03:32 Одамлар тик туриб олқишлаган кун! ФОТОНИГОХ | |
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг бу йилги концерт кунлари 9-10 май кунларига бўлганига "Хотира ва Қадрлаш" кунига тўғри келгани сабаб бироз ажаблангандим...нафақат мен балки кўпчилик шуни гапирганига гувох бўлгандим. ..бироқ
Уддалабди...қойил
Шу қадар уддаланганки
Одамлар тик туриб қарсак чалди! Узоқ ва давомий!
Ажойиб ва раққоса номига монанд "Навруз" рақс дастасига офарин!
КомедиУз йигитлари сахнада импровизацион "подстава" ўйини билан Адиз Ражабов, Рашид Холиқов ва бошқалар ёрдамида томошабинларни кулгудан "портлатган" кун.
Бунақаси бўлмаган!
Халима билан хажвий дуэт давоми, бу йилги дуэт "Халима" деб номланиб, узоқ кутилган сахнани бузилиши Халимадан нихоят бўлиб ўтди, фақат ижодан албатта! Қўшиқда Мунисадан то Райхонгача тилга олинган! Томошабинлар мазза қилди ўзиям.
Райхоннинг ўзи хам келди ва оилавий тарихида илк маротаба у фарзандлари билан концертга тушгани Сардор Рахимхон концерти бўлди.
Олдинги йил "Дўст" эди, бу йил оқибат хақида...
Экранлардан ясалган кубиклар эътиборни тортади. Алохида видеолавхалар билан ажралиб тургани хам ажойиб ғоя.
Концерт жудаям файзли ва омадли ўтди. Биринчи кун бўлишига қарамай жудаям омадли деб хисобладик.
Бугун 10-май куни Сардор Рахимхонни концертига тушиш имконингиз бор. Очиғи тавсия қиламан, биз мазза қилиб дам олдик. Қанча концертлардан чарчаган бўлишимизга қарамай бу концертда рости дам олдик. Ёқди! Ижодий жамоага хурмат!
Суратлар муаллифи Нодира Махмудова.
Батафсил фоторепортаж ва фикрларимиз билан яқин соатда. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 17216 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |