08:06 Наргиза Зокирова 2-турда ғолиб! | |
Наргиза Зокирова номи , даврлар оша, ўтган асрдан то қайта бу асрда жаранглаганидан буён, у билан боғлиқ жанжалли ва шов-шувли фикрлар туғёни аланглаган. Икки ўт ораси: бири унинг махорат билан куйлаши, иқтидори бўлса, бошқаси унинг "дахшат”ли имиджи. Бу хақида батафсил аввалиги мақоламда билдиргандим (манбаа) "Голос”нининг бу сафарги дуэт тарзидаги сонида, унинг куйлашини кузатиб, овози ва куйлашидан маза қилган бўлсам, нафақат имиджи балки, бу сафарги хатти-харакатларидан яна фикрларим икки ўт орасида қолмоқда... Фикрларимни очиқ айтишга хечам тортинмаганман (гарчан бу бошимга кўпинча бало бўлиб турса хам), ва очиқ гап бу сафарги кўринишидан, гўё эски замонда, ичига жин кириб қолгани учун дор остига олиб кетилаётган рохибга ўхшатдим... Аёлликдан асар йўқ... Бошқа тарафдан ижодкорга нормал шахсга қарагандек фикрлаш нотўғрироқ бўлса хам керак... Сабаби, шахснинг миллати бору, аммо ижодкорнинг миллатию, ёши, ва сўнгги пайтлар айниқса жинси хам йўқдек! Хақиқатга яқинроқдек бу фикрларим, сабаби ижодкор у ўзга олам. Фикрлари, қарашлари, тартиб интизомигача унинг ўз олами мавжуд. У ўша ерда яшайди. Ижодкор одамни бекорга телбага қиёслашмайди, у росмана психологик равишда нормал инсонлардан фарқ этади. Бу фақат эмоционаллик билан боғлиқ эмас, зеро меланхолик турдаги санъаткорлар хам ўзига хос "с приветом” , ғалатироқ яъни. Бизга ижод намнуасини намоён қилаётганни, шу доирада шархласак мақсадга мувофиқ бўлса керак, чунки сизга нон берганни эмас, нонни таъми билан хузурланасиз. "Голос"нинг бу иккинчи турида дуэт тарзида куйлаган Наргизани Пелагея кўп соатли марафонига ташриф буюриб, соатлаб уни тинглаш ва хатти-харакатларини кузатишни исташини билдирди. Наргиза нима куйлашидан бунда фарқи йўқ бўлиши ва унинг куйлашини таърифлаб бўлмас бир сехрли жараёнга таққослади. Дастур олиб борувчиси Дмитрий Нагиев бу борада Пелагея билан хамфикр эканлигини билдирди. Дима Билан хам Наргизани мақтаб, уни кузатишни исташи, барча таърифга тил ожиз нуқталарни билдириши, қўшиқ тугаганидан кейин хам хануз сехрланиб турганини айтди. Леонид Агутин Нарзизани фантастик дея таърифлаб, у ижодкорда бўладиган комплексдан хам йироқ эканлигини, ички озодликда эканлигини ва бу унга жуда хуш келаётганини билдирди. Ва Наргизани қолдирди. Қизиқиш янада ортмоқда... | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 11050 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |