 20:11)
Lolaga omad tikab qolaman! biggrinsanta

28 Alisher   (22-Дек-2012 20:16)
saytdagi senzuraga qoyil qolmadim, vrode yomon narsalar haqida yozmagan edim...qani mani commentim hurmatli administrator?!

32 writer   (22-Дек-2012 20:21)
Текширувдан ўтганидан сўнг чиқади

29 L@dy   (22-Дек-2012 20:18)
4estniy böladi digan umiddamiz.

30 SAMIRA   (22-Дек-2012 20:21)
SAYYOD A MOJNA PO KONKRETNEE NAPISAT CHTO TAM PROISXODIT ZACHEM NAM VCHEM ONI ODETI VED PRADNICHNIY DEN, VSE ODEVAYUTSYA KRASIVO, NE NADO NAM OBSUJDAT IX NIYU ODEJDU/

31 Farrux   (22-Дек-2012 20:21)
Nega boshlanmayapti?

33 Dilshod_A   (22-Дек-2012 20:22)
smile

34 malohat   (22-Дек-2012 20:24)
видео сини хам тезрок чикаринг, илтимос

35 Холтураев Абдурауф Абдусатторович   (22-Дек-2012 20:24)
Озодга гап йук

36 fayz   (22-Дек-2012 20:25)
Manga shaxzoda osa boldi mukofatga loyigi shagzoda.

37 Leyla   (22-Дек-2012 20:26)
V etom godu moi favoriti eto gruppa Sahro i Yigitali, rebyat jelayu vam udachi, mi s vami, derjites, vse budet xorowo))) i vsem ostalnim nominanatam toje udachi!!!

38 JamshiD   (22-Дек-2012 20:26)
Waxzowka yo Munisa oladi, erke- Aliwer Fayz, klip Round run, xiti Ozodbek- Sarson, Saundtrack yo Waxzoda yo Ziyoda, guruh Ummon, Tahmin

39 Hilolka   (22-Дек-2012 20:28)
DAVOMINI KUTYAPMIZ NEGA YO'Q YARIM SOAT O'TDIYUUUUU

40 Fan of Lola!   (22-Дек-2012 20:28)
Va nihoyat Lola keldi! Ura!

41 МаRмелаDка   (22-Дек-2012 20:29)
kech qolib kelisharkan artislarimiz mundo otvetstvennosti xam yo tovbaaa

42 Hayotbek A A   (22-Дек-2012 20:29)
yulduz bormi

43 VENENA_89   (22-Дек-2012 20:30)
Qa4on bowlanadi?

44 malohat   (22-Дек-2012 20:33)
нима учун бошланмаяпти

45 Fahriwka_Uz   (22-Дек-2012 20:34)
bu yil yil guruhi ili ummon ili shod , manimcha ummon

46 Sardor701   (22-Дек-2012 20:34)
Hurmatli Shaxlo bizagayam artistlani qanaqa kiyimdaligini nma qzig'i bor, tuzuro narsalani yozin (tr)

47 Nargis   (22-Дек-2012 20:35)
qani onlayn

48 Sardor701   (22-Дек-2012 20:37)
Bizaga qanaqa kiyim kiyishganini nma qzig'i boreeeeee

49 Shahzod   (22-Дек-2012 20:37)
- Рашид Холиқов Арманидан костюмда, кўйлак биллионер, туфли Феру, бабочка Том Форт. Рафиқалари эса кўйлак Долче Габанна, сумка Прада, этик Гуччи ))))))))))))) shu malumotga qottim biggrin biggrin biggrin

50 bek   (22-Дек-2012 20:37)
SHAHLO SHUNCHA BRENDDI QATTAN BILASIZ? YONIZGA U BU MODELYER-DIZAYNERRI OVOMAGANMISIZ

51 Fahriwka_Uz   (22-Дек-2012 20:40)
man twitterda on line reportaj oborvoman, sayyodan kopirovat qilib

1-50 51-100 101-150 ... 301-350 351-373
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 41
Мехмонлар: 41
Рўйхатдагилардан: 0