08:48 ОФАРИН НАРГИЗА! БРАВО! Видео | |
Зокировлар фамилияси асрлар оша жаранглаб келмоқда... хар бир даврда тўхтамай жаранглаётгандек...турфа кўринишда, бошқа исмларда аммо бир фамилияда... бир иқтидорда, бир ютуқ ва кенг диапазондаги машхурликда...
Наргиза Зокирова "Голос"даги иштироки билан тобора хайрантлантириб бормоқда. Неча йиллик жимлик сурурини сурган иқтидор нихоят куч билан портламоқда. Руслар изохларда "Нима учун шундай иқтидор сохибаси Россиялик эмас" дея афсуслар битишини ўқиш жуда хам завқли.
Навбатдаги сонда Наргиза Алла Пугачеванинг "Женщина, которая поёт" қўшиғини куйлаганида хамма ижодий шокка тушди! Кўринишини хам "эпақе"га келтирган (халқ жаргониде буям) Наргиз бу қўшиқда овози шу қадар одамни ич-ичига тўлқинланиб таъсир қилдики...Леонид Агутин хатто ўрнидан туриб кетди! (видеода кўрасиз)
Мутлақ тўкис ва равон овоз! Кучли ва жойида керак бўлса тўлқин!
Алла Пугачевадан хам таъсирлироқ ва гўзалроқ куйлади десам муболаға бўлмас...шахсий фикр яъни) Тинглаб туриб, эй бор, ана санга ўзимизнинг Уитни Хьюстон девордимку. )
Наргиза Зокирова:-Бу қўшиқни ўзим танладим, у бошидан охиригача мен хақимда куйлангандек. Уни хар бир концертларим, Нью-Йоркдаги клуб ва ресторанларда хамиша куйлаб келганман. Қачондир бу қўшиқни катта сахнада куйлашимни орзу қилгандим.
Леонид Агутин қўшиқ танла деганида, дарров шуни тавсия эттим.
-Бу қўшиқ билан ё мағлуб бўламиз, ё бу аниқ портлаш бўлади деди.
Уддалайман-дедиму, мусиқага овозимни ёзиб унга жўнатдим. Жавоби : Ишонаман!-бўлди.
Қўшиқни сахнада ижро қилишимдан аввал, унинг илк ижрочиси Алла Пугачева билан учрашиш насиб қилди.
Болаликдан танишим бўлган Алишер исмли мода дизайнери у билан хамкорликда анчадан бери ишлайди ва бизни учрашишимизга ёрдам берди.
Алла Борисовна билан учрашиб, унинг мазкур "Женщина, которая поёт" қўшиғини куйлашимни айтганимда у "Қўшиқ жуда мураккаб" дедию, бироз тин олиб, қўшиб қўйди: "Лекин сен уни ўз талқинингда куйлашинг керак". Шу тариқа бу қўшиқни куйлашга рухсат олдим.
Бу сафарги имиджимни Алишер танлади, бундай қўшиққа теридан либос кийиб бўлмасди ва Алишер татуировкаларим билан уйғунлашадиган мато танлаб берди.
Хайъат аъзоларидан Пелагея Наргиз ижросидан кейин анча вақт ўзига келолмади, ва у хақида гапириш навбати келганида оламоннинг реакиясига видеодан ўзингиз бахо берасиз
Пелагея: Сизнинг таъсир доирангиз жуда катта ва кучли, иқтидорингиз олдида бош эгаман!
Дима Билан эса, Наргизадан аввал иштирок этган икки хонанда қолиб, дарров Наргиздан гап очди:
-Наргизадан кейин хамиша тушунтириб бера олмас хиссиёт кечади. Бу хақиқат, хар сафар айтаман дейману, рости сўз тополмайман. (бироз муддат таърифга сўзлар излайди) Туганмас ва чуқур, туганмас хаёт нималигини тушунган. Менинг сизга шунчаки мана шу харакатим-дедию ўрнидан туриб Наргизани тик холатда қаттиқ қарсаклар билан узоқ вақт давомида олқишлади.
Яна бир хайъат аъзоси Градский хам дарров Наргиздан гап бошлаб кетди:
- Хар уччала артист куйлаётганида нота ва хоказоларни инобатга олган холда куйлаган бўлса, Наргиз нафақат куйлади, балки драматик ва керак бўлса трагик спектакль кўринишида куйлади. Ва у хаммамизни таъсирлантирди.
Леонид Агутин уччала хонандадан лойихада қолиши керак бўлган икки номзодни айтишда, иккиланмай биринчи бўлиб Наргизани айтди.
Наргиза яна лойихада ва келаси сафар у яна нималар билан хайратлантираркин дея қизиқишларим кучаймоқда.
Олға Зокирова!!! Биз сен билан!
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 16448 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |