Ассалому алайкум ва Рахматуллоху ва Барокатуху азиз ўқувчи) Мана яна бир йилнинг муқаддас Рамазон ойини якунлаб Хайит байрамини нишонламоқдамиз. Шу кунга етказганига шукр!
Яна бир йил 30 кун мобайнида нафсимизу фикру хаёлларимизни тарбияга тутдик. Ин ша Аллах келаси йил Рамазонгача шу тарбия таъсирида бўлиб турсак хаммаси яхши бўлиб кетар а?)
Шу кунги фарах айёмда хаммани табрикларканман, оиламизда хотиржамлик сурури хукумрон бўлиши, хар бир хонадонда болажонларнинг соғлом шодлик қийқириқлари тутиб жаранглаб туриши, Аллох бировга хору зор қилмаслиги, қаддимизни эгиб қўймаслиги, аввало бемор қалбларга малхам бериб шифо ато этиши, тани жони оғриганларга тезроқ соғайишини, уйимиздаги шовқин фақат завқу шавқдан бўлиб аза овозидан нари қилишини тилайман. Яхшисига шукр, ёмонига сабр ва кетидан сабоқ сезилиб яхшиликка йўйсин!
Билинг сиз ёлғиз эмассиз, харқанақасига хам ёлғиз эмассиз! Сизни суйган ва бандам беган Аллох бор! Сизни кутаётган ва балки сиз тараф ошиқаётган бахтингиз бор...сезинг...қаранг...интилинг!
Осмонимиз тиниқ, қалбларимиз сокин тутган зилол сувдек хотиржам, атрофимиз яхши одамлар билан гавжум бўлиши ва энг мехрибон, энг яхши, яхши ва янада яхшию энг аълоси ЎЗБЕГИМга кўз тегмасин! Шу юртда туғилганим, ўзбеклигимдан жудаям жудаям фахрланаман! Ўзбеклигим бахтим!
Ориятимизга, ғуруримизга, мехрибончилигимизу оқибатимизга кўз тегмасин! ЯХШИЛИГИМИЗ миллатимизни бошқалардан ажралиб турадиган энг асосийси бўлиб қолаверсин. Метин ва тарихи буюк, оёғи тетик, мардона ва жасоратли миллатимизга четдан салбий таъсир юқмай хайбатимиз ва салобатимизданоқ йўқ бўлиб кетаверсин.
Сиз бахтлисиз унутманг, харқанақасига бахтлисиз! Биз бахтлимиз!
ШУКР!
Айём муборак!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Keyingi yilgi Rozayi Ramazoni Sharifga Alloh yetqazsin!Amin...!
вазифаси берилган чоқда Иблис алайҳилаънанинг ёрдамчилари ҳовлиқиб келиб :
— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди , — деб хавотир билан хабар
беришибди . Шунда Иблис сўрабди :
— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севармикин ?
Ёрдамчилар « ҳа , севаркан », деб жавоб беришганда , Иблис ҳотиржамлик ва мамнунлик
билан дебдики :
— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар — масала йўқ , биз учун
ташвишли ери ҳам йўқ . Бутга топинишлари мутлақо шарт эмас . Мен уларни уч восита билан
йўлдан оздираман : Биринчиси — ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топдириш орқали , иккинчиси
— топган - тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга ҳарж қилдириш орқали ва учинчиси —
лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали . Билингким , бутун ёмонликларнинг
манбаи шулардир .