Бош сахифа » 2011 » Июнь » 21 » Ойбекни ағанатган севги
02:45
Ойбекни ағанатган севги

ОЙБЕК ВА НИГОРАНИНГ  "СЕН МЕНИ СЕВАСАНМИ?” ҚЎШИҒИГА ВИДЕОКЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ

 

19 июнь куни хонандалар Ойбек ва Нигоранинг янги "Сен мени севасанми?” деб номланган қўшиғига, режиссёр Сарвар Каримов ва оператор Иззат томонидан видеоклип суратга олинди. Видеоклипни суратга олиш ишлари бир кун давомида, шаҳар кўчалари бўйлаб амалга оширилди. Қўшиқ шеъри ва мусиқаси Элдор, аранжеровкаси Жасур Бадалбоевга тегишли.

 Клип ғояси Ойбек ва Нигоранинг продюсери Алишер Мажидхўжаевга тегишли бўлиб, клип режиссёри ва хонандаларнинг ўзлари биргаликда, маслаҳат қилишган экан.

 «Марказий Универмаг» атрофида, бемалол ролик учиб юрган Ойбекни кўриб, таниганлар ажабланишди албатта.

 

Ойбек: - Клипни замонавий сюжет йўналишида суратга оляпмиз. Клипда оддий инсонларнинг муносабатларни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз.  

Мана кўриб турганингиздек, (самимий кулиб) роликда юрибман. Бироз қийин бўляпти, албатта, лекин ҳаракат қиляпман. Менимча, шу пайтгача бошқа бирор хонанда, клипда роликда иштирок этмаган. (кулиб) Клипда роликда чиқиш ғояси, ўзимдан чиқди. Чунки, кичкиналигимда роликда учишни яхши кўрардим.

 

Саида: - Зиёдани клипда суратга тушиши, фикри кимдан чиқди?

 

Ойбек: - Қўшиқни куйлаётган вақтимизда, клип суратга олиш ҳақида гаплашиб, клипда Нигоранинг дугонаси бўлиши керак, бу ким деб ўйлаб қолдик. Келинглар Зиёдани олайлик деган фикрга келдик.

 

Саида: - Бу Нигора ва Зиёда ҳақида тарқалган гап-сўзларга нисбатан. . .

 

Ойбек: - Балки, шундай гап-сўзларга ҳам жавоб сифатида ҳам бўлиши мумкин.

 

Худди шу ерда, аҳил-иноқликда юрган дугоналар Зиёда ва Нигора ҳам, у ёқдан бу ёққа юриб, ниманидир муҳокама қилишарди.

Клип сюжети бўйича, унда Зиёда Нигоранинг дугонаси ролида суратга тушаётган эди.

 

Зиёда: - Бу клипга мени Ойбек ва Нигора таклиф қилишди. «Бир ролни ижро этиб бера оласанми», дейишди. «Ҳа», дедим. Бир эпизоддаги ролда чиқадиган бўлдим.

 

Феруза: - "Нега–нега?” клипингиздаги дугона образини, кўплар Нигорани кўрсатган, дегандек талқин қилишди. Бу гал эса, уларнинг клипида сиз дугона сифатида чиқяпсиз...

 

Зиёда: (жилмайиб) - У клип билан бу клипнинг ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ! Қолаверса, менинг клипимда ҳам, Нигорага боғлиқлик жойи йўқ! Нима десам экан, битта мени эмас, умуман санъаткорларни ҳаётида бўлиб турадиган, қолаверса, ҳар қандай касб эгасининг ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган ва рўй бераётган нарсани кўрсатишга ҳаракат қилинган. Буни, Нигорага умуман алоқаси йўқ!

Бу клип эса, бутунлай бошқа мавзуда суратга олиняпти! Севги-муҳаббат мавзусида!

 

Феруза: - Клип режиссёри Сарвар Каримов билан биринчи ишлашингизми, ёки?

 

Зиёда: - Йўқ, биринчи марта эмас! Бу биргаликда ишлаётган учинчи ёки тўртинчи клип бўлса керак. Оператор сифатида кинода, режиссёр сифатида бир неча клипларда бирга ишладик. Масалан, кечагина биргаликда янги "Ўзбекистон” қўшиғига видеоклип олдик.

 

Феруза: - Киноларга яна янги таклифлар бўляптими?

 

Зиёда: - Ҳозирча, ўзимни ижодим, қўшиқлар билан банд бўлмоқчиман. Янги қўшиқларга, янги-янги клиплар оламиз. Яқинда, мақом йўналишида яна бир янги қўшиқ куйладим. "Қаро кўзлар” деб номланади. Унга ҳам клип суратга олмоқчимиз. Доим ижод билан бандмиз.

 

            Клип сюжети бўйича, кутилмаганда Ойбек Нигорани шаҳар кўчалари бўйлаб қидирув эълон қилиши ва уларнинг бир-бирига тўқнаш келишлари суратга олина бошланди. Зиёда клипдаги ўз ролини ижро қилиб бўлиб, кетгач ҳам, клипни суратга олиш ишлари давом этди.

 

            Демак, тез орада янги клип премьерасини кутиб қоламиз.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8087 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ziyoda, Oybek va Nigora

Нравится
Барча изохлар: 8
1 javohir umarov   (21-Июн-2011 02:52) [Материал]
yahwi klipga uhshidi kutamiz

2 Zuxraxon   (21-Июн-2011 09:54) [Материал]
Omad kutamiz...

3 SABINA   (21-Июн-2011 10:42) [Материал]
nigora va oebekga,ziyodaga omad tilaeman.

4 mutabarhon   (21-Июн-2011 20:17) [Материал]
кутамиз!!!

5 zubbi   (21-Июн-2011 23:33) [Материал]
E JINNIMI BU YOTISHGA BOSHQA JOY QURIB QOLIBDIMI QIZ BOLANI DEB YERGA DUMALASHI BU JINNILIKDAN BOSHQA NARSA EMAS SHULARNI MUHLISLARIGA VA MUHLISALARIGA ((AQILSIZLAR)) MAN ENG YOMON KORGAN IFLOSLAR

6 Zarina   (22-Июн-2011 00:42) [Материал]
Ziyodaga omad!!!

7 Azamt   (23-Июн-2011 14:42) [Материал]
malades hammasiga omad bo'w kemela ozim bor dip hammasi gapirvuradi etibor bermela omad

8 Dilfuza   (23-Июн-2011 15:17) [Материал]
Yordamlashila turvosin bu

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!