"Голос" лойихасида Наргизанинг омади тобора юқорига қараб кетмоқда. 20-декабрь куни, навбатдаги иштирокида у финалга йўлланма олди! Яна Алла Пугачеванинг репертуарига мурожаат қилган Наргиз Зокирова, бу сафар унинг "Когда я уйду" қўшиғини маромига етказиб куйлади. Наргиза
ижросидан бир муддат оғзи ланг очиқ қолган Александр Градский: Бир неча йил
аввал Наргизни кўрганимда, у оқ кўйлакда, хали ёш ва гўзал эди, аммо хозиргидек зўр ва хозиргидек
драматик куч билан куйламасди. Менимча, бунинг учун хаётдаги фожеавий
холатларни хам бошдан ўтказиш керакдек, ва бу нарсаларни у сахнадан туриб ажойиб тарзда етказиб беряпти. Бу қайта ўзгарган холдаги кўринишингиздаги
куйлашингизни кўрганимдан бахтиёрман ва бунинг учун сизга ташаккур изхор этаман! Наргиза
куйлаётганида кўз ёшларини тия олмаган Пелагея: Наргиза қалбни юлиб олгандек
бўлди. Дима Билан: Овоз
шунчаки овоз эмас, у драматик бошланишларнинг тажрибаси ва бугунги икки иштирокчи нафақат ноталарга ,
балки умуман сахнада қилинаётган барча нарсаларга маъно сингдириш хусусиятига
эга, рахмат сизларга! Наргиза бу қўшиғи билан хам ўзининг омадли поғонасидан четланмаган бўлса-да, нима учун яна Алла Пугачева ва яна нима учун драматик чекинишни давомлаши керак эди?- деган фикр тинчлик бермаяпти. Асли рок йўналишида намоён бўлган ва ижод қилаётган бу юртдошимизнинг аввалги Алла Пугачеванинг қўшиғини куйлаганидаги омадини яна қайта давомлаш шартмиди дейманда. Леонид Агутин Наргизага 60 фоизни, унинг рақобатчиси Еленага эса 40 фоизни раво кўрди. Одамлар берган овозига кўра хам Наргиз юқори кўрсатгични олди: Наргизага 55,1 фоиз, унинг рақобатчиси Елена Максимовага эса 44,9 фоизни йиғиб беришди. Умумий натижалар Елена Максимовада 84,9 Наргиза Зокировада эса 115,1 ! Бу ахир абсолют ғолибликку! Дмитрий Нагиев: Биринчи маротаба томошабинлар фикри хонандаларнинг рахбари фикри билан мос тушиши-дея эътироф билдирди. Майтуб тасиксда тўлиқ турини кўрмоқ учун манба
Буёқда
Нилуфар Усмонова "Turkvision”-2013 да иштирок этди ва ўзбек шоу-бизнесида қайноқ жараён шунинг атрофида айланди. Санъат олами вакиллари аксарияти уни
суратларини инстаграммдан, то твиттер ва умуман барча ижтимоий тармоқларда қўйиб, яхшигина қўллаб – қувватлаб туришди. Афсуски, финалда иштирок этган 12-та жами номинантдан у охиридан битта олдинги, 11-ўринга лойиқ деб топилди. Сабаблар хақида фикримча, бу маросимда танланган қўшиқ омадсиз
деб билдим. Қўшиқни тинглаб туриб, очиғи
қийналиб кетдим, мусиқаси хам Юра Шатуновнинг бир вақтлардаги "Седая ночь”
стилида. Сўзлари хам жуда саёз ва мантиқдан йироқ. "Унутгин, осмоним бағрида учай, оппоқ булут кемаларида..." Билмасам, одам ўзи унутса озодлик хис қилади, кимдир сени унутса эмас шекилли?) Яна билмасам, кимда қанақа бўлса керакда. Қўшиқда Қ харфига негадир жуда мойиллик сезилади)), "оҚҚуш, Қанот, ҚоҚиб, Қалбингдан, уҚубатга" Хуллас, Нилуфарнинг ўзига боғлиқ бўлмаган холатлар сабаб бу кўрсатгичга келинди деб ўйлайман. Нилуфарнинг
овоз жихатига мос бўлмаган ва техник тарафдан унга мос бўлмаган қўшиқдек. Жонли куйлаш ва студия версия бўлган қўшиқлар
тури мавжуд, студия версияларни хаммасини хам жонлида куйлаганида нафақат
оригиналига яқин, балки хунукроқ тарзда бўлиш эхтимоли юқори. Бу қўшиқ билан
боғлиқ холат шулардан бўлди чоғи. Бундай
нуфузли ва Республика номидан иштирок этиладиган маросимда, жиддийроқ ёндошилиб, қўшиқ Нилуфарнинг махоратини очиб бериши ва куйлаганда
маза қилиб куйлатадиган, эркин ва қийнамайдиган тарона бўлиши керак эди деб
ўйлайман. Сўзларию, маъно ва керак бўлса харфлари хам)) Яна бу жонли ижро бўлса. Назаримда, у "Бир кунинг бахш эт” қўшиғини
куйлаганида , балки тахмин ва башорат қилинган 4-ўринга лойиқ деб топилармиди...
балки юқорироғигаям. Нилуфарнинг ижроси ва иқтидорига ишонганим учун хам уни эмас, таронани омадсиз танланган деган хулосага келдим. Хечқиси
йўқ, унинг бу ижодидаги яхши сабоқ ва тажриба бўлди деб хисоблайман. Хар тарафлама!
1. Azerbaijan Farid Hasanov 210 2. Belarus Güneş 205 3. Ukraine Fazile İbrahimova 200 4. Tatarstan Alina Şaripjanova 192 5. Altai Artur Marlujokov 189 6. Bosnia and Herzegovina Emir, Frozen Camels & Mirza 187 7. Turkey Manevra 187 8. Kyrgyzstan Çoro 183 9. Kazakhstan Rin'Go 178 10. North Cyprus Gommalar 175 11. Uzbekistan Nilüfer Usmanova 173 12. Kosovo Ergin Karahasan 151
Ютубда иштирокини томоша қилмоқ манбаа
|