Нихоят 30 кунлик хам рухан ва хам жисман тарбия даври бўлган, улуғ Рамазон хам тугади.
Рамазоннинг ижобий жихатларидан яна бири бўлгани албатта бу сўзсиз тарбия даври хамдир. Нафсимиз ва рухиятимизни тарбиялаш даври.
Бугун Хайит байрамида аксарият мусулмон ахли ўзини ичида ғолиблик хисси, ўзини янада хурмат қилиш ва шукроналик хиссини сезган бўлиши табиий хол.
Жойномоз, нон ва хўрозқандлар... Хайит намозидан уйга хамма қоидасига кўра нон ва ширинлик, яна кимлар сурнайчаю шарлар билан кириб боришади. Кўпчиликнинг уйида бу вақт нони етарли бўлса хам, гап уйга кириб боришдаги азизлик ва байрамона рухияти бўлса ажабмас.
Бу йилги Рамазонни ўташ ва Хайит кунигача шукроналик хисси билан етишгача етказган Аллохга шукр.
Келаси йил хам шундай улуғ кунларга шундай шукроналик билан етиш насиб айласин!
Сайтимиз мухлислари, адашиб кирган ўқувчию, ёқтирмаганига хам, хамма хаммага қўшалоқ байрам: ХАЙИТ ва Саййид-ул айём МУБОРАК!
|